Ўн тўққизинчи асрда Россия ва Англия орасида мусулмон Осиёни назорат қилиш устида катта ўйин борган. Бугун тебрангич (маятник) бошқа томонга қараб оғди. Уйғониб келаётган сиёсий Ислом Россия ва Ғарб мамлакатларида ўз назоратини ўрнатиш ва Ер юзида етакчи куч бўлиш йўлида ўзининг Катта ўйинини бошлаб юборди. Жиддий ўйин. Жиддий манфаатлар. Жиддий ҳаракатлар. Жиддий пуллар. Жиддий одамлар. Жиддий қонлар.
Россиядаги исломий ташкилотларининг кундан кунга сиёсий ва ижтимоий фаоллиги кучаймоқда. Улар ҳукумат тузилмаларига (структура) янада яқинлашиб бормоқдалар.
2010 йил 2 феврал куни навбатдаги жараён бошланди. Ташкилотчилар кўзлаган мақсади – Ислом динини Россия Федерациясида энг қудратли сиёсий кучга айлантириш.
Россия расмий исломий ташкилотларининг пешволари ягона ташкилот қуриш мақсадида мунозарага йиғилдилар. Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Россия мусулмонларининг Марказий диний идораси раиси Талғат Тожуддин ва Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказини
...Ещё

Россия расмий исломий ташкилотларининг пешволари ягона ташкилот қуриш мақсадида мунозарага йиғилдилар. Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Россия мусулмонларининг Марказий диний идораси раиси Талғат Тожуддин ва Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказининг раиси Исмоил Бердиевлар бирлашиш жараёни бошлангани ҳақида хабар қилишди. Шундай қилиб, мамлакатда янги мусулмон ташкилоти пайдо бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, янги ташкилотга Кремлнинг ҳам алоқаси бор.
Уларнинг айтишларича: “Бугун йиғилган ишчи гуруҳ жараён иштирокчиларининг позициясини аниқлаши керак”. «Коммерсант» газетасининг хабар қилишича, Талғат Тожуддин Муфтийлар Кенгашидаги учрашувдан олдин: ”Бўлиниш жуда кўп вақтни олган эди, энди бирлашиш учун ҳам кўп вақт ва сабр талаб қилинади. Аллоҳ таоло ишимиздан рози бўлсин”, деди. “Аллоҳ раҳматини ато қилса, биз тўғри қарорга келамиз”, деб ўз ҳамкасбини қўллаб-қувватлади Равил Ғайнуддин.
Мазкур бўлиниш Совет иттифоқи парчаланганидан сўнг мусулмонлар бир бирларидан узоқлашиб кетгани оқибатида юзага келган эди. 1992 йили мамлакатдаги бутун мусулмон жамоатларини Талғат Тожуддин бошқариб келаётган Марказий мусулмонлар диний идорасидан Татаристон ва Бошқирдистон ажралиб чиқди. Сиёсий ва мафкуравий келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан ихтилоф туфайли бўлиниш содир бўлган эди. 1994 йили Талғат Тожуддин бошқарган ташкилотни Москва, Омск, Саратов ва Пенза мусулмонлари ҳам тарк қилган эдилар. 1998 йили эса алтернатив диний идоралар ташкил қилина бошланди. Масалан, Россия Европа қисмининг мусулмонлари диний идорасига Равил Ғайнуддин раис этиб сайланди, Россиянинг Осиё қисми мусулмонлари диний идорасига эса Нафийуллоҳ Аширов раислик қилди. 2004 йили эса улар РФ Муфтийлар кенгаши бўлиб бирлашдилар.
2009 йили ноябр ойида бирлашиш зарурлигини айтиб чиққан Талғат Тожуддин мусулмонларни бирлаштириш ташаббускори бўлди. Муфтий ҳазратлари ҳатто бирлашган ташкилотда ролларни ҳам тақсим қилиб чиққан. Шундай қилиб, Бош муфтий лавозимига Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Бош қози лавозимига эса Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказининг раиси Исмоил Бердиев номзодлари таклиф қилинди. Ўзига эса Шайхул Ислом ролини қолдирган. Талғат Тожуддин Россия президенти номига ёзган мактубида россиялик мусулмонларни бирлаштириш нияти борлигини ҳам маълум қилган эди. Ягона мусулмонлар марказини ташкил қилиш ғоясини дунёвий ҳукумат вакиллари ҳам қўллаб-қувватладилар. Бу ғоянинг ашаддий тарафдорларининг бири Чеченистон президенти Рамзан Қодировдир. “Бирлаштириш жараёни Кремлнинг розилигисиз ва рухсатисиз бўлиши мумкин эмас”, дейди Дин ва ҳуқуқ институти директори Роман Лункин. «Коммерсант» газетасининг хабарига кўра, Кремл интеграция жараёнини кузатиб боришни Россия президенти
...Ещё
2009 йили ноябр ойида бирлашиш зарурлигини айтиб чиққан Талғат Тожуддин мусулмонларни бирлаштириш ташаббускори бўлди. Муфтий ҳазратлари ҳатто бирлашган ташкилотда ролларни ҳам тақсим қилиб чиққан. Шундай қилиб, Бош муфтий лавозимига Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Бош қози лавозимига эса Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказининг раиси Исмоил Бердиев номзодлари таклиф қилинди. Ўзига эса Шайхул Ислом ролини қолдирган. Талғат Тожуддин Россия президенти номига ёзган мактубида россиялик мусулмонларни бирлаштириш нияти борлигини ҳам маълум қилган эди. Ягона мусулмонлар марказини ташкил қилиш ғоясини дунёвий ҳукумат вакиллари ҳам қўллаб-қувватладилар. Бу ғоянинг ашаддий тарафдорларининг бири Чеченистон президенти Рамзан Қодировдир. “Бирлаштириш жараёни Кремлнинг розилигисиз ва рухсатисиз бўлиши мумкин эмас”, дейди Дин ва ҳуқуқ институти директори Роман Лункин. «Коммерсант» газетасининг хабарига кўра, Кремл интеграция жараёнини кузатиб боришни Россия президенти ички сиёсат бошқармасининг гуманитар сиёсат ва ижтимоий алоқалар бўйича мудири Иван Демидовга топширган. Дарвоқе, у рус миллатчиларини ҳам назорат қилиб боради.
Россия сиёсатида исломий ташкилотларнинг ролини кучайтириш бўйича ахборот тарқатиш бир неча йил олдин бошланган ва бу иш самарали давом этмоқда.
Сўнгги йилларда турли ОАВларда баъзи кичик ўзгартиришлар киритилган Россияни мусулмонлаштириш бўйича бутун бир лойиҳа тақдим қилиб келинади. 2000 йиллар бошларида пайдо бўлган мазкур лойиҳа турли хил кўринишларда Россия ОАВларида берилиб турибди.
Мазкур ҳаракатларнинг биринчиси 2006 йилнинг охирида Россиянинг The eXile газетасида дабдабали “Мусулмонча таклиф. Президент Путин Россияни мусулмон мамлакатига айлантириши лозим” (A Muslim Proposal: President Putin should convert Russia into an Islamic nation) номли мақоласи орқали амалга оширилган эди.
Мазкур газета оддий газета эмас — икки ҳафтада бир марта Москва шаҳрида инглиз тилида чоп этиладиган газета ажнабийлар ва Москва элитасининг “илғор” қисми учун мўлжалланган.
Дарвоқе, ношир – россияликдир. The eXile’нинг хўжайини Константин Букарев шунингдек «11/17» бар-клубининг, «Дача» клубининг соҳиби. Шунингдек унинг «Не спать!» журналида шерикчилик улуши бор ва Night Life Awards мукофотининг ташкилотчиси ҳамдир. Нашриётни асло Кремлга қарши ёки умуман мухолафат тарафдори, деб бўлмайди.
1998 йили Россиянинг энг машҳур нашриётларидан бири ҳисобланган “Независимая газета”нинг бош муҳаррири Виталий Третьяков “Қачон Россия президенти мусулмонлардан сайланади?” номли мақола нашр қилган эди. (НГ, 16 января 1998 г.). Третьяковга кўра, 2030 йил келганда руслар озчиликни ташкил этадилар ва кўплик вакили – татар миллатига мансуб одам президент этиб сайланиши кафолатланган деса ҳам бўлади. Мақола шов-шувга сабаб бўлди ва тез орада унутилди. Бироқ масала ҳали ҳамон долзарблигича қолди.
Россияда славянларнинг улуши (умумий аҳоли ҳам) тўхтамай озайиб бормоқда. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Исломга анъанавий эътиқод қилиб келаётган халқларнинг умумий сони 1959 йил – 7 млн одам (мамлакат аҳолисининг 6%), 1970 йил — 9 млн (7%), 1979 йил — 10 млн (7%), 1989 — 12 млн (8%) ва 2002 йил — 15 млн (10%) ташкил қилган. Агар ушбу кўриниш сақланса, 2020 йили Россияда 130 миллион аҳоли истиқомат қилади. Мусулмон “миллати”га мансублар эса 20 миллион...Ещё
РУСЧА ИСЛОМ

Россияда славянларнинг улуши (умумий аҳоли ҳам) тўхтамай озайиб бормоқда. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Исломга анъанавий эътиқод қилиб келаётган халқларнинг умумий сони 1959 йил – 7 млн одам (мамлакат аҳолисининг 6%), 1970 йил — 9 млн (7%), 1979 йил — 10 млн (7%), 1989 — 12 млн (8%) ва 2002 йил — 15 млн (10%) ташкил қилган. Агар ушбу кўриниш сақланса, 2020 йили Россияда 130 миллион аҳоли истиқомат қилади. Мусулмон “миллати”га мансублар эса 20 миллион атрофида, яъни аҳолининг 15% бўлади. 2050 йили эса 110 миллион аҳолининг 30 миллионини этник мусулмонлар ташкил қилади (27%). 2100 йили эса – 90 миллионлик аҳолининг ярмидан кўпи мусулмон бўлади. Бироқ, баъзи манбаларда мусулмон аҳолисининг ўсиш тенденцияси жуда паст қилиб кўрсатилган. Чунки мусулмон мамлакатлардан қонуний ва ноқонуний ишчи муҳожирлар Россияга оқиб келаётганини ҳисобга олиш керак. Аммо, уларни ҳисоблаш ўта мушкул иш. Энг кам ҳисоб-китобларга кўра, Москванинг ўзида икки миллионгача ноқонуний мусулмон муҳожирлар бор.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “мусулмон миллатига” мансуб барча одам Аллоҳга иймон келтиради ёки дин арконларига риоя қилади, деб бўлмайди албатта. Бироқ, ушбу табақа кундан кунга ортиб бормоқда. Турли расмий ва норасмий исломий ташкилотлар мусулмонларни “динга қайтариш” бўйича иш олиб бормоқдалар. Бошқа томондан бадавлат араб мамлакатлари рус давлат арбобларининг розилигида Россияда исломий таълимот олиш ва янги масжидлар қуриш учун катта маблағлар ажратяптилар. Хуллас, тажрибали журналистнинг фикри кутилган муддатдан аввал амалда намоён бўлиши мумкин.
Славян халқларнинг аҳоли сонидаги улушининг озайиши баробарида бошқа бир жараён ҳам кетмоқда – “насроний миллати”га мансуб руслар, украинлар, чувашлар, ҳатто вепс ва арман халқларининг вакиллари Исломни қабул қилмоқдалар.
2000 йиллар бошида яна Москвада бўлдим. Орадан кўп йиллар ўтган эди ва бу ерда янги даврнинг воқелигида мени москвалик аёллар кўп ҳайратда қолдирди. Аниқроғи, баъзи москвалик аёллар. Москва бўйлаб кезар эканман, кўринишидан славян, лекин мусулмонча либосларга ўралиб олган қизларни кўп учратдим. Уларнинг айримлари Ислом ҳақида рус тилида ёзилган китоблар тутиб олган эдилар. Славян мусулмон эркаклар озроқ экан, деб тахмин қилиш мумкин, чунки ундайлардан оз учратдим. Бироқ унутмаслик керакки мусулмон эркак омма орасида муслима аёл каби ажралиб турмайди. Иккинчи кучли таассуротни Россиянинг ўрта қисмларида жойлашган анъанавий рус шаҳарларида кўплаган янги масжидлар пайдо бўлгани қолдирди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, менинг эътибор...Ещё
РУСЧА ЖИҲОД

2000 йиллар бошида яна Москвада бўлдим. Орадан кўп йиллар ўтган эди ва бу ерда янги даврнинг воқелигида мени москвалик аёллар кўп ҳайратда қолдирди. Аниқроғи, баъзи москвалик аёллар. Москва бўйлаб кезар эканман, кўринишидан славян, лекин мусулмонча либосларга ўралиб олган қизларни кўп учратдим. Уларнинг айримлари Ислом ҳақида рус тилида ёзилган китоблар тутиб олган эдилар. Славян мусулмон эркаклар озроқ экан, деб тахмин қилиш мумкин, чунки ундайлардан оз учратдим. Бироқ унутмаслик керакки мусулмон эркак омма орасида муслима аёл каби ажралиб турмайди. Иккинчи кучли таассуротни Россиянинг ўрта қисмларида жойлашган анъанавий рус шаҳарларида кўплаган янги масжидлар пайдо бўлгани қолдирди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, менинг эътиборимни жалб қилган нарса янги ва тез суръатларда ривожланиб бораётган кўриниш, яъни Россияда “рус мусулмонлари” жамоатларининг пайдо бўлиши экан. Минглаган “насроний” халқ вакиллари “тақводорлар” сафига қўшилаяпти. “Минглаган” сўзи бу ўринда фақат мажозий маъно касб қилади, зеро уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ. Айни дамда маълум “шаҳидлик амалиётлари”дан сўнг рус шаҳарларида ҳижоблилар сони озайган бўлиши мумкин. Бироқ мусулмонларнинг сони ортиб бораётгани шубҳасиз.
IslamOnline.net ёзишича, “Россия муфтийлар кенгашининг маълумотига кўра, Москва шаҳрининг ўзидаёқ 2004 йил январь-октябрь оралиғида масжидларда тахминан 20 минг одам Исломни қабул қилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан анча юқори, чунки 2003 йили Масквада 15,300 киши мусулмон бўлган. Манбанинг қўшимча қилишича, Исломни қабул қилганларнинг 60 фоизидан кўпроғининг миллати рус бўлган. Ва уларнинг 75 фоизини 17-21 ёшлик қизлар ташкил қилган.
Бундан ташқари “рус мусулмонлари” нафақат очиққа чиқдилар, балки ўз мақсадларини баралла ошкор ҳам қилмоқдалар. Исломни Россиянинг номусулмон халқлари орасида ёйиш ҳақида баралла гапирмоқдалар. Содда қилиб айтсак, “Муқаддас Рус”ни мусулмонлаштириш жараёни авжда.
Ҳозирги кунда Россияда “рус мусулмонлари” бошқарган бир неча ташкилот фаолият юритмоқда. Исломни яқинда қабул қилганлар сони эса бундан ҳам кўп ва улар расмий ва норасмий жамоатлар сафларига келиб қўшилмоқдалар. “Рус мусулмонларининг” кўзга яққол ташланганларидан бири “Рус мусулмонларининг миллий ташкилоти” (РММТ) деб аталади. Ташкилот номи тасодиф эмаслиги тайин.
У 2004 йили 10-12 июнда Омск шаҳрида ташкил қилинган. Таъсис кенгаши чоғида РММТнинг таркибига қуйидаги ташкилотлар кириши эълон қилинган: «Дават ал-Ислами» (Омск), рус мусулмонларининг Царевококшай жамоаси (Йошкар-Ола), рус мусулмонларининг «Бану Зулқарнайн» жамоати (Москва), рус мусулмонларининг «Ихлос» маданий маркази (Олма-Ота). Кўриб турганингиздек, кенг қамровли ташкилот. Мазкур янги исломий ташкилотнинг илк матбуот анжумани 2004 йил 22 июн куни Москвада «Известия» газетасининг таҳририятида бўлиб ўтди. Айнан шу куннинг танланиши тасодиф бўлмаган — ҳам немис фашистлари ҳужум қилган кун, ҳам исломчи партизанларнинг Ингушетияда ҳужум қилган кун.
Ўзига Абдул Карим Масхадий исмини олган РММТ бошлиғининг муовини Тарас Григорьевич Черниенконинг сўзларига кўра, «Биз рус халқининг ажралмас бир қисми ва ватанпарвар инсонлармиз. Шу билан бирга биз мусулмонмиз ва ушбу дин ва мафкурани ўзимиз учун танладик. Бизнинг халқимиз хаста ва биз ўз олдимизга қийин хасталикка чалинган беморга ёрда
...Ещё
У 2004 йили 10-12 июнда Омск шаҳрида ташкил қилинган. Таъсис кенгаши чоғида РММТнинг таркибига қуйидаги ташкилотлар кириши эълон қилинган: «Дават ал-Ислами» (Омск), рус мусулмонларининг Царевококшай жамоаси (Йошкар-Ола), рус мусулмонларининг «Бану Зулқарнайн» жамоати (Москва), рус мусулмонларининг «Ихлос» маданий маркази (Олма-Ота). Кўриб турганингиздек, кенг қамровли ташкилот. Мазкур янги исломий ташкилотнинг илк матбуот анжумани 2004 йил 22 июн куни Москвада «Известия» газетасининг таҳририятида бўлиб ўтди. Айнан шу куннинг танланиши тасодиф бўлмаган — ҳам немис фашистлари ҳужум қилган кун, ҳам исломчи партизанларнинг Ингушетияда ҳужум қилган кун.
Ўзига Абдул Карим Масхадий исмини олган РММТ бошлиғининг муовини Тарас Григорьевич Черниенконинг сўзларига кўра, «Биз рус халқининг ажралмас бир қисми ва ватанпарвар инсонлармиз. Шу билан бирга биз мусулмонмиз ва ушбу дин ва мафкурани ўзимиз учун танладик. Бизнинг халқимиз хаста ва биз ўз олдимизга қийин хасталикка чалинган беморга ёрдам бериш вазифасини қўйдик. Бу хастага ёрдам бериш мумкин ва бунинг учун биз рус миллатдошларимизга Ислом динининг ҳақиқий тамойилларини кўрсатишимиз лозим».
Хулоса қилиб айтилса, РММТ ўз олдига қўйган мақсадларидан бири қандайдир “субэтнос”, яъни рус мусулмонларини шакллантириш.
Янги ташкилотнинг аъзоларини Ислом сари етаклаган сабаблар турли ва чигал бўлган. Масалан «Бану Зулқарнайн» жамоатининг аъзолари Исломга рус ўнгчи-миллатчи ҳаракатдан келганлар. Абдуль Карим Масхадий исми билан таниш бўлган Тарас Черниенко эса пойтахт банкларининг бирида Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи. У профессионал банкчи, Белгияда жойлашган католик университетининг молия бошқарув куллиётининг ва Қувайт университетининг араб тилшунослик бўлимининг битирувчиси.
Жамоатга яқин бўлган Коран.Ру сайтининг хўжайини ва бош муҳаррири Шомил Владимир Матвеев эса собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси. У бошқарган сайтнинг бош саҳифасида узоқ вақт қуйидаги даъват турган: “Руслар! Қуръон ўқинглар! Исломни қабул қилинглар!”
“Русча жиҳоднинг” нозик жиҳатлари ҳам ёритилган: “Рус халқи тубанлашиб бормоқда... Туб Россия халқлари орасида ароқхўрлик, ўз жонига суиқасдлар ва ўлим балоси бир миллат ўзини миллат ўлароқ сақлаб қола олмайдиган даражада кучайди... Ҳозир ёки ҳеч қачон. Исломдан бошқа ҳеч қайси бир дин ёки дунёвий мафкура мамлакатимизга куч бера олмайди... Биз, руслар, Расулуллоҳ с.а.в.нинг байроғини кўтаришимиз лозим, зеро Россия ва унга тақдир билан боғланган бошқа халқларнинг ягона нажоти фақат шудир”.
Тушунарлики бундай даъво ҳеч кимга мажнуннинг алжираши каби кўринмайди. Айнан терси, яъни оддий ҳолдай қабул қилинмоқда. Чунки яқинда ташкил қилинган РММТдан бошқа бир неча “рус исломий” ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Охирги олинган ижтимоий сўровларга кўра, 2002 йилнинг ўзидаёқ Исломни қабул қилган пойтахт турғунларининг сони 2001 йили мусулмон бўлганлардан икки баробар кўпроқ. Охирги йилларда бу кўриниш сақланиб қолмоқда, лекин бу ҳақида статистика одатдагидай йўқ.
Россияни мусулмонлаштириш нафақат қуйидан, балки “юқори”дан, яъни ҳукумат тарафидан ҳам амалга оширилмоқда. Россияни мусулмонлаштириш ҳақида биринчи бўлиб гап очган оятуллоҳ Ҳумайни эди. Ҳижрий 1367 йили (григориан 1989 йили 1 январ куни) у Горбачевга мактуб йўллаган эди: “Жаноб Горбачев! Ҳаққа келинг. Сизнинг бошингизга қийинчиликлар Худога бўлган самимий ишончингиз йўқлигидан келган. Бу кўриниш Ғарб давлатларини ифлослик жарининг ёқасига ва боши берк кўчага етакламоқда ва келажакда ҳам шундайлигича қолади. Сизнинг асосий қийинчилигингиз бутун борлиқнинг ва тирик жонзотларнинг Яратувчиси Худога қарши самарасиз узоқ мужодалангиздир... Сизга қатъиян айтайки, Эрон Ислом Республикаси мусулмон оламининг энг қудратлиси ўлароқ Сизнинг жамиятингизда вужудга келган бўшлиқни осонлик билан тўлдириши мумкин”.
Кейинчалик эса бунга ўхшаган даъватлар янада кўпроқ янграй бошлади. The eXileдаги мақола ушбу тизимни яна бир бора айтиб ўтган, фақат замонавий...Ещё
“ТЕПАДАН” ИСЛОМЛАШТИРИШ

Кейинчалик эса бунга ўхшаган даъватлар янада кўпроқ янграй бошлади. The eXileдаги мақола ушбу тизимни яна бир бора айтиб ўтган, фақат замонавий “гламур” усулда сўзлаган эди. “Экзайл” мақоласидаги фикрларнинг аксарияти “Кавказ-центр” 2003 йилнинг 17 октябрида чоп қилган “Россияда исломий инқилоб ягона ечимдир” мақоласида ёзилган эди. Ҳолбуки чечен исломчиларининг сайти бу фикрлар жозибадор қилиб тақдим қилинган эди. Ҳеч бўлмаганда мақоланинг хулосасига қаранг: “Модомики славянлар қул экан, ҳеч бўлмаса абдуллоҳлар (Аллоҳнинг қуллари) бўлсинлар”. Қарагин, Китеж шаҳри бош ибодатхонасининг гумбазида ҳилол ярқираб турибди, рус баҳодирлари эса саллаларини ўрамоқдалар”.
Букаревнинг газетасида чоп қилинган мақолада янги нарса бўлган биринчи нарса Россияни мусулмонлаштириш лойиҳаси биринчи бора инглиз тилида ёзилган ва иккинчи нарса бу мақола рус ўқувчисига қанақадир соқолли биронта “ваҳҳобий” томонидан эмас, балки бир америкалик мутахассис томонидан ёзилган каби тортиқ қилинган эди. “Исламские новости” сайтида мазкур мақола бошқа ном остида чоп этилган эди: “Ажнабийлар Путинга Россияни мусулмон давлатга айлантиришни таклиф қилмоқдалар”.
Мақола рус тилига тезда таржима қилинди ва дарҳол Интернетга жойлаштирилди, форумларда тарқалди. Шахсан мен бу мақола ҳақида мақоламга ёзилган шарҳларнинг бирида таржимасини ўқиб билдим. Мақола, дарвоқе, бошқа мавзулар қаторида Россиянинг араб мамлакатлари билан алоқалари ҳақида эди. Қизиғи шуки, шарҳ “полковник Иваншин” тахаллуси остида асл манбага ишоратсиз, яъни ростгўй бир рус полковнигининг шахсий фикри ўлароқ ёзилган эди.
Мақола бошида “Экзайл” таҳририяти “Россия мафкураси”ни шакллантириш ҳаракатлари самарасиз эканини, “Россияни европалашган ғарбий давлат” қатори кўрсатиш, ҳамда “Россияни “суверен демократия” дея эълон қилиш ҳаракатлари” фойдасиз дейди. Чунки “бу таклифлар Россияга собиқ буюк давлат (держава) салобатини қайтаришга имконият бермайди”. Шулардан келиб чиқиб, “Экзайл” таҳририяти “Россияни бошқа муқова остида тақдим қилишни” таклиф қилади. Шунда Россия жаҳон миқёсидаги ҳаққоний ўрнини эгаллайди ва яқин келажакда дунёни фатҳ қилишга имконияти бўлади. Бизнинг таклифимиз: Президент Путин Россияни исломий мамлакатга айлантириши лозим”.
Унинг муаллифлари Исломга Россия керак дейишади: “Ислом дунёсининг аҳолиси тез суръатларда ошмоқда, бироқ у маданий ва интеллектуал қолоқликдан азият чекмоқда. Ислом дунёсига етишмаётган нарса уларга етакчи бўлиб бошқаларни ўзига эргаштира оладиган ривожланган мамлакат йўқлигидир. Очиқчасига айтадиган бўлсак, Ислом оламига оқ аҳолидан ташкил топган мамлакат е
...Ещё
Мақола бошида “Экзайл” таҳририяти “Россия мафкураси”ни шакллантириш ҳаракатлари самарасиз эканини, “Россияни европалашган ғарбий давлат” қатори кўрсатиш, ҳамда “Россияни “суверен демократия” дея эълон қилиш ҳаракатлари” фойдасиз дейди. Чунки “бу таклифлар Россияга собиқ буюк давлат (держава) салобатини қайтаришга имконият бермайди”. Шулардан келиб чиқиб, “Экзайл” таҳририяти “Россияни бошқа муқова остида тақдим қилишни” таклиф қилади. Шунда Россия жаҳон миқёсидаги ҳаққоний ўрнини эгаллайди ва яқин келажакда дунёни фатҳ қилишга имконияти бўлади. Бизнинг таклифимиз: Президент Путин Россияни исломий мамлакатга айлантириши лозим”.
Унинг муаллифлари Исломга Россия керак дейишади: “Ислом дунёсининг аҳолиси тез суръатларда ошмоқда, бироқ у маданий ва интеллектуал қолоқликдан азият чекмоқда. Ислом дунёсига етишмаётган нарса уларга етакчи бўлиб бошқаларни ўзига эргаштира оладиган ривожланган мамлакат йўқлигидир. Очиқчасига айтадиган бўлсак, Ислом оламига оқ аҳолидан ташкил топган мамлакат етишмаяпти. Россия оқ аҳолиси бўлган шундай ислом мамлакати бўлиши керак”. Бу Россия учун ҳам яхши: “Исломни қабул қилган руслар дарҳол Ислом оламининг оқ пешволари ва миллиардлик мусулмон аҳолига таъсир кўрсата оладиган кучга айланади. Шунда барча мусулмон мамлакатлару ҳудудлардан келганлар билан элатлараро низолар барҳам топади. Чеченистон ва Толибон мужоҳидлари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади, зеро уларнинг барчаси ўз-ўзларидан йўқ бўлиб кетадилар. “Россиянинг нуфуз инқирози ўз-ўзидан ҳал бўлади, чунки мамлакат миллиардлик мусулмон аҳолининг пешвосига айланади”. Ҳурлар ҳам унутилгани йўқ: Ва ниҳоят жинсий алоқалар. Замонавий Ислом оламида сизлар бир вақтнинг ўзида тўрт хотин олиш имконига эга бўласизлар. Дунё бўйича энг кўп “ўтириб” қолган қизлар эса Россияда яшайдилар. Тўртта рус қизини никоҳга олиб, улар билан бир вақтнинг ўзида ҳар кеча жинсий алоқа қилиш битта ўрис қизига уйланишдан кўра яхшидир!” (жазавада муслималар билан қўшилиш ҳақида гапирган муаллифлар шу жойида жуда ошириб юборган, исломда бундай жинсий “эркин”ликлар йўқ)
Русларни мусулмон бўлишларига туртки бўлиши мумкин бўлган омиллардан бири, “америкалик” муаллифларнинг сўзларига кўра, аксилсомийликни (антисемитизм) қонунийлаштириш: “Россиядаги аксилсомийлик илгаргидай даҳшатли ва фашистик бўлмай қолган ва мусулмонларнинг Исроил оккупациясига нисбатан умумий норозилик қатори қабул қилинадиган бўлиб қолган”. Эҳтимол, тарғиботчиларининг тасаввурида рус эркаклари учун яҳудийларни қириш хоҳиши оммавий жинсий алоқа истагидан кейин турар.
“Россия Европа мамлакатларига қиёс қилинса ярми варвар мамлакатга ўхшайди, бироқ мусулмон мамлакатлари билан қиёсланса у либерал ва илғор прогрессив фуқаролик жамияти ва демократия машъали ҳисобланар эди”.
Бироқ исломлаштирувчилар Россияга бўлган энг асосий қизиқиш сабабини ҳам айтишмоқда: “Россия нега Исломни қабул қилиши кераклигига бир нечта жиддий сабаблар бор: Россиянинг ядро қуроли яна даҳшатга солиши керак. Сўнгги вақтларда Ғарб уни жиддий қабул қилмайдиган бўлиб қолди. Ғарб фақатгина Россия мусулмонлар қўлига ўтиб кетмаслигидан бироз хавотирда. Агар Россия Исломни қабул қилса, унинг барча ядро қуроллари мусулмонлар қўлига ўтар эди. Ўшанда Ислом олами ўзининг асосий душмани сионист-салибчилардан бир неча марта қутила олишга қудрати етар эди. Россияга бўлган ҳурмат дарҳол юксакларга кўтарилур эди”.
Ушбу дастурнинг мақсади ва йўналишини янада кенгроқ шаклда бундан олти ярим йил муқаддам – 2003 йилнинг 16 октябрида Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад юқори даражада ўтказилган ўнинчи Ислом Конференциясининг очилиш нутқида эълон қилган эди. “Интеллектуал маънода мусулмон жамиятида орқага қайтиш (регресс, инқироз, касод, чўкиш) бошланган. Мусулмонлар саноат инқилобини ухлаб қолиб
...Ещё
Бироқ исломлаштирувчилар Россияга бўлган энг асосий қизиқиш сабабини ҳам айтишмоқда: “Россия нега Исломни қабул қилиши кераклигига бир нечта жиддий сабаблар бор: Россиянинг ядро қуроли яна даҳшатга солиши керак. Сўнгги вақтларда Ғарб уни жиддий қабул қилмайдиган бўлиб қолди. Ғарб фақатгина Россия мусулмонлар қўлига ўтиб кетмаслигидан бироз хавотирда. Агар Россия Исломни қабул қилса, унинг барча ядро қуроллари мусулмонлар қўлига ўтар эди. Ўшанда Ислом олами ўзининг асосий душмани сионист-салибчилардан бир неча марта қутила олишга қудрати етар эди. Россияга бўлган ҳурмат дарҳол юксакларга кўтарилур эди”.
Ушбу дастурнинг мақсади ва йўналишини янада кенгроқ шаклда бундан олти ярим йил муқаддам – 2003 йилнинг 16 октябрида Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад юқори даражада ўтказилган ўнинчи Ислом Конференциясининг очилиш нутқида эълон қилган эди. “Интеллектуал маънода мусулмон жамиятида орқага қайтиш (регресс, инқироз, касод, чўкиш) бошланган. Мусулмонлар саноат инқилобини ухлаб қолиб ўтказиб юбордилар.
Кучимиз нуфузимизда ва биз 1,3 миллиардмиз. Бутун дунёда энг бой нефт захираларига эгамиз. Бизнинг яна бошқа жуда катта бойликларимиз бор. Жаҳон иқтисоди ва молия тизими қандай ишлаши бизга маълум. 180 мамлакатнинг 50 таси бизнинг тасарруфимизда. Бизнинг овозимиз халқаро ташкилотларни ташкил қилиши ёки вайрон қилиши мумкин. Лекин биз жоҳилият даврида Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ўзларининг йўлбошчиси сифатида қабул қилиб, тобеъ бўлган оз сонли кишилардан ҳам нотавонроқ, ожизроқ бўлиб кўринмоқдамиз. Бизга мудофаа учун ўқотар қурол ва ракеталар, бомба ва ҳарбий учоқлар, танк ва ҳарбий кемалар керак. Аммо, бизнинг табиий фанлар ҳамда математикани ўрганишга эътиборсиз бўлганимиз, охиратда асло манфаати йўқ, дея ҳисоблаганимиз туфайли бугунги кунда ўзимизни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган қурол-яроғни ҳам мустақил равишда ишлаб чиқаришга имкон топа олмаяпмиз. Ғаним ва душманларимиздан қурол-аслаҳа сотиб олишга мажбурмиз”.
Бу сўзлар Исломий Анжуман Ташкилотининг йиғилишида илк бор қатнашаётган Путин иштирокидаги мажлисда нутқ қилинган эди. Шу ўринда Малайзиянинг асосий қурол таъминотчиси Россия экани диққатга сазовор. “Ғаним ва душманларимиздан қурол сотиб олишга мажбурмиз” деган Махатхир Муҳаммад айнан Россияни назарда тутган эди. Бу шаъмани эшитган Путин ўзини тушунмаганга олган ва сукут сақлаган.
Исломчилар учун Россия – катта илмий – тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасидир. Ҳали ҳам ядро қуролига ва космик салоҳиятга эга буюк давлат ҳисобланган Россиянинг илмий-техник ва ҳарбий имкониятлари (потенциал) Ислом дунёсини қуроллантириш учун керак... The eXile муаллифлари ҳам очиқчасига Малайзия президенти нутқини кенгайтириб: “Бугунги кунда Исломга эргашувчилар бир миллиарддан ошган”, деб ёзган. Бу бойликнинг, демографик устунликнинг, ҳамда курашиш учун хоҳиш ва кучнинг табиий манбасидир. Ислом оламининг нуфузи тез суръатларда ортиб бормоқда, бироқ у маданий ва интеллектуал соҳаларда оқсамоқда. Ислом оламига етишмаётган нарса уни ўз ортидан эргаштира оладиган бир илғор мамлакат. Очиқчасига айтадиган бўлсак, Ислом дунёсига оқ аҳолиси бўлган мамлакат етишмаяпти. Россия оқ аҳолиси бўлган шундай Ислом мамлакати бўлиши керак”.
ЗАРБАНИНГ ЙЎНАЛИШИ
Россияни мусулмонлаштириш ишлари турли йўналишларда олиб борилмоқда. Масалан, бадиий адабиётдан фойдаланилмоқда.
Ру...Ещё

Рус жиҳоди мафкураси россиялик фантаст Юрий Никитин китобларида яққол намоён бўлган. Унинг “Русские идут” туркуми остида жамланган тўртта романи (“Ярость”, “Империя Зла”, “На Тёмной стороне” ва “Труба Иерихона”) худди The eXile и Кавказ-центр мақолалари каби Россиянинг Исломни қабул қилиши ва унинг Ислом дунёси билан НАТОга қарши бирлашиши натижасида “Саудия Арабистони, Қувайт ва Яманнинг олтинлари дарё бўлиб оқиб келиши” тасвирланган.
Бу туркумнинг биринчи китоби бўлмиш “Ярость” 1996 йили президент сайловлари арафасида нашрдан чиққан. Тўлдирилган ва қайта ишланган нашри эса 2003 йилнинг бошларида сотувга чиққан (Москва шаҳри, «Эксмо» нашриёти), сўнгги нашр ҳам «Эксмо» нашриётида 2009 йили амалга оширилган.
Россия ҳукуматига генерал Кречет келади (генерал Лебедга ўхшатиш), унинг маслаҳатчиси “ижтимоий файласуф” Николский (бу ерда муаллиф ўқувчининг Глеб Павловский ва “Рус Исломи” лойиҳасини ишлаб чиққан ва “методолог” Петр Шедровицкийни ёдга олишини истайди) президентга русларни куч билан Исломга киритиб, америкаликлар тарафидан қўллаб-қувватланаётган “разил” Рус православ черковини янчиб ташлашни таклиф қилади.
Давлат думасида Кречетни қандайдир “миллатчи-либерал” пешвоси қўллаб-қувватлаган. Унинг прототипи ўлароқ “миллатчи-буюк давлат партиясининг” бошлиғи А. Севастянов кўрилади. У 1994 йили “Миллиятчи-демократия” номли китобини чиқарган ва унда Рус православ черковини қаттиқ танқид қилган ва Ислом билан солиштирган. Ўша пайтларда Севастянов сиёсатчи Лебед билан ишлар эди. У Москвада жойлашган “Рус жамоятларининг конгресси”да бошлиқлардан бири бўлган ва РЖКга татар ва бошқирд миллатчиларини жалб қилиш лойиҳасини ишлаб чиққан.
Санъат орқали тарғибот ишлари билан чекланиб қолинаётгани йўқ. Радикал сиёсат ҳам назардан четда қолгани йўқ. Ўз вақтида “тўқ сариқ ҳаракат” («оранжевого движения») авж олган бир вақтда НБП раҳбари Эдуард Лимонов “Исломий харита” дастурида: “1999 йили Ҳайдар Жамол менга қизиқ бир нарсани айтган, аниқроғи сиёсий маслаҳат берган эди. У менга: “Эдуард, ўйлаб кўр, ҳар бир рус шаҳрида мусулмонлар диаспораси бор. Уларнинг кўпини пассионар деб бўлмайди, лекин кўпчилиги пассионардир. Улар интизомли ва пешволарига итоатгўйлардир. Ким уларни ўзига қарата олса барча жангларда ғолиб бўлажак”, деган эди.
Ажабтовур бўлса ҳам Жамол ўзича тўғри. Бирон сиёсатчи Россия мусулмонларини биринчи тоифали фуқаро бўлишлари ҳақида қатъиян даъво қилса ва бунга етишишга ҳаракатларни амалга оширса у Россия мусулмонларининг дастагини қозониши шубҳасиз.
Нима қилиш керак? Ислом православияга тенг (ҳуқуқга эга) динга айланиши керак. Ҳозирги православияга ён босиш нафақат мус...Ещё
ИСЛОМ ВА МУХОЛАФАТ

Нима қилиш керак? Ислом православияга тенг (ҳуқуқга эга) динга айланиши керак. Ҳозирги православияга ён босиш нафақат мусулмонларни хафа қилмоқда, балки уларни камситмоқда ҳам. Жамиятда шаҳарнинг у ёки бу жойида масжид қурилишига қарши бўлган овозлар янграмаслиги керак... Фуқароларга Ислом бўйича таълим берилаётгани йўқ. Бироқ ҳеч бўлмаганда Буюк Дин ҳақида бошланғич мактабларда маълумот берилса бўлар эди.
Бу фикрлар менинг ҳаёлимга авваллари, яъни ўн йиллик сиёсий йўлим давомида ҳам келган эди. Ҳозирда бу фикрларнинг актуаллиги ортган, зеро Миллиятчи-большевист партиясида мусулмонлар бор. Биз бу фактни маъқуллаймиз. ... Аллоҳ буюкдир. Мусулмонлар, бизга келинглар. Бу Россия ҳаммани рози қила олмади. Бизга бошқа Россия керак. Аллоҳ мададкоримиз бўлсин”.
Исломчилар орасида ҳозирги кунлардаги ҳаққоний сиёсат йўқ бўлган бир пайтда радикал мухолафат ҳаракатлари ва бошқа ташқи кучларга қизиқиши йўқ, деса ҳам бўлади. Бироқ шубҳасиз “кўча” сиёсий омилга айланиши биланоқ эски тажрибалар ва эски алоқаларга эҳтиёж кўтарилади.
Исломни ёйиш ишларига дастак омиллардан бири динни қабул қилган фаоллар буни очиқ кўрсатишлари шарт эмас. Яҳудийлик ва насронийликдан фарқли ўлароқ мусулмон одам Адолат равнақи йўлида динини яшириши ва ўзини ғайридин қилиб кўрсатиши мумкин.
Бу фатво Россия исломчиларининг сайти - Джаамат.ру сайтида эълон қилинган.
“Олимдан сўранг” бўлими: “Савол: Яширин мусулмон бўлиш мумкинми? Жавоб: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила. Оламлар роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин! Росулуллоҳга, уни оиласи ва асҳобларига тинчлик ва салавотлар бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматУллоҳ! Баъзан замон, макон, муҳит ва ҳолатга алоқали истисно ҳолларда одам ҳақиқий динини ва мусулмон эканлигини яшириши мумкин. Бироқ одамнинг бу ҳаракатидан яқинларидан кимдир бохабар бўлиши лозим. Шунингдек, мазкур инсон бундай сирнинг шахсий ва диний соҳалардаги зиёни ва кўплаган салбий оқибатларини эътиборга олмоғи лозим. Бундай ҳаракатга рухсат қатори ўлароқ Нажошийни эсласак бўлади. Аллоҳ унд...Ещё
ЯШИРИН ИСЛОМ
Исломни ёйиш ишларига дастак омиллардан бири динни қабул қилган фаоллар буни очиқ кўрсатишлари шарт эмас. Яҳудийлик ва насронийликдан фарқли ўлароқ мусулмон одам Адолат равнақи йўлида динини яшириши ва ўзини ғайридин қилиб кўрсатиши мумкин.
Бу фатво Россия исломчиларининг сайти - Джаамат.ру сайтида эълон қилинган.
“Олимдан сўранг” бўлими: “Савол: Яширин мусулмон бўлиш мумкинми? Жавоб: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила. Оламлар роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин! Росулуллоҳга, уни оиласи ва асҳобларига тинчлик ва салавотлар бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматУллоҳ! Баъзан замон, макон, муҳит ва ҳолатга алоқали истисно ҳолларда одам ҳақиқий динини ва мусулмон эканлигини яшириши мумкин. Бироқ одамнинг бу ҳаракатидан яқинларидан кимдир бохабар бўлиши лозим. Шунингдек, мазкур инсон бундай сирнинг шахсий ва диний соҳалардаги зиёни ва кўплаган салбий оқибатларини эътиборга олмоғи лозим. Бундай ҳаракатга рухсат қатори ўлароқ Нажошийни эсласак бўлади. Аллоҳ ундан рози бўлсин, у Ҳабашистон қироли экан ўз Исломини яширган эди. Шунингдек, саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ҳам эҳтиёж туғилгандан шу йўлни тутган эдилар. Ва Аллоҳ билгувчироқдир. Росулуллоҳга, уни оиласи ва асҳобларига тинчлик ва дуру салавотлар бўлсин. Расул бин Жамол Қудой”.
КАТТА ИСЛОМ ЎЙИНИ
“Агар Россия Исломни қабул қилса, ядро қуролларнинг ҳаммаси мусулмонлар қўлига ўтади. Ислом дунёси ўшанда ўзининг салбчи-сионист душманидан бир неча марта қутила олиш имкониятига эга бўларди”. “Бизларга мудофаа учун ўқотар қуроллар ва ракета, бомба ва ҳарбий учоқлар, танк ва ҳарбий кемалар керак. Бу жиддий мақсад.
Сўнгги воқеалар шуни кўрсатдики, сиёсий Ислом Россияда расмий мафкура жойини эгаллашга жиддий номзод сифатида кўрилмоқда.
Ўн тўққизинчи асрда Россия ва Англия орасида мусулмон Осиёни назорат қилиш устида катта ўйин борган. Бугун тебрангич (маятник) бошқа томонга қараб оғди. Уйғониб келаётган сиёсий Ислом Россия ва Ғарб мамлакатларида ўз назоратини ўрнатиш ва Ер юзида етакчи куч бўлиш йўлида ўзининг Катта ўйинини бошлаб юборди. Жиддий ўйин. Жиддий манфаатлар. Жиддий ҳаракатлар. Жиддий қонлар.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудла...
Комментарии 12
Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
Ўн тўққизинчи асрда Россия ва Англия орасида мусулмон Осиёни назорат қилиш устида катта ўйин борган. Бугун тебрангич (маятник) бошқа томонга қараб оғди. Уйғониб келаётган сиёсий Ислом Россия ва Ғарб мамлакатларида ўз назоратини ўрнатиш ва Ер юзида етакчи куч бўлиш йўлида ўзининг Катта ўйинини бошлаб юборди. Жиддий ўйин. Жиддий манфаатлар. Жиддий ҳаракатлар. Жиддий пуллар. Жиддий одамлар. Жиддий қонлар.
...ЕщёРоссиядаги исломий ташкилотларининг кундан кунга сиёсий ва ижтимоий фаоллиги кучаймоқда. Улар ҳукумат тузилмаларига (структура) янада яқинлашиб бормоқдалар.
2010 йил 2 феврал куни навбатдаги жараён бошланди. Ташкилотчилар кўзлаган мақсади – Ислом динини Россия Федерациясида энг қудратли сиёсий кучга айлантириш.
Россия расмий исломий ташкилотларининг пешволари ягона ташкилот қуриш мақсадида мунозарага йиғилдилар. Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Россия мусулмонларининг Марказий диний идораси раиси Талғат Тожуддин ва Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказини
Ўн тўққизинчи асрда Россия ва Англия орасида мусулмон Осиёни назорат қилиш устида катта ўйин борган. Бугун тебрангич (маятник) бошқа томонга қараб оғди. Уйғониб келаётган сиёсий Ислом Россия ва Ғарб мамлакатларида ўз назоратини ўрнатиш ва Ер юзида етакчи куч бўлиш йўлида ўзининг Катта ўйинини бошлаб юборди. Жиддий ўйин. Жиддий манфаатлар. Жиддий ҳаракатлар. Жиддий пуллар. Жиддий одамлар. Жиддий қонлар.
Россиядаги исломий ташкилотларининг кундан кунга сиёсий ва ижтимоий фаоллиги кучаймоқда. Улар ҳукумат тузилмаларига (структура) янада яқинлашиб бормоқдалар.
2010 йил 2 феврал куни навбатдаги жараён бошланди. Ташкилотчилар кўзлаган мақсади – Ислом динини Россия Федерациясида энг қудратли сиёсий кучга айлантириш.
Россия расмий исломий ташкилотларининг пешволари ягона ташкилот қуриш мақсадида мунозарага йиғилдилар. Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Россия мусулмонларининг Марказий диний идораси раиси Талғат Тожуддин ва Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказининг раиси Исмоил Бердиевлар бирлашиш жараёни бошлангани ҳақида хабар қилишди. Шундай қилиб, мамлакатда янги мусулмон ташкилоти пайдо бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, янги ташкилотга Кремлнинг ҳам алоқаси бор.
Уларнинг айтишларича: “Бугун йиғилган ишчи гуруҳ жараён иштирокчиларининг позициясини аниқлаши керак”. «Коммерсант» газетасининг хабар қилишича, Талғат Тожуддин Муфтийлар Кенгашидаги учрашувдан олдин: ”Бўлиниш жуда кўп вақтни олган эди, энди бирлашиш учун ҳам кўп вақт ва сабр талаб қилинади. Аллоҳ таоло ишимиздан рози бўлсин”, деди. “Аллоҳ раҳматини ато қилса, биз тўғри қарорга келамиз”, деб ўз ҳамкасбини қўллаб-қувватлади Равил Ғайнуддин.
Мазкур бўлиниш Совет иттифоқи парчаланганидан сўнг мусулмонлар бир бирларидан узоқлашиб кетгани оқибатида юзага келган эди. 1992 йили мамлакатдаги бутун мусулмон жамоатларини Талғат Тожуддин бошқариб келаётган Марказий мусулмонлар диний идорасидан Татаристон ва Бошқирдистон ажралиб чиқди. Сиёсий ва мафкуравий келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан ихтилоф туфайли бўлиниш содир бўлган эди. 1994 йили Талғат Тожуддин бошқарган ташкилотни Москва, Омск, Саратов ва Пенза мусулмонлари ҳам тарк қилган эдилар. 1998 йили эса алтернатив диний идоралар ташкил қилина бошланди. Масалан, Россия Европа қисмининг мусулмонлари диний идорасига Равил Ғайнуддин раис этиб сайланди, Россиянинг Осиё қисми мусулмонлари диний идорасига эса Нафийуллоҳ Аширов раислик қилди. 2004 йили эса улар РФ Муфтийлар кенгаши бўлиб бирлашдилар.
2009 йили ноябр ойида бирлашиш зарурлигини айтиб чиққан Талғат Тожуддин мусулмонларни бирлаштириш ташаббускори бўлди. Муфтий ҳазратлари ҳатто бирлашган ташкилотда ролларни ҳам тақсим қилиб чиққан.
...ЕщёШундай қилиб, Бош муфтий лавозимига Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Бош қози лавозимига эса Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказининг раиси Исмоил Бердиев номзодлари таклиф қилинди. Ўзига эса Шайхул Ислом ролини қолдирган. Талғат Тожуддин Россия президенти номига ёзган мактубида россиялик мусулмонларни бирлаштириш нияти борлигини ҳам маълум қилган эди. Ягона мусулмонлар марказини ташкил қилиш ғоясини дунёвий ҳукумат вакиллари ҳам қўллаб-қувватладилар. Бу ғоянинг ашаддий тарафдорларининг бири Чеченистон президенти Рамзан Қодировдир. “Бирлаштириш жараёни Кремлнинг розилигисиз ва рухсатисиз бўлиши мумкин эмас”, дейди Дин ва ҳуқуқ институти директори Роман Лункин. «Коммерсант» газетасининг хабарига кўра, Кремл интеграция жараёнини кузатиб боришни Россия президенти
2009 йили ноябр ойида бирлашиш зарурлигини айтиб чиққан Талғат Тожуддин мусулмонларни бирлаштириш ташаббускори бўлди. Муфтий ҳазратлари ҳатто бирлашган ташкилотда ролларни ҳам тақсим қилиб чиққан.
Шундай қилиб, Бош муфтий лавозимига Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнуддин, Бош қози лавозимига эса Шимолий Кавказ мусулмонлари координацион марказининг раиси Исмоил Бердиев номзодлари таклиф қилинди. Ўзига эса Шайхул Ислом ролини қолдирган. Талғат Тожуддин Россия президенти номига ёзган мактубида россиялик мусулмонларни бирлаштириш нияти борлигини ҳам маълум қилган эди. Ягона мусулмонлар марказини ташкил қилиш ғоясини дунёвий ҳукумат вакиллари ҳам қўллаб-қувватладилар. Бу ғоянинг ашаддий тарафдорларининг бири Чеченистон президенти Рамзан Қодировдир. “Бирлаштириш жараёни Кремлнинг розилигисиз ва рухсатисиз бўлиши мумкин эмас”, дейди Дин ва ҳуқуқ институти директори Роман Лункин. «Коммерсант» газетасининг хабарига кўра, Кремл интеграция жараёнини кузатиб боришни Россия президенти ички сиёсат бошқармасининг гуманитар сиёсат ва ижтимоий алоқалар бўйича мудири Иван Демидовга топширган. Дарвоқе, у рус миллатчиларини ҳам назорат қилиб боради.
Россия сиёсатида исломий ташкилотларнинг ролини кучайтириш бўйича ахборот тарқатиш бир неча йил олдин бошланган ва бу иш самарали давом этмоқда.
Сўнгги йилларда турли ОАВларда баъзи кичик ўзгартиришлар киритилган Россияни мусулмонлаштириш бўйича бутун бир лойиҳа тақдим қилиб келинади. 2000 йиллар бошларида пайдо бўлган мазкур лойиҳа турли хил кўринишларда Россия ОАВларида берилиб турибди.
Мазкур ҳаракатларнинг биринчиси 2006 йилнинг охирида Россиянинг The eXile газетасида дабдабали “Мусулмонча таклиф. Президент Путин Россияни мусулмон мамлакатига айлантириши лозим” (A Muslim Proposal: President Putin should convert Russia into an Islamic nation) номли мақоласи орқали амалга оширилган эди.
Мазкур газета оддий газета эмас — икки ҳафтада бир марта Москва шаҳрида инглиз тилида чоп этиладиган газета ажнабийлар ва Москва элитасининг “илғор” қисми учун мўлжалланган.
Дарвоқе, ношир – россияликдир. The eXile’нинг хўжайини Константин Букарев шунингдек «11/17» бар-клубининг, «Дача» клубининг соҳиби. Шунингдек унинг «Не спать!» журналида шерикчилик улуши бор ва Night Life Awards мукофотининг ташкилотчиси ҳамдир. Нашриётни асло Кремлга қарши ёки умуман мухолафат тарафдори, деб бўлмайди.
РУСЧА ИСЛОМ
1998 йили Россиянинг энг машҳур нашриётларидан бири ҳисобланган “Независимая газета”нинг бош муҳаррири Виталий Третьяков “Қачон Россия президенти мусулмонлардан сайланади?” номли мақола нашр қилган эди. (НГ, 16 января 1998 г.). Третьяковга кўра, 2030 йил келганда руслар озчиликни ташкил этадилар ва кўплик вакили – татар миллатига мансуб одам президент этиб сайланиши кафолатланган деса ҳам бўлади. Мақола шов-шувга сабаб бўлди ва тез орада унутилди. Бироқ масала ҳали ҳамон долзарблигича қолди.
Россияда славянларнинг улуши (умумий аҳоли ҳам) тўхтамай озайиб бормоқда. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Исломга анъанавий эътиқод қилиб келаётган халқларнинг умумий сони 1959 йил – 7 млн одам (мамлакат аҳолисининг 6%), 1970 йил — 9 млн (7%), 1979 йил — 10 млн (7%), 1989 — 12 млн (8%) ва 2002 йил — 15 млн (10%) ташкил қилган. Агар ушбу кўриниш сақланса, 2020 йили Россияда 130 миллион аҳоли истиқомат қилади. Мусулмон “миллати”га мансублар эса 20 миллион...Ещё
РУСЧА ИСЛОМ
1998 йили Россиянинг энг машҳур нашриётларидан бири ҳисобланган “Независимая газета”нинг бош муҳаррири Виталий Третьяков “Қачон Россия президенти мусулмонлардан сайланади?” номли мақола нашр қилган эди. (НГ, 16 января 1998 г.). Третьяковга кўра, 2030 йил келганда руслар озчиликни ташкил этадилар ва кўплик вакили – татар миллатига мансуб одам президент этиб сайланиши кафолатланган деса ҳам бўлади. Мақола шов-шувга сабаб бўлди ва тез орада унутилди. Бироқ масала ҳали ҳамон долзарблигича қолди.
Россияда славянларнинг улуши (умумий аҳоли ҳам) тўхтамай озайиб бормоқда. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Исломга анъанавий эътиқод қилиб келаётган халқларнинг умумий сони 1959 йил – 7 млн одам (мамлакат аҳолисининг 6%), 1970 йил — 9 млн (7%), 1979 йил — 10 млн (7%), 1989 — 12 млн (8%) ва 2002 йил — 15 млн (10%) ташкил қилган. Агар ушбу кўриниш сақланса, 2020 йили Россияда 130 миллион аҳоли истиқомат қилади. Мусулмон “миллати”га мансублар эса 20 миллион атрофида, яъни аҳолининг 15% бўлади. 2050 йили эса 110 миллион аҳолининг 30 миллионини этник мусулмонлар ташкил қилади (27%). 2100 йили эса – 90 миллионлик аҳолининг ярмидан кўпи мусулмон бўлади. Бироқ, баъзи манбаларда мусулмон аҳолисининг ўсиш тенденцияси жуда паст қилиб кўрсатилган. Чунки мусулмон мамлакатлардан қонуний ва ноқонуний ишчи муҳожирлар Россияга оқиб келаётганини ҳисобга олиш керак. Аммо, уларни ҳисоблаш ўта мушкул иш. Энг кам ҳисоб-китобларга кўра, Москванинг ўзида икки миллионгача ноқонуний мусулмон муҳожирлар бор.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “мусулмон миллатига” мансуб барча одам Аллоҳга иймон келтиради ёки дин арконларига риоя қилади, деб бўлмайди албатта. Бироқ, ушбу табақа кундан кунга ортиб бормоқда. Турли расмий ва норасмий исломий ташкилотлар мусулмонларни “динга қайтариш” бўйича иш олиб бормоқдалар. Бошқа томондан бадавлат араб мамлакатлари рус давлат арбобларининг розилигида Россияда исломий таълимот олиш ва янги масжидлар қуриш учун катта маблағлар ажратяптилар. Хуллас, тажрибали журналистнинг фикри кутилган муддатдан аввал амалда намоён бўлиши мумкин.
РУСЧА ЖИҲОД
Славян халқларнинг аҳоли сонидаги улушининг озайиши баробарида бошқа бир жараён ҳам кетмоқда – “насроний миллати”га мансуб руслар, украинлар, чувашлар, ҳатто вепс ва арман халқларининг вакиллари Исломни қабул қилмоқдалар.
2000 йиллар бошида яна Москвада бўлдим. Орадан кўп йиллар ўтган эди ва бу ерда янги даврнинг воқелигида мени москвалик аёллар кўп ҳайратда қолдирди. Аниқроғи, баъзи москвалик аёллар. Москва бўйлаб кезар эканман, кўринишидан славян, лекин мусулмонча либосларга ўралиб олган қизларни кўп учратдим. Уларнинг айримлари Ислом ҳақида рус тилида ёзилган китоблар тутиб олган эдилар. Славян мусулмон эркаклар озроқ экан, деб тахмин қилиш мумкин, чунки ундайлардан оз учратдим. Бироқ унутмаслик керакки мусулмон эркак омма орасида муслима аёл каби ажралиб турмайди. Иккинчи кучли таассуротни Россиянинг ўрта қисмларида жойлашган анъанавий рус шаҳарларида кўплаган янги масжидлар пайдо бўлгани қолдирди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, менинг эътибор...Ещё
РУСЧА ЖИҲОД
Славян халқларнинг аҳоли сонидаги улушининг озайиши баробарида бошқа бир жараён ҳам кетмоқда – “насроний миллати”га мансуб руслар, украинлар, чувашлар, ҳатто вепс ва арман халқларининг вакиллари Исломни қабул қилмоқдалар.
2000 йиллар бошида яна Москвада бўлдим. Орадан кўп йиллар ўтган эди ва бу ерда янги даврнинг воқелигида мени москвалик аёллар кўп ҳайратда қолдирди. Аниқроғи, баъзи москвалик аёллар. Москва бўйлаб кезар эканман, кўринишидан славян, лекин мусулмонча либосларга ўралиб олган қизларни кўп учратдим. Уларнинг айримлари Ислом ҳақида рус тилида ёзилган китоблар тутиб олган эдилар. Славян мусулмон эркаклар озроқ экан, деб тахмин қилиш мумкин, чунки ундайлардан оз учратдим. Бироқ унутмаслик керакки мусулмон эркак омма орасида муслима аёл каби ажралиб турмайди. Иккинчи кучли таассуротни Россиянинг ўрта қисмларида жойлашган анъанавий рус шаҳарларида кўплаган янги масжидлар пайдо бўлгани қолдирди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, менинг эътиборимни жалб қилган нарса янги ва тез суръатларда ривожланиб бораётган кўриниш, яъни Россияда “рус мусулмонлари” жамоатларининг пайдо бўлиши экан. Минглаган “насроний” халқ вакиллари “тақводорлар” сафига қўшилаяпти. “Минглаган” сўзи бу ўринда фақат мажозий маъно касб қилади, зеро уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ. Айни дамда маълум “шаҳидлик амалиётлари”дан сўнг рус шаҳарларида ҳижоблилар сони озайган бўлиши мумкин. Бироқ мусулмонларнинг сони ортиб бораётгани шубҳасиз.
IslamOnline.net ёзишича, “Россия муфтийлар кенгашининг маълумотига кўра, Москва шаҳрининг ўзидаёқ 2004 йил январь-октябрь оралиғида масжидларда тахминан 20 минг одам Исломни қабул қилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан анча юқори, чунки 2003 йили Масквада 15,300 киши мусулмон бўлган. Манбанинг қўшимча қилишича, Исломни қабул қилганларнинг 60 фоизидан кўпроғининг миллати рус бўлган. Ва уларнинг 75 фоизини 17-21 ёшлик қизлар ташкил қилган.
Бундан ташқари “рус мусулмонлари” нафақат очиққа чиқдилар, балки ўз мақсадларини баралла ошкор ҳам қилмоқдалар. Исломни Россиянинг номусулмон халқлари орасида ёйиш ҳақида баралла гапирмоқдалар. Содда қилиб айтсак, “Муқаддас Рус”ни мусулмонлаштириш жараёни авжда.
Ҳозирги кунда Россияда “рус мусулмонлари” бошқарган бир неча ташкилот фаолият юритмоқда. Исломни яқинда қабул қилганлар сони эса бундан ҳам кўп ва улар расмий ва норасмий жамоатлар сафларига келиб қўшилмоқдалар. “Рус мусулмонларининг” кўзга яққол ташланганларидан бири “Рус мусулмонларининг миллий ташкилоти” (РММТ) деб аталади. Ташкилот номи тасодиф эмаслиги тайин.
У 2004 йили 10-12 июнда Омск шаҳрида ташкил қилинган. Таъсис кенгаши чоғида РММТнинг таркибига қуйидаги ташкилотлар кириши эълон қилинган: «Дават ал-Ислами» (Омск), рус мусулмонларининг Царевококшай жамоаси (Йошкар-Ола), рус мусулмонларининг «Бану Зулқарнайн» жамоати (Москва), рус мусулмонларининг «Ихлос» маданий маркази (Олма-Ота). Кўриб турганингиздек, кенг қамровли ташкилот. Мазкур янги исломий ташкилотнинг илк матбуот анжумани 2004 йил 22 июн куни Москвада «Известия» газетасининг таҳририятида бўлиб ўтди. Айнан шу куннинг танланиши тасодиф бўлмаган — ҳам немис фашистлари ҳужум қилган кун, ҳам исломчи партизанларнинг Ингушетияда ҳужум қилган кун.
...ЕщёЎзига Абдул Карим Масхадий исмини олган РММТ бошлиғининг муовини Тарас Григорьевич Черниенконинг сўзларига кўра, «Биз рус халқининг ажралмас бир қисми ва ватанпарвар инсонлармиз. Шу билан бирга биз мусулмонмиз ва ушбу дин ва мафкурани ўзимиз учун танладик. Бизнинг халқимиз хаста ва биз ўз олдимизга қийин хасталикка чалинган беморга ёрда
У 2004 йили 10-12 июнда Омск шаҳрида ташкил қилинган. Таъсис кенгаши чоғида РММТнинг таркибига қуйидаги ташкилотлар кириши эълон қилинган: «Дават ал-Ислами» (Омск), рус мусулмонларининг Царевококшай жамоаси (Йошкар-Ола), рус мусулмонларининг «Бану Зулқарнайн» жамоати (Москва), рус мусулмонларининг «Ихлос» маданий маркази (Олма-Ота). Кўриб турганингиздек, кенг қамровли ташкилот. Мазкур янги исломий ташкилотнинг илк матбуот анжумани 2004 йил 22 июн куни Москвада «Известия» газетасининг таҳририятида бўлиб ўтди. Айнан шу куннинг танланиши тасодиф бўлмаган — ҳам немис фашистлари ҳужум қилган кун, ҳам исломчи партизанларнинг Ингушетияда ҳужум қилган кун.
Ўзига Абдул Карим Масхадий исмини олган РММТ бошлиғининг муовини Тарас Григорьевич Черниенконинг сўзларига кўра, «Биз рус халқининг ажралмас бир қисми ва ватанпарвар инсонлармиз. Шу билан бирга биз мусулмонмиз ва ушбу дин ва мафкурани ўзимиз учун танладик. Бизнинг халқимиз хаста ва биз ўз олдимизга қийин хасталикка чалинган беморга ёрдам бериш вазифасини қўйдик. Бу хастага ёрдам бериш мумкин ва бунинг учун биз рус миллатдошларимизга Ислом динининг ҳақиқий тамойилларини кўрсатишимиз лозим».
Хулоса қилиб айтилса, РММТ ўз олдига қўйган мақсадларидан бири қандайдир “субэтнос”, яъни рус мусулмонларини шакллантириш.
Янги ташкилотнинг аъзоларини Ислом сари етаклаган сабаблар турли ва чигал бўлган. Масалан «Бану Зулқарнайн» жамоатининг аъзолари Исломга рус ўнгчи-миллатчи ҳаракатдан келганлар. Абдуль Карим Масхадий исми билан таниш бўлган Тарас Черниенко эса пойтахт банкларининг бирида Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи. У профессионал банкчи, Белгияда жойлашган католик университетининг молия бошқарув куллиётининг ва Қувайт университетининг араб тилшунослик бўлимининг битирувчиси.
Жамоатга яқин бўлган Коран.Ру сайтининг хўжайини ва бош муҳаррири Шомил Владимир Матвеев эса собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси. У бошқарган сайтнинг бош саҳифасида узоқ вақт қуйидаги даъват турган: “Руслар! Қуръон ўқинглар! Исломни қабул қилинглар!”
“Русча жиҳоднинг” нозик жиҳатлари ҳам ёритилган: “Рус халқи тубанлашиб бормоқда... Туб Россия халқлари орасида ароқхўрлик, ўз жонига суиқасдлар ва ўлим балоси бир миллат ўзини миллат ўлароқ сақлаб қола олмайдиган даражада кучайди... Ҳозир ёки ҳеч қачон. Исломдан бошқа ҳеч қайси бир дин ёки дунёвий мафкура мамлакатимизга куч бера олмайди... Биз, руслар, Расулуллоҳ с.а.в.нинг байроғини кўтаришимиз лозим, зеро Россия ва унга тақдир билан боғланган бошқа халқларнинг ягона нажоти фақат шудир”.
Тушунарлики бундай даъво ҳеч кимга мажнуннинг алжираши каби кўринмайди. Айнан терси, яъни оддий ҳолдай қабул қилинмоқда. Чунки яқинда ташкил қилинган РММТдан бошқа бир неча “рус исломий” ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Охирги олинган ижтимоий сўровларга кўра, 2002 йилнинг ўзидаёқ Исломни қабул қилган пойтахт турғунларининг сони 2001 йили мусулмон бўлганлардан икки баробар кўпроқ. Охирги йилларда бу кўриниш сақланиб қолмоқда, лекин бу ҳақида статистика одатдагидай йўқ.
“ТЕПАДАН” ИСЛОМЛАШТИРИШ
Россияни мусулмонлаштириш нафақат қуйидан, балки “юқори”дан, яъни ҳукумат тарафидан ҳам амалга оширилмоқда. Россияни мусулмонлаштириш ҳақида биринчи бўлиб гап очган оятуллоҳ Ҳумайни эди. Ҳижрий 1367 йили (григориан 1989 йили 1 январ куни) у Горбачевга мактуб йўллаган эди: “Жаноб Горбачев! Ҳаққа келинг. Сизнинг бошингизга қийинчиликлар Худога бўлган самимий ишончингиз йўқлигидан келган. Бу кўриниш Ғарб давлатларини ифлослик жарининг ёқасига ва боши берк кўчага етакламоқда ва келажакда ҳам шундайлигича қолади. Сизнинг асосий қийинчилигингиз бутун борлиқнинг ва тирик жонзотларнинг Яратувчиси Худога қарши самарасиз узоқ мужодалангиздир... Сизга қатъиян айтайки, Эрон Ислом Республикаси мусулмон оламининг энг қудратлиси ўлароқ Сизнинг жамиятингизда вужудга келган бўшлиқни осонлик билан тўлдириши мумкин”.
Кейинчалик эса бунга ўхшаган даъватлар янада кўпроқ янграй бошлади. The eXileдаги мақола ушбу тизимни яна бир бора айтиб ўтган, фақат замонавий...Ещё
“ТЕПАДАН” ИСЛОМЛАШТИРИШ
Россияни мусулмонлаштириш нафақат қуйидан, балки “юқори”дан, яъни ҳукумат тарафидан ҳам амалга оширилмоқда. Россияни мусулмонлаштириш ҳақида биринчи бўлиб гап очган оятуллоҳ Ҳумайни эди. Ҳижрий 1367 йили (григориан 1989 йили 1 январ куни) у Горбачевга мактуб йўллаган эди: “Жаноб Горбачев! Ҳаққа келинг. Сизнинг бошингизга қийинчиликлар Худога бўлган самимий ишончингиз йўқлигидан келган. Бу кўриниш Ғарб давлатларини ифлослик жарининг ёқасига ва боши берк кўчага етакламоқда ва келажакда ҳам шундайлигича қолади. Сизнинг асосий қийинчилигингиз бутун борлиқнинг ва тирик жонзотларнинг Яратувчиси Худога қарши самарасиз узоқ мужодалангиздир... Сизга қатъиян айтайки, Эрон Ислом Республикаси мусулмон оламининг энг қудратлиси ўлароқ Сизнинг жамиятингизда вужудга келган бўшлиқни осонлик билан тўлдириши мумкин”.
Кейинчалик эса бунга ўхшаган даъватлар янада кўпроқ янграй бошлади. The eXileдаги мақола ушбу тизимни яна бир бора айтиб ўтган, фақат замонавий “гламур” усулда сўзлаган эди. “Экзайл” мақоласидаги фикрларнинг аксарияти “Кавказ-центр” 2003 йилнинг 17 октябрида чоп қилган “Россияда исломий инқилоб ягона ечимдир” мақоласида ёзилган эди. Ҳолбуки чечен исломчиларининг сайти бу фикрлар жозибадор қилиб тақдим қилинган эди. Ҳеч бўлмаганда мақоланинг хулосасига қаранг: “Модомики славянлар қул экан, ҳеч бўлмаса абдуллоҳлар (Аллоҳнинг қуллари) бўлсинлар”. Қарагин, Китеж шаҳри бош ибодатхонасининг гумбазида ҳилол ярқираб турибди, рус баҳодирлари эса саллаларини ўрамоқдалар”.
Букаревнинг газетасида чоп қилинган мақолада янги нарса бўлган биринчи нарса Россияни мусулмонлаштириш лойиҳаси биринчи бора инглиз тилида ёзилган ва иккинчи нарса бу мақола рус ўқувчисига қанақадир соқолли биронта “ваҳҳобий” томонидан эмас, балки бир америкалик мутахассис томонидан ёзилган каби тортиқ қилинган эди. “Исламские новости” сайтида мазкур мақола бошқа ном остида чоп этилган эди: “Ажнабийлар Путинга Россияни мусулмон давлатга айлантиришни таклиф қилмоқдалар”.
Мақола рус тилига тезда таржима қилинди ва дарҳол Интернетга жойлаштирилди, форумларда тарқалди. Шахсан мен бу мақола ҳақида мақоламга ёзилган шарҳларнинг бирида таржимасини ўқиб билдим. Мақола, дарвоқе, бошқа мавзулар қаторида Россиянинг араб мамлакатлари билан алоқалари ҳақида эди. Қизиғи шуки, шарҳ “полковник Иваншин” тахаллуси остида асл манбага ишоратсиз, яъни ростгўй бир рус полковнигининг шахсий фикри ўлароқ ёзилган эди.
Мақола бошида “Экзайл” таҳририяти “Россия мафкураси”ни шакллантириш ҳаракатлари самарасиз эканини, “Россияни европалашган ғарбий давлат” қатори кўрсатиш, ҳамда “Россияни “суверен демократия” дея эълон қилиш ҳаракатлари” фойдасиз дейди. Чунки “бу таклифлар Россияга собиқ буюк давлат (держава) салобатини қайтаришга имконият бермайди”. Шулардан келиб чиқиб, “Экзайл” таҳририяти “Россияни бошқа муқова остида тақдим қилишни” таклиф қилади. Шунда Россия жаҳон миқёсидаги ҳаққоний ўрнини эгаллайди ва яқин келажакда дунёни фатҳ қилишга имконияти бўлади. Бизнинг таклифимиз: Президент Путин Россияни исломий мамлакатга айлантириши лозим”.
...ЕщёУнинг муаллифлари Исломга Россия керак дейишади: “Ислом дунёсининг аҳолиси тез суръатларда ошмоқда, бироқ у маданий ва интеллектуал қолоқликдан азият чекмоқда. Ислом дунёсига етишмаётган нарса уларга етакчи бўлиб бошқаларни ўзига эргаштира оладиган ривожланган мамлакат йўқлигидир. Очиқчасига айтадиган бўлсак, Ислом оламига оқ аҳолидан ташкил топган мамлакат е
Мақола бошида “Экзайл” таҳририяти “Россия мафкураси”ни шакллантириш ҳаракатлари самарасиз эканини, “Россияни европалашган ғарбий давлат” қатори кўрсатиш, ҳамда “Россияни “суверен демократия” дея эълон қилиш ҳаракатлари” фойдасиз дейди. Чунки “бу таклифлар Россияга собиқ буюк давлат (держава) салобатини қайтаришга имконият бермайди”. Шулардан келиб чиқиб, “Экзайл” таҳририяти “Россияни бошқа муқова остида тақдим қилишни” таклиф қилади. Шунда Россия жаҳон миқёсидаги ҳаққоний ўрнини эгаллайди ва яқин келажакда дунёни фатҳ қилишга имконияти бўлади. Бизнинг таклифимиз: Президент Путин Россияни исломий мамлакатга айлантириши лозим”.
Унинг муаллифлари Исломга Россия керак дейишади: “Ислом дунёсининг аҳолиси тез суръатларда ошмоқда, бироқ у маданий ва интеллектуал қолоқликдан азият чекмоқда. Ислом дунёсига етишмаётган нарса уларга етакчи бўлиб бошқаларни ўзига эргаштира оладиган ривожланган мамлакат йўқлигидир. Очиқчасига айтадиган бўлсак, Ислом оламига оқ аҳолидан ташкил топган мамлакат етишмаяпти. Россия оқ аҳолиси бўлган шундай ислом мамлакати бўлиши керак”. Бу Россия учун ҳам яхши: “Исломни қабул қилган руслар дарҳол Ислом оламининг оқ пешволари ва миллиардлик мусулмон аҳолига таъсир кўрсата оладиган кучга айланади. Шунда барча мусулмон мамлакатлару ҳудудлардан келганлар билан элатлараро низолар барҳам топади. Чеченистон ва Толибон мужоҳидлари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади, зеро уларнинг барчаси ўз-ўзларидан йўқ бўлиб кетадилар. “Россиянинг нуфуз инқирози ўз-ўзидан ҳал бўлади, чунки мамлакат миллиардлик мусулмон аҳолининг пешвосига айланади”. Ҳурлар ҳам унутилгани йўқ: Ва ниҳоят жинсий алоқалар. Замонавий Ислом оламида сизлар бир вақтнинг ўзида тўрт хотин олиш имконига эга бўласизлар. Дунё бўйича энг кўп “ўтириб” қолган қизлар эса Россияда яшайдилар. Тўртта рус қизини никоҳга олиб, улар билан бир вақтнинг ўзида ҳар кеча жинсий алоқа қилиш битта ўрис қизига уйланишдан кўра яхшидир!” (жазавада муслималар билан қўшилиш ҳақида гапирган муаллифлар шу жойида жуда ошириб юборган, исломда бундай жинсий “эркин”ликлар йўқ)
Русларни мусулмон бўлишларига туртки бўлиши мумкин бўлган омиллардан бири, “америкалик” муаллифларнинг сўзларига кўра, аксилсомийликни (антисемитизм) қонунийлаштириш: “Россиядаги аксилсомийлик илгаргидай даҳшатли ва фашистик бўлмай қолган ва мусулмонларнинг Исроил оккупациясига нисбатан умумий норозилик қатори қабул қилинадиган бўлиб қолган”. Эҳтимол, тарғиботчиларининг тасаввурида рус эркаклари учун яҳудийларни қириш хоҳиши оммавий жинсий алоқа истагидан кейин турар.
“Россия Европа мамлакатларига қиёс қилинса ярми варвар мамлакатга ўхшайди, бироқ мусулмон мамлакатлари билан қиёсланса у либерал ва илғор прогрессив фуқаролик жамияти ва демократия машъали ҳисобланар эди”.
Бироқ исломлаштирувчилар Россияга бўлган энг асосий қизиқиш сабабини ҳам айтишмоқда: “Россия нега Исломни қабул қилиши кераклигига бир нечта жиддий сабаблар бор: Россиянинг ядро қуроли яна даҳшатга солиши керак. Сўнгги вақтларда Ғарб уни жиддий қабул қилмайдиган бўлиб қолди. Ғарб фақатгина Россия мусулмонлар қўлига ўтиб кетмаслигидан бироз хавотирда. Агар Россия Исломни қабул қилса, унинг барча ядро қуроллари мусулмонлар қўлига ўтар эди. Ўшанда Ислом олами ўзининг асосий душмани сионист-салибчилардан бир неча марта қутила олишга қудрати етар эди. Россияга бўлган ҳурмат дарҳол юксакларга кўтарилур эди”.
...ЕщёУшбу дастурнинг мақсади ва йўналишини янада кенгроқ шаклда бундан олти ярим йил муқаддам – 2003 йилнинг 16 октябрида Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад юқори даражада ўтказилган ўнинчи Ислом Конференциясининг очилиш нутқида эълон қилган эди. “Интеллектуал маънода мусулмон жамиятида орқага қайтиш (регресс, инқироз, касод, чўкиш) бошланган. Мусулмонлар саноат инқилобини ухлаб қолиб
Бироқ исломлаштирувчилар Россияга бўлган энг асосий қизиқиш сабабини ҳам айтишмоқда: “Россия нега Исломни қабул қилиши кераклигига бир нечта жиддий сабаблар бор: Россиянинг ядро қуроли яна даҳшатга солиши керак. Сўнгги вақтларда Ғарб уни жиддий қабул қилмайдиган бўлиб қолди. Ғарб фақатгина Россия мусулмонлар қўлига ўтиб кетмаслигидан бироз хавотирда. Агар Россия Исломни қабул қилса, унинг барча ядро қуроллари мусулмонлар қўлига ўтар эди. Ўшанда Ислом олами ўзининг асосий душмани сионист-салибчилардан бир неча марта қутила олишга қудрати етар эди. Россияга бўлган ҳурмат дарҳол юксакларга кўтарилур эди”.
Ушбу дастурнинг мақсади ва йўналишини янада кенгроқ шаклда бундан олти ярим йил муқаддам – 2003 йилнинг 16 октябрида Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад юқори даражада ўтказилган ўнинчи Ислом Конференциясининг очилиш нутқида эълон қилган эди. “Интеллектуал маънода мусулмон жамиятида орқага қайтиш (регресс, инқироз, касод, чўкиш) бошланган. Мусулмонлар саноат инқилобини ухлаб қолиб ўтказиб юбордилар.
Кучимиз нуфузимизда ва биз 1,3 миллиардмиз. Бутун дунёда энг бой нефт захираларига эгамиз. Бизнинг яна бошқа жуда катта бойликларимиз бор. Жаҳон иқтисоди ва молия тизими қандай ишлаши бизга маълум. 180 мамлакатнинг 50 таси бизнинг тасарруфимизда. Бизнинг овозимиз халқаро ташкилотларни ташкил қилиши ёки вайрон қилиши мумкин. Лекин биз жоҳилият даврида Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ўзларининг йўлбошчиси сифатида қабул қилиб, тобеъ бўлган оз сонли кишилардан ҳам нотавонроқ, ожизроқ бўлиб кўринмоқдамиз. Бизга мудофаа учун ўқотар қурол ва ракеталар, бомба ва ҳарбий учоқлар, танк ва ҳарбий кемалар керак. Аммо, бизнинг табиий фанлар ҳамда математикани ўрганишга эътиборсиз бўлганимиз, охиратда асло манфаати йўқ, дея ҳисоблаганимиз туфайли бугунги кунда ўзимизни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган қурол-яроғни ҳам мустақил равишда ишлаб чиқаришга имкон топа олмаяпмиз. Ғаним ва душманларимиздан қурол-аслаҳа сотиб олишга мажбурмиз”.
Бу сўзлар Исломий Анжуман Ташкилотининг йиғилишида илк бор қатнашаётган Путин иштирокидаги мажлисда нутқ қилинган эди. Шу ўринда Малайзиянинг асосий қурол таъминотчиси Россия экани диққатга сазовор. “Ғаним ва душманларимиздан қурол сотиб олишга мажбурмиз” деган Махатхир Муҳаммад айнан Россияни назарда тутган эди. Бу шаъмани эшитган Путин ўзини тушунмаганга олган ва сукут сақлаган.
Исломчилар учун Россия – катта илмий – тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасидир. Ҳали ҳам ядро қуролига ва космик салоҳиятга эга буюк давлат ҳисобланган Россиянинг илмий-техник ва ҳарбий имкониятлари (потенциал) Ислом дунёсини қуроллантириш учун керак... The eXile муаллифлари ҳам очиқчасига Малайзия президенти нутқини кенгайтириб: “Бугунги кунда Исломга эргашувчилар бир миллиарддан ошган”, деб ёзган. Бу бойликнинг, демографик устунликнинг, ҳамда курашиш учун хоҳиш ва кучнинг табиий манбасидир. Ислом оламининг нуфузи тез суръатларда ортиб бормоқда, бироқ у маданий ва интеллектуал соҳаларда оқсамоқда. Ислом оламига етишмаётган нарса уни ўз ортидан эргаштира оладиган бир илғор мамлакат. Очиқчасига айтадиган бўлсак, Ислом дунёсига оқ аҳолиси бўлган мамлакат етишмаяпти. Россия оқ аҳолиси бўлган шундай Ислом мамлакати бўлиши керак”.
ЗАРБАНИНГ ЙЎНАЛИШИ
Россияни мусулмонлаштириш ишлари турли йўналишларда олиб борилмоқда. Масалан, бадиий адабиётдан фойдаланилмоқда.
