“Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш” шубҳаси, айтадиларки: ушбу ҳукмдорлар Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қиладилар. Бу эса куфр. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. (Моида: 44). Биз ушбу ҳукмдорларни шариатдан ўзгасини ҳоким қилаётганлари ва Бирлашган Миллатлар ташкилотига ҳукм сўраб мурожаат қилаётганларини кўряпмиз. Бу эса Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш. Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш эса куфр, дейдилар. Ушбу шубҳага бир неча жиҳатдан жавоб берилади:
Биринчи жиҳати: Қуръон ва суннатда мавжуд бўлмаган ҳар бир ҳукм ҳам Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш эмас. Балки Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш Аллоҳнинг шариатига хилоф келадиган ишлардадир. Кўплаб тартиб-(қоида)лар Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш бобидан эмас. Балки у Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилишдир. Бу одамлар ҳаётини тартибга соладиган ва Аллоҳнинг шариатига хилоф келмайдиган тартиб-(қоида)ларда. Йўл тартиб қоидалари, фуқаровий қоидалар, жиноят қоидалари, Аллоҳнинг шариатига хилоф келмайдиган жазолар каби. Тартибдаги тезликдан оширган кимсанинг жазоси каби ва шунга ўхшаш. Ушбу ҳукмлар ҳукмдордан талаб этилгандир. Чунки бунда одамларга фойда бор. Ҳамда у Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш эмас.
Иккинчи жиҳати: ушбу оят аҳли суннанинг ижмоъси билан мутлақ суратда (изоҳланган) эмас. Чунки Аллоҳ азза ва жалланинг қавли: “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан,…”. (Моида: 44). Эй биродарлар, у ҳукмдорларга қайдланганми? Ҳукмдорларга қайдланган эмас. “Кимда-ким”, бу одамларнинг барини ўз ичига олади. Яхши, менга қулоқ солинглар! Маъсият қилаётган кимса Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилдими? Соқолини оладиган кимса Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилдими? Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмади. Чунки ваҳийни олиб келган зот соқолларини мўл қўярдилар. Ҳамда аҳли суннанинг ижмоъси билан бу куфр эмас. Балки у маъсият. Шунинг учун шайх Носир Албоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: бир марта масжид олдидан ўтиб, жума ўқидим. Маруза қилувчи, яъни, ҳиссиётга берилган киши шим кийиб олган, соқоли олинган эди. Маруза эса Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш ҳақида эди. Ушбу масала билан мутлақ кофирликда айблади. Киши минбарни силкитиб юборарди. Намоз ўқиб бўлгач унга салом бердим ва ғайратига ташаккур билдирдим. Айтдимки: бироқ сиз, Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин, Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш ва у куфр экани ҳақида сўзладингиз. Мен эса сизни Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмаётганингизни кўряпман. Чунки сизнинг соқолингиз олинган. Ва ушбу тор шимни кийиб олибсиз. Бу Аллоҳ нозил қилгани жумласидан эмас. Шайх унга ушбу оят мутлақ суратда (изоҳланган) эмаслигини ўргатмоқчи бўлдилар. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) зикр қиладиларки: ҳукм қилиш остига ҳатто мактабдаги гўдаклар ўртасида ҳукм қилиш, ҳатто имтиҳонда болалар ўртасида ҳукм қилаётган мударрис ҳам киради. У ҳам ҳукм қилиш остига киради. Унга адолат қилиши вожиб бўлади. Агар ўқувчилар ўртасида адолат қилмаса, бунга бир даража қўшса, чунки унинг отаси синфдоши. Буниси эса (мансабдор) кишининг боласи. Яъни, яхшиликни риоя қилиб: отанга салом айтиб қўй, дейди. Бу улар ўртасида Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмади. Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилмади. Бироқ у куфр эмас. Ушбу оят мусулмонлар ижмоъси билан мутлақ суратда эмас. Аҳли сунна вал жамоани назарда тутяпман. Балки бу борада гуноҳи кабирага қўл уриш сабаб кофирликда айблайдиган хаворижлар хилоф чиқди.
Учинчи жиҳати: ушбу ҳукм ҳукмдорларга хос дейлик ҳам, батаҳқиқ, Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш бир неча қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилишни ҳалол санайди, уни ҳалол деб билади. Бу куфрдир.
Иккинчи қисм: Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилишни ҳалол санамайди. Бироқ Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш Аллоҳ нозил қилгани билан ҳукм қилишдан яхшироқ деб билади ва ҳатто у ҳалол деб айтмайди ҳам. Бироқ Аллоҳнинг шариатига хилоф бўлган ушбу ҳукмлар Аллоҳнинг шариатидаги ҳукмлардан афзалроқ ва яхшироқ, дейди. Бу куфрдир.
Учинчи қисм: ушбу ҳукмлар Аллоҳнинг ҳукми билан баробар деб билади. Айтадики: бари баробар. Муҳими адолат. Муҳими адолат қилиш. Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қиламизни, Аллоҳнинг шариатидан ўзгаси билан ҳукм қиламизми бари баробар. Муҳими адолат. Бу куфрдир.
Охирги қисм: шаҳват ёки дунё учун Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилади. Ҳамда ушбу ҳукмлар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукмгидан яхшироқ ёки баробар деб билмайди. Бу эса кичик куфр. Кичик куфр, яъни, катта куфр сирасидан эмас. Балки у гуноҳи кабиралардан бўлган катта, улкан гуноҳ. Унинг соҳиби ҳақида қўрқилади. Дарҳақиқат, саҳобалар замонидан шу кунимизгача бўлган салафларнинг сўзларини ўрганиб чиқдик. Натижада салафлар сўзининг аксари айни шу тафсилотни айтганини топдик. Ушбу тафсилотни айтганини (топдик). Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш доим ҳам куфр бўлавермайди. Баъзиларини мутлақ ҳукм қилганини топдик. Бироқ унинг сўзидан тафсилот англашилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ва бошқалар собит санадлар билан шундай деганларини ривоят қилди: “У кичик куфр”. У кичик куфр. Салафларнинг сўзида ҳам шундай. Дарҳақиқат, ҳужжатларда аҳли суннат вал жамоанинг элликдан кўпроқ имоми ва олимлари ушбу тафсилотни айтиб ўтганини топдик. Ушбу тафсилотга зид келадиган сўзга воқиф бўлмадим. Бироқ бу ўринда баъзи илм аҳлининг мутлақ сўзи бор. У ушбу тафсилотга зид келмайди. Балки ушбу мутлақни уламолар ёдга олган ана шу тафсилотга йўямиз. Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳу азза ва жалла зикр қилганларидек ана шу аҳли сунна вал жамоанинг йўлидир.
Бошқа жиҳати: ушбу ҳукм куфрга олиб борувчи турдан деб кўндик ҳам дейлик. Аҳли сунна вал жамоа наздида маълумки, ким куфрга қўл урса юқорида ўтганидек шартлар тўпланиб, тўсиқлар бартараф бўлгандагина унга куфр ҳукми берилади. Уламоларнинг бу бобдаги ана шу ишга далолат қиладиган сўзлари жуда кўп. Дарҳақиқат, бу юқорида ўтди. Бирлашган Миллатлат ташкилоти ва шунга ўхшашларга ҳукм сўраб мурожаат қилиш, у ана шу жавоблар остига киради. Бошқа бир жиҳатдан эса у мусулмонларга яхшилик олиб келадиган ва улардан ёмонликни даф қиладиган битимлар тузиш бобидандир. Батаҳқиқ, бу мусулмонлардан ёмонликни даф қилиш воситаларидан бир восита. Агар мусулмонлар унга қўшилмаса, албатта, ушбу восита билан ёмонликни даф қилишни қўлдан бой берадилар. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло нозил қилганидан ўзгаси билан ҳукм қилиш бобидан эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев