Тонгни кутдим беҳаловат тун бӯйи,
Юракка ғам чӯкди, хавотир ӯйи,
Сизларни эсладим, баҳорлар куйи
Сизга ҳам етдими, олис жонларим,
Онамнинг эркаси - сингилжонларим? Юзинггиз кулгига бӯлмадими зор,
Қадамим етмади, қилдим интизор,
Тиғларин аямай дунё неча бор
Сизга ҳам отдими, олис жонларим, Онамнинг эркаси - сингилжонларим?
Ҳар тонгда соғиниб эсларди онам,
Ҳар шомда соғиниб эсларди онам,
Бугун ҳувиллаган онасиз хонам
Сизга ҳам ботдими, олис жонларим, Онамнинг эркаси - сингилжонларим? Ёмғирлар тинади, тингайдир қори,
Соғинчлар, ғуссалар ӯткинчи бари,
Бинафша ифори, чечак ифори
Сизга ҳам етади, олис жонларим,
Оламнинг эркаси - сингилжонларим!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев