ИККИНЧИ
Муҳаббат бор, дея куйиниб,
Баҳтлиман деб, ёлғон суюниб.
Эгаси бор, эрни суйдириб,
Куйиб нима қиласан аёл,
Суйиб нима қиласан аёл !
Эр, эр бўлар, ўз хотинига,
Тенг бўлмассан, кўз очганига.
Барбир қайтар халол, покига,
Сен омонат, унутма аёл.
Сўнг қиёмат, унутма аёл !
Бу ўткинчи, омонат севги,
Икки ёрга, хиёнат севги.
Ёш ўтгунча, аломат севги,
Хиёнатга берилма аёл.
Ёшинг ўтиб куйинма аёл !
Эр деганинг, эрлик қилолмас,
Эл ичида сенла юролмас.
Ёлғизим, деб сени айтолмас,
"Кундош", номин олмагин, аёл,
Лаънатларга қолмагин, аёл !
Фақат тунда хотинсан унга,
Хирс ўтида, ўтинсан унга.
Нахот кўниб яшайсан шунга,
Ўтин бўлиб яшама аёл.
Тутун бўлиб тутама аёл !
Сени кўрса кўзи ёнади,
Уйга бориб, сендан тонади.
Икки ўтда ўзи ёнади,
Сен қўшилиб ёнмагин аёл.
Ўз кунингдан қолмагин аёл !
Биринчиси, барибир биринчи,
Сени номинг бўлар иккинчи.
Сен шунчаки битта ўткинчи,
Ўткинчидек яшама, аёл,
Ўзга ошни ошама, аёл !
Хотин билан ўтказар тунни,
Фақат кутиб яшайсан уни.
Қандай эр деб, атайсан шуни,
Кутиб умринг ўтмасин аёл.
Йўқлик сени ютмасин, аёл !
От айланиб қозиғин топар,
Оилам дея, эшигин ёпар.
Бир кун сени "Хато", деб айтар,
Хато бўлиб қолмагин аёл.
Ёлғизликдан қўрқмагин, аёл !
Қўй, яхшиси тунлари йиғла,
Керак бўлса, бағрингни тиғла.
Фақат, номус орингни асра,
Кундош эмас, бардош бўл, аёл.
Сен сабрга сирдош бўл, аёл !
Гул Баҳор !
Москва. 06.05.2022.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4