3-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Моҳигул Назарова.
Бироздан кейин Анвар ошхонага кириб келди.Унинг кайфияти бузилган,кўринишидан қаттиқ жаҳли чиққанлиги билиниб турарди.
–Опа,илтимос хафа бўлманг.Уйланишга бироз шошдим,шекилли.Мен Нозиманинг қилмишлари учун сиздан узр сўрайман.
–Анвар,сен узр сўрашинг шарт эмас.Фақат шунақа беобрўй аёлга уйланганингга ачиняпман.Аммо сени оиланг бузилишини истамайман.Мен ҳалироқ Зулайҳо дугонам билан гаплашиб кўраман.Уни ижарага қўядиган икки хонали уйи бор.
–Нимани гаплашасиз,опа?
–Сизлар ёки мен болаларим билан уй олиб чиқиб кетишимиз керакка ўхшайди.Мен вақтинча Зулайҳони уйида яшаб турарман.Сизлар бемалол шу уйда яшанглар.
–Опа..
–Гапимни бўлмай тур.Биласан,дадамни саломатликлари яхши эмас.Бу уйни ҳақиқатан дадам сотиб олганлар.Ўша пайтда фермер хўжаликларини иши яхши эди.Аммо ҳозир топганлари ўзларини дори-дармони ва даволанишига кетяпти.
–Опа,ижарага биз чиқамиз.Сиз бундай гапларни гапирманг!-Анвар қатъий оҳангда шундай гапирди.-Мен опасини уйидан чиқариб,ўзи жойлашиб оладиган пасткаш,номард эмасман.
Ўша куниёқ бўлиб ўтган можароларни эшитган отаси Ҳамро тоға эртаси куни Матлубага қўнғироқ қилди.
–Қизим, ҳозирча укангга янги уй сотиб олиб беришга пулим озроқ етмай турибди.Ўша дугонанг билан гаплаш, уканг ва келин вақтинча ўшани уйида яшаб туришсин.
–Хўп,дадажон,сиз нима десангиз шу.
–Қизим,яқин уч-тўрт ойнинг ичида Тошкентга бориб,уйни номингга ўтказиб келаман.Сен сиқилма,ҳеч нарсани ўйлама.Энди бизга шунақа бетгачопар келин насиб қилган экан.Нима қиламиз?Худодан инсоф сўраймиз-да,-деди Ҳамро тоға.-Молларни ҳаммасини сотсам бир хонали уйга етиб қолар.
–Сиз ҳам сиқилманг,ўзингизни асранг,дадажон.Онамга синглим ва укаларимга салом айтинг.
Орадан икки кун ўтиб, Анвар ва Нозима Зулайҳонинг икки хонали ижара уйига кўчиб ўтишди. Улар кўчиб кетишаётган пайтда Нозима ўзича Матлубага бир-икки бор пичинг қилиб кўрди,уларни нарсаларини олиб тушаётган мардикорларга қараб турган болаларига қараб гапирди.
–Ана,биз кетяпмиз.Энди ҳаммаларингиз онангиз билан бирга юмаланглар шу уйда,хўпми?
Нозиманинг гапига болалар ҳам,Матлубанинг ўзи ҳам ҳеч нарса деб жавоб беришмади.Укаси кетиш олдидан опасини ва жиянларини қучоқлаб хайрлашди.
–Опа,мен тез-тез келиб тураман,майлими?
Матлуба укасининг елкасига қоқиб қўйди.
–Албатта кел.Сени ҳаммамиз яхши кўрамиз,сенга ўрганганмиз,укам.Соғ бўл.
Матлуба болалари билан бўшаган хонани йиғиштириб,тозалаб қўйди.Ҳаёт эса давом этаверди.Дадаси Ҳамро тоға келиб Анварга бир хонали уй сотиб олиб берди.Шу билан укаси ҳам тинчиб яшаб кетди.Ҳамро тоға ўзи ваъда қилгани каби Матлуба яшаб турган уйни қизига ҳадя қилиб,ҳужжатларни расмийлаштириб берди.
Орадан уч йил ўтди.Беҳруз бешинчи,Беҳзод тўртинчи,Гулюз учинчи синфни битирган йили Матлубани республикадаги нуфузли аёллар журналига ишга таклиф қилишди.Матлуба институтдаги иши билан бирга журналдаги ишини ҳам бирга қўшиб давом эттира бошлади.Болалари ҳам улғайиб,аёлнинг ташвишлари бироз камайган эди.Худди шундай кунлардан бирида уни собиқ эри Олим излаб,журнал таҳририятига келди.
Қиш фасли бўлгани учун ҳаво совуқроқ эди.Матлуба ўзи ишлайдиган ва қаламкаш ижодкорлар «журнал корпуси»деб аталадиган бинонинг саккизинчи қаватида жойлашган журнал таҳририятига лифтда кўтарилди.Лифтдан чиқиб энди ўз хонасига йўналган пайтида кимдир ўзини чақираётганини эшитиб,бурилиб қаради.Катта ойнаванд дераза олдида ўзига синчиклаб қараб турган Олимни кўриб,ҳайрон бўлиб қолди.
–Сиз…Сиз бу ерда нима қиляпсиз?
Катта ойнаванд дераза олдида ўзига синчиклаб қараб турган Олимни кўриб,ҳайрон бўлиб қолди.
–Сиз…Сиз бу ерда нима қиляпсиз?
–Сизни кўришга келдим.-Олим шундай деб Матлубага яқинлашди.-Мумкин эмасми?
Олимнинг чакка сочлари тўкилган,кўзларида ҳасрат из солгандай эди.
–Сизни тушунмаяпман,-ҳайратланди Матлуба.-Нимага мени кўришга келасиз?
–Нима қилай?Сизни кўргим келди.Шу сабаб келавердим,-Олимнинг кўриниши жиддий эди.-Мен сизни доимо соғинаман.
–Соғинасиз?
–Ҳа!Сизни соғинаман!Аммо ёнингизга келишга,кўзларингизга тик қараб,сизни яхши кўришимни айтишга мени ҳаққим йўқ!
–Сиз ўзингиздан ўзингиз нималар деяпсиз?Ё бошингиз билан йиқилдингизми,дейман?-деди киноя билан Матлуба.-Ажрашганимизга етти йил бўлди!Эсингиздан чиқдими,ёки атайин шундай деяпсизми?
–Мен ҳозир бориб,болаларимни кўраман.Аммо улардан олдин сизни кўриб кетай дегандим,-Олим хўрсинди.-Биламан,мени кўришга кўзингиз йўқ.Аммо мен барибир сизни яхши кўраман.
–Олим,нима мақсадда бу гапларни айтаётганингизни билмайман!Билганим,сиз мени ё болаларни эмас,ўша шогирд деб уйга олиб келган аёлни танлагансиз.Энди менга яхши кўришингизни айтиб,билмайман нимага эришмоқчисиз?
–Матлуба,аслида ҳаётимда ҳамма нарса бордай.Уй,машина,пул дегандай.Аммо синчиклаб қарасангиз ҳаётимдаги бўшлиқни кўрасиз.Ёшим 35 га етиб англаганим шу бўлдики,ҳаётимда менга сиз етишмаётган экансиз!
–Олим,гапириб бўлган бўлсангиз энди йўлингиздан қолманг,-йўлакда юрган,ишга келаётган ҳамкасбларнинг ўзига ва Олимга қараб ўтиб кетаётгани Матлубанинг асабини бузди.
–Олим,узр.Ишим кўп.Болаларни эса бемалол бориб кўришингиз мумкин.-Матлуба шундай деб билагидаги соатга қаради.-Мен ишимни бошлашим керак.Узр.
–Матлуба,ёзаётганларингизни ўқияпман.Ўтган ҳафта адабиёт газетасида шеърларингизни кўрдим.Жуда гўзал шеърлар…
–Раҳмат.Эътиборлисиз.Энди эса мен борай,соғ бўлинг.-Матлуба ўз хонасига қараб юрди.Жувоннинг елкасига гўё оғир юк ортилгандай эди.У хонасига ўзи билан бир олам юк олиб киргандай бўлди.
Ўша куни Матлуба кун бўйи ғалати кайфиятда юрди.Олимнинг нимага келганини таҳлил қилиб кўриб,барибир ҳеч нарсага тушунмади.Олим нимага унинг ёнига келди,нима демоқчи бўлди,билолмади.Энг қизиғи уйига борганида Беҳрузнинг саволи бўлди.
–Ойи,-деди Беҳруз.-Мен бугун дадамга ўхшайдиган кишини кўрдим…
– Ростданми?Қаерда кўрдинг?
–Мактабда.Узоқдан кўрдим!
–Даданг эмасдир.
–Мен кўрмадим,-деди Беҳзод.
–Менам кўрмадим-ку,-Гулюз йиғлаб юборди.
Матлуба нима қилишини билмай қолди.
–Нимага йиғлаяпсан?-сўради у Гулюзни бағрига босаркан.-Даданг эмасдирлар.
–Ҳаммани дадаси бор,болаларини мактабга машинасида олиб келади.Мени дадам эса йўқ…-Гулюз баттар йиғлади.
–Бас қил,йиғлама.-Беҳруз худди катталардек синглисини уришиб берди.-Дадам йўқлар,келмайдилар.
–Бас қил,йиғлама.-Беҳруз худди катталардек синглисини уришиб берди.-Дадам йўқлар,келмайдилар.
–Дадам борлар.Нега йўқ бўладилар?-деди Беҳзод.
–Дадам бошқа аёлга,Лайло опага уйланганлар.Уларни бошқа оиласи бор,бошқа фарзандлари ҳам бор,-деди Беҳруз.
–Болалар,бўлди.Дадангиз бор,у киши Бухорода яшайди.Энди бошқа гапирмаймиз,бу ҳақда.-Матлуба шундай деб,баҳсга нуқта қўймоқчи эди,Беҳзод яна савол берди.
–Ойи,дадам нимага Бухорога кетганлар,ўзи?Ўша Лайло опа олиб кетиб қолган-а,уларни?
–Нимага олиб кетиб қолади?-сўради Гулюз.-Нима ўзини дадаси йўқми?
Матлуба яна нима дейишини билмади.Бироз ўйланиб турди-да,сўз бошлади:–Болаларим мен бу саволларингизни ҳаммасига жавоб беролмайман.Катта бўлсангизлар ўзингиз тушуниб оласизлар.Хўпми?
Матлуба болаларини ухлатиб,ёзув -чизув ишларини ҳам якунлади.Аммо анчагача уйқуси келмади.Аёл болаларининг саволлари ҳақида ўйлади.«Демак ҳар қанча ҳаракат қилсам ҳам мен отанинг ўрнини босолмас эканман…»Матлубанинг охирги хулосаси шу бўлди.У оилада она билан бирга,балки ундан ҳам кўпроқ ота ҳам кераклигини,болалари отага муҳтожлигини ҳис қилди.Ўзи тўлиқ оилада отанинг ҳам,онанинг ҳам меҳрига тўйиб ўсгани учун бошида болаларини дардини у қадар ҳис қилмаганини англади.
Эртаси куни дам олиш куни эди.Матлуба якшанба кунлари болаларини вақтли уйғотмас,гоҳида ўзи ҳам ухларди.Аммо дам олиш куни нимагадир унинг уйқуси қочди.Жойидан тураркан,пинжига тиқилиб ухлаб ётган Гулюзни сал нарига итариб ,устига одеялони тортиб қўйди.Ўзи секин ошхонага чиқди.Болаларига қуймоқ пиширмоқчи бўлди.Қуймоқларни пишириб, болаларини уйқудан уйғотди.Болалари қуймоқни мураббо билан ейишни яхши кўришарди.
Матлуба дам олиш кунларини яхши кўрарди.Шу куни болалари хоҳлаган таомларни пиширар,кун бўйи улар билан биргалигидан хурсанд бўларди.Уларга телевизорни қўйиб бериб,ўзи ошхонани саранжомлаётган пайтида эшик қўнғироғи чалинди.
–Менимча,Анвар тоғаларингиз келган бўлса керак.-Матлуба эшикка қараб юрди.Укаси якшанба кунлари жажжигина ўғли Акбаржонни кўтариб келар,кун бўйи жиянлари билан ўйнаб кетарди.Нозима бўлса ҳеч қачон уларнинг уйига қадам босмасди.Қилмишларидан пушаймон бўлармиди,ёки Матлубани ҳалигача ёмон кўрармиди,буниси Худога аён.
Эшикни очганида Олим турганини кўриб унча ҳайратланмади ҳам.Нимагадир у Олимни уйга келишини кўнгли сезганди.
–Матлуба,узр.Мен болаларни кўриб кетай дегандим.
Матлуба ҳеч нарса демай унга кириши учун йўл бўшатди.
Олим ўша куни болалари билан кечгача ўйнади,қаёққадир ўзи билан бирга олиб бориб овқатлантириб келди.Болалар бошида бироз ётсираб туришди-ю,кейин дадалари билан бирга ўйнаб қўшилиб,қорилиб ўйнаб кетишди.
Кейин болалар билан уйга қайтгач,Олим уларни бирма-бир қучоқлаб хайрлашди.
–Болалар мен Кореяга ишлашга кетяпман.Беш йилдан кейин қайтаман.Сизлар билан хайрлашишга келгандим.
Болалар у билан зўрға хайрлашишди.
Олим ўша кетганича ҳақиқатан беш йилдан кўпроқ муддатга умуман кўринмай кетди.
Болалар у билан зўрға хайрлашишди.
Олим ўша кетганича ҳақиқатан беш йилдан кўпроқ муддатга умуман кўринмай кетди.
Бошида болалар бир -икки ҳафта давомида дадаларини эслаб юришди.Шу билан яна Олим уларнинг эсидан чиқиб кетди.Улғайиб бораётган болаларнинг ҳаётига янги қизиқишлар,янги дўстлар ва янги машғулотлар кириб келди.
Беҳзод 9 синфни битирганидан кейин иқтисодиёт коллежига ўқишга кирди.Беҳруз ҳам кейинги йилда акасига эргашиб,ўша коллежга ҳужжатларини топширди.Гулюз эса 11синфгача ўқиб кейин тиббиёт коллежида ўқиш нияти борлигини айтди.
Матлуба эса олдингидек аёллар журнали ва институт газетасида ишлар,озроқ дарс соатлари ҳам бор эди.Унинг ёши қирққа яқинлашган,ўзи яна ҳам вазмин ва гўзал аёлга айланган эди.
Беҳзод коллежни битириб,иқтисодиёт университетига ҳужжат топширган вақтида отаси Ҳамро тоға қон босими сабаб тўсатдан вафот этди.Отасининг вафот этгани Матлубага жуда қаттиқ таъсир қилди.Ҳамро тоғанинг кичик маъракаларини ўтказиб,Матлуба онаси Сабоҳат холани ўзи билан бирга Тошкентга олиб келди.
Онасини уйига олиб келганидан кейин Матлуба ўзини хотиржам ҳис қиладиган бўлди.Онаси Сабоҳат хола Ҳамро тоғанинг ўлимидан кейин ўзини анча олдириб қўйганди.Матлуба дам олиш кунларида онаси ва Гулюз билан Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишга борарди.Шундай қилиб,у Сабоҳат холани хурсанд қилишга ҳаракат қиларди.Онаси унинг бу ҳаракатидан хурсанд бўлса-да,аммо кейин барибир маъюс тортиб қоларди.
Худди шундай кунлардан бирида дугонаси Зулайҳо билан тушлик пайтида гаплашиб қолишди.
–Матлуба,сенга қандай айтишни билмаяпман.Лекин ана у Саъдулла Зайниевич бор-ку.Шу одам сенга совчи қўймоқчи,-деди томдан тараша тушгандай Зулайҳо.
–Совчи қўймоқчи?Нимага?-ҳайрон қолди Матлуба.
–Ўтган йили хотини жигар церрозидан вафот этибди.Ўзи мени ёнимга келиб,шу ҳақда сен билан гаплашишимни илтимос қилди.Бечора 50 ёшга кирмай,бева бўлиб қодибди.
–Йўғе,мен турмушга чиқмайман.Болаларим бўйим тенги бўлиб қолди.Кейин дунёда энг ёмон кўрган одамим ўша-Саъдулла Зайниевич.
–Ундай дема.Саъдулла Зайниевич болаларидан қутилган,битта ўзи уч хонали уйда яшайди.Ўғлини уйлантириб,алоҳида чиқазишган экан.Қизини турмушга беришганидан кейин хотини касал бўлиб вафот этган экан.
–Илтимос,менга бошқа бу мавзуда гапирма.
–Матлуба,яхшилаб ўйлаб кўриб,кейин жавоб берсанг яхши бўларди.
–Буни ўйлайдиган жойи йўқ.
–Унда мен нима қилай?
–Рад қилди дегин бўлди.
–Ойинг ҳалиям уйингдамилар,-сўради Зулайҳо.-Бир кўриб келмоқчиман.
–Ойим уйдалар,кўришга келмоқчи бўлсанг бемалол келавер.
–Бўпти,унда эртага кечқурун бораман,-деди Зулайҳо.
–Ойим уйдалар,кўришга келмоқчи бўлсанг бемалол келавер.
–Бўпти,унда эртага кечқурун бораман,-деди Зулайҳо.
Эртаси куни кечқурун Зулайҳо турмуш ўртоғи Карим ака билан уларнинг хонадонига кириб келганида Матлуба ҳайрон бўлиб қолди.Чунки у Зулайҳонинг бир ўзи келади,деб ўйлаганди.
Матлуба меҳмонлар келишидан олдин ош дамлаган эди.Ошни сузиб,салатлар билан дастурхонга тортди.Болаларига алоҳида сузиб берди.
Ошни еб бўлишганидан кейин Зулайҳо ва Карим аканинг нимага келгани маълум бўлди.
–Холажон,минг бора узр.Биз яъни мен ва хўжайиним бугун Матлубага совчи бўлиб келдик.
Сабоҳат хола кўпни кўрган,мулоҳазали аёл бўлгани сабаб,Зулайҳонинг гапидан унча ҳайрон ҳам хафа ҳам бўлмади.Аксинча,уларга диққат билан қулоқ солди.
–Хўш,ким экан ўша куёвликка номзод? -сўради у чой ҳўплар экан.
–Ўша номзодни Матлуба ҳам яхши танийди.Саъдулла ака анчадан бери Матлубани кўз остига олганини айтди.Хотини вафот этган,болалари уй-жой бўлган,-деди Зулайҳо.
–Зулайҳо,мен сенга жавобимни айтгандим-ку,сен яна нега бу гапни бу ерга кўтариб келдинг?-Матлубанинг хафа бўлгани овозидан сезилди.
–Матлубахон,ўртоғингиздан хафа бўлманг.Уни мен мажбурлаб олиб келдим.Чунки Саъдулла ака мени яқин дўстим Файзулланинг акаси.-Гапга аралашди Каримжон ака.-Мен уларнинг оиласини яхши биламан.Ҳаммаси зиёли,яхши одамлар.
–Карим ака,мен бу масала юзасидан қатъий жавобимни берганман,-Матлуба энди сўз бошлаган пайтда онаси Сабоҳат хола унинг гапини бўлди.
–Каримжон,Зулайҳо қизим сизларга раҳмат.Биз ўйлаб кўрамиз ва сизларга жавобини айтамиз,-Сабоҳат хола.
Ўша куни меҳмонларни кузатиб,болалар телевизор билан андармон бўлган пайтларида Сабоҳат хола Матлубани ёнига ўтқазиб насиҳатомуз гап бошлади.
–Матлуба қизим,энди буёғига ҳаётинг енгиллашмайди.Яъни ҳаётингда қийин пайтлар бошланади.Болаларинг ўқийди,кейин оила қуради.Сен битта ўзингга муаммо жуда кўпаяди.
–Она, нима демоқчисиз?
–Агар сенга совчи қўйган эркак сенга уйланмоқчи бўлса,балки сени фарзандларингни қабул қилиб,уй-жой қилишга ёрдам берар.
Шу сабаб яхшилаб ўйлаб кўришингни,ўша эркак билан ўтириб жиддий гаплашиб олишингни истар эдим.
Матлуба ўйланиб қолди.
–Она,сиз шунақа эркаклар борлигига ишонасизми?Ўзининг отаси ҳеч нарса қилишни истамаган болаларимни бегона бир эркакка сарғайтирайми?
–Қизим,сен ўша эркакни шу қадар яхши биласанми?Балки ўша одам ҳақиқатан сенга ёрдам берар.
–Она,мен ўша одам билан бир марта қаттиқ тўқнашганман.У менга ўзича бир марта гап отиб кўрган.Ўша пайтда хотини тирик эди.Ўз хотинига хиёнат қилмоқчи бўлган эркак менга ё болаларимга яхшилик қилишига ишонасизми?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2