4-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Шамсинур.
Интизор домла билан операцияларга ҳам бирга кира бошлагандан бери мустақил ҳолдаям операция қилишни режалаб юрди.
-Домла кейинги гал кўричакни ўзим операция қилай. Бу қийин эмаску.
-Ўзингга ишонасанми?
-Албатта.
-Маълумотларни текшириб кўрайми?
-Бемалол домла.
-Кўричак нима?- Мирмуҳсинов Интизорга синчков қаради. Интизор отасидек бўлиб қолган бу домлани олдида, ўзини бемалол тутарди.
-Аппендицит аппендикс ички бўшлиғининг тиқилиб қолиши натижасида юзага келади. Вирусли инфекция, паразитлар, ўт тошлари ва ўсмалар туфайли ёки яллиғланган лимфоид тўқималар туфайли келиб чиқиши мумкин. Ушбу тиқилиб қолиш аппендиксдаги босимнинг ошишига, тўқималарида қон оқимининг пасайишига ва яллиғланишни келтириб чиқарадиган аппендикс ичидаги бактерияларнинг кўпайишига олиб келади. Агар бу жараён даволанмаса, аппендикс ёрилиб, қорин бўшлиғига бактериялар чиқиб кетиши мумкин ва бу жараён асоратларнинг кучайишига олиб келади.
-Демак сенда икки йўл бор. Кўричаги безовта қилиб, уни олиб ташламаса бўлмайдиган бемор келгандаги операция ва баъзи баъзида безовта қилиб турувчи яллиғланишида олиб ташлаш. Иккинчи усулини даволаса бўлади. Аммо кўпчилик олдироб ташлашни маъқул кўради. Даволаш узоқ чўзилгани учун
-Ҳудди шундай.
-Мени шогирдим ҳам сенга ёрдам бергандир?
-Ким у?- Интизор ҳайрон бўлди.
-Файзиев Усмон. Жарроҳ.
-А?
Интизор ҳайратда эди.
-Танишиб улгурибсанда?
-Эеэ домла ўша шогирдизни сира жиним суймади.
-Ювошгинаку, - домла кулиб юборди. Интизор ҳам қўшилди.
-Ҳа жуда юввош, қўй оғзидан чўп олмаган.
-Дарров урушиб қолдим дема.
-Дейман, тўғриси ўша бад феъл шогирдиз сабаб мен у ердан кетмоқчи ҳам бўлдим.
-Интизор уни феъли оғирроқ биламан буни.
-Хотинига сабр.
-Ундан мехрибон эр чиқади.
-Ғирт эгов бўлса керак?
-У ҳақида анча тасаввур уйғонибди. Энг қизиғи уни акаси ғирт тескариси. Қизларга суяги йўқ.
***
Нодира буткул ўзгариб борар, кийинишида ҳам сиполик йўқолиб борарди
-Келин бунақа кийиниш энди сизга ярашмайди. Эрли аёлсиз.
Мунира опани койишларига келини қош чимирди.
-Ойи нега ярашмайди? Бинойидекку?
-Сал узунроқ, кенгроғи йўқми?
-Ҳозирги урфда шунақа кўйлак. Энди ғирт қишлоқи бўлиб юрайми? Модадан орқада қолиб? Мен кетдим, дўконни очишим керак,- Нодира қайнонасига гапира туриб тўхтади. -Ҳа айтганча мен ҳайдовчилик курсига ёзилдим. Бугун кечроқ келаман. Таксида юриш жонимга тегди.
-Улуғбекни хабари борми?
Нодирани баттар асаби бузилди. Ўзи шу майибни боқиб турибди онаси билан. Яна нима истайди бу кампир?
-Ойи машина чанг босиб ётибди. Ҳар кун йўлкира сарф қилгандан ўзим ҳайдаганим маъқул.
-Хўп майли. Эртароқ қайтинг. Рамзбек сизни кўп сўрайдиган бўлди.
-Хўп.
Нодира калта қоматига ёпишган кийимини тўғрилаган бўлдию, баланд пошнали туфлисини тақиллатгача чиқиб кетди.
Мунира опа келинига инсоф тилаганча ўғлини олдига кирди.
-Ойи кетдими?
Улуғбекни кайфияти йўқ эди.
-Ҳа. Нега ҳомушсан?
-Ойи мен Нодирани тушунолмаяпман. Ишламайсан десам кўнмаяпти.
-Балки онаси йўлга солар?- Мунира опа қудаси билан маслаҳатлашишни ўйлади.
-Йўқ, гапни чувалаштирмайлик.
***
Интизор касалхонага тушдан кейинга жой борлиги учун ишга таклиф қилинди. Аввалига рад этганди. Домласи эса ўзим ҳам бир -икки операцияда ўша ерда бўламан деганига рози бўлди. Мана ҳозир ҳам дарс тугаб ишга йўл олди. Ота-онаси унга ишонганликлари учун ортиқча тергашмайди.
-Яхши қиз қайси томонга?
Интизор такси кутаркан ёнига оппоқ кобальт келиб тўхтади.
Бу машинанинг кира эмаслиги салон ичи топ-тозалигидан ҳам билиниб турарди. Машина ойналари туширилгани учун яққол кўриниб турибди.
-11-касалхонага.
-Ўтиринг йўлим ўша томонда эди.
Интизор шошилаётгани сабаб, ортиқча тихирлик қилмай машинага ўтирди.
-Ишлайсизми?
Интизор йигитга жиннига қарагандек қаради.
-Сизга қизиқми?
-Ҳа энди манзилга борганча зериктирмай дегандим.
-Йўлингизга қаранг. Менга тинчлик ёқади.
Ҳайдовчи тинчимаган йигит чиқиб қолди.
-Одатда докторлар бунақа қўрс муомала қилишмайди.
-Машинадан тушиб қолайми?-Интизорни тоқати тоқ бўла бошлади.
-Ростини айтсам илк бор шифокор қизни машинамда олиб кетяпман. Қизиқишим устун келиб савол бердим, беандишалик қилган бўлсам маъзур тутинг.
Интизор ростдан қўполлик қилдим чоғи деб ўзини койий бошлади.
-Ҳечқиси йўқ, шошиб тургандим ҳолос
Салонда йигитнинг атирини ҳиди уфуриб турарди. Йигит ҳам ҳаддан ортиқ ўзига бино қўйган шекилли жудаям топ-тоза кийинган. Кийимлари ҳам дид билан танланганди.
-Соҳангиз нима?
-Жарроҳ.
-Қассобман денг.
-Нима?
Интизорни жахли чиқиб кетди.
-Ҳазиллашдим.
-Ҳазилни ҳам бопладиз. Қассобмиш. Ўша қассобларни қўлига тушиб қолинг. Ўшанда кўрамиз ҳолизни.
-Майли сиздек докторни қўлида даволаниш шараф.
-Етиб келдик,-Интизор эшикка қўл чўзди.
-Ичкарироқда тўхтайман. Бехавотир тушиб оласиз.
-Рахмат.
Интизор такси пулини ортиғи билан машина ойнасидан йигитга ташладида жўнади.
-Ҳой доктор қиз, мен такси эмасман.
-Аммо мен таксига чиққандим.
Интизор шифохонага кириб кетди. Йигит ортидан термулиб қолди.
***
-Мен ҳомиладорман.
-Нима? Мен сенга ҳали мавридимас дегандимку.
-Акмал тўйимизга ҳам бир йил бўлади яқинда.
-Барибир ҳали керакмас эди. Олдирамиз.
-Эсизни едингизми?
-Ҳа едим, ҳали ўқишни битирмадик. Энди болага ўралашиб ўтирасанми?
-Биринчи болани олдириш? Ақл билан гапирдингизми бу гапни?
-Ақлни сен ишлатишинг керак эди. Мен сенга ҳали вақтли дегандим.
Жасмин аламдан лаб тишлади. Лекин болани олдиришни ҳаёлига ҳам келтирмади.
-Докторга бор, дори оласанми, ёки олдирасанми ҳал қил. Мени бунақа муаммо билан бошимни қотирма.
Акмал чиқиб кетди. Жасмин аламини нимадан олишни билмасди.
-Ҳаммасига ўша Интизор айбдор. Ҳамон уни унутолмаяпти. У ҳам қари қиз бўлиб ўтирганча эрга тегса қутилардим. Уффф.
***
Интизор операция хонасида асбобларни тайёрлашга қарашяпти. Ҳар бирини жойлашувигача назорат қилиб чиқди.
-Воҳидовна бугун сен менга асосий ёрдамчисан. Файзиев ҳам шу ерда қарашиб туради.
-Хўп бўлади домла.
Мирмуҳсинов кийимларини операция учун тайёрлана бошлади. Ҳамширалар бандлиги учун иккала жарроҳга ҳам Интизор ёрдам беришига тўғри келди.
-Бу қалтироқ қўллар асбобларни ушлай оладими?
-Усмон.
Мирмуҳсиновни норози овози эшитилди.
-Хўп .
Файзиев Интизорга бошқа гап қилмади. Бемор икки кун олдин ҳам олиб келинган аҳволи яхши эди. Бирдан ички қон кетма бошланган. Операция қилинмаса беморни сақлаб қололаймиз деб операцияга тайёргарлик бошланганди.
Интизор доимгидек профессорни ҳар бир ҳаракатини кузатиб турар, борган сари уни нимадир нафас олишга қўймасди. Биринчи марта операцияга кириши эмас, аммо бугун у ўзида эмас.
-Интизор сенга нима бўляпти?
-Мен...
Интизор жавоб бер олмади. Қўлига олган нарсалари тарақлаб ерга тушди. Еру, осмон чирпирак бўлиб ер билан битта бўлди.
Ўшанда нима бўлганини тўғриси тушунмаганди. Бирор марта бу ҳолатга тушмаганди.
-Доктор хоним, ўқиб юравериб ўзингизни ўйламабсизу?
Мирмуҳсинов домла Интизорни ёнидаги стулга ўтирди. Интизор касалхонани муолажа хонасидаги караватда ётарди.
-Менга нима бўлди? Домла операция....
-Ўтди, ҳаммаси яхши. Сен қиз қачон ўзингга эътибор берасан?
-Рости тушунмадим.
-Буни қара.
Домла Интизорга анализ жавобларини узатди. Қон босими жуда пастлаган, гемоглабин жуда-жуда паст эди.
-Бўлиши мумкинмас.
-Кунига бир маҳал овқат ейишни ким ўргатди? Менга кимлигини айт, қулоғидан чўзиб қўяй.
Интизор ерга қаради. Домла рост гапирди. Интизор тузук лвқат емасдан юрарди. Пулни тежай деб тушлик қилмасди. Уйдан шошилиб нонушта қилолмай қоларди. Мана ахвол.
-Мен...
-Ўзингни уринтирма. Ҳозир Гулмира қон кўпайтирадиган уколларни улайди. Мен кетдим. Дарсим бор юқори курсларга. Қулоқсизлик қилсанг мендан баҳо олиб бўпсан. Бу огоҳлантириш.
Профессор чиқиб кетди. Интизор эндигина аҳамият берди, нега тинимсиз боши айланиб юришини. Ҳаракатлари сустлигини.
Ўша кундан бошлаб Интизор ҳар куни осма укол оладиган бўлди. Учинчи кунга келиб эса эшикни олдида шовқинни эшитди.
-Сиз кимсиз?
-Бу қизни танишиман.
-Биз Интизорни яхши таниймиз. Кими бўласиз?
-У севган қизим.
Интизор ётган жойида тош қотди. Ким бўлди экан бу ошиқ. Овози таниш. Энг ёмони эса савол берган Усмон эди.
-Севгингизни касалхонадан ташқарида қиласиз. Бу ер жамоат жойи. Эшикни биласиз кетишингиз мумкин.
Файзиев дадил гапирди.
Давоми бор...
#кўксимдагиалангахикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2