7-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф. Нафиса Маликова.
Абдуллоҳ ювинишга кириб кўп ўтмай чиққан Наргизага ҳайрон қаради.
-нега сочларингизни ювмадингиз?
Наргиза тепага йиғилган сочини ушлади.
-ҳар сафар соч ювишим шартми?-деди ҳайрон бўлиб.
-албатта шарт..ахир сизга аввал ҳам айтгандим Ғуслнинг уч фарзи бор:
1. Оғизни ҳалқумгача чайиш;
2. Бурунни ачитиб чайиш;
3. Бутун баданни ювиш.
Ғусл тартиби қуйидагича: баданга маний теккан бўлса, аввал ювиб кетказилади. Сўнгра сув билан истинжо қилинади - олди ва орқа йўллар ювилади ва таҳорат қилинади. Ювинадиган жойда сув тўпланадиган ёки оёқ лой бўладиган бўлса, таҳоратда оёқлар ювилмайди, ғусл сўнгида ювилади. Кейин бошдан уч бор сув қуйилади. Бош уч бор ювилгач, ўнг ва чап елкалардан ҳам уч мартадан сув қуйилиб, бутун аъзои бадан ювилади. Ғуслда бадандаги бирор тукнинг ҳам остига сув етмай қолмаслиги керак. Биринчи сув қуйганда баданни ишқалаш суннатдир.
Қўшилиш пайти аёлларнинг сочи ўрилган бўлса, ювинаётганида уни тарқатиш шарт эмас. Сочларининг тагига сув етказилса кифоя. Аммо сочлари ўрилмаган ҳолатда қўшилишса, эркаклар каби сочларини ҳам тўла ювишлари лозим. Аёллар ғусл пайтида қулоқдаги сирға ва қўлларидаги узукларини қимирлатиб, улар ўрнига сув етказишлари зарур.
Агар баданга (сочга, тирноққа...) сув етказишга монеълик қилувчи бўёқ каби нарсалар сурилган бўлса, ғуслдан олдин уларни кетказиш шарт, акс ҳолда ғусл ўрнига ўтмайди. Шунингдек, тишлар орасидаги овқат қолдиқларини ҳам тозалаш керак. Киндик ковагига сув етказишни эсдан чиқармаслик зарур.
Ғуслда қиблага юзланиб ювиниш суннатга хилофдир. Ғусл асносида гапириш одобсизликдир. Аврат ёпилиб ғусл қилинади.
Ғусл вожиб бўлган кишилар Қуръони карим тиловат қилишлари, оятларини ёзишлари ва масжидга киришлари мумкин эмас.
Наргиза Абдуллоҳга жилмайиб юзини беркитганча қаради.
-демак мен умуман амал қилмабман.
-тезда қайтиб кирингда мен айтгандек ювининг!
Наргиза хўп дея Абдуллоҳга яқинлашди.
-менга яқин келманг бўлмаса мен ҳам яна ювинишимга тўғри келади!-деди Абдуллоҳ ўзини ортроқ олиб.Наргиза кулди.
-гапларингиздан ўзимни вирусдек ҳис қилябман! Нега қочябсиз?-деди Абдуллоҳ томон яна яқин бораркан.
-келманг дедим!-деди Абдуллоҳ Наргизани ёш қизчаларга хос қилиғига куларкан-мактаб ўқувчисига уйланганингдан кейин шуда...
Наргиза кулди.
-мактаб ўқувчиси? Унда сиз мени устозимсиз..
-бўлди энди бориб ювиниб келинг!
Наргиза Абдуллоҳга меҳр билан боқдида изига қайтди.
Абдуллоҳ интернетдан маълумот қидираркан ҳайрон бўлди.
-бундай ўта хавфли дорини ким уйга олиб кирган? Меҳринисо адашгандир балки бошқа жойдан олгандир!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Наргиза атир сепаётиб яна кўнгли кўтарилиб кетди.
-Наргиза бу аҳволда борманг,ўзим кутиб оламан акангизни кейин биргаликда онангизни ёнига борамиз,унгача дам олиб олинг жуда кўп сиқилаябсиз!
Наргиза бу хат ёзиш учун охирги имкон эканини тушунди.
-хўп! Чиндан ҳам бироз тобим йўқ..-деди Абдуллоҳга қарай олмай.
Эри кетаётганда эса ҳавотир билан боқди.
-қайси машинада кетасиз?
Абдуллоҳ уни ҳавотирини автоҳалокат сабаб деб тушуниб жилмайиб қўйди.
-қўрқманг Фаррух олиб кетади,бошқа машинада..
-у билан кетманг!-деди Наргиза эрини маҳкам қучиб.
-Наргиза ҳамма ишни ҳал қилиб сиз билан жиддий гаплашиб олишимиз керак..-деди Абдуллоҳ бир қўли билан аёлини қучиб сўнг секин уни қучоғидан бўшатаркан.
-албатта!-деди Наргиза маъюслашиб-ҳаммасини айтаман сизга..
Деразадан қараб қолган Наргиза Абдуллоҳни ортидан ўзи билганча дуо ўқиркан секин жойига қайтиб қоғоз ва қалам қидирди.
"Мен жудаям ғўр қиз эдим.."
Жумлани бошлаб қоғозни ғижимлади..
-ғўр бўлганинг учун мени алдабсанда десая..
"Мен ўша пайти ёш эдим.."
Наргиза яна уҳ тортиб қоғозни майдалади.
-ҳозир қариманми?
"Мен алданганман.."
Наргиза кўзи ёшланиб кўзларини юмиб олди.
-ҳақиқатни айтиш бунчалар қийин!
"Хатни ўқиётганингизда мен ёнингизда бўлмасам ҳам нигоҳингизни ҳис қилябман..бир гуноҳкор тавбаси ҳақида сизни хабардор қилиш фурсати етди менимча..балки кечиккандирман тавба қилишга,хатни ўқиб менга ўлим тиларсиз балким..
Наргиза хатни кўз ёшларини томчилатиб ёзарди.Ҳарфларга томган ёшдан қоғоз ишиб қолар,ҳарфлар бироз чаплашар лекин Наргиза тўхтамасди.Хат ўз эгасига етиб бориши шарт..
Наргиза акасини кўриб йиғлаб юборди.
-акажон!
Мансур синглисига соғинч билан қаради.
-рўмолда яна ҳам бошқача кўриняпти мени синглим!
Наргиза акасини маҳкам қучиб олди.
-ака яхши келдингизми? Сизни қанча кутдик..дадаммм..
Мансурни кўзи ёшланди.
-кела олмадим,дадамни сўнгги бор кўра олмадим.
Абдуллоҳ Наргизага қараб қош қоқди.Наргиза тушуниб ўзини ортга олдида акасини уйга таклиф қилди.
-ака уйга киринг!
-ҳа киринг остонада турмайлик!-деди Абдуллоҳ қайнакасини уйга таклиф қиларкан.Мансур шоҳона уйга ҳавасла боқди.
-жуда ажойиб уй экан,бахтли бўл синглим!
Наргиза кўзларини олиб қочди.
-меҳмонхонамизга киринг!-деди Абдуллоҳ қайнакасига мулозамат кўрсатиб-Наргиза овқат солганмидингиз?
Наргиза ҳайрон қаради.Абдуллоҳ унга яна қош қоқди.
-ҳеч йўқса гўшт ва картошка ташлаб қўймабсиз,ҳеч қиси йўқ олиб келтираман!
Мансур ҳижолат бўлди.
-овора бўлманглар,бирровга кирдим онамни кўрай жуда ҳам соғинганман кичигимиз қани?
Наргиза акасига узрҳоҳ нигоҳда боқди.
-уни қариндошларникига ташлагандик бориб оламиз сизни кўрса жудаям ҳурсанд бўлади ҳали.
Мансур куёвига боқди.
-бизни ўжар сизни қийнамаяптими?
Абдуллоҳ жилмайди.
-йўғэ раҳмат сизларга у худди ўзим истагандек!
-йўғэ унда ақл кириб қолибдида,жуда шўх эди қизлар билан ўйнамай нуқул ўғил болалар билан ўйнарди!
Наргиза акасига аразлаб боқди.
-ака..нега мени ёмонлаябсиз?
Абдуллоҳ кулди.
-сиз меҳмонга чой олиб келинг!
Наргиза қош чимирди.
-ана фантани ичсин!
Мансур кулди.
-ҳалиям ўзгармабсан!
-сиз эса ўзгарибсиз худди Америкаликни ўзи!-деди Наргиза акасига меҳр билан боқиб.Абдуллоҳ уларга ҳавас билан боқди.Насиб қилса фарзандлари кўп бўлади..ахир жигарларинг кўпи қандай яхши.
-сенга эса келинлик ярашибди..тур чой дамлаб кел росаям ўзбегимнинг кўк чойини соғиндим!
-ўзбегимнинг қизларидан келин топамиз унда сизга!
-куёвни ёнида ундай гапларни гапирма..-деди акаси жилмайиб.Наргиза кула-кула чиқиб кетди.Мансур жиддийлашиб Абдуллоҳга боқди.
-дадамни ўлимини тагига етишмадими?
-йўқ суриштирув ҳалигача давом этмоқда лекин натижа йўқ,камерага тушган ниқобли йигитни шахси аниқланмаган..Шербек эса-Абдуллоҳни шу жойида қўли мушт тугилди-бошқа жойда бўлгани тасдиқланган.
-Шербек?-Мансур ҳайрон бўлди-ким экан у?
Абдуллоҳга мавзу ёқмагани учун елка қисди.
-дадангизни танишлари шекилли!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-энди нима бўлади?
Сафира Шербекка банан узатаркан креслога ўтирди.
-Фаррух яна қайта уруниб кўради!
Шербек шундай дея бананни очиб тишлади.
-банан ҳам сендек ёқимли!-деди йигит жилмайиб сап-сариқ пишган бананни иштаҳа билан еяркан.Сафирани бир зум ҳаёлидан Фаррух ўтди.
-Фаррухни нозик жойи борми?
Шербек ўйчан ўсиб кетган соқолини қашлади.
-севган қизи йўқ,онаси ўлиб кетган ғирт етим фақат укаси бор,у ҳам асранди нега куйиб пишади бунча? Ҳайронман..
Сафира жилмайиб қўйди.Севган қизи йўқ дедими? Ажойиб.
-агар Наргиза эри билан ажрашмаса расмларни Абдуллоҳга кўрсатасизми?
Шербек бананни пўчоғини стол устига қўяркан қўлини креслога артди.
-эсинг жойидами? Наргизни бир тепиб ҳайдайдику? Наргиз қўрқиб у билан ажрашишга тушса кифоя..мол-мулкни тенг ярми унга тегади..Абдуллоҳ ўлса ундан ҳам яхши мен Наргизга уйланаман сен эса мени фирмамда ишлайсан!-деди Шербек орзуларга берилиб.
-Фаррухни қўлдан чиқармаслик керак,бу галги суиқасд видеотасвирга олинсин шунда у бизни айтганларимизни сўзсиз бажаради!
Шербек кўзлари ёниб жилмайди.
-ҳам ёқимтой ҳам ақллисан!
Сафира тулкиникидек кўзларини сузди.
-қадримга етинг!
Мансур онасини маҳкам қучди.
-ўғлим..-деди аёл базўр кўзларини очаркан.
-ойи мен келдим..кўзларингизни очинг!-деди Мансур кўзлари ёшланиб.Ноила ўғлини кўриб жонланди.
-ростдан ҳам сенмисан болам?
Ноила ўғлини елкасига қоқиб йиғлаб юборди.
-сени роса соғиндим!
-кечиринг ойи вақтида кела олмадим,ўқиш ва иш туфайли..лекин бу сафар ёлғиз қайтмайман!-деди Мансур қатъий-энди ўғлингиз сизни таъминлай олади,биз учун қанча меҳнат қилдингиз ахир энди роҳатини кўрасиз касал бўлишга эса ҳаққингиз йўқ!
Ноила йиғлаганча қўли билан юзини беркитди.
-раҳмат ўғлим менга сизларни бахтингиз керак..келганингдан бирам бахтлиман лекин кета олмайман!
Мансур онасига жилмайиб қаради.
-ойи ахир энди синглим эгасини топди,куёв ҳам кўриниб турибди жуда меҳрибон,кичик синглимни ҳам олиб кетамиз.
Ноила ўғлига бор гапларни айтгиси келмади,шундоқ ҳам мусофирликда юриб не азобларни чеккандир.
-уни буни қўй ўзингдан гапир ўғлим?-деди кўз ёшларини артиб.
-дадам билан сизни Америкага чақираман деб пул тўплабману Аллоҳдан насиб қилишини сўрамаган эканман-деди Мансур оғир ютуниб-раҳматли дадамни мендан умидлари катта эди.
Ноила яна кўз ёшларини тия олмади.
-жойлари жаннатда бўлгур доим ўғлим Амеракада олим бўлади деб фахрланарди..бу кунларни кўриш насиб этмаган экан шўрликка..
Мансур эзғин ҳаёллар билан онасига боқди.
-қабрларига бирга бориб кейин мен ҳам қариндошларни йиғиб руҳини хотирласак...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Наргиза ичкарига кира олмай ич-этини еб ўтирарди.Онаси акасига ҳақиқатни айтиб қўймас,айтсачи? Эй Худойим акам ҳам мендан воз кечади кейин! Нимани гаплашишаяпти? Наргиза уёқдан буёққа оёғи куйган товуқдек юраркан ич-этини ерди.
Наргиза қизлик уйини йиғаркан ҳар бурчагида болалик хотиралари бор эди.Қандай бахтли кунлар бўлган экан дадаси бор вақтлар..
-Наргиз бориб кичкинтойимизни ҳам олиб кел роса соғиндим!-деди Мансур дўпписини ечиб қўлига оларкан-бир дийдорлашайлик,домла келгунча улгурасан фарзандлар жам бўлиб дадамни ҳаққига дуо қиламиз.
Наргиза ҳозирги ҳолатда худди дадасига ўхшаб қолган акасини маҳкам қучди.
-яхшиям келдингиз акажон!
Мансур нозиккина синглисини бошини силади.
-жуда ҳам кўп қийналдинг буёғига бахтли бўлишинг керак,эртага маҳкамага суриштиргани бориб келаман.
Ноила нариги хонада нарсаларни тайёрлаётгани учун фарзандларини суҳбатини эшитиб ҳўрсинди.
"Эримни ким ўлдирганини таҳмин қилгандекман аммо бир йигит бунчаликка бормас,кета олмайман Наргизани бу ўтга ташлаб кета олмайман".
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Меҳринисо эшик олдида турган Наргизани кўриб базўр саломлашди.
-яхшимисиз Меҳринисо?-деди Наргиза жилмайиб.
-сизга қойил виждонингиз ҳам йўқ экана?
Наргиза унга тушунқирамай боқди.
-нега мени ёмон кўрасиз? Сабаб Абдуллоҳ ака сизга уйланмаганими?
Меҳринисо ҳўрсинди.
-йўқ,агар улар яхши қизга уйланганларида уларга бахт тилардим лекин сиз билан бўлса улардан хавотир олавераман гўёки бир кун у бутунлай йўқ бўлиб кетадигандек!-деди Меҳринисо қаттиқ қайғуга чўмиб.
-нега ундай дейсиз? Мен уни сиздан кам севмайман..
-Абдуллоҳ акага хонангиздан чиққан маргумуш дориси қутичасини бердим уёғини Аллоҳга ҳавола қилдим Абдуллоҳ ака қандай қарор қабул қилади қандай йўл тутади унисини билмайман!
Наргиза титраб кетди.
-қачон бердингиз?
-мен тушунмаганим уни ўлими сизга нима керак? Сабаб нима?
Наргиза қизга аччиқ билан боқди.
-у мени эрим шундай экан нега уни ўлдираман сал ўйлаб гапир!
Ичкаридан Наргизани синглиси чопиб чиқди.
-Меҳри опааа...
Наргиза синглисини кўриб жилмайди.
-шумтака юр энди кетамиз!
-йўқ кетмайман!-деди қизалоқ қовоқ уйиб-менга шу ер ёқиб қолди..
Наргиза синглисини қўлини тутиб машинага ўтираркан синглиси савол бера бошлади.
-опа акам қанақа?
Наргиза жилмайди.
-акам дадамизга ўхшайди!
-мен дадамни ҳам кўп кўрмаганман-деди қизалоқ бошини эгиб.
-акамиз жудаям меҳрибон бизни яхши кўради.
-нега унда биз билан яшамайди қаранг ҳаммани акаси ёнида! Меҳри опани ҳам ҳамма қариндоши ёнида..опа Меҳри опамникига яна бораман-а?
Наргизани қоши чимирилди.
-ҳадеб Меҳри опалайверма!-деди овози кўтарилиб.
Қизча жим бўлиб қолди.
-бўпти ҳафа бўлма! Албатта яна келасан..қара Меҳри опангни ҳам йигити бормикин?
Қизча жаҳл билан қаради.
-опа у жудаям яхши қизку? Ўғил бола ўртоғи йўқ!
-балки бордир қаердан биласан?-деди Наргиза энса қотириб.
-у телефон ишлатса дадасидан сўраркан!
Наргиза ҳайрон бўлди.
-нима?
-ҳа дадасини жаҳли ёмон экан,намоз ўқимаса урушар экан уни.
Наргиза ўйланиб қолди.Шунинг учун ҳам уларда диний билим кучли бўлса керак..лекин негадир шу қизни ҳеч ёқтирмади.Камига дорини Абдуллоҳ акага кўрсатибди.
-устингдаги кийимни ҳам у бердими?
Синглиси ҳурсанд жилмайиб этагини гулини кўрсатди.
-қаранг арабча ёзуви бор!
Наргиза синглисини маҳкам қучди.
-жуда ҳам ярашибди!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-келақол синглим мен сени акангман!
Қизча Наргизани этаги орқасига бекинди.
-сизни танимайман поччам номаҳрамларга кулиб қараманг,қўл бериб сўрашманг деганлар!
Мансур кулиб юборди.
-мени синглим бунча ақлли қиз бўлибди! Мана бу айиқчани берсам келармикина?
Қизча айиқчага кўзи порлаб қараб қўйдию аммо яна этак ортига бекинди.
-поччам бегоналардан нарса олманг деганлар!
Наргиза кулди.
-куёвингизни тарбиясини оляпти!
Ичкаридан чиққан Ноила қизини кўриб севинди.
-мени миттигулим келибдику?
Қизалоқ чопиб бориб онасини қучди.
-ойи мени ташлаб кетмайсиза?
Онаси қизини юзини силаб жилмайди.
-йўқ албатта! Ахир сени яхши кўраманку!
Қизча акасига яна бир бегонасираб қараб қўйди.
-бу амаки сизни ўғлингизми?
Ҳамма кулиб юборди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Домла ўтганлар руҳига дуо ўқиб бўларкан миннатдор жилмайиб қўйди.
-яшанг йигит аёлларни ўрантириб қўйибсиз,МашаАллоҳ кўп жойга борсам аъза демай бўяниб олган очиқ-сочиқ кийиниб олганларга кўзим тушади!
Мансур ҳижолатли боқди.
-ўзим ҳам тўғриси динимизни унча яхши билмайман!
Домлани қоши чимирилди.
-шундай деган ёшлардан жаҳлим чиқади,мусулмонмиз бирор жойга борсак калимани билмасак уят бу уят!
Мансур уялиб ерга қаради.
-буни ўргатиш ота-онани вазифаси аввало лекин ўзингиз ҳам ўргансангиз зиён бўлмайди.Дунёдан ўтиб кетганларни йўқлаб туришнинг бир воситаси улар номидан хайр-эҳсонлар қилиш, Қуръон тиловат қилиб, руҳларига бағишлашдир. Аҳли суннат ва жамоат таълимоти шуки, ўтганлар руҳига бағишланган тиловатлар ва хайр-эҳсонлар уларга фойда беради ва савоблар етиб боради. Бунга Абу Ҳафс ан-Насафий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ақоид ан-насафия” асаридаги: “Тирикларнинг ўликлар учун қилган дуо ва садақаларида улар учун фойда бордир. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилади ва ҳожатларни раво қилади”
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5