Омир ибн Саъд ибн Aби Ваққосдан, розияллоҳу анҳу, ривоят қилинади:
— “Бир куни Aбдуллоҳ ибн Умарнинг уйида эдим.
Иттифоқо, Ҳаббоб кириб келди ва:
— Эй Aбдуллоҳ, Aбу Ҳурайрани кўрмайсанми?
Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— “Марҳумнинг уйидан чиқиб (жаноза) намозини ўқигач, дафн этилгунига қадар бирга бўлган киши ҳар бири Уҳуд тоғича келадиган икки ажр олади ва жаноза намозини ўқиганидан сўнг қайтган киши ҳам Уҳуд тоғидек ажрга эга бўлади”,-дея марҳамат қилганларини гапиряпти,-деди.
Ибн Умар унга:
— Бориб Ойишадан сўрачи, Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳақиқатан ҳам шундай деб айтганмиканлар? — деди.
Ҳаббоб кетгач, Ибн Умар ердан тошчаларни олиб қўлида айлантириб турди.
Ҳаббоб қайтиб:
— Ҳа, Aбу Ҳурайра тўғри гапирган экан, — дегач...
Қўлидаги тошчаларни отиб:
— Валлоҳи, биз тоғдай-тоғдай ажр хирмонларидан қуруқ қолибмиз, — деди.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев