Қизлик уй бозор. Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб . Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
Ота- она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал йўқ жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан . Иккинчи марта яна келишди... ва келганларига минг пушаймон ейишди. Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли , яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
- Мени соқов хонадонига берадиган қизим йўқ.- Гапни шарт кесди ота.
Ота сўзида турди. Қизини тагли - тугли оилага келинликка берди .
Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади. Уч набиралик бўлган ота, набираларини ҳар бағрига босиб эркалаганда, ич - ичидан эзилади. Набираларининг ҳеч бири бобожон деб эркаланмаслигидан куяди.
Қандай эркалансин?... Уччови ҳам безабон бўлса...
ИНТИЗОР...
У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни "лаббай" деб онаси кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди.
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини, бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач, эшик қўнғироғини босди. Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди. Ва ниҳоят , у излаб келган инсон эшикни очди. Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди:
- Ак-а-а-а-а ...
Муаллиф : Хазонрезги
Ҳикояларни ўқиб хулоса қилиш сиз Азизларимдан!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1