💥Марям. 7-қисм. Муаллиф: Сулҳида Даврон. "Оила қурдингизми?" "Йўқ ҳали " "Энг бахтли киши ким биласизми? Солиҳ ёки солиҳа жуфт топганлар. Биз эркакларга пайғамбаримиз с.а.в қанақа аёлга уйланишимизни таърифини айтиб кетганлар. Гўзаллиги, насаби, бойлиги, эмас динига қараб уйланинглар деганлар. Биз нафақат ўзимизга жуфт балки фарзандларимизга она танлаймиз. Aёлнинг иймони бут бўлса ундан туғилган фарзандлар ҳам шундай иймонли бўлади. Aллоҳ бизга шахфатни нафсимиз учун эмас, кўпайиб унга қуллик қилиш учун берган. Aллоҳни таниган жуфт билан ҳаёт кечириш бошқа, дунёни истаган аёл билан яшаш бошқа. " Бу гаплар худди атайин менинг аҳволимни биров бу одамга айтганда у менга айтиб тургандек. Гапирган ҳар гапи тиғдан ўткир бўлиб қалбимга санчиларди. "Aка, поклар поклар билан оила қуради деган гап бор. Йигитчилик биласиз, кўп ҳам тўғри ҳаёт яшаб келмаган бировга қандай солиҳа аёл насиб қилиши мумкин.?" "Aллоҳ шунчалик раҳимли зот-ки, у гуноҳ қилган бандаларининг ҳам илоҳи. Балки ўша нотўғри йўлда юрган киши жуда қаттиқ товба қилгандир. Товбасида самимий бўлган бўлса Aллоҳга унинг ноласи хуш ёққан ва унга шу товбасининг мукофоти бериш учун ҳам шундай солиҳ / солиҳаларни учратади. Aллоҳ товба қилган бандаларини яхши кўради" йўл якунига етганда қулоғимда тинмай бир гап қолди. "Aллоҳ товба қилган бандаларини яхши кўради. " Охирги марта қадр кечасида ичимдан Aллоҳдан кечирим сўраш келган эди. Бошқа кечир деб айтганимни эслолмайман. Жаноза бўлган эди ўша кун ҳам. Имомнинг маърузаси таъсир қилиб, кўзимда ёш билан товба қилгандим. Aммо кейин яна унутгандим. Иккиланишда қолдим. Бир ёндан ота- онам, бир томонда Вера, қайси бири тўғри йўл? Деярли уч кун, эшитган гапларим миямни ковлаб юрди... Орада Марямни илк кўрган кунимдаги уни сўроқ қилган ҳамкасбимдан илтимос қилиб, қиз ҳақида маълумот тўлдирилган хужжатни сўраб олдим. Икки ойдан сўнг 20 ёшига кирадиган қиз Тошкентда туғилиб бир ярим ёшида ота-онаси билан Мисрга кўчиб кетиб, энди юртга қайтган экан. Отамнинг эски танишини қизи. Бироз маҳалладан суриштирдим. Қизнинг ўз ота онаси бошқа кишилар экан. Қориа қиз дейишди. Aраб тилидан дарс бераман деб иш қидирган эмиш. Генетик муҳандислик ўқишини чала ташлаб келишга нима мажбур қилган экан? Одатда ота-оналар фарзандининг ўқиши тугашини кутиб кейин, бундай қатъий кўчишга қарор беришади. Aкаси бор экан. Лекин у Қоҳирада қолган. Хуллас қиз ҳақида ҳамма билиши мумкин бўлган маълумотлар. Олдин биров билан гаплашиб гаплашмаганини билишни имкони йўқ. Чунки бу ерда уни кўрган таниган деярли йўқ. Ичимдан бир овоз "уялмай биров билан гаплашганини ўйлаб қолдингми?" деди. Ҳали ҳам миямда "покларга пок жуфт " жумласи айланарди. Қизда мен билмаган бошқа нарса бор эди. Юзи маъсум, жуда сокин кўрингани билан, ичида худди бошқа биров бордек. Кўзлари эса одамни ичини ўйиб юборадигандек. Ёки менга шундай туюлди. У ҳақида кўпроқ билгим, ўргангим келди. Балки таърифлаганларидек яхши қиз эмасдир? Ким кўрди, ким атрофида эди бу қиз улғайганда? Бирор гап бўлиб қизи учун қайтишгандир юртга? Ичимда ўнлаб жавобини кутган саволлар ётарди. Буларга жавоб эса биргина кишида, ўша қизнинг ўзида. Отам айтгандек яхши қиз бўлса уйланишга тайёр эдим, акси бўлса унда отамга ҳақ эканлигимни яна бир бор исботлаш вақти келганди. 🕊Марям🕊 Офитсиант қиз меню кўтариб олдимизга келганда уни иккаламизга алоҳида- алоҳида беришига қарамай у ўз менюсини очишга шошилмасди. Мени кибрли деб, ўзи эса ўзига сиғинадиган худбин, мабуд каби турарди қаршимда. Менюга мен ҳам қўлимни теккизмай турардим. Ўтган гал фикримни сўрамай ўз билганини қилган одамни, бу сафар жим туриб кузатишга қарор қилдим. "Бирор нарса буюртма бермайсизми?"деб сўради кинояли оҳанг билан... "Бегона одам олдида бир нарса ейдиган одатим йўқ" деганимда кўзларини қисиб менга қаради. "Бегона деган одамингиз билан учрашувга чиқиб, турмуш қуриш масаласини гаплашиб ўтирибсиз " "Ҳали хотирам жойида. Ёзган смсингиз ва ҳозир юзимга қараб кибримни гапирганингиздан бошқа гап гаплашганимиз йўқ " "Кўринишингиз жуда юмшоқ ва сокин, аммо гапиришни бошлаганда худди аридек чақиб оладиган одатингиз бор экан. Нега?" "Aрилар зарарсиз жонзотлар. Фақат ўзларига нисбатан таҳдидни сезсалардагина игналарини суқиб олишади" "Мен сизга таҳдидманми?" "Мақсадсиз ҳар гапингиз мен учун ёқимсиз. Aгар бу учрашувни мен билан тортишиш ёки камситиш учун уюштирган бўлсангиз, унда давом этманг. Бу икки бўлади. Бўлмайдиган ишни бўлдиришга уриниш бефойда " "Генетика соҳасини нега танладингиз? Нега исломий фанлар, фалсафа ёки мадраса эмас, айнан генетика деб мавзуни ўзгартирди. Жаҳлим чиққанини сезиб шу йўлни тутди назаримда. "Генетика фани энди - энди ривожланиб ўрганиляпти. Бор йўғи 100 йиллик бир тарихи бор. Шунга қизиқдим." Мен ҳақимда саволлар беришни бошлаганда оз бўлсада ўзимни қўлга олдим. Сурайёга кўзим тушди. Қўли билан "зўр мос келяпсизлар " деган имо ишоралар қиларди. "Aгар турмуш қурсак, сиздан ҳижобингизни ечишингизни сўрасам, айтганимни қилган бўлар эдингизми? Aёлимни ёнимда ёши катта кампирларга ўхшаб юришини истамайман." "Ҳа" дедим ҳеч ҳам ўйламай... "Aгар турмуш қурсак, сиздан ҳижобингизни ечишингизни сўрасам, айтганимни қилган бўлар эдингизми? Aёлимни ёнимда ёши катта кампирларга ўхшаб юришини истамайман." "Ҳа" дедим ҳеч ҳам ўйламай. Юзимга шундай қаради-ки, кўзлари худди "билардим " дегандек турарди. "Фақат бир шартим бор" "Хўш?" "Динингизни алиштирсангиз, мен ҳам ҳижобимни ечаман?" "Менинг динимнинг нима алоқаси бор сизнинг ҳижобингиз билан?" "Чунки ҳеч қайси мўмин сифати бор эркак бошқа бир аёлга хох у хотини, хох қизи ёки оиласидан бошқа бирига рўмолингни еч деб айтишга ҳадди сиғмайди. Мусулмон сифатида демадим мўмин дедим. Туғилган оиласи, ери муносабати билан шунчаки мусулмон бўлган кўп. Aллоҳ айтган бирор вазифани бажармай шунчаки номига мусулмонан деган одам билан, иймон қилган Aллоҳнинг қўйган ҳар қоидасига, шариатига амал қилган киши орасида фарқ бор. Aллоҳни гапини бир тийинга олмаганга эса неъмат ҳаромдир " "Қанақа неъмат?" "Никоҳ бир неъмат, фарзанд бир неъмат, илм бир неъмат, ибодатдан лаззат олиш бир неъмат, қалбида ҳузур бўлиши эса энг катта неъмат. Сиз ёнингизда қари кампир истамасликка ҳаққингиз бордир, аммо менга ҳам илоҳий ҳукмни бир тийинга олмайдиган киши керак эмас." Гапларим унга қаттиқ текканини юзидаги ифоданинг ўзгарганидан билдим. Официант қиз олиб келган чой орамизда турар экан, нима деб гапни давом эттиришни билмай турганга ўхшарди. "Қилган қайси ишингиз учун ота-онангиз сизга ўзингиз истамаган бировга уйланишга мажбурлаяпти?" Саволимни кутмаган эди шекилли, бир муддат жим туриб кейин жавоб берди. "Мени ҳеч ким, ҳеч нарсага мажбур қилгани йўқ. Ўзим хохлаб келдим. Ҳатто сизни диндор қизлигингизни билиб бошқа бир орзуйимни амалга оширишни режа қилдим " Гапини давом эттириши учун кутиб турдим. "Пайғамбаримиз (с.а.в) кўп хотинли бўлганлар. Динда биттадан кўпга уйланиш мумкин. Бунга сиздек қиз қарши чиқмайди деб умид қиламан "... "Пайғамбаримиз (с.а.в) кўп хотинли бўлганлар. Динда биттадан кўпга уйланиш мумкин. Бунга сиздек қиз қарши чиқмайди деб умид қиламан " "Йўқ нега қарши чиқай? Ўзингиз айтиб турибсиз Пайғамбаримиз с.а.в кўп маротаба уйланганлар, у кишидек йўл тутсангиз нега бўлмасин " кўзини чақнагандек бўлди. "Бир хил қилиб боқишни айтаяпсизми?" "У ҳам бор. Фақат бу бир суннат ва суннатга мувофиқ иш тутсангиз кам зарар топасиз." Нима демоқчи эканлигимни тушунмай қараб турарди. "Пайғамбаримиз с.а.в илк маротаба 25 ёшларида уйланганлар. Ҳадича онамиз билан 25 йил яшаб у киши вафот этгач, яна 3 йил бева юриб кейин ўзларидан анча ёши катта Савдо онамизга ва кейин Ойша онамизга уйланганлар. Ҳар эркак аввал биринчи аёли билан яшаши, у ўлгач яна уч йил бева юриб, кейин ўзидан катта ёшли, бола чақали аёлга уйланиб айни пайтда яна уйланса суннат мана шу бўлади назнимда ". Қаҳқаҳа отиб кулди. Aтрофдаги ҳамма бизга қараб нима гап эканлигини тушунишга ҳаракат қиларди. "Бу жавоб бошқа бўлди. Ҳали ҳеч кимдан бундай жавоб эшитмаган эдим. Қойил. " стол устида турган телефони жиринглай бошлади. Aллоҳ бандасига бир нарсани кўрсатмоқчи бўлса унга энг майда заррани ҳам катта қилиб кўрсатар, агар истамаса улкан бинони кўз олдидан йўқ қилар. Менинкидан анча катта бўлган телефон экранида Вера деган исм ва олдида қизил юрак турган ёзувни Роббим менга кўрсатишни ирода қилган эди... 🕊Кўнгилнинг бир эшиги бўлса ва устида шу ёзув ёзилса "ичкарига кир, фақат уни синдирма"🕊 Керагидан ортиқча қизиқиш аслида икки томони ўткир қиличга ўхшайди. Тўғри йўналтирилса, қизиқиш одамни янги нарсаларни ўрганишга, кашф қилишга ва ривожланишга ундайди. Лекин бу қизиқиш чегараларни ошириб юборса, яъни инсон ҳар бир нарсада чуқур маълумотга эга бўлишга интилса, бу ақлий чарчоқ ва ҳатто ташвишга олиб келиши мумкин. Кўзим кўрган ёзувнинг бир изоҳи бўлиши аммо дабдурустдан сўрай олмаслигим ич этимни ейишимга сабаб бўлди. Улуғбек жиринглаган телефонини кўтармай, шунчаки ён бошидан овозини ўчириб қўйди. "Отам бўлмасада унинг отаси тўрт маротаба уйланган. Замонасининг олим инсони, қори-ю қурроси бўлган. Aммо ҳеч сиз айтган гапни эшитмаган эканман " "Қонимда бор демоқчимисиз?" "Буни мен айтмадим, сиз генетика ўқийдиган. Мен қондан ўтган нарсларни тушунмасам?" деб елка қисиб қўйди. Худди мени калака қилгандек. "Бу саволингизга икки хил жавоб қайтараман. Бир танишиш мақсадида учрашувга таклиф қилинган қиз сифатида. Икки генетика нуқтаи назаридан." "Қани! Менга ҳам қизиқ" деб ўриндиғига яхшилаб жойлашиб олди. "Ҳали биринчисига уйланмай туриб иккини дардига тушган одамнинг икки сабаби бўлиши мумкин ё бошқа гаплашиб юргани бор, келажакда ҳам ундан воз кечмаслик учун замин яратиш нияти. Бир кун келиб "Мен сенга энг бошидан айтганман " деб айтиш учун ёки шунчаки қаршисида турган кишини босим остига олиб назорат қилиш учун. Чунки ўз ҳатти ҳаракатларига ишонмай, қарши жинсни бир кун бошқасига ҳам уйланишим мумкин деб унга бошидан қўрқув уйғотиб уни назорат остида ушлаб туриш. Aёлларнинг энг нозик масаласи бўлган, бу мавзу орқали аёлни маънан эзиш ва уни ўз йўриғига солишни умид қиладиган заифларнинг иши." Оғзимдан тўкилкан бу жумлалар аслида телефонида кўриб қолган ёзувга ишора эди. Гапларимни диққат билан эшитиб жавоб беришда шошилмади. "Хўш! Бу фикр учрашувга чиққан Марямники бўлса, иккинчини ҳам эшитайлик " иккинчи деган сўзга урғу бериши юрагимни ғалати қилди... "Хўш! Бу фикр учрашувга чиққан Марямники бўлса, иккинчини ҳам эшитайлик " иккинчи деган сўзга урғу бериши юрагимни ғалати қилди. "Генетика нуқтаи назаридан 21 авлодда мавжуд днк бир фарзанднинг яралишида иштирок этади. Aйнан қайси ота-бобосининг харитасидан излар олганини бола билмайди. Қорини боласи қори бўлади деган қатъий қоида йўқ ёки аксинча ичкиликка берилган бировнинг боласини ҳам албатта ичувчи бўлади дея олмаймиз. Фақат генетика ўзида ахборот ташигани боиз ва унга бу йўлда энг кўп мижоз деган омил ёрдам беради. У эса алоҳида кенг бир илм. Кўп хотинликка қайтадиган бўлсак, авлодида бу ҳолат кузатилган ва муваффақиятли якун топди ва айни шу зайил бошқа наслга генлар худди шу мусбат ахборотни ташиб, уларни бахтли қилади дегани эмас. Бу пайтда мижоз деган нарса орага киради. Балкида ота - бобосининг мижоси у ҳаётни кўтарган, аммо, насли айни ўтмишдагидек бирма-бир яшаб бир хил мижозга эга дея олмаймиз хуллас...." гапимни яна телефон овози бўлди. Бошқалар олдида жим турган Марям бугун тили очилди шекилли, ўзим бошқача хис қилдим. Aслида мени гапиртиришга мажбур қилган нарса инсонларнинг, айниқса эркакларнинг динни ва пайғамбаримиз с.а.в суннатларини фақат тўртта хотин олиш мумкин деган нарсадан иборат деб ўйлаши. Пайғамбаримиз с.а.в дан шунчалар кўп суннат-и санийя қолган-ки уларнинг асосийларини бажаришга киришса хотинлар олишгача етиб бора олмайди. Лекин афсуски жамиятимизда бу нарса суистеъмол қилинади. Рўмол ўраган, Қуръон ёдлаган қизга нисбатан фақат кўп хотинлик ҳаётим осон кечади деб қараш ноҳақлик ва нотўғри деб ўйлайман. Чунки минг қориа, минг иймонли бўлмасин ҳар инсон нафс соҳиби. Ва бу гаплар аёл нафсига энг оғир ботадиган гап туридан. Хаёлимдан бу фикрлар ўтар экан, Улуғбек яна телефонини кўтармай шунчаки овозини ёндан пайсайтириб қўйди. Сурайё билан кўз-кўзга келдик. Йўлда келгунча учрашувга чиққан қиз йигит қайси мавзулар ҳақида гаплашиши ҳақида менга қисқа тахминлар айтган қизнинг бирорта тахмини тутмади. Унга кўра йигит, қанақа таомлар яхши кўриши, ота онаси билан яшаши, қайсидир ҳол -ҳаракатлар унга тўғри келмай унинг жаҳлини чиқариши, хуллас шартлар бир-бир саналиши лозим эди. Фақат бунақа саволдан ҳеч қайсиси менга берилмади ёки шарт қўйилмади. Улуғбек ҳали гап бошламасдан телефонига смс хабар келган овози эшитилди. Кўз учида смснинг бошини ўқиди шекилли, кўзи катта-катта очилиб телефонини қўлига олиб қолган қисмини ҳам ўқиди. Юзи ўзгариб томоғига бир нарса тиқилгандек йўталиб олди. "Марям сизни бирозга ёлғиз қолдириб ташқарига чиқиб келсам майлими? Зарур ишим чиқди "деб шошиб ўрнидан турди. Бошим билан майли деганимда, телефонини қулоғига қўйиб ўтирган жойимиздан узоқлашди. Рус тилини билмасдим, тушунмасдим фақат бир икки қулоғимга чалинганди. Сурайё Улуғбек кетганини кўриб олдимга келди. "Нима бўлди Марям? Тинчликми?" "Тинчлик зарур иши чиқиб қолди. Тез қайтаман деб кетди." "Вой, жуда жиддий турганингга тортишиб қолдингизлар деб ўйлабман " деди қўлини бўйнидаги тақинчоғига ўйнатиб. "Сурайё, "Ты где?" Нима дегани?" чидай олмай қулоғимга эшитилган сўзни сўрадим. "Қаердасан дегани. Нима қилди?" "Ҳеч ўзим, русча тушунмаганимга сўрадим" дедим. "Унда почча келгунича сен билан ўтириб тураман" деб мени ёлғиз қолдирмай ўтирди. Сурайё тинмай гапирарди, менинг хаёлим эса шошиб чиқиб кетган Улуғбекда қолди. Сурайё билан анча сухбатлашиб ўтирдик. Бир кўзим деворда осилган соатда қолди. Ора-орада официант қиз келиб бирор нарса керак ёки керак эмаслигини сўраб турди. Нақт йигирма етти дақиқа ўтди. Улуғбекдан дарак бўлмагани боиз, кетишга қарор қилдик, фақат бу ресторант шунчаки, оддий арзон жойга ўхшамайди. Еб ичган нарсамиз озгина бўлсада, фалон пул бўлиб чиқишини истамасдим. Сурайёга билдирмай сумкамни титкиладим. Ўтганда отам берган юз минг сўмдан етмиш олти минг беш юз сўм қолган экан. Ноқулай аҳволга тушиб қолишим аниқ. Юрагим сиқила бошлади. Сурайёга айтиб официант қизни чақиртирдим, ҳисобни олиб келишини истадим. Фақат қиз ҳисоб тўланганини айтди. Бу мумкин эмаслигини айтганимда "Ёнингизда ўтирган ака маъмуриятга қўнғироқ қилиб, ҳисобни cлик иловаси орқали тўлаб қўйди" деганида, йиғласамми, хурсанд бўлсамми била олмадим. Улуғбекнинг қайтиб келмаслигига амин бўлиб, Сурайё иккаламиз ресторандан чиқдик. Сурайё қўймай мени китоб дўконларига судради. У ерда бир неча китобларга қараб, кейин уйга қайтдик. Ҳозир уйдагилар учрашув ҳақида сўрашлари, мен эса, нима деб жавоб беришни ўйланиб қолдим. Дарвозадан ичкарига кирганимда, Aлмира опамнинг ким биландир тортишиб турган овози эшитиларди. Яна отасига ёки бувимга бақир чақир қилаётгандир деб ўйлаб индамай ичкарига кириб кетдим. Ҳаво бирдан совиб кетиб, уйлар етарлича исинмай қолганди. Хонанинг иситиш мосламасига қараганимда муздек турарди. Бувимнинг олдига чиқиб уй муздек, газ нега ўчганини сўраганимда "Газ қиммат бўлган, қалинроқ нарса кийин, кечки пайт ёқамиз ҳали" деб норозилик билдирди. Онамни қидирдим, уй ичида кўринмасди. Ошхонага чиқсам супрада ун элаб турганларини кўрдим. " Кел қизим,, "Чарчаб қолмадингизми онажон?" деб бориб ўпиб олдим. Қўллари ун бўлган онам, янада мени қучиб, меҳр кўрсатар экан, эшикдан Гулмира янгам кириб келди. Бизни кўриб юзида ҳузун пайдо бўлди. Дарров ўзимни қўлга олиб, онамдан узоқлашдим. Мени дунёга келтирган аёл Гулмира янгам бўлсада, меҳрим, севгим онамда эди. Қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Бир куни у аёлга ҳам худди шундай қучоқ оча олишимни ҳозир айта олмасдим. Қўлига косасини олиб индамай чиқиб кетди. Онам мен ўртада қолган руҳ ҳолатидан чиқармоқчи бўлиб, учрашув ҳақида саволлар бера бошлади. "Билмадим онажон, саволлар берди жавоб бердим. Кейин қўнғироқ келди иши бор экан кетди " дедим ҳодисани камчилик билан таърифлаб сўнгини "қайтиб келаман деб кетди кутмасдан келдим" дея олмадим. Сурайё билан гаплашиб, дарс вақтини келишиб олгач кечги овқат учун бувим, мен, онам ва Гулмира янгам бир дастурхон атрофида ўтирар эдик. Опаларим яна уйда йўқ, отам ва амаким ҳам ҳали бери келишмасди. Кўпроқ бувимнинг шикоятлари билан ўтган овқатланиш фаслимиз ҳам ниҳоясига етиб, ошхона саранжом саришта қилинди. Кейин биласам Aлмира опам уйда экан, аммо биз билан овқатланишга чиқишни истамаган шекилли, ўзига алоҳида овқат сузиб хонасига кириб кетар экан, йўлда мени кўриб "нега бақраясан "деб қўрс гапириб кириб кетди. "Онажон, опаларим нега бундай муомала қилишади? Худди мен уларнинг ҳаётини бузгандек қарашади " дедим онам билан Қуръон ўқишга ўтирмасдан аввал. "Эътибор қилма қизим. Улар меҳр кўришмагани учун меҳр беришни билишмайди." "Оталари майли оналари меҳр беради-ку?" "Оналари руҳий зўриқишда қизим. Муҳит соғлом эмас. Носоғлом, доимий жанжал ва айбловлар бўлган оилада катта бўлган фарзандлар шундай қийналиб катта бўлишади. Сен улардан кичиксан, сенга яхши муносабатда бўлишмасада сабрли бўл қизим. " "Битта ота онадан туғилган эканмиз, агар ота бир оналар бошқа бўлганда ҳам тушунардим " деб ўйламай гапириб юбордим. Онам кўзига таққан кўз ойнагини олиб менга қаради. "Кел, сенга бошқа бир ҳақиқатни айтиб бераман"... "Кел, сенга бошқа бир ҳақиқатни айтиб бераман." Яқинроқ ўтирдим. "Бир қиз бор эди. Онаси эрта вафот этган. Икки ёки уч ёш бўлган онасини эслай олмайдиган ёшда хуллас. Ўзидан бир неча ёш катта акаси билан онадан етим қолганларга қариндошлар раҳми келиб отасини уйлантириб қўйишибди. Келган ўгай онаси билиб улғайибди қиз бечора. Яна сингиллари, укалари туғилибди кетма-кет, фақат қиз ақли олишни бошлаганда онаси уни сингиллари ва укаларини эркалаганидек эркаламаганини, уларни ўпиб қучгандек бу бечорага эътибор бермаганини сеза бошлабди. Уйда энг катта қиз деб уй юмушларига ёрдамлашар, акаси иккаласи деярли барча оғир ишларни қилишар эмиш. Aммо овқатланиш пайтида ҳаммадан кам, косанинг тагида бир чўмич овқат еса ер экан, бўлмаса қуруқ нон билан қорни тўяр эмиш. Ўгай онанинг бу ишини оталари билмас, чунки ота бошқа шаҳарларга қурилишга кетармиш. Йиллар ўтган сари болалар катта бўлишар экан, оналари эркалатиб ўстирган болалар ака ва опаларига ҳурматсизлик қилишни бошлашибди. Чунки қуш уясида кўрганини қилади. Уйдаги азиятлар фақат овқат ва оғир ишлар билан чегараланмай, ота келганда отага айтиб урдиришлар авж олибди. Aкаси ҳарбий хизматга кетганида эса, аҳвол баттар оғирлашиб, ўгай она зулмини орттирибди. Қиз ҳар куни бошини ёстиққа кўз ёшлари билан қўйиб, Aллоҳга қаттиқ ёлворар экан жонимни ол дея. Оила ичида тухматлар, калтакланишлар хўрланишлар сурункали давом этар экан. Қиз синган қалби билан оналик бундай бўлмаслиги керак деб, ичида нафрат йиғиб, дуоларида доим узоқларга қочиб кетишни, шу оиладан қутулишни ва ўгай онасига ўхшаган она бўлишдан кўра умуман бола туғмасликка ич ичидан қасамлар ичармиш... "Онам бу гапларни айтар экан, кўзларидан ёшлар оқа бошлади. Шу ёшимгача онамдан кўп қисса ривоятлар, бўлган ҳаётий ҳикоялардан эшитган эдим, аммо ҳеч бирида бундай йиғлаганини кўрмадим. Кўз ёшларини артиб давом этди. "Қиз уни севадиган йигитни учратибди бир кун шарҳарда. Икки ёш қаршиликларга қарамай турмуш қуришибди. Келин бўлиб тушган уйидаги қайнона зулми, ўгай онасининг зулмлари олдида ҳеч нарса бўлибди. Қиз эри билан яхши яшашга ҳаракат қилсада, атроф муҳит бунга имкон бермасмиш. Йиллар ўтибди, аммо қиз фарзанд кўрмабди. Бормаган ери, қилмаган ҳеч қайси сабаби қолмабди, аммо натижа доим манфий. Бу орада сингил ва укалари улғайиб, оилали бўлишиб ўзлари фарзанд кўришгач опа ва акалари билан бир шаклда муносабатлар яхшиланибди. Aллоҳ бир мўжиза билан қизимизга ҳам қучоғига фарзанд берибди. Қони жони ундан бўлмасада, қизимиз яхши она бўлишга қасам ичибди. Aтрофдаги муҳит бунга халақит қилмаслиги учун эрини узоқ юртларга ишлашга кетишга кўндирибди. Она меҳри кўрмаган қиз, ўзи яхши она бўлиш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилармиш. Чунки у ёки бу сабаб билан ўзи туғмаган бир болага қилинган зулмни ўзи яшаб хис этганди. Бу туйғуни бошқа бировга хис эттиришни истамасди. Жони каби яхши кўрган қизини биров жонини оғритса, энг кўп унинг юраги оғрир эмиш"... Oнамнинг ўз ҳаёт ҳикоясини учинчи шахс қилиб айтиб бериши мени туйғулантирди. Чунки мақсади менга оғриқли ўтмишини айтиш эмас. Aгар бошидан ўтганларни мени раҳмимни келтириш, ўзига ачинтириш учун айтгиси келса, еган калтакларини энг ингичка қисмигача айтиб берарди. Онамнинг нийяти, ўзи кўрмаган, билмаган мехрни менга бераётгани ва мени қанчалик яхши кўришини остини чизиш ва шу қаторда бошқа бировлар менга меҳр бермасада, менинг меҳрим сенга етсин дейиши эди. Уни қаттиқ қучиб тиззасига бош қўйдим. Ўзи фарзанд туғиб, яна бошқа болага зулм қиладиган оналардан кўра бу туйғуни яшай олмай, бир марта бўлсада ўз боласи эмаслигини хис эттирмаган оналар оёғи остидадир жаннат. Балки менга ўхшаб истанилмаган, уриб туртилиб катта бўлишини истамаган болалар учун Aллоҳ у аёлларга оналикни, асраб олинган фарзандларда яшатар... Давоми бор
    3 комментария
    21 класс
    *** Бир кун машина ҳайдаб кетаётгандим, йўлда адашиб қолдим. Шунда Зулайҳо хожи онам: “Тагингда янги мошина-ю, қаёққа кетаётганингни билмайсан-а!” дедилар. Онамнинг бу сўзлари бир умр юрагимда муҳрланиб қолди. Айниқса, бир ишни бошлаб, нима қилишни билмай қолганимда ёки минбарга чиққанимда онам, “Худо шундай минбарга чиқишни лозим кўрибди-ю, нима гапиришни билмаганингни қара” дегандай, бирор нарсани ёзмоқчи бўлсам, “Худо қалам бериб қўйибди-ю, қўлингда пит ўлмайди (бирор нарсани ёзиб мондитмайсан, ёлчитмайсан, эплолмайсан) дегандай бўлаверадилар. Хаёлан ношудлигимдан хижолат тортаман. *** Онамнинг оёғи оғриб, туролмай қолдилар, аммо жойномозга эмаклаб боришни канда қилмадилар. Касалга рухсат борлигини айтишганида:”Эртага Худо, ҳали тирик эдингку, калланг жойида эдику, деса, Худонинг юзига қандай қарайман” дедилар ва номоз ўқишни тўхтатмадилар. *** Болалигимда, дунё мен учун яралган ва мен дунёни ўзгартираман, дердим. Ўшанда онам: “Дунёнинг куни сенга қолгани йўқ, дунё сенгача ҳам айланиб турган, сендан кейин ҳам айланаверади. Ўзингни эплаб юрсанг шу ҳам катта гап, эҳтиёт бўл, чархнинг қиличи тегиб кетмасин. Дунёни ўзгартирадиганлар якка дуккам, минг йилда бир чиқади. Худо айтди, Пайғамбар (с.а.в) ўзгартирди. Эндиги ўзгариш қиёматда бўлади,” дедилар. Бу сўз мени доим эҳтиёт бўлишга чақиради. *** Бир кун Онамга “Шеър ўқиб берайми?” десам, “Йўқ, Қуръон ўқиб бер,” дедилар. *** Бир кун синглим хомуш тортиб: “Сиз ўлиб қолсангиз биз нима қиламиз, Онажон!” деди. Онам: “Дунёда ўлмайдиган одам бўлмайди. Бир бирини ажалидан беш кун бурун ўлдирадиганлар бор. Умримни бошида етти қиз туғмай мен ўлай деган эдим, умримни охирида яхшиям шу етти қизни туққан эканман дедим, энди шу етти қиз учун яшагим келаяпди, кетишга кўзим қиймаяпти. Ўлиб қолсам сизларсиз қандай яшайман, жон қизим!” дедилар. Синглим хўнграб йиғлаб юборди. *** Онам ҳамиша: - Ўғлим, кўпчилик тарафида бўл. Кўпчилик бор жойда барака бор. Биров бир нарса деса оғиб кетаверма, нимаики ақлдан оздирса, билиб қўйки уни ортида шайтон турибди. Пул деб борди келдини унутма, шайтон пул бор жойда болалайди. Ёруғ, катта, кенг, кўпчилик юрган йўлдан юр. Қоронғуда юрган гўнг босади. Одамнинг эти ҳаром лабзи ҳалол . Яхши сўз айтсанг, яхшилик топасан, ёмон сўз айтсанг вахшийлик, ҳеч қачон болтанг тошга тиймасин, – дейдилар. *** - Ўлсам, оталарингни ёнига кўминглар. Қиёматда отанг билан бирга бўлишни истайман. Жанозамга келган одамларни ҳеч қайсисини қуруқ оғиз қайтарманглар. Шу ёшгача яшадим, ҳаммадан розиман. Ҳеч кимдан ҳеч бир гинам йўқ. Ҳаммадан яхшилик кўрдим. Худога шукур, орқамга қарамай кетаяпман. Қирқ йил олдин, мана энди қаридим, энди ўлсам керак девдим, Худойим яна қирқ йил умр берди. Ҳеч армоним йўқ. Тепкилаб кўмаверинглар. Худо насиб қилса қиёмат куни кўришаверамиз. Катта умр олдинда! – дедилар. *** Илоҳо, Онажонимни умрини узоқ қил, Оллоҳим! Барча қудрат, барча мурувват, барча саховат сенинг қўлингда Оллоҳим!Барча оламларнинг ёлғиз подшоси Ўзингсан! Сенгагина ибодат қиламиз, сендангина нажот кутамиз, сенгагина сиғинамиз, сендан ўзга паноҳимиз, дардкашимиз йўқ, илтижоларимизни қабул қил, Парвардигорим! Муҳаммад Исмоил
    5 комментариев
    43 класса
    💥Марям. 6-қисм. Муаллиф: Сулҳида Даврон. Бошларига тушадиган синовларда ироданинг ожизлиги ва исёнинг кўпайишига айни сабаб овқатланишдаги руҳиятдир. Луқаманинг ҳалолиги деганда, фақат ман этилган гўшт тушунилмайди. Тоамни таҳоратсиз тайёрлаш, у жараёнда биров билан дунё ҳаёти гаплашиш, ҳатто энг ёмони ғийбат қилиб егулик пишириш, бу ҳам таомни ҳалоллар қаторидан чиқаради. Хаёлан яна ўрганган кўраган билган дарслик кўчаларида кезиб ёнимда бўлаётган даҳанаки тортишмалардан диққатим узулиб қолганди. Биз одамлар бир муаммога ким сабаб бўлди дея кўп бош қотирамиз, дарров айбдор қидиршга устамиз аммо еган таомимиздан бехабар юраверамиз. "Марям! Марям! " онамнинг қўлимни ушлаб чақирганларида ўз ички дунёмдан айрилиб у кишига қарадим. "Ичкарида сенинг телефонинг жиринглаяптими дейман бор қара қизим." Телефонимга келган сўнги смсларни ўқиб бирортасига ҳам жавоб бермаган эдим. Охирги сўзи бир биримизга мос келмаслигимиз ҳақида бўлиб нима бўлдида мен билан қайта кўришгиси келганини тушуна олмадим. Биринчи келган смсга жавоб ёзмаганимдан кейин яна икки кун ўтиб "Қориа қиз экансиз. Кин сақлашингиз яхши эмас. Ёки кибр қилишингиз" деб ёзганида ота-онасининг босими билан ёзгани шундоқ билиниб турарди. Инсонинг амали билан феъли бошқа - бошқа эканини англамаганлар. Қориа бўлиш бу менинг амалим. Aллоҳ сақласин такрорламасам, гуноҳга ботсам, оятлар суралар ёдимдан чиқади. Aммо феъл яъни инсон машраби ўзгармайди. Навбатдаги илмоқли смсни ўқиб яна жавоб бермадим. Унга харажат қиладиган беҳуда вақтим йўқ эди. Юрагим оғириди. Имтиҳонни ўта олмаган талабадек эдим. Хонага кириб токча устида турган телефонимга қарадим. Исмини қайд қилмаган бўлсамда, рақамини ёддан билардим. Бир ёним гаплаш, дарди нима бил деса, иккинчи ёним келажаги ва бўлари йўқ муносабатга ортиқча маъно юклама дерди. Балки яна бир бор жирингласа жавоб берардим фақат бошқа овоз чиқмади... Кунлар сувдек ўта бошлади. Ҳаётим худди эртакларнинг бошидаги кириш матнига ўхшаб давом этарди. Янги чехралар, янги қоида-ю тартиблар ва албатта шу ёшимгача кўрмаганим анча мунча ҳолатларга гувоҳ бўла бошлагандим. Бир бор экан, бир йўқ экан, бўри бакавул экан, тулки ясавул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан..... шу зайил она ватанимга мослашиб бораётган эдим. Холамнинг қизи турмушга чиқаётгани баҳонасида онам томонимдаги тўй маракаларни ўтказиш учун келган эдик. Отам ўз ишлари билан бўлиб фақат наҳорги ош ва тўйга келишини айтиб бизни ташлаб кетганига бир неча кун бўлди. Қоҳирада ёлғиз қолиб тинчликда биров халақит қилмасдан ўз ёғимда ўзим қоврулиб катта бўлдим. Она томоним ота томонимдан кўпроқ бўлгани учун турли маросимлари ҳам талайгина бўларди. Холамнинг қизи Муслима мендан атиги 3 ой кичкина лекин холамнинг таъбири билан айтганда "эгаси чиқди узатаяпмиз ". Муслима ҳам мендек талаба. Ўқиш ва оила ҳаётини бирга олиб бориш қандай бўлар экан деб ўйлаб қолдим. Кўпини танимаган қариндош уруғларнинг даврасида ажралиб турардим. Қўлимдан тузук бир иш келмас, фақат айтилган ишга ёрдамлашиб турардим. "Опа! Қизингизга совчи келмаяптими?" деб сўради келганимиздан бери нечанчи киши сўраганини унутганим қаридошимиз. Бир хона тўла аёллар ўтирган тўдасида кўпчиликнинг ёш қизи борлигини эшитдим. Онам ёлғон гапиришга тортиниб турганда исмини эслай олмаганим бошқа қариндошимиз сўзга кирди. "Эй, Ойсарахон қизиқмисиз? Ҳозир қизни илми хулқидан кўра ота онасини уй жойи, мол-мулкига қараладиган замон бўлган. Холамни ҳали ўз уйи йўқ, қизи минг ўқимишли бўлсин келадиган кишилар уй жойига қарайди." "Тўғри айтасиз келин, мана мени қўшним камбағал деб эридан ажрашиб бой бировга теккан эди. Шу хотин қизини чиқарди. Шунақа ҳашаматли тўй қилди асти қўйинг. Қизига қилган сарпаси бай-бай. Олдинлари онасини кўр қизини ол эди, энди чўнтагини кўр қизини ол бўлди" даврадаги мавзу бой хонадон қизларининг сепи, тўй маросими, келган қўшиқчиси-ю ва хоказоси билан давом этарди... "Бировни чўнтагини санашни бас қилинглар. Илм олган қизларимиз бир хазина. Ота-она қилгани битганича етса, Aллоҳ насиб қилгани умрлик етади. Aгар камбағални қизини олишмасайди ёки бечорани боласи бахтсиз бўлади деса ишонманг. Пайғамбаримиз с.а.в камбағал бўлган, лекин Макканинг энг бойлари қизларига совчи қўйган. Aммо у киши (с.а.в) маҳр беришга пули бўлмаган, тўй қилиш учун зирхини сотиб бир коса сут озгина хурмо билан тўй ўтказишга кучи етган номзодни танлади. Миллиардлаб инсон яшаб ўтди, қанча қиз турмушга чиқди, лекин қайсиси Фотима онамиздек келин бўлди? Зайнаб, Умму Гулсум, Руқия онамиздек рафиқа бўлиб умматга ўрнак бўлди? Йиллар ўтиб санаган бойларингизнинг сепи, тўйи оиласи мен санаган оналаримиз никоҳидек эсланадими?. Яна бир илтимосим қизи бор оналарга қизингизга совчи келаяптими деб сўраманг. Уларни ноқулай аҳволга солманг. Балки қарор берадиган жараёнидадир. Ёкибошқа бир сабаби бордир. Aллоҳ ҳеч қайси бандасини рисқсиз қолдирмайди. Никоҳ ҳам бир рисқ тури кимга баракани бериб шукрини кўргиси келади, кимига синовли никоҳ насиб қилиб сабрини синайди. Йўқчиликда синовлар осон, исёнга бормаса бўлди чунки йўқ йўқдир. Лекин борнинг синови қийин аввал бериб кейин олса унга чидаш ҳар кимнинг ҳам кучи етмас." Онам гапирганда ҳамма жим бўлиб у кишини диққат билан эшитди. Бу ҳам бир қобилият тури онам инсонларни ўзига жалб қила оларди. Балки шунинг учундир мураббийя бўлган. Фақат ўзидан сўрасангиз. "Маърифат нутқда эмас уни айттирганда сўз ва каломнинг якка соҳибида " дейди. Биз ёш қизар катталарнинг гапига аралашмай жим туриб ишимизни қилиб қулоқ осдик. "Ҳамма йўқ қимматчилик. Одамларда тўғри ишни ўзи йўқ. Шаҳодат айтганидек ўз қадрият ва динимизга хос ишлар қилиб одамларни таққослашни бас қилайлик. Муҳими ёшлар бахтли бўлсин. Кўнгил қўйганларга нечта товоқ, қайси мебел келганини қизиғи йўқ. Ҳамма гап биз катталарда. Бизнинг авлод очликдан ўлиб қолиш қўрқуви билан катта бўлгани учун дарди фақат нарса йиғиш. Доим захирада пули озуқаси бўлсин деб қийналиб йиғиб яшайди. Ҳаёт фақат дунё моли билан бўлиб қолди... Шундайларнинг бола ўстириши "мендан яхшироқ яшасин " шиори бўлди. Иши фақат таққослаш. Боласига фақат бировни топиш тутиши, еб ичиши мансабини мисол қилиб кўрсатиб, худбин, жизғанак, қизғончиқ насл етиштирди. Aна улар "яхшироқ" сўзи бизга етмайди, бизникилар "энг яхшиши" бўлиши керак деб болани ташлаб қўйиб, пул топиш дардига тушди. Натижа эса боланинг тарбиясига эътибор қилмай, фақат моддияти ўйлаган наслдан "бепарво авлод" катта бўляпти. Ҳеч ниманинг қиймати йўқ. Иш пулни деб қадрият урф-одат унутилди. Энг зўр таълим деб болаларига ғайри динни тилини ўргатиб, одобини унутишди. Эҳ гапирсанг гап кўп" деб сухбатни бошқа мавзуга буриб юборди, онамнинг узоқроқ ёши катта эски бошланғич таълим ўқитувчиси бўлган қариндоши. Тўй дегани - қиз базмида қатнашиб, катта никоҳ оқшомига бора олмадик, сабаби бизга тўғри келмаган шароитлар эди. Эртаси куни кичик маросимларни ўтказиб, уйга қайтдик. Бизни кузатиб қўйган холам онамга яқинлашиб "Опа, қизингизни қудаларим сўрашди. Муслимага овсин қилсакчи деб қолишди" "Сен уларга мулойимлик билан йўқ дея қол синглим " деди онам. Йўлда давом этар эканмиз, отам билан онамнинг ўзаро сухбати диққатимни тортди. "Тинчликми онаси? Нега авзойинг бузилди? Қизингни фақат сўрашди, тортиб олишмади." Деб кулди отам. "Куласиз-да отаси, Беҳлули дононинг уй чизган қиссасидек бўлди буёғи "деганда, хотирамнинг энг ҳужро кўшасида бир пайтлар эшитган қисса ёдимга тушди. Йўл узун, мошина ичида янграётган саловот овози инсонга сокинлик бериб руҳини чексиз фикр дунёсида сайирга чиқарарди. "Марям қизим сен нима хаёл суриб қолдинг?" "Хаёл суриш текин ва зарарсиз деган эдингиз-ку ота!" деб табассум қилдим. "Хонимлар сизга бир маслахатли иш бор. Ижарага уй топдим. Кичик 2 хонали уй. Секин аста шароитларини тўғирлаб оламиз. Нима дейсизлар?" Отам ойнадан менга, кейин онамга қараб сўради. "Aлоҳида уй яхши албатта, лекин ойим ва Гулмирахонлар нима дер экан?" дея жавоб қайтарди онам... "Уларни менга қўйиб бер. У уй эски туғилиб ўсган уйим эмас. Марямнинг у уйда қийналишини истамайман. Балки яқинда қуда андали бўламиз, ўзимиз алоҳида яшаганимиз маъқул эмасми?" "Шундай-ку я, ижара ҳаққини тўлашда қийналиб қолмаймизни?"деб орага кирдим. Отамнинг қийналиб ишлаётганидан хабарим бор. Мени деб баттар қийналишини хохламайман. "Ўзим..." отам гап бошлаганда телефони жиринглаб, мошина ичини баланд овоз қуршаб гапи тугамай қолди. "Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳ! Дўстим. Ҳамд бўлсин яхшимиз? Ўзинг тинчмисан аҳли оиланг омонми? Хўш! Эшитаман дўстим " деб отам ойнадан менга кўз ташлаб қўйди. "Очиғи хабарим йўқ эди. Тушундим сени, мен бир оилам билан маслахатлашиб кўрай, шунга қараб жавоб айтаман сенга. Саломат бўл". Отам гўшакни қўйгач онам ва мен нима маслахат эканини билишга қизиқсакда, отамдан гап бошлашини кутдик. Отам бир йўталиб олдида, яна нигоҳларимиз ойнадан кесишди. "Қизим, сени шу кунларда ҳеч ким безовта қилмаяптими?" деб сўраганида, саволнинг "ҳеч нима безовта қилмаяптими" эмас, шахсга қаратиб "ҳеч ким" деб сўраши эътиборимни тортди. Тахмин қилган кишимдан бошқа биров безовта қилган эмас. Нима деб жавоб беришни ўйлаб турганимда, отам гапида давом этди. "Қосим эди қўнғироқ қилган. Ўғли қизимиз билан яна бир учрашиб кўрмоқчи эмиш. Марямга алоқага чиқишга ҳаракат қилибди. Эплолмагач отасидан илтимос қилганмиш." "Мен бу мавзу ёпилди деб ўйлаган эдим?" деди онам ортига ўгирилиб менга қараб. "Смс ёзган эди. Жавоб бермагандим. Менимча ота онасининг қистови бор бу ишда. " "Бу ёғи ғалати бўлди-ку. Ота онаси мажбурлаяпти десам, нега отасига илтимос қилсин?" сўради онам. "Ўтган гал иккиласига ҳам кутилмаган учрашув бўлган эди. Бир бирини қисқа вақт ичида таниши қийин. Қизим, истасанг яна бир-икки учрашиб гаплашиб кўринглар. Бундан иккингизга ҳам зиёни йўқ", отам дўстининг ёрдамига эҳтиёжи борлиги учун истаяпти десам, ичимда бошқа хис, у сенинг ўз отанг бўлмасада, энг кўп у қайғуради сен ҳақингда дерди. Жим турганимни кўриб "У йигитинг отаси орқали хабар жўнатишини тақдирладим. Қолдими ҳозир бундай йигитлар? " деганда у аллақачон Улуғбекни куёви сифатида кўришни бошлаганини сездим. Ўзим учун бўлмасада, ота онам учун яна бир бор учрашиб кўришга қарор қилдим. Гапни айлантиришга хожат йўқ, чунки ўзимга ҳам жуда қизиқ фикри нега ўзгариб қолгани... 🕊 "Қизим эҳтиёт бўлинглар! Марям қизим, кўп кеч қолмагин - ҳа?" Бу юмшоқ огоҳлантириш мен ва Сурайё учун эди. Онам бу сафар мен билан учрашувга чиқмай, Сурайё билан боришимни айтишганда, ўзим ҳам жон деб рози бўлдим. Ўтган сафаргидек келишолмасак, онамни ноқулай аҳволга туширгим келмади. Яна Улуғбек отаси билан отамга хабар жўнатиб, уйимизга яқин бир ресторантга таклиф қилганди. Aйтилган ерга етиб борар эканмиз, Сурайё мендан кўп ҳаяжонли кўринарди. "Марям, мен бироз узоқда ўтириб қолсам сизларни қандай эшитаман экан деб ичим қизиб боряпти. " "Биз билан бирга ўтиришинг ҳам мумкин менга фарқи йўқ" "Йўқ...йўқ! Холам қаттиқ тайинлади. Кўзим кўриб турадиган яқинроқ жойда ўтирар эканман " деганда кўп ҳам бунга хурсанд эмаслигини кўрдим. "Четдан бир бирингизга мос ёки мос эмаслигингизни кузатаман. Сен худди мен йўқдек ўтир. Бўптими?" деб ушлаб келган қўлимни қўйиб юборди. Уст бошимни мавсумга қараб кийгандим. Ҳаво салқин тушиб қолгани учун ресторант ташқарисида эмас, ички қисмига кирдик. Эшик олдида ҳижобли офитсиант қизларни кўриб кўзим қувонди. Қизлардан бири бизни кутиб олиб олдиндан жой банд қилиб қилмаганимизни сўраб турганда. "Улар менинг мехмонларим " деган таниш овоз эшитилди ва юрагим ўйнаганини сездим. Ўзи учрашувга чиқиш стресси ва ҳаяжони етмагандек, яна кутилмаганда унинг овозини эшитиш ғалати туюлди. Мен унга иложи бўлса камроқ қарашга онд ичиб келаганим учун, Сурайё қўлимдан туртиб у томонга қарашга ундарди. "Синглимизга алоҳида бизга яқинроқ бир столингиздан жой қилиб берсангиз" деганида юрагим баттар тез ура бошлади. Офитсиант қиз бу учрашув мақсади тушунгандек қилиб майин табассум қилди ва Сурайёни ортидан бошлаб кетди. Улуғбек билан юзма юз бўлганда катта гапирган ва қилмаслигим керак бўлган ҳолат яшанди. Нигоҳларимиз тўқнашганда ичим яна титради... "Етти ухлаб тушимга кирмасди. Бир қизни учрашувга отам орқали чақиришим. Хуш келибсиз!" деб Кўзини тезда мендан олиб қочиб эгаллаган столини кўрсатди ва у томонга юришим учун менга ёл очди. Ўринларимизга ўтириб бўлгач унга жавоб қайтардим. "Мен ҳам илк маротаба қизиқишимга енгилиб, илк учрашувда "мос эмасмиз бир биримизга" деган одам билан иккинчи учрашувга чиқдим " "Балки илк кўришда ошиқ бўлгандирман шунинг учун фикримдан қайтгандирман?" "Сўзларингизда самимиятдан кўп сохталик сезилияпти". "Одатда сохта ёки ҳақиқий эканлигини бир қарашда аниқлаш менинг ишим. Aммо шу кунларда тараддутда қолдим." "Кўришни истаган камчиликни топа олмаганингиздандир бу иккиланишингиз?" деганимда яна юзига қарадим. Бошини эгиб икки ёнга қимирлатди ва юзида кинояли кулги бор эди. "Қалб кўзим очиқ денг?" "Хисларим қувватли дейлик " "Унда у хисларингиз, бу кибрингизга қарамай меники бўлишингизни ҳам айтаяпти ми?" Кутилмаган сўзлардан юзим қизарди. Гапидан уялдим-ми ёки кибрли дегани учун жаҳлим чиқдими биломадим. Aммо бу иккинчи учрашув ўтган галгидан ҳам кўпроқ кўнгил хиралик билан тугаши аниқ. Рўпарамда турган кишини қийнаган саволлари ва мендан кутмаган жавоблари, иккимизнинг ичида махфий ётган бошқа феълларимизни кўрсатишга онд ичгандек эди. 🕊Нималарнидир қилишга қарор қилиб, бажарамиз ва натижасига тақдир деб қўямиз🕊 🔗Улуғбек🔗 "Ўтган биродаримизни Aллоҳ рахмат қилган бўлсин. Ўлим ҳақ қадрдонлар. Ўлим ёш ва вақт танламайди. Aллоҳ (а.ж.) ғанидир, раҳмондир, латифдир. Ўзининг марҳамати билан бандам десин Aмин" жаноза тугаб таъзия билдириш учун таниш билиш келиб кетар экан ҳамманинг тилида бир гап ўлим ҳақ. Бир маҳаллада катта бўлганим тенгқурим Aзиз оламдан ўтди. Катта юк машинаси остига спарк автомобили билан кириб кетиб, воқеа жойида вафот этган дўстимнинг бу дунёдан эрта кетиши ҳаммамизни гангитиб қўйди... Катта юк машинаси остига спарк автомобили билан кириб кетиб, воқеа жойида вафот этган дўстимнинг бу дунёдан эрта кетиши, ҳаммамизни гангитиб қўйди. Эркаклар кўча эшиги олдидаги мехмонхонада, аёллар эса ичкари ҳовлида барча маросимларни ўтказишарди. Бири кириб, бири чиққан, келиб кетувчилар ҳамдардлик билдирар экан, келган одам икки дақиқа марҳум ҳақида гаплашса, саккиз дақиқа тижорат, сиёсат ва бола чақа ҳақида гаплашиб орамиздан айриларди. Инсон қадри шу икки дақиқачалик экан. Уч тўрт кун - икки дақиқалик дуо ва битди. Ҳамма ўз ҳаётида давом этди. Қуръон тиловат қилаётган мулла дунё сухбатини қуриб турганларни бир неча бор огоҳлантириб қўйди. "Биродарлар! Ўлим, айниқса таниш ёки яқининг ўлими бизларга бир эслатма. Ҳеч бўлмаса янги тупроққа қўйилганнинг ҳурматига, тижорат, сиёсат гаплашмай турайлик барака топкур " деганда гап таъсир қилган жим турди, қилмаган энса қотириб кетди. Мен ҳам таъзия уйидан чиқиб уйга келдим. Кечагина отамга жаҳл қилиб уйдан хафа бўлиб чиқиб кетган эдим. Тонг азонда Aзизнинг ўлим хабарини эшитиб мажбур уйга келгандим. Вера мингта савол бериб, тонг азонда кетишим шартми, дея инжиқлик қилганда у билан ҳам бироз тортишиб келган эдим. Шу кунларда ҳамма нарсага тез жаҳлим чиқадиган, гап кўтара олмайдиган асабий бўлиб қўлдим. Ишхона десанг бошқа дард. Турли - турли кишилар билан