Бир пайтлар унга қарзга пул берган экан.
Шуни олиш учун уни уйига
борибди. Уй эгасини чақириб уни ўзига ҳам пул зарур бўлиб қолганлигини айтиб пулни қайтаришини сўрабди.Уй
эгаси яхши одам экан
-Хўп хозир олиб чиқиб бераман сиз фақат ичкарига киринг бир пиёла чой ичинг - дея ичкарига таклиф қилибди. Халиги одам иши зарурлигини айтиб бунга кўнмабди. Уй эгаси ичкарига кириб кетиб чамаси йигирма минутлардан кейин пулни олиб чиқиб қараса халиги одам иссиқдан офтобда терлаб турган эмиш.
Унга қарата:
- Ичкарига таклиф қилсам унамадингиз.
Кунни қиздирётганни қаранг хеч бўлмаса сояга ўтиб турсангиз бўлмайдими дея эшиги олдидаги дарахтни соясини кўрсатибди.
Шунда халиги одам:
-Сизга қарзга пул берганман дарахтингиз соясида дам олсам судхур бўлиб қолмасмикан деб сояга ўтишдан қўрқдим - деган экан.
ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИдан...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев