Юрагингга кирсам сўзларим билан,
Исмингни такрорлаб чарчамайдиган,
Сўзларим учун ҳам соғиндим сени!
Кўзларим ўргатиб кўзларингга сен,
Ўргатиб қўйгансан ўзгинангга сен,
Бугун музлаб музлаб сенсизликда мен,
Кўзларим учун ҳам соғиндим сени!
Жонимга ишқ бўлиб киргансан нетай,
Бу дарддан бош олиб қайга ҳам қочай?
Сени ҳам ишқ деган ўтларда ёқай
Шу ишқим учун ҳам соғиндим сени!
Тонгларни кутардим бўлиб интизор
Сени бир кўрмоқлик умидига зор
Тонг кутиб, тунларни ўтказиб бедор
Тонгларим учун соғиндим сени!
Сени армон учун севган эдимми,
Ҳижронларга солдинг бир сўз дедимми?!
Шунча чеккан оҳим бекорми, камми,
Оҳларим учун ҳам соғиндим сени!
Моҳсанки қалбимда оҳлар чекаман,
Йўқсанки ўзимдан буткул тонаман,
Сенсиз дунёларда қандай қоламан,
Севган руҳим хаққи соғиндим сени!
Умрим ўтиб борар дарё мисоли,
Бир зум тарк этмайди дийдор хаёли,
Нима бўлса ҳамки кўнарман майли,
Қолган умрим хаққи соғиндим сени
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4