Предыдущая публикация
КЕЛЯПДИ.
Билолмасман соғинчми алам,
Хаёлларим тинч қўймаяпди,
Томчи томчи кипригимда нам,
ОНА СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛЯПДИ.
Турмуш экан ташвишга ҳамкор,
Ишларим кўп тугамаяпди,
Нетай сизга эҳтиёжим бор,
ОНА СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛЯПДИ.
Юзингизда файз ила нур бор,
Кўз олдимдан бир бир ўтяпди,
Меҳрингизга бўлиб интизор,
ОНА СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛЯПДИ.
Рухсорингиз бирам соғиндим,
Ифорингиз соғиндим Она,
Дийдор қумсаб чунон оғриндим,
СИЗНИ ЖУДА КЎРГИМ КЕЛЯПДИ.
Кафтингизда яшар дунёлар,
Интиқлигим бағрим тиляпди,
Болам дейсиз қилиб дуолар,
ОНА СИЗНИ КЎРГИМ КЕЛЯПДИ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев