Ушбу марказда намоз учун мўлжалланган ибодатхона билан бир қаторда китобхона, музей, дарсхона, ошхона ва ҳоказо шунга ўхшаш қўшимча ҳизмат хоналари қуриш ҳам режалаштирилган. Лойиҳа муаллифи – ёш меъмор Юсуф Ўндер.
“Марказнинг энг асосий хусусияти – унинг ҳайратомуз меъморчилигида”, - дея таъкидлайди ёш меъмор.
Унинг айтишича, келажакда ушбу бино – ерли аҳоли ҳамда шаҳар меҳмонларининг энг кўп ташриф буюрадиган маконига айланади. Шунингдек, Ислом маркази – муқаддас Патрик черкови ва яҳудий маданияти музейига ҳам яқин жойлашган.
“Ўзаро учбурчак ташкил этиб турган мазкур бинолар – бирлик ва бирдамликка сабаб бўлса не ажаб”, - дея таъкидлаб ўтган Юсуф Ўндер янги марказнинг манфаатли жиҳатлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Айтиб ўтиш жоиз-ки, марказнинг қурилишига Сан-Франциско шаҳрининг танлангани ҳам бежиз эмас. Чунки бу шаҳар – кўп миллатли, шу билан бирга мультимаданиятли (турфа хил маданиятлар мужассам бўлган) ўлка ҳисобланади.
Мана шундай “дунёга машҳур шаҳар”да Ислом марказининг қурилиши ҳам – Ҳақ динимизнинг нақадар кенг миқёсда ёйилиб бораётганига далолат қилади.
Энг ожиз банда тайёрлади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1