Иккинчи фасл
Учинчи қисм
Тоғасининг мажбурлаши остида касалхонага ётган Давроннинг кўзига уйқу келмай қийналиб кетди. У бир нарсани тушуна олмай ҳайрон эди. Ким Шаҳноза ва ўзи ҳақидаги миш мишларни қишлоққа етказиб борган ва бу тахлит жирканч миш миш тарқатган? Шаҳнозага бўлган муносабатини бир Моҳим ва Нигорадан булак биронта одам билмас эди. Дўстларини бир бир хаёлидан ўтказиб чиқди. Йўқ. Бу улар эмас. Ким бўлиши мумкин? Шаҳнозани яхши кўриши рост. Унга уйланиш нияти борлиги ҳам чин. Аммо буни ўзи ва Моҳимдан булак биронта инсонга айтмаган. Моҳимми? Йўқ. Қандай қилиб у Давронни қишлоғига бориб бу каби гапларни гапириши мумкин? Ёки у бир ярим дугонасига айтган бўлса? Йўўўқ ўйланиб туриб ўз гумонидан воз кечди. Бу ерда Моҳимнинг қўли йўқ. Хаёлига ахмоқона ўй келди. Ё Шаҳнозанинг ўзи...
Қизиқман бош чайқаб ўрнидан туриб кетди. Шаҳнозага бу нарса нега керак? Ёки менга рад жавобини берганидан пушоймон бўлиб онасига айтган бўлса...Дилидаги гумон ўчгиси келмай баттар аланга олди. Ҳа. Бу бўлиш эҳтимоли юқори гап. Даврон унда бунда йигитлар билан номи чиққан қизларни онаси билан тилни бир қилиб сал бушашганроқ йигитларга келишилган тузоқни қўйиб уйланишга мажбур қилганларини эшитган жойи бор эди. Шундай йигитлардан бирини Даврон жуда яхши танийди. Бу маҳалларида яшайдиган Илёс. Илёс инситутни тугатиб мактабда бип бинойи ишлаб юрганди. Аммо баъзи баъзида тенгдошларидан Илёснинг енгилтабиатроқ қизлар билан чекка пеккада дон олишишлари ҳақидаги гаплар ҳам оралаб турарди. Икки қишлоқ нарида яшовчи Сарвиноз сатангни номи чиққан қизи билан Илёснинг гапи қишлоққа чиқиб кетди. Нима эмиш Илёс унга уйланаётган эмиш. Ҳақиқатдан ҳам орадан кўп ўтмай Илёс билан ҳалиги қизнинг тўйи бўлиб ўтди. Йигитлар даврасидаги узунқулоқ гапларга қараганда, кўчада Илёс билан бир икки кўз уруштириб ноз карашма қилган қизни хилватга чорлаган Илёсга қиз уйлари ортидаги молхона орқасида тунда кутишини айтади. Тун ярмидан оққанда қиз билан учрашувга келган йигит, олдига чиққан қизни ҳали тузукроқ қучоқламай туриб иккисининг устига келиб қолган она дод вой қилиб шовқин солади. Эл ўртасида шарманда бўлишдан қурққан Илёс бўлса, қизига уйланиш ваъдасини беради. Сатанг ҳам анойи эмас.
Шу ердан кетиб олиш учун оғзига келган ваъдаларни ўйламай берган Илёсни уйига судраб киргизади ва иккита қўшнинг ҳолис гувоҳлигида йигитдан тилхат олади. Қарабсизки, бўйни бўш Илёс она боланинг пухта режалаб тузган тузоғига илинади қолади. Бу каби воқеалар катта шахарларда арзимас воқеа бўлиши мумкин, аммо қишлоқ жойларда бу каби гап сўзлар бир йилда бир учраса учрайди учрамаса учрамайди. Шу сабабли ҳам янгиликкка ўч маҳалланинг "жонбоз" келинлари бу каби гапларни ҳар кунги ўзора суҳбатларида топган гапларига ўзларидан ҳам бир иккита қўшиб бир бирига сўзлаб беради. Қарабсизки, бир гапга йўниб кийдирилган иккинчи гап устига учинчиси қўшилиб бу ойлар давомида тўртта одам тўпланган жойдаги суҳбатнинг асосий мавзусига айланади. Қишлоқ одамлари шаҳар одамларидан нимаси билан фарқ қилади? Шаҳарда ён қўшнинг кимлигини билмаслигинг мумкин, қишлоқда эса бутунлай тескариси. Сени кимнинг боласисан? Аждодларинг ким? Уруғ аймоғингда ўғри борми, тўғри борми? Ҳамма ҳаммаси маълум бўлади. Қишлоқ жойлардаги одамлар бегона одамни дарҳол ажратиб оладилар. Катта шаҳарга кўчиб келишинг ва осонлик билан шаҳар шароитига мослашиб кетишинг мумкин. Қишлоқда эса, буни акси. Биринчи ўринда сен бу қишлоққа бегонасан. Одамлар сени кимлигингни билмайди. То қишлоққа мослашиб одамлар назарига тушиб тўй ҳашамларга айтулгунингча шу қишлоққа анчагина хизмат қилишингга тўғри келади. У ерда одамлар назарига тушиш қийин, назардан қолиш эса...Даврон шу каби ўйларни ҳаёлидан ўтказиб алам билан жилмайди. Тоғамларнинг, дадамнинг аямнинг обруйи жуда баланд эди. Тоғамлар тўйларга борсалар одамлар қўл қовуштириб туришар эди. Аямнинг бу ишидан кейин юртда бош кўтариб юра олармиканлар? Аям нега бу мишмишни тарқатган одамни излаб топишга урунмай, Шаҳнозаларнинг уйига бориб тўполон қилди.
Лоп этиб ёдига ўтган йилги давлат имтиҳонларидан паст балл олган Афрузадан кунгил сўрашга кетган аясининг кайфияти бузилиб уйларига қайтгани, ҳол сураган дадасига аввалига бобиллаб бериб, сунг ҳасрат қилгандаги сўзлари тушди.
Нима эмиш? Жиянингизнрии ўзингиз келин қилиб ўзингиздек ўткир қилинг эмиш! Ургулдим сен тавиядан! Одам қуриб кетгандек келиб келиб сени қизингни келин қиламанми?
-Аяси, қуда бўлсанг Аъзамхондан ортиқ одам билан қуда бўла олмайсан. Афруза ҳам одоб ахлоқли қиз. Кўчада кўрган одам борки, шу қизни келин қилишни орзу қилади.
-Эй ўчиринг овозингизни! Сизники етмай турувди!- бақириб юборган аяси ўзига қараб тиржайиб турган ўғлига ёлворган сифат боқди. -Болам, мени юрак касал қиласан. Тўйларга борсам, қуда бўлардик деб шаъма қиладиганлар кўп. Танлай қол биронтани! Талаш бўлмай кетгур! Танла болам. Жон Давронжон, биронта қизни топиб уйлана қол а болам. Бордир биронтаси?
Индамай бош чайқаган ўғлига кўз олайтирди.
-Мен сени огоҳлантирдим. Келаси йил қандай бўлмасин уйлантираман! Тамом вассалом!
Ўғлига сўзлай туриб жаҳлидан тушган аяси ўзига индамай тикилиб турган эрига бир кўз ташлаб олиб ҳалигина бақиргани учун узр сўрагандек секин гап бошлади.
-Дадаси, акам билан қуда бўла олмаймиз. Даврон билан Афруза ака сингилдек гап.
-Шунча ака сингиллар қуда бўлиб ётибди-ку!
-Уларни йўриғи бошқа. Менга акамни хотини ёқмайди. Писмиқ. Индамай иш битиради. Онасини кўриб қизини ол деган...
-Лекин қизи сенга ўхшайди.
-Бўлди дадаси қўйинг. Шу мавзуни тўхтатайлик. Менга ёқмайди. Бетига айтдим сени қизингни келин қилмайман деб. Ўз қилмишидан мағрурланган аёл кукрак кериб олди.-Ер билан бир қилдим. Қизи бор деб ўтирмадим. Акам уйда ухлаб ётибди экан. Чиқиб келиб хотинини кўзини мошдек очиб қўйди. Ҳар алами ичида қизини етаклаб уйга кириб кетди.....
Балким, хаёлига келган ўйдан юраги хапқириб кетган Даврон ўрнидан туриб кетди. Балким, бу гапларни уша вақтларда аямда алами қолган янгам... Янгам азал азалдан мени ёқтирмас эди. Уйларига борганимда нечи марталаб кўчада қолдирган. Шошма, шошма бу ерда бир гап бор! Шошмааа! Олдин аниқлик киритиб олай! Бу ишни қилган одам аямни мен ҳақимдаги арзимас гапдан тутақиб кетишини, осмонни бошига телпакдек кийиб олиб жанжал кўтаришини билган одам қилган. Бу одам янгам бўлиш эҳтимоли кўпроқ.
Гумонларига аниқлик киритиб олиш мақсадида қўлига телефонини олиб рақам терди.
-Ассалому алайкум ая яхшимисиз? Аҳволингиз яхшими?
-Раҳмат болам, ўзинг яхшимисан? Жон болам мени кечир...
-Ая йиғламанг. Сизга бир саволим бориди
-Хўп болам
-Анави гапни қаердан кимдан эшитдингиз?
-Даданг топиб келди.
-Дадам кимдан эшитибди?
-Дадаси, ўғлизни сизда гапи бор экан.
-Ҳа Даврон
-Дада сиз бояги гапни кимдан эшитдингиз?
-Хмм. Уними. Анави, Абдираим мантрдан
-У ким қаерлик?
-Потрондан.Дилноз янгангни акаси билан қўшни
-Дилноз янгам бу Аъзамхон тоғамни аёлими?
Ўз шубҳаси тўғри чиқаётганидан нафаси ичига тушган Даврон ишонқирамай савол берди.
-Ҳа.
-Сиз ундан бу гапни қаердан эшитдинг деб сўрамадингизми?
-Сўрамоқчи эдим. Жўралар мени келиб қолганимни кўриб гапни чалғитиб уни қочириб юбордида, менам келиб аянгга айтибман. Аянг бўлса...
-Майли дада шуни билмочи эдим. Яхши ўтиринглар.
-Ўзингни аҳволинг яхшими?
-Ҳа яхшиман. Ишда эдим дада.
-Хўп болам хўп. Яхши ишла.
Телефонини каровоти устига улоқтирган Даврон увушиб келаётган бошини кафтлари билан қаттиқ уқалади.
Демак...Демак шунда янгам...Эри меҳрибонлик қилиб касалхонага ётқизади. Хотини эса касал қилади. Демак шунда...Янгам акасига гапирган бўладими? Хўп шундай десам, Шаҳнозани янгам қаердан билади? Янгамни бу гапни тарқатишдан нима мақсади бор? Шу тахлит гап чиқса, аямни ўзи мулжал қилган жойдан келин қила олмасин деганми? Ахир, мен йигит кишиман, мени гапирса гапираверсин лекин, у ҳеч бир айбсиз эдику! Наҳотки, янгам шу даражада пасткаш бўлса, қабиҳ бўлса? Ахир беш вақт номоз ўқийди. Туҳмат оғир гуноҳлигини билмас эканми? Шунчалик имони куйган аёлми янгам? Ўзини қизи бор-ку!
