Айтадиларки: бугунги кунда мавжуд ҳукмдорлар қулоқ солиб, итоат қилинадиган валийюл амр (иш эга)ларидан эмас. Чунки ҳукмдор ва шаръий раҳбар, у барча мусулмонлар устидан бошқарув олиб борадиган бош ҳукмдордир. Фақат бош ҳукмдорга байъат бериш лозим бўлади. Фақат бош ҳукмдорга қулоқ солиб, итоат қилиш вожиб бўлади, дейдилар. Дарсимизда бунга ишора қилиб ўтдик. Бироқ ушбу шубҳага жавобни таъкидлаб ўтамиз. Айтамизки: ушбу шубҳага жавоб бир неча жиҳатдандир:
Биринчи жиҳати: бош ҳукмдорни тайинлаш вожиблигидаги мавжуд ҳикмат бир неча ўлкаларда ҳукмдорлар тайинлашда ҳам мавжуддир. Ҳукмдор тайинлашдан мақсад, у мусулмонлар жамоатини тартиблаш, уларда шариат жорий қилувчининг мақсадларини рўёбга чиқариш, азият ва зулмни даф қилиш. Ушбу ҳикмат ўлкалар бир неча ададда бўлганда ҳукмдорлар тайин қилишда мавжуддир.
Иккинчи иш: илм аҳли мусулмонлар учун бир халифа бўлиш узрли ёки имконсиз бўлганда ўлка ҳукмдори шаръий раҳбар бўлиб, у бош ҳукмдор (ваколатларига) эга бўлади, дедилар. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “(Асли) суннат мусулмонларга бир ҳукмдор бўлиб, қолганлари унинг ноиблари бўлишлигидир. Уммат ҳукмдорнинг баъзи буйруқларига бўйсунмай, унинг бошқарувидан чиқадиган бўлса ва ҳукмдор (бошқарувдан бўйин товлаганларни жиловлаб олишдан) ожиз қоладиган ёки бундан бошқа ҳолатлар бўлса, умматни бир қанча ҳукмдорлар бошқараверади. Ушбу ҳукмдорларнинг ҳар бирига (шариат чегарасини бузганларга) жазо қўллаши ва ҳақ-ҳуқуқларни тўла-тўкис адо этишлиги вожиб бўлади”.
Шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Барча мазҳаб имомлари бир ёки икки шаҳарга куч билан ғолиб бўлган кишига барча нарсаларда бошқарув ҳукми берилишига ижмоъ қилишди. Агар шундай қилинмаса дунё асло ўнгланмайди. Чунки одамлар узоқ замонлардан бери, то имом Аҳмаддан олдинги даврдан тортиб бизни кунимизгача бир ҳукмдор атрофида тўпланишмаган. Имомлар уламолардан бирортасини ҳукмлардан бирортаси фақатгина (битта) катта ҳукмдор (бўлсагина) саҳиҳ (тўғри) бўлади деб зикр қилишганини билмайдилар”.
Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳу азза ва жалла шундай дедилар: “Ислом атрофга тарқалиб, майдони кенгайиб, чекка-(томон)лари бир-биридан узоқлашгандан кейин маълумки ўлкалардан ҳар бир ўлкада ҳукмдор ёки султон бошқарувига айланди. Бошқа ўлкада ҳам шундай. Бошқа ўлка ва унинг бошқарувига қайтадиган ўлкаларда баъзиларига буйруқ ва қайтариқ боғлиқ бўлмайди. Ҳукмдор ва султонларнинг бир неча ададда бўлишларини зиёни йўқ. Ушбу ҳукмдорнинг буюрган буйруқлари ва қайтарган қайтариқлари ижро этилиб турилган мамлакат аҳлига, унга (ҳукмдорга) байъат берганларидан кейин (ўша мамлакатдаги) ҳар бир кишига унга итоат қилишлари вожиб бўлади. Бошқа мамлакат аҳлининг ҳолати ҳам ҳудди шундай бўлади.
Бир мамлакатда ҳукмдорнинг бошқаруви собит бўлган ва ўша мамлакат фуқаролари унга байъат берган бўлиб, ана шу бошқарувни талашиб чиққан кишининг ҳукми, тавба қилмайдиган бўлса қатл қилинмоқлигидир.Бошқа ўлка аҳлига унга итоат қилиши вожиб бўлмайди.
Шуни яхши билгинки, чунки бу шаръий қоидаларга муносиб ва далиллар далолат қилган маъноларга мувофиқдир. Ҳамда зеҳнингдан бу ҳужжатларга зид келадиган ҳар қандай сарқитларни чиқариб ташла. Демак (билишинг лозим бўлган нарса шуки), исломнинг аввалидаги исломий бошқарув билан бугунги кундаги бошқарув орасидаги фарқ кундузи чарақлаб турган қуёшдан ҳам равшанроқдир.
Кимки бу ҳолатни инкор қиладиган бўлса, ҳужжат билан хитоб қилинишга нолойиқ довдир экан. Чунки уни бу ҳужжатларга ақли етмайди”. У кибр қилувчи бўлиб, унинг сўзига қайрилиб ҳам қаралмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев