Уларнинг шубҳаларидан, мисол учун айтадиларки: мусулмонларнинг ҳукмдорлари кофирлар билан иқтисодий муомалотлар олиб борадилар. Бу эса уларни дўст тутишликдир. Маълумки, анавиларнинг воқеълигига тўғри назар билан қарайдиган киши кофирлар билан (аслида) улар иқтисодий муомалотлар олиб бораётганларини билади. Агар кофирлар билан иқтисодий муомалотлар алишишлари бўлмаганда куч-қудратлари оёққа турмасди. Балки мен қатъий айтаманки, улар кўплаб жосуслик-(разведка)лардан азоб чекадилар. Чунки улар мусулмонлар ичида кофирларнинг мақсадларини рўёбга чиқаряптилар. Бироқ мусулмон ҳукмдорлар кофирлар билан иқтисодий муомала қиляптилар деган ҳужжат билан уларни кофирга чиқаришаётган ушбу шубҳа рад этиладиган шубҳадир. Бунга жавоб шундайки, кофирлар билан савдо-сотиқ муомалалари умуман дўст тутишлик жумласидан эмас. Балки у ҳаром ҳам эмас. Балки у жоиздир. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Шу жумладан, мисол учун Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган ривоят, айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Сўнг баланд бўйли мушрик киши келди. Баланд бўйли, яъни, узун. Баъзи араблар ҳануз ушбу ном билан атайди: дароз. Изоҳи эса ушбу ҳадиснинг ўзида келди: узун. Чорвани ҳайдаб келарди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Савдоми ёки ҳадями?”, дедилар. Яъни, биз чорвага, бирор чорвага муҳтожмиз. Чорвани бизга сотасанми ёки тортиқ қиласанми?, дедилар. Ёки совғами?, дедилар. У: йўқ. Балки савдо, деди. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан бир қўй сотиб олдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан бир қўй сотиб олдилар. Ушбу мушрикдан харид қилдилар. Бухорий “Саҳиҳ”да бу ҳақда шундай боб очдилар: “Мушрик ва аҳли ҳарб (мусулмонлар билан урушаётган томон) билан савдо-сотиқ қилиш ҳақидаги боб”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларининг охиригача яҳудлар билан савдо-сотиқ алоқаларини қилдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийдан маълум муддатга таом сотиб олдилар. Ва унга темирдан бўлган совутларини гаров сифатида қолдирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам совутлари яҳудийда гаровда қолган ҳолда вафот этдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. На дийнор, на дирҳам, на қул ва на чўри ташлаб кетдилар. Совутларини яҳудийга ўттиз соъ арпа эвазига гаровда қолдирдилар. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: киши агар (мусулмонлар билан) урушаётган диёрга харид қилиш учун сафар қилса бизнинг наздимизда бу жоиздир. Бунга Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларида Шом ўлкасига –у ҳарб диёри эди- тижорат учун (сафар қилишлари) ҳадиси ҳамда Умар розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ва бошқа ҳадислар далолат қилганидек. Бу ҳақда бундан бошқа ўринда атрофлича айтиб ўтганман. Айтадиларки: Шунга қарамай уларнинг бозорлари ундан маъсиятга ёрдам олинадиган нарсани сотишликни ҳам ўз ичига олиши чорасиздир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев