Мен сумкамни олиб тушдим. Тўғри меҳрибонлик уйи ётоқхонасига бордим. Қоровул бува мени танирди. Мени ўз хонасига жойлаштириб чой-пой қилди. Мени хаёлимдан ўша отахоннинг эгизак аканг бор деган гапи ҳеч ҳам кетмасди. Эртасига ўз акамни, эгизагимни суриштира бошладим. Албатта меҳрибонлик уйидан. Меҳрибонлик уйининг олдинги директоридан баъзи бир маълумотлар орқали шубҳаланиб, уни қидириб бошқа шаҳарга жўнадим. Чунки ўша киши аллақачон нафақага чиқиб кетганди.
Уни уйини суриштириб топдим. Уйига боргач дарвозани қўнғироғини чалдим. Ишонасизми дарвозани худди ўзимга ўхшаган йигит очди. Иккаламиз ҳам бир-биримизга ҳайрон қолиб қотиб турардик. Бир пайт ичкаридан ўша нафақадаги директор чиқиб келди. Бизни бирга кўрди. Мени ичкарига таклиф қилди. Мен отахонни гапларини гапириб бердим.
Бир пайт директор ҳаммасини айтиб берди. Ота-онам автоҳалокатга учраб оламдан ўтгач, бизни меҳрибонлик уйига беришган экан. Директорни фарзанди бўлмаганлиги учун акамни ўғил қилиб олишган экан. Мен акамни топганимдан жуда хурсанд эдим. У ўзини уйида, мен эса бошқа шаҳарда ётоқхонада яшаб юрдик. Доим хат ёзишиб юрардик акам билан.
Орадан тахминан ўн йил ўтгач менга ёмон хабар келди. Телеграмма жўнатишибди. Акам автоҳалокатга учраб вафот этибди. Мен албатта жанозасига етиб бордим. Уни қабрга кўмиб келдик.
Эҳ Художонн....биттаю битта қондош жигарим бор эдия... Шуниям кўп кўрдингми, дея Аллоҳга нола қилардим тунлари. Уч кун таъзияда ўша уйда яшаб турдим. Кейин орада ётоқхонага келиб яшашни бошладим. Иш қидирдим ҳам қулайроқ ҳам даромадлироқ. Иш ҳам деярли топилди. Ўша ишга жойлашиб ишлай бошладим. Орадан бир ой ўтгач, дам олиш кунларимда акамни эслаб уни қабрини зиёрат қилиш учун жўнадим. Бир кун уларнинг уйида меҳмон бўлиб қолдим.
Биласизми, директорни хотини акамга ўрганиб қолган экан, куюнавериб жуда чарчаб қолибди. Мен эртаси куни қайтиш учун улар билан хайрлашмоқчи бўлганимда:
-- Ўғлим, аканг бизга ўз ўғлимиздек бўлиб қолганди. Энди у йўқ, ундан айрилиб қолдик. Агар йўқ демасанг бизга ўғил бўлиб биз билан яшагин!- деб қолди директор.
Мен бизни ёшликдан ажратишганидан аччиқланиб юргандим. Йўқ дея жавоб бердим. Шунда директорнинг хотини, шунақа йиғлаб илтимос қилди. Онамни меҳрига зор бўлиб юрганим учун рози бўлдим. Ўшандан бери улар билан бирга яшаймиз.
Мени уйлантиришди. Уйли ҳам, машинали ҳам бўлдим. Ҳозир икки нафар фарзандим бор. Ҳаётда бахтлиман. Аллоҳга беҳисоб шукрлар дейман. Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса ўн беши ёруғ бўлади деб бежизга айтишмас экан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев