Буйракда тошлар (уролитиаз) — сабаблари, аломатлари, ташхислаш ва даволаш усуллари
Буйракда тошлар — киши касалликнинг биринчи аломатлари намоён бўлишигача (масалан, бел соҳасида оғриқлар ёки буйрак коликалари) сеза олмайдиган патология ҳисобланади. Сийдик-тош касаллиигига нима сабаб бўлади ва у қандай даволанади?
Уролитиаз
Сийдик-тош касаллиги (уролитиаз) — бу сийдик ажратиш тизимида, яъни буйракда, сийдик пуфагида ва сийдик йўлларида тошлар (конкрементлар) мавжудлиги билан характерланадиган сурункали, ретсидивланишга мойил бўлган модда алмашинуви касаллигидир. Баъзан уролитиаз ва нефролитиаз терминлари синонимлар сифатида ишлатилади, лекин нефролитиаз деб фақатгинда буйракда тошлар мавжудлигини аташ мумкин (бошқа сийдик ажратиш тизими бўлимларида эмас).
Сийдик-тош касаллиги бошланиши ва ривожланишининг асосий сабаби модда алмашинуви бузилиши бўлиб, бу тошларни шакллантирувчи эримайдиган тузларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Тошларнинг сони ва уларнинг жойлашиши жуда турлича бўлиши мумкин. Сийдик-тош касаллиги шифохоналарнинг урологик бўлимига госпитализатсия сабабларининг 30-40 фозини ташкил этади.
Ёмон сув ёки бир хилда овқатланиш, киши яшайдиган минтақанинг иқлим хусусиятлари, масалан, жуда иссиқ иқлим, маълум бир дори-дармонлар қабул қилиш, сийдик тизимининг аномалиялари ва сийдик йўли стриктураси, гиперпаратиреоз, А ва Д витаминларининг етишмаслиги, сийдик ажратиш тизимининг сурункали яллиғланиш касалликлари (пиелонефрит, систит), шунингдек, ирсий омил ҳам сийдик тош касаллиги ривожланишига олиб келиши мумкин.
Тошлар шаклланиши сабаблари ва таркибига қараб, бир неча турга бўлинади:
калтсийли — 70% гача;
сийдик кислотасили — 12% гача;
инфектсияланган — 15% гача;
систинли — 2-3% гача.
Аломатлари
Тошнинг жойлашган жойига қараб, беморда турли хил белгилар кузатилиши мумкин, ушбу касаллик учун асосий аломатлар қуйидагилардан иборат:
Пароксисмал оғриқлар. Буйракдаги тош ва сийдик пуфагининг юқори қисмидаги тош одатда орқа тарафдан ёки ён тарафдан қовурғаларнинг остидаги оғриқ билан характерланади. Оғриқ кучли ва ўтмас бўлиши мумкин, интенсивлиги 20-60 дақиқагача даврийлик билан ўзгариши мумкин. Кўпинча оғриқ бошланишига жисмоний стресс, катта миқдорда суюқлик ичиш ёки сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилиш туртки бўлади. Тошнинг сийдик йўллари бўйлаб ҳаракатланиши сайин оғриқнинг жойи ўзгаради, оғриқ белдан қорин, оралиқ, соннинг ички қисмига, ёрғоқ соҳасига ўтади. Бу аломатлар тез-тез сийдик чиқаришга ундашлар билан тўлдирилади. Буйрак коликаларини ўткир хирургик касалликлар билан адаштирмаслик жуда муҳимдир, масалан ўткир аппендитсит, ўткир холетсистит, ўткир панкреатит, ичак ўтказмаслиги, чурра қисилиши, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, ошқозон яраси перфоратсияси, ўн икки бармоқли ичак яраси. Шунинг учун бу белгилар мавжуд бўлганда дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш ва касалликнинг сабабини имкон қадар тезроқ аниқлаш керак.
Сийдикка қон аралашганлиги. Сийдик-тош касаллигида сийдик билан қон келишидан олдин буйрак коликаси кузатилади. Чўкмали лойқа ёки бадбўй ҳидли сийдик ҳам тошнинг силжишини кўрсатиши мумкин.
Умумий аҳволнинг ёмонлашиши, айниқса, кўнгил айниши, қайт қилиш. Бу аломатлар айниқса яллиғланишнинг бошланиши — пиелонефрит учун хосдир.
Қум ёки тош чиқиши — тош чиққанда ваража ва юқори иситма пайдо бўлиши мумкин.
Буйракда тош бўлганда ўтказиладиган текширувлар
Юқорида келтирилган шикоятлар юзага келганда, агар зарур бўлса, қўшимча текширувларни белгилайдиган ва кейинги даволаниш тўғрисида қарор қабул қиладиган уролог-шифокорга мурожаат қилиш керак.
Асосий текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:
Анамнезни йиғиш, беморни текшириш;
Қон ва сийдикни умумий клиник таҳлил қилиш;
Сийдик чиқариш тизимининг ултратовуш текшируви. Ушбу ноинвазив, хавфсиз ва оғриқсиз текшириш усули даволаш давомида динамик назорат қилиш учун бир неча марта ишлатилиши мумкин;
Кўздан кечиришли ва экскретор урография.
Қўшимча текширувлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Мултиспирал компютер томографияси: бу тошни кўриш, унинг зичлиги, ҳажмини ҳисоблаш, сийдик тизимининг архитектоникаси, атрофдаги тўқималарнинг ҳолатини кўриш имконини беради. Агар керак бўлса, 3Д-реконструктсия амалга ошириш мумкин.
Буйраклар функтсиясини ва унинг бузилиш даражасини ўрганишга имкон берувчи динамик ва статик нефростсинтиграфия.
Антибиотикларга сезувчанлик билан сийдик экиш сийдик йўлидаги инфектсияни, яллиғланиш даражасини аниқлаши мумкин.
Буйракда тошни даволаш
Кўрик натижаларини олгандан сўнг, уролог муайян клиник ҳолат учун даволаш тактикасини аниқлайди. Бугунги кунда урологлар арсеналида турли хил даволаш усуллари мавжуд, улар орасида:
Тошнинг мустақил чиқиб кетишига йўналтирилган дори-дармонлар;
Тошни эритишга қаратилган медикаментоз даволаш;
Очиқ жарроҳлик аралашувлар;
Дистантсион зарб-тўлқинли литотрипсия;
Эндоскопик контакт литотрипсия;
Тери орқали нефролитотрипсия;
Эндоскопик жарроҳлик аралашувлар.
Яқин вақтгача сийдик-тош касаллигини даволашда очиқ жарроҳлик муолажалари етакчи усул ҳисобланган, аммо тиббий асбоб-ускуналарнинг ривожланиши сабабли улар иккинчи даражали бўлиб қолди ва ҳозирда фақат қатъий кўрсатмалар мавжуд бўлганда қўлланилади. Дистантсион зарб-тўлқинли литотрипсия, эндоскопик усуллар (контакт литотрипсия), тери орқали нефролитотрипсия каби минимал инвазив усулларга кўпроқ аҳамият берилмоқда.
Сийдик-тош касаллигини даволаш учун «олтин стандарт» дистантсион зарб-тўлқини литотрипсия бўлиб, у ҳар қандай локализатсияли сийдик тизимидаги тошларнинг 90 фоизини олиб ташлашга имкон беради. Дистантсион зарб-тўлқинли литотрипсияни амалга оширишда зарбалар тўлқини тўқималар орқали ўтиб ва уларни шикастламасдан тошни кичик фрагментларгача парчалайди ва улар кейинчалик аста-секин сийдик билан биега чиқиб кета бошлайди. Барча даволаш усуллари бир-бирини тўлдиради ва ҳар бир бемор учун тошнинг муайян локализатсияси, катталиги, ҳажми, зичлиги, сийдик тизимининг маълум анатомиясидан келиб чиқиб индивидуал даволаш усуллари танланади.
Тиббий ёрдам кўрсатиш усулини танлаш (кузатув, консерватив даво, жарроҳлик аралашуви) барча турдаги сийдик-тош касаллигини диагностика қилиш ва даволаш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланган малакали урологлар томонидан ҳал қилиниши керак.
Google play'dan ko'chirib oling:Buyrak kasalliklari
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.buyrak_kasalliklari.davolash
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев