Гўдакликдан қучоқлаб ўраб,
Дариғ тутмай,кўзимга қараб,
Тун-тонггача,холимни сўраб,
Жонажоним ўзимни онам.
Масофалар қийнаса гирён,
Соғинч хижрон азоби ёмон,
Бахтимга соғ бўлсинда омон,
Жонажоним ўзимни онам.
Фарзанд дея кетмас хаёли,
Дунёлларнинг энг зўр аёли,
Ширин сўзлаб маст қилар боли,
Жаннат гоҳим ўзимни онам.
Сочида кўп оқариб тола,
Куйиб-куйиб қилганда нола,
Қарисанг ҳам у учун бола,
Меҳрибоним ўзимни онам.
Меҳир берган фариштам мени,
Ҳам озода сариштам мени,
Гўзалимсиз ягонам мени,
Чиройлигим ўзимни онам.
Дунёларга сиғмаган оним,
Ғазаб дардга тўлсада қоним,
Тушунмаган базида ёрим,
Меҳирбоним ўзимни онам.
Омад тилар, Аллоҳдан менга,
Шукур етдим шундайин кунга,
Мехрибоним борлиғим сизга,
Чиройлигим мехрибон онам.
Сажда қилиб умрини сўрай,
Қадим букиб хизматин қилай,
Ҳожиларга бирга оборай,
Муштипарим ўзимни онам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев