Баъзи (уламо)лар гўзал хулқ аломатларини тўплаб, шундай дейишган:
«Гўзал хулқли одам —
💐Ҳаёси кўп;
💐Озори кам;
💐Салоҳияти бисёр;
💐Тили ростгўй;
💐Гапи оз;
💐Амали кўп;
💐Тойилиши кам;
💐Бекорчи вақти кам;
💐Яхшилик қилувчи;
💐Алоқани боғловчи;
💐Виқорли;
💐Сабрли;
💐Шукр қилиб, рози бўлувчи;
💐Ҳалим;
💐Улфат;
💐Иффатли;
💐Шафқатли;
💐Лаънатламайдиган;
💐Сўкмайдиган;
💐Чақимчилик қилмайдиган;
💐Ғийбат қилмайдиган;
💐Шошқалоқлик қилмайдиган;
💐Гина сақламайдиган;
💐Бахиллик қилмайдиган;
💐Ҳасад қилмайдиган;
💐Хушмуомала;
💐Юмшоқ;
💐Аллоҳ учун яхши кўрувчи;
💐Аллоҳ учун ёмон кўрувчи;
💐Аллоҳ учун рози бўлувчи;
💐Аллоҳ учун ғазаб қилувчидир.
💐Мана шулар гўзал хулқдир».
«Иҳёу улумид Дин»
Ҳадис 📖
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарсадан бошқада ҳасад қилиш йўқ; бир кишики, Аллоҳ унга Қуръонни берган бўлиб, у уни кечаю-кундуз ҳаққини адо қилади. Ва яна бир кишики, Аллоҳ унга мол-дунё бериб, у уни кечаю-кундуз инфоқ қилади”, дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев