Силим ибн Абдуллоҳ Абу Ҳурайрадан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтганларини эшитган эрканлар:
"Ҳар бир умматимнинг гуноҳлари кечирилгайдир аммо (ҳаёсизларча) ўз гуноҳини ўзи ошкора қилувчи умматларим бундан мустаснодир.
Масалан:
бир киши тунда қандайдир (гуноҳ) иш қилса-ю, уни Аллоҳ яширган бўлса, тонг отгач,
у:
"Эй фалончи, кеча мен ундай қилдим ва бундай қилдим, деб Аллоҳ яширган айбини ўзи ошкора қилса, гуноҳи кечирилмагайдир!".
Сафвон ибн Муҳриз ривоят қиладилар:
"Бир одам Ибн Умардан: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан нажво (дил қаърига яширилган сир) ҳақида нималар эшитгансиз?" — деб сўради.
Ибн Умар:
"Ораларингиздан кимдир Аллоҳга биқини теккудек жуда яқин боради.
Шунда Аллоҳ таоло:
"Фалон ва фалон ишларни қилганмисан?" — дейди.
У:
"Ҳа", — деб жавоб қилади.
Аллоҳ таоло яна:
Фалон ва фалон ишларни қилганмисан?" — дейди.
У:
Ҳа", — деб жавоб қилади.
Аллоҳ таоло унинг қилган ишларини бўйнига қўйгач:
"Мен сенинг у дунёда қилган гуноҳларингни яширган эдим, бугун эса кечираман", — дейди.
"Саҳиҳи Бухорий" китобидан.
Уз гунохизи узиз ошкора килмен тавба килинг .
Биров гунохин сирини ёйменг
Узизнинг сирингиз ошкора булгай.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев