ИККИНЧИ
Муҳаббат бор, дея куйиниб,
Баҳтлиман деб, ёлғон суюниб.
Эгаси бор, эрни суйдириб,
Куйиб нима қиласан аёл,
Суйиб нима қиласан аёл !
Эр, эр бўлар, ўз хотинига,
Тенг бўлмассан, кўз очганига.
Барбир қайтар халол, покига,
Сен омонат, унутма аёл.
Сўнг қиёмат, унутма аёл !
Бу ўткинчи, омонат севги,
Икки ёрга, хиёнат севги.
Ёш ўтгунча, аломат севги,
Хиёнатга берилма аёл.
Ёшинг ўтиб куйинма аёл !
Эр деганинг, эрлик қилолмас,
Эл ичида сенла юролмас.
Ёлғизим, деб сени айтолмас,
"Кундош", номин олмагин, аёл,
Лаънатларга қолмагин, аёл !
Фақат тунда хотинсан унга,
Хирс ўтида, ўтинсан унга.
Нахот кўниб яшайсан шунга,
Ўтин бўлиб яшама аёл.
Тутун бўлиб тутама аёл !
Сени кўрса кўзи ёнади,
Уйга бориб, сендан тонади.
Икки ўтда ўзи ёнади,
Сен қўшилиб ёнмагин аёл.
Ўз кунингдан қолмагин аёл !
Биринчиси, барибир биринчи,
Сени номинг бўлар иккинчи.
Сен шунчаки битта ўткинчи,
Ўткинчидек яшама, аёл,
Ўзга ошни ошама, аёл !
Хотин билан ўтказар тунни,
Фақат кутиб яшайсан уни.
Қандай эр деб, атайсан шуни,
Кутиб умринг ўтмасин аёл.
Йўқлик сени ютмасин, аёл !
От айланиб қозиғин топар,
Оилам дея, эшигин ёпар.
Бир кун сени "Хато", деб айтар,
Хато бўлиб қолмагин аёл.
Ёлғизликдан қўрқмагин, аёл !
Қўй, яхшиси тунлари йиғла,
Керак бўлса, бағрингни тиғла.
Фақат, номус орингни асра,
Кундош эмас, бардош бўл, аёл.
Сен сабрга сирдош бўл, аёл !
Гул Баҳор !
Москва. 06.05.2022.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 220
Уйнолмадим.кулолмадим булиб хижолат..
Бировни ёр хам биз хам аввало Аллохникимиз.
Биз биримизники эмасмиз.
Факат Аллох йулида килингган иш алббатта хайрлик булади.
2 хотин булиб турмушга чикишни хамма айол хам хохламайди албатта.Лекин хамма айолни хам бахтли булгиси келади.
Бизга 2 хотин булиб турмушга чиккан айоллар куп.Хаммаси хам бирдай яхши яшаб кетти деёлмайман.Лекин куп нарса эркак кишидан.
Лабз ва такво булса албатта удалайди.
2 хотин хотин булолмайди деганизга айтганим.. .Хотин була олади .Факат динни тушунган эркакга ва такводаги айолга учраса.
Буюк Аллохимиз киёматда сен фалончини 2 хотинисан сен 1 чисан деб хисоб сурамайди.
Аллохнинг хузурида никохнинг 1,2,3 си булмайди.
Эртага нима булишимизни билмаймиз.Уша 1 чилар эхтиёт булсинларки 2 чиларни холига узлари тушуб колмасинлар.
Хаёт чархпалак.
Мен узим хам ёкламайман 2 хотинликни.
Мени синглимни уйи бузилди шу сабабдан.
Рассияда бир тожик айол бира тула узиники килиб олди.
Лекин 5 кул баробар эмас.
Динни тушунмаслик...ЕщёАссаламу алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху.

Динни тушунмасликдан келиб чикади бари ёмонликлар.
бергил,
Узимники булсин бировникимас.
Остонамда турса хаттоки бир хас,
Узимники булсин, бировникимас.
Турар жойим булсин бир
узимники,
Эгаси демасин кучинг,
меники.
Ёнимда юрса гар вафоли ёрим,
Одамлар демасин бу ёр кимники?
Қулимга тушса агар даста- даста
пул,
Қайтаришни уйлаб яшайман
нуқул.
Бир омонат жоним ёлғиз
сеники,
Барча берганларинг булсин
меники.