Бир акахонимиз бор эди. Уларнинг оиласи оилавий қадрдонимиз бўлган. Оналари бизнинг қишлоғимиздан...
Акахонни ва барча оила аъзоларини яхши кўрардим. Ҳалиям шунақа...
У ҳақида ёзиш оғир, аммо... Раҳматлининг бошидан кечирганлари бошқаларга ибрат бўлса, не ажаб. Абу Абдуллоҳ Рўдакий ҳазратлари айтганларидек,
Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим,
Унга дарс беролмай ҳеч бир муаллим...
Имкон қадар қисқа қиламан.
Ота оналари содда, беғубор, деҳқон, ҳалол ва камтарин инсон бўлишига қарамай, акахон нимадир жин уриб катта охурдан ем **** қўйди.
Кенжа фарзанд бўлгани учун етарлича меҳр кўрган, ҳеч нарсадан ками йўқ, бир умр ишламаса ҳам ота оналари боқиб оладиган шароитда эди.
Лекин...
90-йиллар...
У боғчага хўжалик ишлари мудири (завхоз) бўлиб ишга кирди. Ишга кирдийууу ўзгарди.
Эсласангиз, ўша пайтлар қишлоқ одамлари бошоқ териб аранг кун кўрарди.
Отаси оберган жигулини гижинглаганига алмаштирди. Ҳар куни маишат, қизлар, базм...
Ҳатто тап тортмасдан кеннайимизнинг тўшагига опкеладиган, опамиз уларга қўпол қилиб айтганда "сув иситиб берадиган" бўпти.
Ваҳоланки, иккиси ҳам севишиб, ўлдим-куйдим деб оила қурганди... 😒
Орадан беш олти йил ўтди, холос.
Акалари Тошкентга форд машинасининг орқасига ётқизиб опкелишди. Сил касалига чалинибди. Суяклари ҳам чирий бошлабди. Бу етмагандай яна бошқа иккита оғир касаллик илашган экан.
Роса югурдик. Девдай акахонимиз олти ойга ҳам бормади. Ўшанда у эндигина ўттиз ёшлардан ошган бўз йигит эди...
Мен бирор бир банданинг азобланишини истамайман, ёмонлик тиламайман.
Ўша акахонимизга ҳам Аллоҳдан мағфират тилайман.
Лекин норасидаларнинг ризқига кўз олайтирган бўлса... Болалар рози бўладими ёки йўқ, рости билмайман. 😔
Аллоҳ роҳи ростдан айирмасин... Омин...
А. Муборак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1