Предыдущая публикация
Шундай эл бор оламда
Сӯзлари ширин - ширин.
Таърихларнинг қатида
Не сирлари яширин.
"Умуринг узун бӯсин,
Жегенинг жузум бӯсин.!"
Қадим туркий забони,
Мингани асл тулпор.
Йигитлари чавондоз,
Сулувлар вафоли ëр.
"Узун - узун из кетди,
Узун бӯйли қиз кетди.!"
Сумбулаю Маъмура
Куйлари яхши - яхши.
Тӯйларда Отамурод
Ҳам шоиру ҳам бахши.
"Жегенинг қатиқ бӯсин,
Давлатинг ортиқ бӯсин.!"
Иброҳимбек Бек бобо,
Имоним деб ул фидо.
Неча замон йил ӯтди,
Душманлар бӯлмас адо.
"Минген оти майишқан,
Кийген тӯни жарашқан!"
Шундай эл бор..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2