Кетма кет бир биридан кунгилсиз ўйлардан бошига кучли оғриқ турган Даврон кунгли айниб шу ерда чиқиндилар солиш учун мулжалланган елим пакет кийдирилган челакни олиб қайт қилиб юборди. Мен Шаҳнозадан кечирим сўрашим керак. Аламли ўйни хаёлидан ўтказди. Мен ундан бориб кечирим сўрашим керак! Ундан олдин эса бу гапни тарқатганларни бир бир аниқлаб, сунг уни олдига боришим керак. Хўп бордим ҳам дейлик у нима дейди? Тур йўқол кўзимга кўринма, олдинига қариндошларинг билан гап қиласан, сунг онанг уйимга жанжал кўтариб борсин, сен эса мени бутун юртга шарманда қилиб бўлганингдан кейин келиб кечирим сўраяпсанми демайдми?У куни четга қараб тупирганди. Бу сафар юзимга тупирмайдими? Уфф!
Телефони жаранг сочишидан чучиб тушган Даврон тоғаси қунғироқ қилаётгганига кўзи тушиб афт буриштирди. Шу топда тоғам билан ҳам гаплашгим келмай кетаяпти. Наҳотки, икки аёл: бири онам, бири...Нималар бўлиб кетди а?
Ноилож жавоб бериш тугмасини босди.
-Тоға
-Яхшимисан Даврон?
-Ҳа яхши.
-Мен синглинга сенга шурва қилиб боришини тайинлаган эдим. Икки соатларда ўзим ҳам бориб қоламан. Сен бошқа касалхонага кўчиришар экан. Хабаринг борми?
-Йўқ.
-Ишхонанг билан, бошлиғинг билан гаплашгандим. Бизни ходимларимиз учунг алоҳида касалхонамиз бор деди
-Тушунарли
-Тинч ўтиргин. Кўп юрма, кўп ўйлама. Ҳаммаси яхши бўлади жиян.
-Хўп тоға.
-Яхши ўтир.
Бечора тоғам синглиси ва хотинини ўртасидаги шавқатсиз кураш қурбони бўлганимни билмайди. Билса қай аҳволга тушса? Жахлдор ва жиззаки тоғаси янгасини тутиб олиб дуппослашини кўз олдига келтирган Даврон илжайди. Айтиб бериб бир калтаклатсамми? Йўқ мен сени бошқача йўл билан жазолайман. Ҳозирча нима қилишни билмаяпман. Лекин бу қилмишинг учун тавбанга таянтиришим аниқ!
Эшикнинг секингина журъатсиз тиққилашига жавоб бош бурган Даврон
-Киринг! – деди
Секингина очилган эшикдан бош суққан Афрузага кўзи тушган Давроннинг юзига табассум югурди.
-Кел, кир ичкарига.
-Ассалому алайкум ака.
-Валайкум яхшимисан? Ўқишларинг яхшими?
-Ҳа яхши. Уялинқираб аҳволини баён қилган қиз, қўлидагиларни стол устига қўйди.
-Дадам айтгандилар.
-Уйда ҳеч ким йўқмиди?
-Акамлар ишга кетишган.
-Яхши нарсаларингни қўйда кеч тушмай уйга қайт. Дарсларингдан қолиб кетасан.
-Хўп ака тузалиб кетинг.
-Айтмоқчи Афруз
-Лаббай ака
-Шаҳноза опанг дарс ўтаяптими?
-Йўқ. Шаҳноза опам дарсга келмаяпти. Ўрнига бошқа муаллим дарс ўтаяпти. Кўпчилик Шаҳноза опамни уйида дарс олаяпти экан. Мен марказда қолдим. Аччиқ ютиниб олган қиз Давронга умрида биринчи марта тик боқди.
-Ака сизга бир саволим бор эди.
-Қандай?
-Мени кечиринг. Кунглингизга тегсам
-Хўш?
-Сиз бу ишларни қилига худодан қўрқмадингизми? Ахир у кўриб турибдику! Бу гуноҳку!
