Предыдущая публикация
Билмайсиз аҳволим афгордайин хол
Кун ора бўлса ҳам суриб бир ҳаёл
Сиз ҳам мени ўйлаб соғиняпсизми
Севганман бир сизни жонимдан ортиқ
Минг жоним бўлса ҳам қилардим тортиқ
Ёмғир ёғиб кўзёш қилганда борлиқ
Садоқатим ўйлаб севиняпсизми
Бошимиз силаса шайтон авайлаб
Ширин ҳаёлимиз заҳар сайқаллаб
Хижронга ташласа қолсак аразлаб
Аламдан менингдек йиғлаяпсизми
Олам ўз рангини йўқотган бир пайт
Руҳингиз азоблаб келганида дард
Сиз учун жонини бергучи бир мард
Борлигини ўйлаб овуняпсизми
Қўнғироқ қилолмай битяпман мактуб
Юзимга хаёни пардасин тортиб
Айтолмай дардларим азоблар ютиб
Йўлингиз кутяпман сезмаяпсизми
Томди бу байтимга кўзёшим юм-юм
Нахот йиғлаганим билмаяпсизми
Исоқжон Одил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев