Буйрак касалликлари
Эркаклар ва аёлларда буйрак касалликлари — сийдик тизимининг ушбу аъзолари нормал фаолиятига тўсқинлик қиладиган турли патологияларни ўз ичига олади. Буйрак касалликларининг ҳар бирини ўзига хослиги, турли клиник кўриниши ва даволаш усуллари мавжуд. Аслида кўплаб буйрак касалликлари асимптоматик, яъни аломатларсиз кечади ва беморлар ўз саломатликлари билан мавжуд муаммолар ҳақида билишмайди. Шунинг учун, буйракнинг асосий касалликлари қандай бўлишини тушуниш, уларнинг аломатлари ва давосини билиш муҳимдир.
Кўпинча бемор ўзида буйрак касаллигининг ўтказиб юборилган босқичи мавжудлигини тасодифан билиб қолади, у шифокор ҳузурига мутлақо бошқа муаммодан шикоят қилиб келган бўлади. Шифокорлар буйракларни ҳатто ўзаро «соқов аъзолар» деб ҳам аташади, чунки касалликнинг дастлабки белгилари айрим ҳолатларда буйрак ишдан чиқганидагина пайдо бўлади.
Албатта, шифокорлар касаллик мавжудлигидан қон таҳлилини кўриш вақтида шубҳа қилишлари мумкин, аммо бунинг учун бу таҳлил нефрологнинг қўлига тушиши керак, бу эса жуда камдан-кам ҳолларда содир бўлади. Аксарият ҳолларда беморлар бундай турдаги шифокор мавжудлигини биринчи марта миокард инфаркти ташхиси билан касалхонага тушганда билишади.
Гап шундаки, буйраклар нормал ишламай қўйганда, қонда калсий миқдори кескин равишда ошади, калсий эса қон томир деворларида чўкиб, тўпланиш хусусиятига эга. Бунинг натижасида қон томир бўшлиғи тораяди. Шу сабабли, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг кўпроқ қисми 30-40 ёшида вафот этади. Бундай ҳолатда ўлим сабаби юрак-қон томир касалликлари ҳисобланади.
Ҳар қандай мамлакат бюджети учун буйрак касалликлари билан оғриган беморларни даволаш жуда қимматга тушади. Масалан, гемодиализ муолажаси нархи турли жойларда фарқи билан 50-100 АҚШ доллари эквивалентидаги суммани ташкил қилади, бу муолажани бемор ҳафтасига уч марта олиши керак. Шунинг учун ҳам ҳар бир бемор даволанишга қодир бўлмайди. Шундай қилиб, ҳар миллион кишидан фақат 212 нафари ишончли гемодиализ билан таъминланади. Бундан ташқари, муолажани фақат етарли миқдорда бюджетли ҳудудларда олиш мумкин. Худди шу нарса буйрак трансплантатсияси учун ҳам ўринли.
Буйрак патологияси билан оғриган беморларда касаллик ўз вақтида аниқланса, даволаш ҳам самарали, ҳам арзонроқ бўлади, шунинг учун йилига бир марта буйраклар ултратовушли текширувини ўтказиш, тегишли таҳлиллар топшириб туриш тавсия этилади. Айниқса, хавф гуруҳида бўлган шахслар, хусусан гипертоник беморлар, қандли диабет билан касалланганлар, семизлик ва атеросклероздан азият чекадиганлар бунга қатъий риоя қилишлари керак.
Шуни эсда тутиш керакки, қуйидаги омиллар буйрак касаллигининг бошланишига туртки бўлиши мумкин:
Тана вазнининг кескин пасайиши, бунда сабаб бўлиб буйракни ўраб турган ёғли капсуланинг камайиши хизмат қилади.
Семизлик. Ортиқча ёғ буйракка босим ўтказиб, унинг ишини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, сезмизликда қон томирлар тонуси ёмонлашади.
Қандли диабет.
Зарарли одатлар (чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш). Спиртли ичимлик сувсизланишига олиб келиши натижасида қон қуюқлашади, тамаки тутуни эса энг кучли кансерогендир. Буларнинг ҳаммаси буйракларнинг ишига салбий таъсир қилади.
Юқори қон босими буйрак томирларига зарар етказади ва уларнинг фаолиятини бузилишига сабаб бўлади.
Ўз соғлиғингизга нисбатан огоҳ бўлсангиз, буйрак касаллиги мавжудлигини қуйидаги кенг тарқалган белгилар орқали шубҳа қилиш мумкин. Шундай қилиб, буйрак фаолиятидаги бузилиш аломатлари:
Кўз остида халталар пайдо бўлиши билан кечадиган юзнинг шишиши, оёқларнинг шишиши. Кечга келиб шишлар қайтади. Тери қуруқ, рангсиз, эҳтимол сарғайган бўлади.
Пиелонефрит ва гидронефрозга бел соҳасифаги оғриқлар ишора қилиши мумкин.
Тез чарчаш, кучсизлик, иситма, бош оғриғи — бу аломатларнинг ҳаммаси буйрак касаллигидан шубҳа қилишга ундайди.
Шифокорга бориш учун ўринли сабаб бўлиб сийдикнинг ҳиди, ранги, миқдори бузилиши хизмат қилади.
Google play'dan ko'chirib oling:Buyrak kasalliklari
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.buyrak_kasalliklari.davolash
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев