Нафрат сизнинг ғамларингиз пойдевори,
Уни кўминг пойларингиз тупроғига.
Сиз илоҳий бандасисиз Худойимнинг,
Гуллар экинг тирикликнинг қирғоғида.
Омад сизнинг пешонангиз силар сабо,
Бошингизни баланд тутинг ўлкасида.
Сиз кучлисиз тоғларнида ҳайрон қилган,
Зорингиз йўқ зорларининг елкасига.
Сизни дея яратилган ҳур ҳаваслар,
Яхшиликлар чечак ёзар қалбингизда.
Бир табассум қилиб кўринг ғариб дунё.
Ватан этар кулгуларин лабингизда.
Кўзгуларнинг кўзин ёқар суратингиз,
Ҳуснингиздан доғда қолган кўкдаги моҳ,
Хақ ишқидан нафас олган сийратингиз,
Кўксингизда яшар асл каъбатуллоҳ.
Ишончингиз иморатин этиб чинор ,
Юлдуз бўлинг муҳаббатнинг самосида
Сиз биттасиз Яратганим суйган дилдор.
Такрорингиз туғилмайди дунёсида.
НИЛУФАР ТОҲИР
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 29
Офарин
Сизнинг ва шоирамизнинг хает ва ижод йулларига омад тилаймиз
Жаранглади азон овози,
Юрагимни Аллоҳга очдим,
Бирам файзли табиат нози,
Дуоларим борлиққа сочдим.
Ассалому алайкум дунё,
Салом дейман азиз инсоним.
Ҳаёт сенга бўлиб маҳлиё,
Йўллай гўзал, ширин каломим.
Шукр Аллоҳ уйғондик яна,
Ҳар бир кунинг асли таборак,
Сенга бўлсин минг ҳамду-сано,
Янги тонгинг бўлсин муборак.
Мен ҳаммага йўллайман салом,
Ва тилайман энг эзгу тилак.
Олисдаги энг яқинларим,
Мунаввар тонг бўлсин муборак.
Ассалому алайкум азизларим, яқинларим, қадри баланд қадрдонларим.
ХАЙРЛИ кун.