Предыдущая публикация
Қизғалдоқлар қӯшиғин айтиб .
Сенсиз кутдим кӯкламни , она ,
Қалдирғочлар келдилар қайтиб .
Энди ӯксик бошим силамас ,
Қадоқ босган меҳрли қӯллар .
Соғинсамда кулбамга эмас
Сӯнг манзилга элтмоқда йӯллар .
Сӯнгги манзил - бир уюм тупроқ ,
Тиз чӯкарман , бошим қилиб хам .
Дӯстларим кӯп , онажон , бироқ
Ҳеч топмадим сендайин ҳамдам .
Офтоб нурин аямас зинҳор ,
Бошим узра ой ҳам парвона .
Бу дунëнинг қувончи бекор
Сен бӯлмасанг ëнимда , она .
Бугун баҳор , ярашмас ҳасрат
Уйғонган он куртаклар тӯлиб .
Ӯғлинг омон асрагай , албат
Дуоларинг ижобат бӯлиб .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7