-Тушунмадим?-Қизнинг паст овоздаги сўзларини тўлиқ англамаган Даврон ўрнидан туриб қиз томон бир қадам қўйди. -Нима дединг?
-Ҳеч нарса, узр!- Кўзларида қўрқув ифодаланган қиз эшик томон тисралди.
-Мен бора қолай.
Нима деди бу? Худодан қурқмайсизми дейдими? Жинними бу? Жинқарча! Кеча тухумдан чиқиб, бугун менга ақл ургатаяптими?
Хаёлга келган ўйдан юзига қўрқинчли табассум югурган Даврон ўта муҳим режа тузаётган кишидек кўзларини бир нуқтага ўйчан тикиб қолди....
Эшик урилишидан чучиб ўрнидан туриб кетган Даврон, ўзига ўзига сўзланди.
Шу даражада хаёлга чумибманми қўрқиб кетдим
-Киринг!
-Салом!
Эшикдан кириб келган таниш чеҳрани кўриб ўрнидан турган Даврон ташриф буюрувчи қаршисига юрди.
-Ассалому алайкум Афруза Алижоновна!
-Валайкум ассалом! Мен сизни ўрин кўрпа қилиб ётибди десам...Мулойим жилмайган аёл йигитга қўл чузди. -Ўз оёқларингизда тик туриб ўктам овозда берган саломингизни эшитганимдан хурсандман!
Аёлнинг мафтункор кўзларига боққан йигитнинг юрагини яна ўзи тушунмайдиган аллақандай ҳислар қуршаб олди.
-Мен ҳам! Бир оз ҳаяжон билан жавоб қайтарди.-Мен ҳам хурсандман!
-Мен сизни ўғирлаб кетгани келдим. Рози бўлсангиз сизни ўз ихтиёрингиз билан бу ердан олиб кетсам.
-Хўп бош ирғади.-Розиман.
-Унда кетдик. Бизни ташқарида машина кутаяпти.
-Мумкин бўлса қаерга? каридорда кетаётиб савол берди.
-Тошкент вилоятини биласизми? Давронни қўлтиғидан қўл ўтказган Афруза Алижоновна мулойим жилмайди.
-Ҳа.
-Уша ерда Товоқсой деган юрт бор
-Биламан.
-У ердаги клиниканичи?
-Йўқ
-У ерда бизни санитор курот зонамиз бор. Сизни у ерга кўчирамиз. Ўн икки кунлик дам олишдан сунг ишга қайтасиз. Ишонаверинг у ерда сизни бош оғриғи мутлоқ безовта қилмайди.
Қанийди шундай бўлса! Қанийди мени бу ўй ўйлаб шишиб кетаётган бошимни алиштириб қўйишса!
Кўнглидан ўтган ўйдан юзи маюс тортган Даврон хўрсниб олди.
-Даврон, менга қаранг. Ҳаётдаги дастлабки қоқилишдан бу тахлит ўзингизни йўқотиб қўйманг. Бундан-да катта айрилиқларга учрашингиз мумкин. Ҳар биридан шундай қоқилиб ўрнингизлан тура олмай қолсангиз сизни оёқлари остига олиб ҳузур билан тепкилашади. Ишонаверинг бу уларга ҳузур бағишлайди.
-Нима?
-Сизни арзимас нарса учун йиқилиб қолишингиз. Юринг мени сизга айтиб беришим керак бўлган жуда жуда кўп гапларим бор. Кетдикми?
-Ҳа.
Даврон ўтирган тез ёрдам машинаси, шаҳардан ташқарига йўл олди. Орадан ярим соат вақт ўтказиб тез ёрдам машинаси йўналишини тахмин қилиб йўлга чиққан Афруза Алижоновна олдинда ўғли билан ўтказажак ўн икки кун ҳақида хаёл суриб жилмайиб олди.................................
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5