Предыдущая публикация
Умримиз оқгувчи,ўхшар дарёга,
Инсон нима учун келар дунёга,
Алданиб қолмасин,ҳеч ким рўёга,
Дийдордир ғанимат,дийдор ғанимат.
Вақт чопиб ўтади,топиб бўлмайди,
Дийдорни қадрини кимлар билмайди,
Йўлини интизор кутса келмайди,
Дийдордир ғанимат,дийдор ғанимат.
Яқинларин бориб,тўйса дийдорга,
Ҳеч бир қалб қолмасин,кутиб озорга
Вақтни топиб бўлмас олтину зарга,
Дийдордир ғанимат,дийдор ғанимат.
Қанчалар инсонлар,кутиб яшайди,
Соғинч изтиробин ютиб яшайди,
Оғриғи жонидан,ўтиб яшайди,
Дийдордир ғанимат,дийдор ғанимат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев