Ишқимни қолдирдим, уни авайла,
Ўзгалар чангали, оғу солмасин.
Ёшларин артиб тур, гоҳи, гоҳида.
Бечора қалбимдек, ўлиб қолмасин !
Деворга осилган, сурат мисоли,
Илиб қўй, қалбингнинг бир, чеккасига.
Қараб тур, кетмасин тўзиб хаёли,
Умид боғлаб турсин, ҳар эртасига !
Ўзимку сиғмадим, кўнгил уйингга,
Ўйю, хаёлларинг, келмади излаб.
Йўлим туташмади, тақдир йўлингга,
Самода ишқ ва дил, қолдилар бўзлаб !
Энди, жим юрибман, дардимни ютиб,
Ҳеч кимнинг мен билан, асло иши йўқ.
Ўзим кузатдиму, сўнг яна кутиб,
Ўзим, қайтишингга, ишонганим йўқ !
Дайдиган ўйларим, кафтимга олиб,
Овозсиз тупроққа қўйяпман, кўмиб.
Дейманда, бир куни менсиз уйғониб,
Сенинг ўйларингга, бормасин етиб !
Сен бугун, ўзга ишқ туғёнига бой,
Мен эса, гўёки, ўтмиш тимсоли,
Хатто, тополмадим бағрингда, бир жой,
Деворга осилган, сурат мисоли !
Гул Баҳор
Бекобод. 04.01.2023.
@gulbahor_isroilova
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 47
Дархол "Армоним"дан пост қўйилибди, "Суратингни қалбимда асраб, қаролмасдан хамон севаман..."
Кимнидир қалбида, хаёлларида суюкли бўлиб қолиш ва яшаш бахт... Борлиги бахт... Хотираларида мангу қолиш бахт...
Севиб етишганлар фақат бахтни хис қилишади, аммо бизларга етолмаганлик дарди хам армони хам бахт... 14 йил 11 ой 25 кун... Балки умр сўнгигача бу бахт бизни тарк этмас...!
Уша бахорларга олиб чик дея. Афсуски сузимга кирмади юрак, Куздаги ёшимни курмади калбим. Мен яна севишни истагандим лек, Жим юрак тубига кумилди калбим.
Бек Туйчиев.