Ру...Ещё
Исломчилар учун Россия – катта илмий – тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасидир. Ҳали ҳам ядро қуролига ва космик салоҳиятга эга буюк давлат ҳисобланган Россиянинг илмий-техник ва ҳарбий имкониятлари (потенциал) Ислом дунёсини қуроллантириш учун керак... The eXile муаллифлари ҳам очиқчасига Малайзия президенти нутқини кенгайтириб: “Бугунги кунда Исломга эргашувчилар бир миллиарддан ошган”, деб ёзган. Бу бойликнинг, демографик устунликнинг, ҳамда курашиш учун хоҳиш ва кучнинг табиий манбасидир. Ислом оламининг нуфузи тез суръатларда ортиб бормоқда, бироқ у маданий ва интеллектуал соҳаларда оқсамоқда. Ислом оламига етишмаётган нарса уни ўз ортидан эргаштира оладиган бир илғор мамлакат. Очиқчасига айтадиган бўлсак, Ислом дунёсига оқ аҳолиси бўлган мамлакат етишмаяпти. Россия оқ аҳолиси бўлган шундай Ислом мамлакати бўлиши керак”.
ЗАРБАНИНГ ЙЎНАЛИШИ
Россияни мусулмонлаштириш ишлари турли йўналишларда олиб борилмоқда. Масалан, бадиий адабиётдан фойдаланилмоқда.
Рус жиҳоди мафкураси россиялик фантаст Юрий Никитин китобларида яққол намоён бўлган. Унинг “Русские идут” туркуми остида жамланган тўртта романи (“Ярость”, “Империя Зла”, “На Тёмной стороне” ва “Труба Иерихона”) худди The eXile и Кавказ-центр мақолалари каби Россиянинг Исломни қабул қилиши ва унинг Ислом дунёси билан НАТОга қарши бирлашиши натижасида “Саудия Арабистони, Қувайт ва Яманнинг олтинлари дарё бўлиб оқиб келиши” тасвирланган.
Бу туркумнинг биринчи китоби бўлмиш “Ярость” 1996 йили президент сайловлари арафасида нашрдан чиққан. Тўлдирилган ва қайта ишланган нашри эса 2003 йилнинг бошларида сотувга чиққан (Москва шаҳри, «Эксмо» нашриёти), сўнгги нашр ҳам «Эксмо» нашриётида 2009 йили амалга оширилган.
Россия ҳукуматига генерал Кречет келади (генерал Лебедга ўхшатиш), унинг маслаҳатчиси “ижтимоий файласуф” Николский (бу ерда муаллиф ўқувчининг Глеб Павловский ва “Рус Исломи” лойиҳасини ишлаб чиққан ва “методолог” Петр Шедровицкийни ёдга олишини истайди) президентга русларни куч билан Исломга киритиб, америкаликлар тарафидан қўллаб-қувватланаётган “разил” Рус православ черковини янчиб ташлашни таклиф қилади.
Давлат думасида Кречетни қандайдир “миллатчи-либерал” пешвоси қўллаб-қувватлаган. Унинг прототипи ўлароқ “миллатчи-буюк давлат партиясининг” бошлиғи А. Севастянов кўрилади. У 1994 йили “Миллиятчи-демократия” номли китобини чиқарган ва унда Рус православ черковини қаттиқ танқид қилган ва Ислом билан солиштирган. Ўша пайтларда Севастянов сиёсатчи Лебед билан ишлар эди. У Москвада жойлашган “Рус жамоятларининг конгресси”да бошлиқлардан бири бўлган ва РЖКга татар ва бошқирд миллатчиларини жалб қилиш лойиҳасини ишлаб чиққан.
ИСЛОМ ВА МУХОЛАФАТ
Санъат орқали тарғибот ишлари билан чекланиб қолинаётгани йўқ. Радикал сиёсат ҳам назардан четда қолгани йўқ. Ўз вақтида “тўқ сариқ ҳаракат” («оранжевого движения») авж олган бир вақтда НБП раҳбари Эдуард Лимонов “Исломий харита” дастурида: “1999 йили Ҳайдар Жамол менга қизиқ бир нарсани айтган, аниқроғи сиёсий маслаҳат берган эди. У менга: “Эдуард, ўйлаб кўр, ҳар бир рус шаҳрида мусулмонлар диаспораси бор. Уларнинг кўпини пассионар деб бўлмайди, лекин кўпчилиги пассионардир. Улар интизомли ва пешволарига итоатгўйлардир. Ким уларни ўзига қарата олса барча жангларда ғолиб бўлажак”, деган эди.
Ажабтовур бўлса ҳам Жамол ўзича тўғри. Бирон сиёсатчи Россия мусулмонларини биринчи тоифали фуқаро бўлишлари ҳақида қатъиян даъво қилса ва бунга етишишга ҳаракатларни амалга оширса у Россия мусулмонларининг дастагини қозониши шубҳасиз.
Нима қилиш керак? Ислом православияга тенг (ҳуқуқга эга) динга айланиши керак. Ҳозирги православияга ён босиш нафақат мус...Ещё
ИСЛОМ ВА МУХОЛАФАТ
Санъат орқали тарғибот ишлари билан чекланиб қолинаётгани йўқ. Радикал сиёсат ҳам назардан четда қолгани йўқ. Ўз вақтида “тўқ сариқ ҳаракат” («оранжевого движения») авж олган бир вақтда НБП раҳбари Эдуард Лимонов “Исломий харита” дастурида: “1999 йили Ҳайдар Жамол менга қизиқ бир нарсани айтган, аниқроғи сиёсий маслаҳат берган эди. У менга: “Эдуард, ўйлаб кўр, ҳар бир рус шаҳрида мусулмонлар диаспораси бор. Уларнинг кўпини пассионар деб бўлмайди, лекин кўпчилиги пассионардир. Улар интизомли ва пешволарига итоатгўйлардир. Ким уларни ўзига қарата олса барча жангларда ғолиб бўлажак”, деган эди.
Ажабтовур бўлса ҳам Жамол ўзича тўғри. Бирон сиёсатчи Россия мусулмонларини биринчи тоифали фуқаро бўлишлари ҳақида қатъиян даъво қилса ва бунга етишишга ҳаракатларни амалга оширса у Россия мусулмонларининг дастагини қозониши шубҳасиз.
Нима қилиш керак? Ислом православияга тенг (ҳуқуқга эга) динга айланиши керак. Ҳозирги православияга ён босиш нафақат мусулмонларни хафа қилмоқда, балки уларни камситмоқда ҳам. Жамиятда шаҳарнинг у ёки бу жойида масжид қурилишига қарши бўлган овозлар янграмаслиги керак... Фуқароларга Ислом бўйича таълим берилаётгани йўқ. Бироқ ҳеч бўлмаганда Буюк Дин ҳақида бошланғич мактабларда маълумот берилса бўлар эди.
Бу фикрлар менинг ҳаёлимга авваллари, яъни ўн йиллик сиёсий йўлим давомида ҳам келган эди. Ҳозирда бу фикрларнинг актуаллиги ортган, зеро Миллиятчи-большевист партиясида мусулмонлар бор. Биз бу фактни маъқуллаймиз. ... Аллоҳ буюкдир. Мусулмонлар, бизга келинглар. Бу Россия ҳаммани рози қила олмади. Бизга бошқа Россия керак. Аллоҳ мададкоримиз бўлсин”.
Исломчилар орасида ҳозирги кунлардаги ҳаққоний сиёсат йўқ бўлган бир пайтда радикал мухолафат ҳаракатлари ва бошқа ташқи кучларга қизиқиши йўқ, деса ҳам бўлади. Бироқ шубҳасиз “кўча” сиёсий омилга айланиши биланоқ эски тажрибалар ва эски алоқаларга эҳтиёж кўтарилади.
ЯШИРИН ИСЛОМ
Исломни ёйиш ишларига дастак омиллардан бири динни қабул қилган фаоллар буни очиқ кўрсатишлари шарт эмас. Яҳудийлик ва насронийликдан фарқли ўлароқ мусулмон одам Адолат равнақи йўлида динини яшириши ва ўзини ғайридин қилиб кўрсатиши мумкин.
Бу фатво Россия исломчиларининг сайти - Джаамат.ру сайтида эълон қилинган.
“Олимдан сўранг” бўлими:
“Савол: Яширин мусулмон бўлиш мумкинми?
Жавоб: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила. Оламлар роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин! Росулуллоҳга, уни оиласи ва асҳобларига тинчлик ва салавотлар бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматУллоҳ!
Баъзан замон, макон, муҳит ва ҳолатга алоқали истисно ҳолларда одам ҳақиқий динини ва мусулмон эканлигини яшириши мумкин. Бироқ одамнинг бу ҳаракатидан яқинларидан кимдир бохабар бўлиши лозим. Шунингдек, мазкур инсон бундай сирнинг шахсий ва диний соҳалардаги зиёни ва кўплаган салбий оқибатларини эътиборга олмоғи лозим. Бундай ҳаракатга рухсат қатори ўлароқ Нажошийни эсласак бўлади. Аллоҳ унд...Ещё
ЯШИРИН ИСЛОМ
Исломни ёйиш ишларига дастак омиллардан бири динни қабул қилган фаоллар буни очиқ кўрсатишлари шарт эмас. Яҳудийлик ва насронийликдан фарқли ўлароқ мусулмон одам Адолат равнақи йўлида динини яшириши ва ўзини ғайридин қилиб кўрсатиши мумкин.
Бу фатво Россия исломчиларининг сайти - Джаамат.ру сайтида эълон қилинган.
“Олимдан сўранг” бўлими:
“Савол: Яширин мусулмон бўлиш мумкинми?
Жавоб: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила. Оламлар роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин! Росулуллоҳга, уни оиласи ва асҳобларига тинчлик ва салавотлар бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматУллоҳ!
Баъзан замон, макон, муҳит ва ҳолатга алоқали истисно ҳолларда одам ҳақиқий динини ва мусулмон эканлигини яшириши мумкин. Бироқ одамнинг бу ҳаракатидан яқинларидан кимдир бохабар бўлиши лозим. Шунингдек, мазкур инсон бундай сирнинг шахсий ва диний соҳалардаги зиёни ва кўплаган салбий оқибатларини эътиборга олмоғи лозим. Бундай ҳаракатга рухсат қатори ўлароқ Нажошийни эсласак бўлади. Аллоҳ ундан рози бўлсин, у Ҳабашистон қироли экан ўз Исломини яширган эди. Шунингдек, саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ҳам эҳтиёж туғилгандан шу йўлни тутган эдилар. Ва Аллоҳ билгувчироқдир. Росулуллоҳга, уни оиласи ва асҳобларига тинчлик ва дуру салавотлар бўлсин. Расул бин Жамол Қудой”.
КАТТА ИСЛОМ ЎЙИНИ
“Агар Россия Исломни қабул қилса, ядро қуролларнинг ҳаммаси мусулмонлар қўлига ўтади. Ислом дунёси ўшанда ўзининг салбчи-сионист душманидан бир неча марта қутила олиш имкониятига эга бўларди”. “Бизларга мудофаа учун ўқотар қуроллар ва ракета, бомба ва ҳарбий учоқлар, танк ва ҳарбий кемалар керак. Бу жиддий мақсад.
Сўнгги воқеалар шуни кўрсатдики, сиёсий Ислом Россияда расмий мафкура жойини эгаллашга жиддий номзод сифатида кўрилмоқда.
Ўн тўққизинчи асрда Россия ва Англия орасида мусулмон Осиёни назорат қилиш устида катта ўйин борган. Бугун тебрангич (маятник) бошқа томонга қараб оғди. Уйғониб келаётган сиёсий Ислом Россия ва Ғарб мамлакатларида ўз назоратини ўрнатиш ва Ер юзида етакчи куч бўлиш йўлида ўзининг Катта ўйинини бошлаб юборди. Жиддий ўйин. Жиддий манфаатлар. Жиддий ҳаракатлар. Жиддий қонлар.
Россия матбуоти асосида
Абу Муслим тайёрлади