Уз”да медиапортал иш бошлади-Муҳтарам порталимиз мухлислари! Севимли Ислом.Уз энди ўз медиапорталига эга бўлди. Эндиликда барча медиафайлларимиз медиа.ислaм.уз манзилида сақланади.
Ислом.Уз портали ўзининг суратли, тасвирли ва овозли материалларини тартибли ва низомли равишда жойлаштириш, фойдаланувчиларга ушбу манбалардан фойдаланишда қулайлик яратиш, шунингдек, порталга жойланган маълумотлардан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш масалаларини ойдинлик киритиш мақсадида Медиа.Ислам.Уз сайтини ташкил қилди.
Медиапорталда видеолавҳалар, аудиофайллар, китоблар, дастурлар ва бошқа материаллар таснифоти жойлашган. Бундан буён Ислом.Уз порталига қўйилган мазкур турдаги барча файллар медиапорталда сақланади ва фақат шу ердан кўчириб олинади.
Кўчириб олиш шартлари:
1. Медиапорталдан олинган ҳар қандай файл фақат маърифий мақсадларда, оилавий уй шароитида ўқиш, тинглаш ва томоша қилиш ва фойдаланиш учун кўчириб олинади.
2. Муаллифнинг рухсатисиз ҳар қандай материалдан нусха кўчириш ва кўпайтириш, эфирга узатиш ва тижорий мақсадларда фойдаланиш шаръан ҳаром, қонунан таъқиб этилади.
Медиапорталнинг таркиби, тузилиши, ишлаш фаолиятига оид ҳар қандай мулоҳаза, таклиф, фикр, танқид ва муносабатларни юборишингиз ва бу билан янги сайтимизнинг сифати ва савиясини оширишга муносиб ҳисса қўшишингиз мумкин.
Барча мухлисларимизнинг холис дуоларидан умидвормиз.
Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларимизни давомли қилиб, оқибатини хайрли қилсин, о
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев