- Ака мен кеча бир пост ўқидим, росса таъсирландим...
- Қанақа пост ўқидингиз?
- Постда ёзилишича битта хотин билан яшаётган эркакларни одам ўрнида кўришмаганлиги ҳақида ёзишибди...
- Хўш, нима қилмоқчисиз?
- Шу десангиз мен ҳам яна битта ёки иккита хотин олмоқчиман.
- Машааллоҳ, жуда ажойибку, катта савобга иштиёқ қилибсиз, уйланинг, агар сиз уйланадиган аёлни етим болалари бўлса янада улуғроқ савобга эга бўласиз.
- Иншааллоҳ , ака раҳмат, фақатгина шундай аёлни топиш сал машаққатлироқда.
- Ҳеч машаққатли жойи йўқ, сиз хўп десангиз бўлди, ҳатто танлов учун имкониятлар ҳам кўп.
- Йўғее, машааллоҳ,, зўрку, мен тайёрман.
- Қани кетдик.
- Қаерга?!
- Сизга хотин танлагани...
Бир неча кун аввал бир жойга эҳсон ташлагани борганимизда 3 та боласи билан яшаётган ёлғиз аёлни зиёрат қилдик, аёлни турмуш ўртоғи вафот этган, улуғ ёшдаги ётиб қолган отаси ва анчагина мункиллаб қолган онаси бор экан холос.
Аёлим шу аёл билан анчагина суҳбатлашди ( одатда бундай жойларни зиёратига аёлимни олиб бораман)
Ўртадаги суҳбатдан шу маълум бўлдики, бева синглимиз мардикор бозорига чиқиб меҳнат билан оиласини тебратар экан.
Бундай қийналганлар мардикор бозорида анчагина топиларкан.
Уларнинг кўпчилиги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хотин бўлиб яшашга рози эканликлари, аммо оғир меҳнатдан бўшаб ўзларига оро беришга вақтилари бўлмаганликлари сабаб ҳаётда омадлари келмаётганигидан маҳзун эканликларини сўзлаб берибди.
Уйланмоқчи бўлган биродарни тўғри мардикор бозорига олиб бордим.
- Мана сизга танлов имконияти, сиз танланг, мен эса совчиликка аёлимни жўнатаман, ишингиз узоғи билан уч кунда битади.
- Ия, ака, ҳазиллашаяпсизми?!
- Йўқ, нега ҳазиллашаман, булар ҳам муслима аёлларимизку, айбилари беваликлари ва ўзларига етарлик оро беришга имконлари йўқлиги, қолаверса қарамоғларида бир нечтадан етим фарзандлари бор.
Фақатгина никоҳингизга олиб адолат қила олсангиз бўлди.
Орага жимлик ҳукмрон бўлди.
- Нега жимсиз, агар уйланмаган тақдирингизда ҳам шу етимларни бир нечтасини кафилликка олинг, савоби улуғ бўлади.
- Ака мен сизга тўғрисини айтаман, ўйлаб кўрдим, ниятим холис эмаслигини англадим, мен хаёлимда оқбилак, муаммоси йўқ гўзал бир бевани топсам деган эдим, аммо ҳозир кўзим очилди, менга ўша учта етимни кафиллигини олиб беринг, уйланиш қочмас...
- Хўп бўлади - ю, уйланишчи?
- АДОЛАТ ҚИЛА ОЛМАС ЭКАНМАН...
Мана инсон, пост авторига раҳмат, учта етимни кафиллигига сабаб бўлдилар.
Қадрлиларим, жудаа ҳаётим зўр деб кекирвораётганизда биир мардикор бозорларимизни ҳам зиёрат қилиб туринглар...
Ҳаёт фақатгина телевизорда ёки фейсбукда эмаслигини ёдимиздан чикармайлик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1