•
• Бир хатар босаётир она сайёрамизни,
• Тошқинлару тўзонлар, тўфонлардан ваҳмкор.
• Дўппини ерга қўйиб, кўрмасак чорамизни,
• Одам зотин маймунга айлантиргай у баттол.
• Гўрдан чиққан арвоҳмас. Тушган эмас осмондан,
• Зоти ҳам инсу жинсмас, лекин... йўрға қадамдир.
• Айтай десам тилим йўқ, айтмай десам, фалажман,
• Машъум бало-қазонинг жисми, афсус, одамдир.
•
• Одам...
• Аммо одамнинг қай хилига мансуб у,
• Манзил-макони қайда, қайда наслу насаби?
• Урғочи шайтондан-да беандиша, тантиқ у,
• Иблисга учрагандек чатнаб кетар асабинг.
• Мажнун одамни кўрдик, қайда бормиш қор одам,
• Темир одамлар билан давра қурдик бемалол.
• Бу каслар қаршисида яратгувчи Яздон ҳам
• Қабонга дуч келгандек ҳайронадир, эҳтимол.
• Бири бесоқол, бирин кўйлаги беёқалик,
• Бири илиб олгандир жанда-жунда жинсини.
• Киндигига тушади бировининг соқоли,
• Бошқаси ўзгартирган жисминию жинсини.
•
• Хотин хотинга хотин эрмиш, эркак – эркакка,
• Бола-чақа, оила – баргихазон – бесамар.
• Замин чаппа айланиб, ўт кетдими фалакка,
• Алҳазар денг яхшилар, алҳазар денг, алҳазар!..
• Жаҳолат йўлларига чоҳ қазайлик бирлашиб,
• Кўнгилларга маърифат, маънавият улашиб.
•
• Абдусаид Кўчимов
• (давоми бор)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев