Васлингизга етмоқ учун ёндим, куйдим.
Қалб ороми, бахт нелигин бунда туйдим.
Бугун фақат Сизни дедим, Сизни суйдим.
Росулуллоҳ, Равзангизга бошим қўйдим.
Эй Ҳабибим. Равзангизга бошим қўйдим.
Бунча гўзал бўлмаса бу жаннат боғи.
Бир кўрганнинг қолмас экан дилда доғи.
Унга тенгмас бу дунёнинг ҳеч гулбоғи
Росулуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Ҳабибуллоҳ. Равзангига бошим қўйдим.
Ўттиз битта аёл келдик эгиб бошни.
Тўхтатолмай кўздан оққан дарё ёшни.
Бахра олиб нурингиздан Сиз- Қуёшни.
Росулуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Халилуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Сизга юзлаб, минглаб салом олиб келдик.
Қанотсизмиз, лекин қушдек учиб елдик.
Сизнинг хушбўй исингиздан эриб селдек
Росулуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Набиуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Қулларимиз дуодадир, тилда Қуръон.
Дуоларни эшитгувчи Зот- меҳрибон.
Эй Аллоҳим. Юртимизни сақла омон.
Росулуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Сафиуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Жаннатларда қўшнингиз ҳам ўзим бўлай.
Шафоатчим, Сизла дилдан сухбат қурай.
Бугун эса Равзангизни кўзга суртай.
Росулуллоҳ. Равзангизга бошим қўйдим.
Эй Ҳабибим Равзангизга бошим қўйдим.
Мастура Хожи Она Шеьрлари
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев