Предыдущая публикация
Агар севги бўлмаганида,
Ўзим уни топардим ўйлаб,
Гар дунёга сен келмаганда,
Ўтар эдим мен сени излаб.
Агар севги бўлмаганида,
Юрагимга гуллар экардим,
Тиканлари юракка ботса,
Кипригимла силаб қўярдим.
Агар севги бўлмаганида,
Дунёлардан ёлғиз ўтардим.
Гар йўлимни тўсмаганингда,
Муҳаббатни қайдан билардим.
Агар севги бўлмаганида,
Нелар дея байтим битардим,
Тақдир бизни учратмаганда,
Айтгин сени қайдан топардим.
Агар севги бўлмаганида,
Гўзалликни недан сезардим.
Севги агар тотли бўлмаса,
Ишқ шаробин қайдан билардим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев