Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийни раҳмат айласин!
Доктор, шайх, аллома, ҳаким, мураббий, муаллим, шаҳид Муҳаммад Саид Рамазон Бутийга нисбатан уюштирилган суиқасд ҳақидаги хабар бутун Ислом оламини ларзага солди. Бугунги мусулмонлар орасидаги гаплар ҳам фақат шу ҳақдадир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам айни муносабат билан видеотаъзиянома эълон қилиб, таниқли уламонинг ўлими муносабати билан Ислом олами ўз осмонидаги ёрқин бир юлдузни йўқотди деб айтдилар. Дарҳақиқат, шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг ўлими барчамиз учун улкан йўқотишдир.
Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари Абул Ҳасан Надавий, Юсуф Қаразовий, Тақий Усмоний, Ваҳба Мустафо аз-Зуҳайлий, Муҳаммад Али Собуний каби замонамизнинг йирик уламоларидан бири эди. У Аҳли сунна дунёсининг йирик олими бўлиб, у зотнинг китобларини нафақат бутун Ислом аҳли, ҳатто барча фирқа ва оқим вакиллари ҳам ўқиб, тан берар эди.
Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари бизнинг ўлкаларда ҳам машҳур аллома эди. Унинг бир нечта китоблари ўзбек тилига таржима қилинган. Ислом.уз сайтида «Бемазҳаблик Ислом шариатига таҳдид солувчи хатарли бидъатдир», «Салафия» китоблари, Муслимаат.уз сайтида эса «Аллоҳга инонган қизларга», Сийрат.уз сайтида «Фиқҳус сийра» китоблари қўйилган. Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг китобларини барча катта қизиқиш билан ўқир ва манфаат олар эди.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий Шом минтақасининг кўплаб аҳолисини ўз домига тортган мудҳиш урушнинг қурбони бўлди. Ачинарлиси шуки, ҳанузгача бу қурбонларнинг охири кўринмаётир.
Баъзилар бу қотилликка у зотнинг мамлакатдаги оғир вазиятда тутган йўллари сабаб бўлган, деган фикрларни айтишга уринмоқда. Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари каби йирик уламолар бундай масъулиятли дамда қандай йўл тутишни ўз ижтиҳодлари асосида лозим кўрадилар. Аллоҳ таоло чексиз ҳиммат кўрсатиб, ижтиҳод хато бўлса, жидду жаҳд ва ҳақиқатни излаш нияти учун бир савоб, тўғри бўлса икки савоб беради. Бинобарин, бу масалада аниқ фикр айтишга ожизмиз. Қолаверса, шайх Бутий ҳазратларининг ким томонидан ўлдирилгани ҳали номаълум. Турли хил гуруҳ, оқим ва фирқалар бу мусибатдан ўзларига керакли манфаат олиш учун турли хил баёнотлар билан чиқишди. Лекин уларнинг бирортаси олимни биз ўлдирдик, дея олмади, аксинча, ҳамма бу ишда ўзига мухолиф бўлган тарафни айбламоқда. Ҳа, Ислом хизматида турган олимни ўлдиришдек доғни кўтаришга ҳеч ким журъат эта олмайди.
Шунинг ўзи ҳам шаҳидимиз Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг нақадар катта эътибор ва иззатдаги уламо эканидан, қотил тарафнинг ўзини яшириши ҳам Аллоҳ таоло бу олим бандасини нечоғлик улуғлаганидан дарак берса керак.
Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг илмий даражасини ҳамма тан олган эди. Бутий ҳазратлари Ислом ривожи учун Сурияда жуда кўп ишларни амалга оширган ва амалга ошириб келаётган эдилар. Жумладан, Сурияда жуда кўп Қуръон мактабларнинг очилишига улкан ҳисса қўшган эдилар. Сўнгги 30 йилдан буён ҳар ҳафта масжидда дарс бериб, маъруза қилар эдилар. Бу дарсларга минглаб одамлар тўпланар эди. Аллоҳ таолонинг ҳикмати ила портлаш содир бўлган пайтда ҳам минбарда маъруза қилиб турган эдилар.
Куни кеча шайх Ҳабиб Али Жуфрий ҳайрат билан шайх Бутий ҳазратлари билан икки ҳафта аввал телефон орқали гаплашганини айтиб, у зотдан эшитган сўнгги гапларини интернетда маълум қилди:
«…Умримнинг саноқли кунлари қолди. Жаннатнинг ҳидини сезяпман. Биродарингни дуода унутма...»
