✅ Номига қаранг, гўё мусичаю беозор:
«Оммавий маданият»...
Сира йўқдай иллати.
Аждаҳодек ютмоқда аммо шу ғаюр иллат,
Шайтанат саробида саргашта раийятни.
Тоғлардан нари эди яқингача бу савдо,
Бугун сувилон каби кирмоқда ичимизга.
Кўкни қора булутдек тўсиб олгай сувайдо,
Қушдек ҳушёр турмасак эртаю кечимизда.
Лабларин дўрдайтириб, қовоқларин кесганлар,
Чамандаги янтоқдай кўринмоқда ғилжайиб.
Иштончада юрибди, наргайин занг босганлар,
Келин-қизи олдида беорларча тиржайиб.
Тирноқ – тикан, соч – чайла, шир яланғоч, телбаҳол,
Ўзларини ҳезалак – ЛГБТ дермишлар.
Илкис хазина топган савдойидек бахтиёр,
Озодлик – бу, бу – бахт деб, ҳурлик ғамин ермишлар.
Тош тегдими, азизлар, метин сўнгагимизга,
Ё чувалчанг, бақалар босдими йўлимизни?
Қанча тоқат қилгаймиз, сўниб – сўнмагимизга,
Наҳотки чап қўлимиз кесгай ўнг қўлимизни?
Очофат арилардек ғофиллар, бепарволар
Қул бўлса интернетнинг қармоғига, тўрига.
Кўриб бундай риёни, Тоҳирлару Зуҳролар,
Отабек, Кумушойлар тик турмасми гўрида?..
Бир-биримиз асрайлик, бир-биримиз қўллашиб,
Юракларга маърифат, маънавият улашиб.
Абдусаид Кўчимов
(Давоми бор)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев