Эх, онажон! Билмайсизда ғўр ишим кўп,
Ўзимга ғўр, ўзгаларга зўр ишим кўп,
Бошқа пайти ҳолинг не деб сўраб келмас,
Иши тушса йўқлайдиган танишим кўп.
Эсиз дейман ишончларим,суйганларим
Қўлим эмас дилим бериб куйганларим,
Сўзи билан юрагимни ўйганларим...
Ўз ичимни ўзим тирнаб ейишим кўп.
Кўнгли бўшнинг киссаси бўш деб айтишар,
Тузлиғинг еб сўнг ортингдан тош отишар,
Бир танада қизиқ , икки одам яшар
Мени шундай яқин таниш-билишим кўп.
Борлигимда жигарим деб гирён бўлар,
Даст қисқарса жигар номим шайтон бўлар,
Қадр тупроқ , аммо хаёл осмон бўлар,
Бу замоннинг зайлига ҳўп кулишим кўп.
Гоҳи дўстдан ранжиса ҳам йигит жоним,
Жим ичимга ютдим бари дард, фиғоним,
Йўқ , ҳавотир олманг мендан онажоним,
Бандаманда, бандасидан нолишим кўп.
Эх, онажон билмайсиз-да ғўр ишим кўп!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7