Сийрат.уз сайти Усома Саййид Азҳарийнинг қуйидаги сўзларини келтиради: «Бутий ҳазратлари масжидда Оли Имрон сурасининг «Албатта, куфр йўлини тутган кимсаларнинг молу дунёлари ҳам, бола-чақалари ҳам уларни Аллоҳ(нинг азоби)дан қутқара олмайди. Ана ўшаларнинг ўзлари дўзах(олови)нинг ўтинларидирлар» деган оятини тафсир қилиб турганларида шаҳид бўлдилар. Портлаш содир бўлганида, мусҳафни бағрларига босиб, маҳкам қучоқлаб олган эканлар. Вафотларидан сўнг таналарини қимирлатишганида, сажда қилган ҳолда тиз чўкиб йиқилдилар. Маълум вақтгача жуссаларини кўтара олишмади…»
«Олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир» дейди араблар. Зеро, олам бутун оламга илм, маърифат, зиё тарқатиб турувчи машъалдир. Бу машъалнинг сўниши билан бутун олам зулматда қолади. Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларидек юксак мартабали алломанинг ҳалок бўлиши Ислом уммати учун улкан йўқотишдир. Бу барчамизнинг, бутун умматнинг умумий мусибатидир. Бутун дунё мусулмонлари Аллоҳдан у зот учун раҳмат ва мағфират сўраши, у кишининг Аллоҳ йўлидаги хизматлари учун муносиб ажру мукофотлар беришини тилаб дуо қилишлари лозим.
ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН
Абу Муслим тайёрлади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 30
Naxotki suyiqasd butun islom olamini larzaga solgan bo'lsa....
Islom olamini larzaga solgan narsa faqat payg'ambarimiz Sollolloxu alayxi vasallamni vafotlaridir..........
Xa larzaga soldi bu insonning bemasxablarga qarshi qilgan ishlarini siz bilan men ikki dunyoda xam qila olmaymiz. islom olamimi yorqin yulduzidan ayrildi
bilganim ikkalamizdan xam yxshiroq
Шом аҳли, ўз диёрларининг шамчироғини бу дунёдаги сўнги манзилига элтдилар. 2013 йил 23 март шанба куни Шайх Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутийнинг жанозалари бўлди. Сурия давлати уч кунлик расмий мотам эълон қилди. Дамашқ кўчаларида назорат кучайтирилди. Бу улуғ зотнинг муборак жасадлари ва ўзлари билан бирга шаҳид бўлган набиралари Аҳмад ибн Муҳаммад Тавфийқнинг жасади Умавий масжидига олиб келинди. Пешин намозига бир нечта муаззинлар баробарига туриб азон айтдилар. Улар шайхлари учун алоҳида тайёргарлик кўриб келган эдилар... Кечагина аллома Бутий билан биргаликда кўксилари орзу умидга тўлиб турган ва бугун ўша орзу умидлар ҳасратга айланиб юрак бағриларини куйдирган олимлар тобутни елкаларида кўтариб келдилар. Шаҳиднинг жасадлари кўтарилганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтилди. Жанозага ҳозир бўлганларнинг таҳлиллари фарёд бўлиб, Дамашқ осмонидан кўтарилиб фалакни тўлдирди... Ҳам қиблагоҳи, ҳам жигарбандидан айрилган Муҳаммад Тавфийқ Бутий икки шаҳидга жан
...ЕщёШом аҳли, ўз диёрларининг шамчироғини бу дунёдаги сўнги манзилига элтдилар. 2013 йил 23 март шанба куни Шайх Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутийнинг жанозалари бўлди. Сурия давлати уч кунлик расмий мотам эълон қилди. Дамашқ кўчаларида назорат кучайтирилди. Бу улуғ зотнинг муборак жасадлари ва ўзлари билан бирга шаҳид бўлган набиралари Аҳмад ибн Муҳаммад Тавфийқнинг жасади Умавий масжидига олиб келинди. Пешин намозига бир нечта муаззинлар баробарига туриб азон айтдилар. Улар шайхлари учун алоҳида тайёргарлик кўриб келган эдилар... Кечагина аллома Бутий билан биргаликда кўксилари орзу умидга тўлиб турган ва бугун ўша орзу умидлар ҳасратга айланиб юрак бағриларини куйдирган олимлар тобутни елкаларида кўтариб келдилар. Шаҳиднинг жасадлари кўтарилганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтилди. Жанозага ҳозир бўлганларнинг таҳлиллари фарёд бўлиб, Дамашқ осмонидан кўтарилиб фалакни тўлдирди... Ҳам қиблагоҳи, ҳам жигарбандидан айрилган Муҳаммад Тавфийқ Бутий икки шаҳидга жаноза намозини ўқиди. Намознинг охиригача йиғидан ўзини тийиб тура олмади. Меҳроб шаҳиди ва набираларининг охирги манзили Салоҳиддин Айюбий қабрининг ёни бўлди... Алвидо эй уммат муаллими! «Энди ким менда туриб ваъз айтар» дея ортингиздан меҳробингиз йиғлаб қолди...
«Энди ким менда имомлик қилар» дея ортингиздан масжидингиз йиғлаб қолди... «Энди ким бизга сабоқ берар» дея ортингиздан шогирдларингиз йиғлаб қолишди...
«Энди ким бизга далда бўлар» дея ортингиздан Шом аҳли йиғлаб қолди...
«Олим ўлди олам ўлди» дея ортингиздан бутун уммат йиғлаб қолди...
Alloh u zotni joylarini jannattan qilsin wunaqa olimlardan kuproq biz ojiz bandalarga yuborsin sizlardan u kiwini kitoblarini qayerdan topsa buladi deb suramoqchidim javoblar uchun oldindan rahmat