Предыдущая публикация
Чиройлидир, ҳатто ғамлар ҳам.
Осмон доим юлдузли -ойли..
Чиройлидир кўзларимда нам.
Гўзаллашар ҳатто ҳар фасл..
Баъзан қишда баҳорман- хандон.
Мени шундай яратганингчун
Миннатдорман сендан Художон.
Куз -келмоққа кутмоқда навбат..
Ёз меҳмондир, битар иззати.
Ошиқ дилни ёндирар фақат
Армон бўлган илк муҳаббати.
Менга келгач, армон ҳам тотли..
Гўзал, ҳатто ўтган ҳар оним.
Нигоҳларим мунгли, фарёдли..
Оташларда ёнади жоним.
Менга келган ғам ҳам чиройли.
🌹🤲🥹НАЖОТ🥹🤲🌹
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14