Турк музқаймоқ сотувчилари ўзига хос тарзда музқаймоқ сотиш усули билан машҳур. Улар харидорларни ўзга тортиб, ўйин-кулги қилиб ҳақиқий шоу намойиш қилишади. Сотувчилар узун металл таёқлар ёрдамида музқаймоқни моҳирона бошқаришади ва харидорга музқаймоқни тутқазиш иллюзиясини намоён этади, лекин яна ва яна уни четга тортиб олишади.Жараён бир неча дақиқа давом этиши мумкин ва харидор сабр ва чаққонлик кўрсатиши керак, то ниҳоят ўз музқаймоқини олгунча. Бу қизиқарли томоша кўча одамларини жалб қилади ва болалар ҳам, катталар ҳам кулишади.Кўринишидан қийин бўлса-да, охир-оқибат ҳар бир харидор ўз музқаймоқини олади. Бу анъана ва харид жараёнига бироз қувонч ва ўйин-кулги қўшишнинг ўзгача усули.