Бир ҳамкасб дўстимнинг тайёрлаган шогирди шу йил шартнома асосида талаба бўлганди.
Бугун жўрам билан суҳбатлашиб ўтирсак, ўша бола келиб қолди. Ранги оқариб кетган бир аҳволда, йиғламсираб турарди. "Тинчликми?" деб сўрасак,...
"Устоз, пулимни йўқотиб қўйдим," деди йиғламсираб.
Суриштирсак, Россияда ишлаётган акаси шартноманга тўлайсан деб 1000$ юборганакан.
Йигит 200 $ ни сўмга майдалаб ўқув йили учун ўзига янги кийим бош олибди.
Қолган 800$ ни таксидами, йўлдами эҳтиётсизлиги оқибатида тушириб қолдирибди.
Акаси ўзи қора ишчи, қарз олиб юборган экан.
Отаси ёшлигида вафот этган.
Онаси касалманд, мактабда "уборкачи" экан.
Бечора йигитча роса ичи куйиб кетди. 2004 йил, ҳали гўдак экан. Ёшлик қилдими ё бўшликми хуллас бор пулидан айрилибди.
Ёнимдаги дўстим устози "латта, лапашанг, сўтак, ўласанми чўнтагинга эҳтиёт бўлсанг" деб уни роса уришди.
Ман бўлса унинг юзига қараб хавотирга тушдим. Раҳмим келди. Ўзини бир нарса қилиб қўйишидан ташвишландим. Ўрнимдан туриб, "Ман билан юр," деб мошинага ўтирғизиб уйимга олиб кетдим.
Ҳалиги ишлаган пулларимдан 1000$ олиб чиқиб бердим. "Буни чўнтагинга солма, қўлинга маҳкам ғижмалаб ол, ўқишни битириб катта одам бўлиб кетсанг, қайтарарсан, қайтармасанг ҳам майли" дедим.
Болани хурсандчилигини тўғриси таърифлаб бўлмайди.
Ўзимам хурсанд бўлиб кетдимей. Раҳмат айтиб уйига кетди.
Алҳамдулиллаҳ мушкули осон бўлди. Бу постдан мақсадим қилган ишимни мақтаниш учунмас, фақат бир нарсани ибрат бўлиши учун ёздим.
Инсон борки айрим хатолари сабаб баъзида мушкул аҳволга тушиб қолади, ўша пайтди унга ёрдам қила олмасангиз, ҳеч йўқ таскин беринг, мушкули осон бўлишини сўраб дуо қилинг. Лекин ҳеч, қачон хатосини эслатиб куйган юрагига баттар олов сепманг.
Одамзот ҳеч қачон ўз тақдирини олдиндан билмайди. "Эҳ бундай бўлмаганида... Эҳ кошки буни қилмаганим ёки қилганимда... деб ўтиришдан умуман фойда йўқ.
Ўтган иш ўтди, бўлар иш бўлди, тамом. Аллоҳ барчамизни яхшилик қилувчилардан қилсин.
Ферузбек Зиёдуллаев.
@Кўнгил_халовати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев