Отангни, онангни шод этгин болам!
Улар кўнглини обод этгин болам!
Жаннатда бир қаср бунёд этгин болам!
Шайтон ҳамласин барбод этгин болам!
Аллоҳ исмларин ёд этгин болам!
Уларни ёд олсанг келтириб иймон.
Жаннатга киришга яна бир имкон.
Бу сўзларни айтган Росули Акром.
Ихлос билан ёд ол, муҳаббат билан.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Бу гўзал исмлар Унгагина хос.
Хислати, қудрати исмига кўп мос.
Уларда шифо бор. Дардлар йўламас.
Телефонни, ўйинни қўй! Бўлди! Бас!.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Ёшсан. Хар дақиқа, онинг ғанимат.
Тўрт мучанг саломат. Бу- олий неъмат!
Аллоҳ ризосига эриш эй фарзанд!
Кун келиб хотира бермасидан панд.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
У Роҳман- шафқатли, ризқ берувчи зот.
У Роҳийм- мўминга ундан мархамат.
У Малик- унгадир барча ибодат.
У Қуддус- Унда йўқ нолойиқ сифат.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
У Холиқ- яратди Оламни, бизни.
Мусоввир- У чизди суратимизни.
У Ғоффар- кечирар гунохимизни.
У Роззақ- беряпти мўл ризқимизни.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
У Аъзиз- тенги йўқ қудрат эгаси.
Тавваб- қабул қилар банда тавбасин.
Рофиъ- кўтарар мўмин мартабасин.
Рошид- тўғри йўлга бизни бошласин.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Хар нарсага шоҳид, панох у -Ҳафиз.
Бандасин мукаррам қилувчи- Муъиз.
Борлиқ ва жонзотлар эгаси- Варис.
Истаса ризқингни олгувчи- Қобиз.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Мужиб- дуоларинг ижобат қилар.
Латиф- лутфи ила эҳсон етказар.
Сомад- хожат факат ундан сўралар.
У- Нур. Нури билан борлиқ мунаввар.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
У абадий, азал- Аввал ва Ахир.
Хар нарсадан ғолиб- Батин ва Зоҳир.
У улуғ. У буюк- Аъзийм ва Кабир.
Барча ишларингдан хабардор- Хобир.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Маликул мулкдир у- эгадир танхо.
Мунтақим- золимга беради жазо.
Ҳамид- унга мақтов, унга ҳамд, сано.
Муҳйи- истаса жон этади ато.
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Тўқсон тўққиз исм айтгин, кимда бор?
Бу гўзал исмлар бари бетакрор.
Сўзимга қулоқ сол! Бўл доим бедор.
Уларни ўқиб юр такрор ва такрор!
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Ундан нажот сура, офият сўра!
Марҳамату савоб, ризқ-неъмат сўра!
Ҳикмату хақиқат, ижобат сўра!
Мастурахонга ҳам илм, раҳмат сўра!
Аллоҳ исмларин ёд олгин болам!
Асмаи Ҳуснани ёд олгин болам!
Мастурахон Хожи она
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев