Маҳзун япроқлар.
Муаллиф: Умида Аъзам...
Аста эзғилайди йиллар тўзони,
Ҳар тамон учади маҳзун япроқлар.
Ночор бу қисматнинг беланчагида,
Маюс тураверар сарғайган боғлар.
Сўлғин нигоҳларда кўринар денгиз,
Хислар оламига чўкар бу дунё.
Тубсизлик уммонин орти кўринмас,
Андуҳ чун туғилиб, тўкилдимми, ё?
Узилиб кетмоқда қалбим барглари,
Тупроққа қоришиб кетар хазонлар.
Учириб юборар умидларимни,
Уфқнинг бағридан сочилар қонлар.
Кет дейман, қийнама, қийноқли алам,
Шунчалик азобда куйдирар олов.
Озорлар тинч қўйинг беҳол оламим,
Бунча хаста дилим қийноқлайди ёв.
Тандаги бу жоним митти қуш каби,
Қафасда ўзини урар ҳар ёнга.
Туҳматлар домида қолар вужудим,
Армон қўшилмоқда яна армонга.
Оёқлар тагида эзғиланар дил,
Ўша тақдиримда тўкилган барглар.
Учади самода сарғич хаёллар,
У мени қалбимдан тўкилган дардлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев