Менинг Она шаҳрим – харитадаги оддий бир жой эмас, балки менинг уйим, менинг тарихим, менинг қалбимдир. Когон – мен туғилиб, ўсган ва болаликнинг энг беғубор,жўшқин даврларини ўтказган шаҳар. Бу ерда ҳар бир бурчак хотиралар билан нафас олади, ҳар бир жой юракка яқин лаҳзалар билан боғлиқ.Мен сизлар билан бу гўзал шаҳарга бўлган муҳаббатимни бўлишмоқчиман. Бу ерда болаликдаги дўстларим яшайди, бу ерда менинг биринчи орзу ва иштиёқларим шаклланган. Когон – фақатгина Она шаҳар эмас, балки менинг ҳаётим, менинг тарихимдир.