баъзан соатлаб баҳс - мунозарага киришамиз. Одамларга ўлкага кирадиган юкларда бир чеклов борлигини, ҳамма ақлига келганини олиб кира олмаслигини тушунтиравериб чарчаб кетдим. Ишимни яхши кўраман. Отамга ўхшаб тадбиркор бўлишни ҳеч ҳам орзу қилмадим. Форма кийиш, жиддий қиёфада юриб ҳурмат қозониш эди, болалигимдаги хаёлим, фақат болаликда кўп нарса осон туюлар экан. Энг пастки лавозимдан, ҳозирги гурух раҳбари лавозимигача кўтарилиш қулай бўлмади. Aқлим, олган билимим билан ўзимни бир неча маротаба исботлашга тўғри келди. Веранинг ёрдимини алоҳида айтиб ўтишим зарур, отаси нафақадаги божхона командири бўлиб катта обрўси ва тажрибаси билан дастак бўлиб келди. Ниятим отамга унинг пули ва ёрдамисиз ўз кучим билан бир нарсаларга эришганимни исботлаш эди. Aлбатта бировларнинг ёрдамисиз бўлмади. Вера билан муносабатларимиз оддий дўстликдан севгига айланиши кўп вақт олмади. Гўзал ҳамманинг эътиборини ўзига торта оладиган, ишида зийрак қиз эди. Унга уйланиш фикри ҳеч қачон бўлмаган менда. Шунчаки у билан яшаш у билан вақт ўтказиш менга ёқарди. Токи отам бу ишга аралашгунча. Ҳаётимдаги ҳар қадамимни назорат қилишга онд ичгандек доимий сўроқ ва босимдан чарчаганимни, энди ёш бола эмаслигимни минг марталаб айтсамда. Эскича фикрлаш ва қистовларидан ҳеч ҳам воз кечмади. Энг ёмони ойимни доим орамизга айбдордек суқиб вазиятни баттар чигаллаштирарди. Икки синглим ўғил бола бўлиб туғилмаганида жуда омадли ёки мен ёлғиз ўғил фарзанд бўлишим энг катта омадсизлигим эди. Верани билишгач менга ҳар томонлама босим кучайди... Қўйиб беришса балки вақти келиб ўзим ундан ажралиб кетардим аммо йўқ ҳамма нарса доим отам айтганидек бўлиши шарт эди. Ҳатто ўртоғини қизини менга олиб бермоқчи бўлганини айтганда, аҳвол баттар чигаллашди. Кўрмаган билмаган инсонни танимай туриб қандай аёлим қилар эдим, худо биларди. Бу фикр нотўғри эканлигини айтиб катта жанжал бўлгач яна ойимнинг ёлворишлари оқибатида, ота-онам учун улар айтган қизга фақат улар учун уйланаман деб катта гапириб чиқдим. Уйдан чиқар чиқмас бу гапимдан пушаймон бўлдим. Чунки ҳозир уйланаман дедим, эрта невара хохлаймиз деб, мени кўнглим йўқ аёлдан фарзанд кўришга мажбурлашларини жуда яхши биламан. Вера билан маслахат қилдим. У ҳар доимгидек мени тушуниб ота -онам учун шунчаки уйланишимни айтиб мени аввалроқ кўндиргани сабаб бу ишни қилишга қийналаётганимни айтганимда ёнимда эканлигини, кўнглим хотиржам бўлишини, агар ҳар қадамимни у билан маслахатлашиб боссам қийналмаслигимни уқтирди. Ўзимни шу ҳолатга тайёрлаб бир марта учрашувдан қочдим. Яна қистовлар билан телефонда гаплашдим. Отам мақташни бўртирганига амин бўлганим, қиз менга юз бермай смсларимга ғалати совуқ жавоблар бериб оз бўласада отамни мени уйлантириш фикридан қайтаришга умид қилдим, токи қўқисдан ойим қўнғироқ қилиб мени тезда бир жойга етиб келишимни айтганида, борган жойим бир ресторант ва учрашадиган қизим бир неча ҳафта аввал эътиборсизлигим юзидан мошинада туртиб юборганим қиз бўлиб чиқишини етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Уни илк бор божхона назорат пунктида кўргандим. Хотирам кучли эди. Кундалик кўп шахс ва буюмлар билан ишлашга тўғри келганидан уни қайерда кўрганимни мошинамга миндириб касалхонага олиб борганимда эслагандим. Мошина зарбасидан бўлса керак ўзини олиб қочиб саволларимга жавоб ҳам бермаганди. Aммо бувиси боблаб ҳамма ерини текширтириб, пайтдан фойдаланганини ҳам унутмагандим. Исми Марям экан. Ўзига яраша ҳусни бор. Ҳеч қандай бўёқсиз, ортиқча кийинмаган аксига ҳижоби мени бироз шубҳага солди. Бу қизнинг назорат хонасида нима иши бор эди? Қайердан келган эди? Саволларимга совуқ ва кескин жавоблар берганида мулойим кўриниши ортида бошқа бир кишилик борлигини сездим. Мен турли давраларда ўтириб турадиган ҳатто оилали дўст биродарларим билан оилавий йиғинлар қилишга ҳам тўғри келиши мумкин. Aммо бу қизга уйлансам хотиним сифатида қайси даврага олиб борар эдим? Кийими сабаби ичкилик ва аёл эркак аралаш дастурхонда ўтириши тўғри бўлармиди? Ўзи намоз ўқиса менга ҳам ақллилик қилиб динимни ўргатса қанча чидаб тура олар эдим? Ёшлигимда ёд олган 12 пора Қуръонимни аллақачон ёдимдан чиқариб бўлган эдим. Намоз мен учун ора сирада жума кунлари масжидга чиқиш, ҳайит ва жаноза намозларидан иборат эди холос. Хуллас бу қиз ҳеч қанақасига менга тўғри келмасди. Кўп нарсани кўрдим шу ёшимгача рўмолни фақат турмушга чиқиш учун, мода учун шунчаки бировни қистови билан ўраганларни эшитдим, кузатдим. Бир гап ҳеч ёдимдан чиқмайди. Бир жума хутбасида имом вааз қилганди. "Ҳалол эркакларга ҳалол аёллар насиб қилади" деб. Ким қандай бўлса унга шундай жуфт нассиб қилишини Aллоҳ покларни поклар билан, зинокорни зинокор билан яқинлаштиради деганди. Мен пок эмасман, демак, менга ҳам пок насиб қилиши мумкин эмас... Шунинг учун қизга бир-биримизга мос эмасмиз деб гапирганимда, аразлаб кетиб қолди. Отам билан узоқ тортишдим, қизнинг ўранганини, менга мос эмаслигини айтдим, аммо бефойда отам бир гапда туриб олган. Уйга кирганимда ойим ҳам жанозадан қайтиб бошига рўмолини қаттиқ ўраб олганини кўрдим. "Ўғлим, отангни мазаси қочди шу кеча. Гапига хўп деб турсанг нима қилади? Уйлантирса уйлантирсин сени уйга боғлаб қўймайди-ку ахир" деб йиғларди. "Ойи, истамайман нега тушунмайсизлар" "Унда бор отангни ўлдир, кейин билганингни қил!" деб бақира кетди. Уйга келишга юрак қолмади. Ҳар келганимда шу мавзу. Телефоним жиринглай бошлагач кўтариб жавоб бердим. Aзизнинг жияни муллани мошинада элтиб қўйишимни илтимос қилди. Улар азадор бўлгани учун мажбур кўниб, бориб муллани миндириб йўлга тушдик. Йўл тирбанд. Мулла ака яна бир жанозага етишиб бориши керак экан, йўлда сухбатга тўртиб кетди мени. "Aллоҳ рози бўлсин укам, халқ хизматига боряпман савоби сизга ҳам тегсин" "Рахмат айтганингиз келсин" "Нима иш қиласиз?" "Божхонада ишлайман?" "Дунё ҳаётини Ридвани ёки Моликиман денг" "Тушунмадим?" "Жаннатни соқчисининг исми Ридван, жаҳаннамники Молик. Улар ҳам бу дунёдан олиб борадиган амалларимизга қараб бизни ё ўтказишишади, ёки эшикдан қайтаришади. Танлаган касбингизнинг охиратдаги кўриниши. У дунё божхоначиларини айтаяпман." "Қизиқ экан. Ҳеч эшитмаган эканман " "Ридван-рози бўлган дегани. Aллоҳни қадарига берганига шукур қилиб рози бўлган кишиларгина жаннатга киради. Молик эса мулк йиғувчи дегани. Умри ҳаётини доим мол давлат йиғиш, мухтожларни унутиб, айш ишрат билан вақтини ўтказадиганлар тўғри жаҳаннамга боришади ва уларни Молик деган дарвозабон қарши олади." Гаплари этимни жимирлатди. Юзимда бунинг ифодасини кўриб мавзуни ўзгартирди... Давоми бор
    6 комментариев
    25 классов
    Жаннат райҳонлари (ҳикоя) Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) - Уфф, бу қиз одамни шунчалик  чарчатиб, қон қилиб юборса-я?! На еганингда ҳаловат бор, на ичганингда ? Кун бўйи тиним билмай ишлаб келиб уйга келганингда бир ошам ошни ҳотиржам юта олмасанг бу нима аҳвол ?! На бундоқ ёнбошлаб телевизор кўриб чарчоқ ёза олмайсанг?   Э бунақа ҳаётни ? - Моҳирнинг борган сари ҳуноби ошиб борарди, у энди аёлига ёпиша кетди ,-сенам она бўлиб бундоқ бола овутишни билмайсан ! Сенинг учун ҳам бу ишни мен қилишим керакми?!     Моҳирнинг дашномига Шаҳло парво қилмади. Парво қиладиган ҳоли қолмаган эди унинг.   Шундоқ ҳам уч бола билан  кун бўйи тинкаси қуриб бўлганди Шаҳлонинг. У жаҳл билан ташқарига чиқиб кетган эрининг изидан мунғайиб тикилиб қолди.     Ўзи шу тўнғичи Шаҳзодаси укаларига караганда анча инжиқлиги рост. Феъли тутиб қолса на яхши гапга кўнади , на ёмонга . Тинмай "ариллаб"  (Моҳирнинг таърифи бу) миянгни қатиғини чиқариб юбормаса ҳисобмас.     Неча марта шифокорларга кўрсатишди . Барча шифокорлар бир гап айтади :     - Бола туғилаётган вақт қаттиқ қийналган экан. Барча инжиқлиги шундан.  Қаттиқ уришманглар. Вақти ўтиши билан ўзига келиб қолади.      Шаҳло ҳар сафар боласи хархаша қилиб  ҳолдан тойдирганда қайнонаси Салима опадан хафа бўлади . Ўшанда шифокорлар : "Ҳомила катта , камига ўқига ўралиб қолган ,  болани ҳаётини хавф остига қўймай кесарча кесиш усули билан дунёга келтириб олайлик" деб бир неча бор такрорлашларига қарамай Салима опа "Ўламан саттор , келиним ўзи туғади. Уни қорнини ёриб ярим жон қилиб бермоқчимисизлар ? Ундан кейинги болаларини қандай туғади ?" дея туғруқхонани бошига кўтарганди . Хуллас , шифокорлар бир тараф бўлди , Шаҳлонинг қайнонаси ва келинлик уйидагилар бир тараф.Оқибатда  шифокорлар қайнонага бас кела олмадилар.     Салима опа айтгандек  Шаҳлонинг кўзи  "биб- бинойи ёриди". Бояқиш келин бир ярим кун оғир  дард чекканини ҳисобга  олмаса албатта.     Она- она-да ! Кулча юзлари тўлин ойдек  ширин қизчасини илк бор бағрига босган Шаҳло туғруқ вақтидаги  барча оғриқларини унутган бўлди . Жарроҳлик амалиётисиз кўзи ёригани учун амалиётга  розилик бермаган қайнонасидан ҳам миннатдор бўлишни унутмади у. Аммо барчаси туғруқхрнадан уйга қайтганларида бошланди. Бу даврда асосий иши  қорни тўйиш ва ухлашдан иборат бўлиши керак бўлган чақалоқ деярли ухламасди . Қўлда кўзи илиниши билан жойига  ётқизсалар яна йиғига зўр берарди.   Салима опанинг қилмаган амали қолмади. "Қизалоқни чилла босган" деди у дастлаб ва ўзича аллақандай ирим- сиримларни қилган бўлди. Бу ишларни фойдаси бўлмагач келинига ёпишди  : "Ҳаммасига сиз айбдорсиз. Уйга қамалиб олиб болани қучоқлаб ётаверганингиздан у ҳидингизни олиб олган. Энди таъзирингизни енг !"     Шу тариқа ойлар ўтди. Бола она сутига тўймаяпти шекилли деб сунъий овқатлантириб ҳам кўрдилар . Натижа эса ҳамон ўша ўша эди.     Шаҳзода уч ойлик бўлганда асосий ташхис қўйилди. Туғруқ пайтида қизалоқнинг бошида сувли киста орттирилган экан. "Энди бу ёғига парвариш ва чидам ,- деди болани бошини аппаратда кўрган шифокор,- вақт ўтиб дорилар таъсирида киста сўрилиб кетади. Унга қадар унинг табиатида ана шундай инжиқликлар кузатилиши табиий ҳол"      Шундай буён уч йил вақт ўтибди. Шаҳзода ҳам анча ўзига келиб қолди. Олдинги хархашалари анча камайган ўзи ҳам унча- мунча яхши гапга кўнадиган бўлиб қолганди. Бошидаги шиш эса деярли сўрилиб кетганди . Аммо онаси уч ой аввал эгизак укаларини дунёга келтириши билан унинг яна инжиқлиги тутган бўлди. "Бу қиз онасига ичикди,- ўзича ташхис қўйди Салима опа ,- онаси укаларига қараган сари ғайирлиги келяпти . Ҳеч қиси йўқ ҳадемай ўтиб кетади" .      Салима опа Шаҳзода туфайли анча тавбасига таянганди , шу сабаб бу сафар Ҳасан- Ҳусанларни кесарча кесиш орқали дунёга келишларига қарши бўлмади. Амалиётдан кейин келини ўзига келиб олгунча Шаҳзодага қараб анча ҳолдан тойганди уям. Уч ой деганда бугун илк бор  синглисиникига бориб кўнгил ёзиб келишни ният қилгани ҳам шундан эди. ​Қайнонаси меҳмонга , бошқа оила аъзолари иш-ўқишига кетгани боис Шаҳло кун бўйи қийналиб қолди. Кечга битта овқатни бир амаллаб қозонга солди-ю , яна болаларига ўралашди.  Ишдан қайтган Моҳир эса узоқ кутилган футбол ўйинини кўришга ҳалақит берган қизидан аччиғи чиққанди.      Шаҳло эгизакларини бешикка белаб тебратиб ўтирар экан ташқаридан эмаклаб кирган жундор маҳлуққа қараб "эси оғди"     "Маҳлуқ" ҳиқиллай- ҳиқиллай овуниб қолган Шаҳзода томонга йўл солганди.    - Ғғғғиииир ... Ман ҳозир ҳадеб йиғлайверадиган Шаҳзодани еееб қўяяямааан .     Хаёл билан бўлиб ўтирган Шаҳло қайнотасини нимчасини тескари кийиб юзига бўри ниқобини тақиб олган эрини овозидан таниди. Бу вақтда лего ўйинчоқларини ўйнаб ўтирган Шаҳзода "Аааа" деб чинқирди- ю , ёнбошига гуп этиб ағдарилди.  Унинг кўз қорачиқлари тобора йўқолиб бораётганди.     Моҳир ниятига етганди. Икки соатларда ўзига келган бийрон тилли  Шаҳзода қайтиб ҳеч қачон хархаша қилмади. У энди уззу-кун бир нуқтага термулиб ўтирар , тиш  ёриб бирор сўз демасди. Кўп ўтмай унинг тилдан қолгани маълум бўлди .     Орадан бир хафта ўтиб эса қизалоқнинг  аъзони бадани кичикроқ танга ҳажмидаги оқ доғлар билан тўлиб тошиб кетди.      Сўнгсўз :      Қадрли ота- оналар ... Фарзанд сиз учун умрингиз давомида хуш бўйлари билан ҳаётингизга кўрк берувчи жаннат райҳонларидир.      Ҳеч қайси кўнгил очар футбол ўйинлари-ю , телефон гурунгларни фарзандингизнинг бир дона кулгисига арзимайди.     Статистик маълумотларга кўра  сўнгги  вақтларда болалар асаб тизимининг зўриқиши, стрессга учраши , қаттиқ қўрқувга тушиши натижасида талай касалликлар авж олаётгани сир эмас. Бу касалликлар орасида ёш болаларда  қанд  ва хатто саратоннинг касалининг  учраши инсоният учун том маънодаги чинакам фожеадир.      Жаннат райҳонларини топтаманг ...     Уларнинг   хуш ифор таратганига нима етсин... Муаллиф:    Хазонрезги
    3 комментария
    41 класс
    💥Марям. 5-қисм. Муаллиф: Сулҳида Даврон. Отам ва онам билан саломлашиб бўлгач навбат мени таништиришга келди. Юзимдаги уят белгилари аллақачон юзага чиққани, агар рўмолим қулоқларимни тўсиб турмасайди, энг кўп қизарган қисмим қулоқларим эканлиги билинарди. Тақдирингда ёзилган одам бир баҳоналар билан йўлингдан чиқаверарди. Ота-онамиз бизни таништириш учун бир араб одатини қилишган бўлсада биз аллақачон бир биримизнинг қиёфамизни танир эдик. Исмларимиз Марям ёки Улуғбек эканлигини билмасакда, тасодифлар замирида сабаблар ётишини шунда англадим. Ҳаққим бир эди менинг. Бир марта қарадим юзига, кўзига у ҳам мендек таажубдами дея. Ёки мени танир эдими олдиндан. Кўзларида кўрганим тушунарсиз туйғулар бўлди. Балки менга ўхшаб ичида саволи кўп ёки норозилиги. "Улуғбек сиз Марям қизимиз билан ана у столда ўтириб, танишиб, гаплашиб олинглар, ҳатто ўзингизга алоҳида буюртма қилинглар, биз шу ерда ўтирамиз. " деган одам Улуғбекнинг отаси эди. Онамга қараганимда рухсат берганини билдирган ишорани кўргач отамга қарадим. "Биз шу ердамиз қизим" деб мени тинчлантирди. Ўрнимдан туриб айтилган жойга юриб борар эканман тиззам титраганини сездим. Улуғбек мендан олдин бориб тик турган ҳолатда менинг келишимни кутди. Бурнини тортиб қўйиб қўли билан "ўтир" дегандек ўриндиқни кўрсатди. Ўтирдик. Офитсиант келмасидан аввал яна менга таниш овози билан гапирди. "Демак, Марям ҳа?" деб сўраганда кўзларини кўрмас эдим аммо юзидаги ифода асабларининг тарранглашганини билдириб турганди. 🕊 "Топган қизингиз шуми?!" "Нима қилган қизга? Ойдек қиз" "Қиз ўраган ота! " "Aсл сени кўзингни парда ўраб қўйибди!!" "Ота, у билан ҳаётларимиз бошқа -бошқа, кўрмаяпсизми орамиздаги фарқлиликни" Улуғбек қўллари билан юзини ишқаб олиб хонада бир ерда турмасдан юриб гапирарди. Зарифа эса, ота-ўғилнинг ораси яхши бўлиш ўрнига баттар бўлиб бораётганидан ташвиш қила бошлади. Қосим ташқаридан келишганидан бери хонадаги диванга чўзилиб олиб телевизорга қарарди. Қизи ичкарига киришга қўрқиб ташқаридан бор гапни эшитишга уринарди. "Сенга нима бўлаяпти ўзи? Ўзинг айтмадингми сизлар учун уйланаман мендан у қизга эрлик кутманглар деб. Бу нима тантана энди. Бизга маъқул шу қиз." "Дадаси! Илтимос, қиз ёқмаган бўлса мажбурламанг " деб Зарифа орага қўшилди. "Йўқ ойи, менга ёқиб ёқмаслиги у кишини қизиқтирмайди, дардлари битта. Менга босим ўтказиб, у киши хохлагандек ҳаёт кечиришим. Aммо мен ҳам Улуғбек бўлсам сиз айтгандек бўлмайди ота!" деб сўнги сўзини айтиб эшикдан чиқиб кетди. Гап пойлаб ўтирган синглисига бир қараб, ундан аламини олмоқчи бўлдида, яна индамай йўлида давом этди. "Битта-ю битта ўғлимиз бор нега уни ҳаётини доим қийинлаштиришни ўйлайсиз? Ёқмади у қиз ўғлимизга. Кейин, уни оиласи қанақа? Келиб - келиб таксичи билан қуда бўламизми? Онаси ўқтувчи эмиш лекин бирор ерда ишламаган. Улуғбек божхонада ишлайди унуттингизми? У бунақа инсонлардан шубхаланиб ҳар куни уларнинг ашёларини титкилайди. Ким билади булар нималар билан шуғулланган четда. Қосим худди ўғлига кўрсатган бефарқликни хотинага кўрсатиб ўз гапида турди. "Биз ўзимизга бизнесс партнёр қидираяпмизми Зарифа? Одамгарчилиги бўлсин яхши иймонли одамлар билан қуда бўламиз деяпман. Ўғлинга топ-модел эмас уни тўғри йўлга бошловчи умр йўлдош керак. Кўрмаяпсанми? Кўзингни оч! Чакишни бошлади боланг, эртага ичишни бошласа додингни кимга айтасан. Мингта баҳона топди, ишларни бошқармаслик учун, йўқ, нима эмиш сизларга божхонада керак бўламан мен бор эканман қўрқмай хохлаганча юк олиб кирингмиш ". "Ўғлинг деб урғу қўйишингизни қаранг худди мен онамни уйидан олиб келдим уни". "Сендан ҳаво олади. Чунки унга нимани тақиқлаган бўлсам сен аксини қилиб яшириб доим уни менга қарши чиқишга ундадинг. Бу охирги огоҳлантиришим агар уйланиш масаласига ҳам аралашсанг онангникига кетавер". Қосим хотинига қаттиқ гапиришга мажбур бўлди. Чунки хотини бу ишга ҳам бурнини суқса Улуғбек бутунлай ботқоққа ботишини биларди. Зарифа ўғлига ёқмайди деди аммо Қосим "кимга уйланиш менга барибир " деган ўғлининг кўзларида бошқа нарсани кўрди. Ва бу кичкина умид бу ишни охиригача боришга арзирди... 🕊Майрам🕊 Бир неча соат аввал .... Китобларда, филм ва одамлар оғзидан эшитганим бир гап бор эди "Тақдир ҳазили". Доим шу иборага дуч келганимда тақдирда ҳазил бўлмаслиги одамлар ўзини ночор ёки-да ноқулай аҳволга тушганини шу жумла билан оқлашга ҳаракат қилишади деб ўйлардим. Aммо нима деганлар,"ҳеч қачон катта гапирма". Тақдирнинг энг кучли ҳазили қаршимда турарди. Мендан кўзини узмаганини сезсамда унга қарашга ботина олмадим. Ичим титраётган эди. Нигоҳларимни бир неча ҳафта аввал қўлимда тасодифий тўқнашувдан қолган яра изига қаратдим. Хисларим қувватли эди. Юрагимни сиққан тушунарсиз бу хис, яра фақат қўлимда қолиб кетмаслигини, бошқа яралар из қолдиришини ва унинг яна меъмори рўпарамда турган йигит бўлишини айтарди. "Демак Марям ҳа? Қизиқ сиз билан неча марта учрашдик, лекин исмингизни энди билаяпман. Учрашувлар тасодиф эдими ёки сиз аниқ нишончими?" Овозидаги оҳанг юмшоқликдан йироқ, гапирган ҳар гапида илмоқли жумлалар бор эди. "Бир англашилмовчилик борга ўхшайди. Шу пайтгача мен билиб ёки қастдан йўлингизга чиқмадим. Aэропортда сиз ўтирган хонага мен кириб келмадим. Йўлдаги пиёдалар ўтиш жойида мен сизни бир нечта мошина орасидан атайлаб сизни топиб ўзимни мошина остига ташламадим. Aгар бир ўлжани нишонга аниқ олган биров бўлса у мен эмаслигим аниқ. " Бу гаплар ичимда жим ётган ва ўзимга ҳам номаълум бўлган бошқа бир Марямни юзага чиқарган эди. Турмушга чиқаман деб ортиқча ҳавас қилган қиз эмасдим. Менга кўра тасодифий бўлган учрашувларнинг ортида бир сабаб қидирган одамга ўзимни учрашувга чиқиб гапларининг остида эзишига қўйиб бера олмасдим. Туришидан, гапларидан бу ерга мажбур келгани билиниб турибди. У ҳолатга маҳкум келган бўлса, мен ҳам ихтиёрий келмадим. Ота онам билан бирга вақт ўтқазаман деган хаёлда келган эдим ва ҳеч кутилмаганда ўзимни учрашувда топдим. "Қаердан қайтаётган эдингиз-ки сўроқ хонасига таклиф қилиндингиз?" Шубҳали қарашлари аэропортда кўрагн куни ҳақида савол билан давом эттирарди. "Миср" "Мисрда нима иш қилдингиз деб сўрасам..." "Ўша ерда улғайдим " Берган жавобим татмин қилдими дея юзига қарадим. Жиддий ва шубҳали қарашлари ҳали ҳам устимда эканини кўрдим. "Сиздек қиз, ўзидек йигитга турмушга чиқишни хохлайди деб ўйлагандим. Борган сари гаплари ўткир пичоқдек кесинкинлашиб юрагимга оғир бота бошлади. "Нотўғри тушунманг ўранган қизлар, диний таълим олганлар, кўпроқ қори, аҳли илм инсонларни жуфт сифатида хохлашади. Сизнинг бу учрашувга келганингиз.." "Учрашувдан хабарим йўқ эди. Гапларингизга қараганда сизнинг ҳам хабарингиз бўлмаган," дедим. Ўзимни яна бир тергов хонасида хис қилгандек бўлдим. "Нима буюртма беришни келишиб олдингизларми?" деб офитсиант йигит келди. "Райхонли чой ва икки сан себастян ширинлиги " деганда, мендан фикримни сўрамагани мени ёқтирмаганининг далили бўлди. Ёқтирмаган одам қаршисида ўтиришга хожат йўқ. Офитсиант кетишини кутиб ўрнимдан туришга отланиб унга қарадим. "Ҳаётни бирлаштириш, фикрларнинг бирлашуви бўлмаган жойда мантиқсиз қолади. Сизга ёқимли иштаҳа " деб ўрнимдан турганимда У ҳам ўрнидан туриб "Ота-онамиз бизни учраштириш учун шунча ҳаракат қилишибди, узур, ўйламай иш тутдим. Сиздан сўраш ақлимга келмади " "Aқл - мантиқдан андоза олади. Мантиғингизда аёл кишига муносабатингиз, уни одам ўрнида кўрмаслик бўлса узрингиз ўринли эмас. Бу сухбатни ҳам давом эттириш шарт эмас." "Жаҳлнингиз тез чиқишинг сабаби нима?" "Жаҳлим чиққанини сизга ўйлантирган сабаб нима?" "Доим шунақа ҳозир жавобмисиз?" "Одамига қараб " "Ўзи сезган эдим телефонда гаплашган қиз бошқа, ҳаётга кўриб турган қиз орасида анча фарқ бор." Орамиздаги мулоқот даҳанаки сўз талашиш ва тортишувга ўхшаб боряпти. Ота - оналаримиз уч тўрт стол нарида бизни эшитишмасада, оёқда тик туриб гаплашганимизни кўриб, нималар бўлаётганига ҳайрат билан қараб туришган бўлса ажаб эмас. Бировга ҳеч қачон қўпол муомала қилмасдим. Бу менинг одобимга тўғри келмасди. Лекин, ота - онасининг қистови билан келгани аниқ бўлган бу йигитнинг биринчи қурган жумласи, худди мен атайлаб унинг йўлига чиқиб қолгандек муомала қилиши, яна юзаки бўлсада, нима ичиб ичмаслигимни сўрамагани, неча кундан бери Гулмира янгамни одам сифатида кўрмай уни аёвсиз калтаклаган эрининг қилиқларидан таъсирландим шекилли, Улуғбекнинг савиясига тушиб гапиришга мажбур бўлдим. Жим туриб ҳеч қайси гапига жавоб қайтармасам, у истамасада унга турмушга чиқиш учун ҳаракат қилган қиздек кўриниб қолаяпман назаримда. Сумкам ичидаги телефоним тинмай жиринглай бошлади. Бемаврид жиринлаган телефон қайта-қайта чалгач ва қовоғини уйиб менга қараб турган кўзлар яна нотўғри хаёлларга бормасин дея мажбур телефонимни сумкамдан чиқариб Сурайё қўнғироқ қилаётганини кўрдим. Ҳаяжон ва стресс ўзнини кўрсатди қўлларим титраб телефонни банд тугмасига босдим. Ва ҳар иш устма-уст келадиган кунни топгани учун телефон қайта жиринглади. "Истасангиз жавоб беринг. Кимдир жуда қаттиқ хавотир олмоқда " "Хавотирга тушадиган аҳволда эмасман ота-онам ёнимда. Дугонамга эса кейин жавоб бераман " Буюртма берилган ширинлик ва чой келганини кўриб сумкамни қаттиқ ушлаб кетишда қарорли эканлигимни билдирдим. "Ота-онамиз бизларни таништириш учун ҳаракат қилишибди, аммо кўриб турганингиздек илк дақиқалардан бир биримизни тушунолмадик, менимча, бу энг катта жавоб бўлади улар учун. Бахт тилайман сизга "деб қўлини жўзди. "Саломат бўлинг" деб ниҳоят қадам ташлаб ортимга ҳам қарамай юра бошладим. Бу ҳолатни биринчи фарқ қилган онам бўлди, отам иккаласи тезда ўрнидан туриб менга қараб юра бошлашди. Хаёлимдаги қиз ва йигит учрашуви бундай бўлмаганидан, ота онам менга яқинлашган сари кўзимдан томчилар оқа бошлади. "Нима бўлди қизим? Нега йиғлаяпсан?" деб сўради онам "Сени хафа қиладиган гап гапирдими?" "Йўқ уйга кетайлик илтимос ўзимни ёмон хис қиляпман ". Отам дўстига бир нима деди ва биз маконни тарк этдик. Танноз, ҳар гапдан хафа бўладиган қизларни жиним суймасди. Aммо яна кимни хаёлан ғийбатини қилган бўлсам, ўзим шуни ўзини яшаётган эдим. Йўл битмади. Уйга кириб борганимизда бувим ўнлаб саволлар берди, қаерда, нима қилганимизни сўради. Ҳеч кимга ҳеч нарса демай хонага кирдим. 🕊 "Қизим нега кунлардир кайфиятинг йўқ? Биз билмаган бирор гап бўлдими?" Онам учрашувдан келганимизга уч кун бўлганида, ўз ичимда курашиб юрган туйғуларим сабаб тушган кайфиятимни сўради. "Хуш бўлмаган учрашув бўлди онажон. Илк жумлаларидан гапирмай жим туришим керак бўлган жойда, беҳуда сарфлаган гапларимга пушаймон бўлиб ўтирибман. Мен у йигитни танир эдим" "Танир эдинг?" сўради бечора онам. У кишига қаерда, қандай кўрганларимни айтиб бердим. Улуғбекнинг у учрашувларга шубҳа билан қараганини ва қўпол муомаласини айтдим. Онам гапларимни охиригича эшитиб менинг ҳеч қандай айбим йўқлигини, қиз боланинг савдоси шу бировлар келинликка сўраши мумкинлигини, маъқул келмаса бунда ҳеч қандай ножўялик ва мажбурият йўқлигини айтди. "Нима ёдимга тушди биласизми? Мен нега сизнинг берган насиҳатларингизни жуда кеч эслайман. Aйни керакли дамда нега ақлимга келмайди?" "Чунки баъзилар насиҳатни қулоғига халқа қилганда, бошқалар оёғига тикан суқилмаганча ёдига келмайди. Aччиқ табассум тўкилди лабларимдан. Бошимни эгиб дарсимни олганимни англадим. Қуръонни ёд олиш бошқа, уни яшаш бошқа нарса экан. Онамнинг энг кўп қилган насиҳатларидан бири, "кўнглинг бировнинг гапидан оғриса, билгинки нафсинга исён қилмоқда. Нафсинг олишинг керак бўлган дарснинг олдини тўсмоқда. Бировни хафа қилмаслик учун бор кучингни сарфлашинг мумкин, аммо, бировдан хафа бўлмасликни уддалаш осон иш эмас." "У йигитинг гапларига хафа бўлганимнинг сабабини топдим. Ҳар қанча менга, сизларнинг мени асраб олганингиз таъсир қилмади десамда, ўз отамнинг мени истамаганидан жуда қаттиқ хафа бўлган эканман. Уни ўз ичимда айбладим ҳам. Кўнглимга унга нисбатдан кин боғладим. Унга ҳукм ўқиб жазо берадигандек тутдим ўзимни." "Илоҳликка номзод бўлдим де?" "Худди шундай. Пайғамбаримиз с.а. в. Aхлоқига тўғри келмайдиган тушунчалар билан қалбимни ақлимни машғул қилдим." "Қизим инсон кўзи 180 даражани кўра олади. 180 даража радиуси атрофимиздаги ҳар қарични кўрсатади. У 180 даража доим кўз олдингда. Бир бурчак тўла тўкис бўлиши учун яна 180 даражали бурчак қўшилиб 360 даража ҳосил қилиши шарт. Биз бандалар кўз олдимиздаги нарсаларни яхши англашимиз учун ич дунёмизга эътибор қаратишимиз зарур. Шунинг учун нафсини тарбия қиламан, гўзал ахлоқ эгаси бўламан деган ҳар одам, аввал ўз ичига қалбидан ўтганларга қарамоғи шарт. Нима эди 11 қоидадан бири?" "Назар дар қадам " "Баракалла! Буни шунчаки кўзинга қараб юр деб тушунмаслик керак. Олдин ўзининга боқ, кейин ноғора қоқ ибораси ҳам аслида тарбия йўлида ишлатиладиган қоидалардан бири, фақат бу ибора халқ орасида бузилиб бировга гап исботлаш маъносида ишлатиладиган бўлган. Юрагинг у йигит гапидан оғриган бўлса, нафсинга ундан аввал оғир келган отангнинг ўзини тутганига бўлган нафратинг, кининг бўлган. Қалбида бир мусулмонга зарра кини бўлган жаннатга кира олмайди деган ҳадисни энди англадимгми? Биз оддий бандалар учун бу жуда оғир нарса. Кўнгил синдирамиз, кўнгил қўямиз, ўша одамни ёмон кўрамиз. У ҳақда эшитгимиз келмас. Бир ерда ўтиришдан қочамиз, бора бора кин тутамиз, нафрат қиламиз. Нафрат ортидан ғазаб келади. Ғазаб ортидан ғайирлик. Ғайирлик эса гуноҳга хомила. Хуллас ҳар ёмонлик ортидаги они сабаб кўнгил синишдир. Сен сен бўл, ҳеч кимни кўнглини синдирма, аммо бировдан хафа бўлишдан қўрқ. Дин қуръон ёдлаш, намоз ўқиш, рўза тутишдан иборат эмас. Дин гўзал хулқ билан иймон билан сўнги нафасингни беришдир қизим. " Бир менга онамнинг гаплари малҳамдек туюладими ёки у кишини эшитган ҳар ким шундай таъсирланадими? "Сиз билан гаплашсам ўзимни химояда ҳар хил тузоқ туйғу ва ҳаракатлардан омонда хис қиламан. Лекин ёлғиз қолсам нега тез енгиламан?" "Жоним қизим сен мени бу айтган ҳар гапига қатъий риоя қилади дея оласанми? Aгар сенга буларни такрорлаётган бўлсам билгинки, энг кўп ўзим шу маслахатга мухтожман. Биз бир биримизга эслатувчимиз. Кунлик аҳволимизга қара. Кимдир қайсидир ресторанни мақтайди, бошқа биров кийим дўкони. Эркаклар мошина, техника, пул топишдан гапиради. Ёмон хабар эшитса телеграм гурухларга тарқатиб огоҳлантиради. Одамзотнинг бир-бирига бир нималарни реклама ёки огоҳлантирмаган куни йўқ. Шунинг учун юз йигирма тўрт минг пайғамбар жаннатни, ундаги Aллоҳ жамолини реклама қилиб, жаҳаннам деган ёмон азобли жойдан огоҳлантирган. Юрган йўлинг, босган ҳар қадаминг сониясигача ёзиб олинган дунёда ички тушунчаларинг назоратсиз қолади деб ўйлайсанми? Сен ҳеч хаёлида ўзи билан гаплашмаган, ўзи билан маслахат қилмаган одамни эшитдингми? Ундай одамни ўзи йўқ. Aгар ўйлов фикр бўлмаса ақл бўлмасди. Aқл бўлмаса еб кўпайиш ва вахшийлаша оладиган ҳайвондан нима фарқимиз бўларди. Aқлинг тоза зарарсиз ўйлар ўйлаб сени оғритишини истамасанг, қалбинга ёмон хисларни киришига йўл қўйма. Ёмон тушунча ва хислар қалбни кирлатади. Қалб эса Aллоҳнинг уйи... Оддий дунё ҳаётида уйинга мехмон келса, тўзиган ёки кир бўлган ерингдан уялиб, хижолат бўласан. Ҳеч мехмонни уйингнинг энг тўзиган ва кир хонасига ўтирғизасанми? Йўқ албатта. Ўзинг ҳам кир ерда ўтиргинг келмайди. Унда Aллоҳни қалбимда дейишдан аввал у ернинг пок ёки нопоклигига яхшилаб қара. Сўзда қалбим тоза деган билан бўлмайди. Қалбни тоза тутиш учун унга кирли тушунча ва хисларни киргизмаслик керак. Бировга кининг, хасадинг, ёлғонинг, кибринг, манманлигинг бўлмаслиги шарт. Буни уддалаган борми десанг пайғамбарлар ва баъзи валийлар эплашган." Онам гапларини тугатар экан ҳали йўлнинг бошидалигим ва қанча нарса ўрганишим кераклигини билдим. Тун ярмида жойнамоз устида кўп истиғфор ўқидим. Улуғбекка бўлган гинамни ҳам қўйиб юбордим. Қанчалар енгилашганимни ўзим ичдан хис қилдим. Ҳаётингда учратадиган инсонлар сен билан йўл олар ёки сенга бир нарсалар ўргатар экан. Улуғбек менга қилган муомаласи билан ўз отамнинг ишини мен эмас яратган торозисида тортиши кераклигини ўргатди. Нафсимга оғир келган экан мени биров истамагани. Эҳ нодон ношукур Марям сени бошқалар истамаган бўлсада Роббинг бандам деб ҳаёт бериб неъматлантириб қўйибди, шунга фаҳминг етмай хом сут эмган бандаларидан хафа бўлиб юрибсанми? Дуомни қилиб ичим ҳузурга эришиб жой намозни йиғиб қўйдим. Чироқни ёқиб бувимни безовта қилгим келмай, нимчамни чўнтагида, хуфтон намозидан бери қўлимга олмаган телефонимни олиб чироғи ёрдамида нарсамни топиб олмоқчи бўлдим. Телефоним экранида бир смс хабар турарди. "Салом! Марям сизни хафа қилдим шекилли. Кўнглингизга олиб кетиб қолдингиз. Эртага учрашиб гаплашиб олсак нима дейсиз?" 🕊Ҳаётнинг бешафқатлиги эмас, одамларнинг сохталиги чарчатар🕊 Хатолар инсонларга хос, шу жумладан унутиш ҳам. Кўникма эса катта неъмат. Унутган нарсангни эсласанг туйғуларинг янгиланади, яхши бўлса эслаб яна хурсанд бўласан, нохушини эсласанг дилинг яна хира бўлади. Кўникма эса олган ҳар зарбаларга чидамли бўлиб, охири оғриқ хис этсангда эътибор бермай ўтиб кетасан. Гулмира янгам, амакимнинг юзига бошқа қайрилиб ҳам қарамаса керак деб ўйлаган эдим. Aммо у бу камситилиш ва калтакларга шунчалар ўрганиб қолган экан-ки, индамай ҳеч нарса бўлмагандек дастурхон бошида ёнма-ён ўтирарди. Мен бу ҳолатни кўриб томоғимдан луқма ўтмасди. Онам билан гаплашган мавзумизда содиқ қолиш, тараф тутмай туриш қанчалик қийин. Икки опам ҳам дастурхон бошида ўтирарди. Ҳаммани боши эгик, хўрак билан оввора. Телевизорда қандайдир теленовелла кетмоқда. Унда ёш аёл эрининг хиёнатини кечиролмай, бир боласи билан сарсон. Эри йигитчилик деб мавзуни ёпмоқда. Хуллас, бувимнинг ёш келинни ахмоқликда айблаб ўтган теленовелласи, ниҳоят реклама сабаб бошқа каналга олинди. "Замира, сен қачонгача юрмоқчисан бу аҳволда?" деб сўради бувим ўзидан ўзи. Замира опам косасига қошиғини номига солиб чиқаргандек ҳаракатлар қилиб гапирди. "Нима қилган аҳволимга буви?" "Сингилларинг сендан кичкина турмуш қуриб кетишига тайёр бўлиб турибди. Ўттизга қараб кетяпсан юрасанми шундай?" "Буви энди 25 дан ўтдим ўттизимга бор ҳали. Сингилларимга ўхшаб эрсираганим йўқ. Бемалол ким хохласа эрга тегаверсин. Менинг бошқа режаларим бор." Замира опам менга захрли нишини суқиб турганда амаким қўли билан дастурхонга бир урди. "Тилинг узайган сени!" деб жаҳл билан опамга қаради. "Тилим узайган бўлса ойимни ургандек урасизми дада?" деди пинагини ҳам бузмай. "Ойинг ҳам тилидан топди " "Бир сен топмадинг бир жойингдан " деб ғудранди Aлмира опам. Уни мендан бошқа яна биров эшитдими деб атрофимдаги чеҳраларга қарадим, амакимдан бошқа ҳамма эшитгандек тутарди ўзини. Мана бу майнавозни ҳам биров олса қанийди?" деди бувим ён бошида ўтирган Aлмира опамга қараб. Aлмира опам ўт чақнаган кўзи бувимга қаради... "Нима майнавозлигимни кўрдингиз бувижон?" Буви сўзидаги жон бироз бошқача эшитилсада, яна ҳеч ким аҳамият бермай ўтди. "Нима йўқ-ки? Қиз бола дегани нега йигит болага ўхшаб сочини калта кестирсин. Олдингилари яна бир нав эди. Бу сафаргиси ўтиб тушди. Орқасини қирдириб олдини шиширганинг нимаси? Соч ўлгурга майли десам бу атир ҳидига нима дей? Гулмира келин гапирмайсанми қизинга ўғил болага ўхшаб кийиниб юриш, туруш қилиши оддий ҳолми? Буни бирор дўхтир- пўхтирга кўрсатайлик" "Она, сиз аралшманг Aлмира булар хато жканлигини ўзи жуда яхши билади. Ҳаваси ўтиб кетади ҳали. " деб орага қўшилди отам. "Aлмира қизим, сенинг ўзинг ҳимояга мухтожсан. Қиз, аёллар севган инсонларини химоя қила олиш учун уст бошларини ўзгартиришлари шарт эмас..." деб мулойим оҳангда онам гапирди. "Жуда, ҳамманг ақлли бўлиб кетдинг-да? Сенларга нима мени кийинишимдан? Нима деб ўйлашимдан? Икки кун бўлди келганларинга менга ақл ўргатасан ҳамманг. Мен билан ишинг бўлмасин бирортангни. Жуда қизиқ бўлса асранди қизинг билан шуғуллан " деб эшитган энг қўпол сўзларимни сарфлади. Бувим ичаётган чойи томоғига учиб, йўталишни бошлади. "Бу қандай услуп қизим. Марям асранди эмас, сени синглинг ҳам. Эшитмайин иккинчи марта бунақа муомала қилганингни " эътироз билдирди Гулмира янгам. Дастурхонда таом танаввул қилиниб, у егулик танага қувват бўлиши учун соатлаб меҳнат сарфланади. Aммо оғизга солинаётган ҳар луқма жаҳл, ғазаб, киноя, дил оғриғи билан одам ичига кирар экан ундан қувват қандай бўлсин. Қувват нафақат ақлий ва жисмоний меҳнат, балки, ибодат учун энг зарур манбаа ҳисобланади. Қуръонни ёд олган пайтларимиз устозамиз бизга ўзи таом пишириб бериб, дастурхонга ўзи бирга ўтириб, ҳар қошиғини Aллоҳ исми ва қуръонга лойиқ ахлоқда бўлиш учун саноқсиз истиғфор айтирарди. Баъзи кунлар бир бурда қотган нон ва бир пиёла шакарли чой бериларди. Сабабини сўраганимизда "Ошқозон яхши тўйинмаганда хотира яхши ишларди " дейишарди. Шу дамлар ёдимга тушди. Ҳозир бу даврада ўтирган ҳамманинг кайфияти бузилди. Егани, фойдадан кўп захар бўлиб қўшилди қонига. Ва бу афсуски оддий ҳолдек. Давоми бор.
    6 комментариев
    29 классов
    Бахтиёр Турсун. Каналимизнинг азиз иштирокчилари яхши кайфият улашиш мақсадида,бундан уч йил аввал ,УСТОЗИМ Каримберди Тўрамурод билан бирга ёзганимиз мана шу ҳикояни сизларга тақдим қилишни ният қилдим. Соҳибжамол ва Дев. Тошмурод ака билан Жамила опага Худо ўғил берди. Жамила опа қўни-қўшниларга, сўраганларга чақалоғи неча килолигини айтмади. Ғанишерининг вазнини сир сақлагандек, ўзини ҳам кўздан пана қилди. Жамила опа минг яширгани билан қишлоқда сир ётармиди? Ғанишернинг киндигини ёғлаб қўйишга келган Адолат момо ҳайрат бармоғини тишлаганча кетгани билан кўрингинага айтаверди: − Жамила одам туғмапти, Жамила дев туғибди. Йўргагидаги болани ўн яшар дейсан. Ўнга кирганида улоқ чопмаса, курашга чиқмаса, Адолат отимни бошқа қўяман! Ғанишер ўнида улоқ чопмади, Адолат момо отини бошқа қўймади. Аммо жиғига теккан ўн саккиз-йигирма ёшли йигитларнинг ҳам уриб бошини ёрди, шу Ғанишер. Силкилашганининг қўлини билагидан ё елкасидан чиқариб олди, шу Ғанишер. Ғанишерни қишлоқда биров Ғанишер демади, Ғани Дев деди. Ғанишернинг хулқи, одати на одамники бўлди, на шерники. Бор қилиғи девники бўлди. Баджаҳлликда девлар Ғанишерга ҳасад қилди. Қўполлик бобида Ғанишердан ўтадиган одам бўлмади. Иккинчи синфдалигида сиёҳдонини сўраган синфдошининг пешонасида сиёҳдон изини бир умрга муҳрлади, ана шу Ғанишер. Учинчи синфдалигида ручкасини сўраган синфдошининг билагига пероли ручкани қадаб қўйди, ана шу Ғанишер. Шу-шу биров бир нарса сўрамайдиган бўлди, шу Ғанишердан. Ҳазил қилиб, сумкасини яшириб қўйган қизлар балога қолди. Бир синф қизнинг ҳаммасининг сумкаларини йиртиб, бурдалаб ташлади, шу Ғанишер. Шу-шу биров ҳазил қилмайдиган бўлди, шу Ғанишерга. 2. Одам иси ёқмайдиган Дев, ўтганнинг ўроғини, қайтганнинг кетмонини тортиб оладиган Дев қўшнилари Анорбой аканинг қизи Дилдоранигина аяйди. У билан мактабга бирга бориб, бирга қайтади. Икки синф пастда ўқийдиган қизнинг дарсдан чиқишини пойлаб туради. Дилдора ҳам олдинроқ бўшаса, Девнинг дарси тугашини кутади. Девнинг ўзига меҳрибонлиги Дилдорага ёқади. Дев бор экан, Дилдорага на бирор синфдоши ҳазил қилади, на бирор ўғил бола ҳадди сиғиб гапиради. “Мактабни битирсанг, ўқишга борасанми, мен Тошкентга бориб ўқийман?” Собирнинг бор-йўқ ёзгани шу. Бор-йўқ сўрагани шу. Айби шуни оғзаки сўрамай, бир қоғозга ёзиб сўрагани. Дилдораларнинг синфига кейинги танаффусда қуюндай бостириб келган Дев Дилдоранинг жавобини Собирнинг ўзига синф доскасига ёздирди. Бурнининг қони билан. − Яна хат ёзсанг, хат ёзган қўлингни суғуриб оламан! − Яхшиям “Мени яхши кўрасанми?” деб ёзмаган экан, − деди Қумри. − Шунақа деб ёзса, ҳозир Собирнинг бир эмас, иккала қўли ҳам синган бўларди, − кулди Дилдора. Аммо жиғига тегиб қўйса, Дилдорани ҳам аяб ўтирмасди, Дев. Ахир унга шафқат деган ҳис бегона бўлса, қаердан аясин? Сойдан сув олишга чиққан Дилдоранинг қўли сувга етмади. Шиддат билан оқаётган сувнинг сатҳи пастлаган экан. − Қўлимдан тутиб туринг, челакларимни тўлдириб олай! − Сен четда туриб тур, ўзим идишларингни тўлдириб бераман! – дейди бошқа ҳар қандай ўғил бола, аммо Дев эмас. Дев индамай, Дилдоранинг қўлидан тутиб турди ва қиз идишларини тўлдириб, Ғанишерга узатди. Иккала челак ҳам қирғоққа қўйилгач, қиз боланинг шайтонлиги тутди. Бир ҳовуч сувни олиб, Ғанишерга сепди. Муздек сув юзига урилган Ғанишернинг Девлиги тутди. Дилдорани сувга итариб юборди. Дилдора сузишни яхши биларди, аммо сувда сузадиган пайт эмас, ҳали мартнинг боши эди, оёқларининг томири тортиб қолди. Сув юзида Дилдоранинг бир кўриниб, бир кўринмай кетаётганини кўриб, Дев нима қилиб қўйганини фаҳмлади. Ўзини сувга отди. Сузишда Девга тенг келадиган одам йўқ, бирпасда Дилдорага етиб олиб, сочидан тутиб, қирғоққа сузиб келди ва уни сувдан чиқарди. Кечирим сўраши ҳам Девга хос бўлди: − Шунақа ҳазил қилсанг, кейинги сафар сувдан олиб чиқмайман! − Сизсиз ҳам чиқиб олардим, − деди тишлари тинмай такиллаётган Дилдора ҳам бўш келмай. − Совқотганингдан иягинг ликиллаб қолибди, уйингга борақол, сувларингни ўзим олиб бориб бераман. − Шу қилганингизга бир ҳафта сув ташиб берасиз! Бахтиёр Турсунов.: Дев бир ҳафта сув ташиди, Дилдора шамоллаб қолган эди. 3. Ғанишерни ҳарбий комиссариатдагилар иккиланмасдан десантчилар қисмига ёзишди. Икки йил тинимсиз машқ қилган, хизматни аъло даражада ўтаб қайтган, қадди қомати чет эл киноларидаги Шварценегер-у, Сталлонеларга ўхшаб кетган ўғлини кўрганида Тошмурод ака ҳам биринчи марта ўғлини Дев деб юборганини сезмай қолди: − Ҳақиқий дев бўлиб кетибсан-ку, Ғани Дев? Бир қўли билан отасини, бир қўли билан онасини кўтариб олган Дев уларни тўрт айлантириб, ерга қўйди: − Ўйнаб келганимиз йўқ, отажон, хизмат қилиб келдик! “Хизмат қилиб келган” Девни ҳамма қўни-қўшни келиб кўрди, “С приездом!” қилди. − Яхши хизмат қилиб келдингизми? − Ё товба, Дилиш, сенмисан? – қизни ҳам тўрт марта айлантирмоқчи бўлди-ю, энди у катта қиз бўлиб қолганини кўриб, астагина ерга қўйди. – Кап-катта қиз бўлиб қолибсан-ку, пучуқ? Келин бўладиган бўлибсан. − Э, боринг-эй! – аёлларга қўшилиб кетди Дилдора. Тошмурод ака билан Жамила опа Девни уйлантириш ташвишига тушдилар. − Кўз остингга олган бирор қиз бўлса, айт! – деди Тошмурод ака. − Сўраб нима қиласиз, бунингизнинг дастидан неча йилдан бери бирорта йигит Дилдорага бир оғиз гапира олмайди-ку, − деди Жамила опа. – Икки йил армиядалигида ҳам бирортаси юрак ютиб, бир оғиз гапира олмади. Ҳаммаси “Дилдора эгали” дейишади. − Унда борайлик-да, Анорбой аканинг олдига, − деди Тошмурод ака. Уларнинг олдидан ўтайлик. Ўтишди. − Ҳали қизимиз ёш, − деди Анорбой ака. – Берсак ҳам уни Девга бермаймиз. Унингиз одамни аямайди. Мен уни ёмон кўраман. Қишнинг чилласида қизимизни сойга итариб юборган шу Девингиз. − Қиш эмас эди, қўшни, қиш эмас эди, − деди Тошмурод ака. – Наврўз келай деб қолган эди-ей. − Ана, сизча ҳам борайлик, Наврўз келган ҳам бўлсин! – ўрлигини қўймади Анорбой ака. – Наврўзда шу Жаласойга тушиб, ўзингиз чўмилармидингиз? − Ҳа, энди, … − Энди-пендисини қўйинг, Девга берадиган қизим йўқ! Тошмурод ака этагини силкиб, чиқиб кетди. Оқила опа Жамила опанинг енгидан тортди: − Акангиз аччиқ билан айтди-қўйди, Девингиз, э, Ғанишержон Дилдора билан учрашиб, ўзлари келишиб олса, акангизни кўндириш мен тан. Ғанишер Дилдоранинг йўлини тўсди. − Дилиш, отам билан онам уйларингга боришган эди, − ғўлдиради Дев. − Қўшнилар доим бир-бирлари билан борди-келди қилишади-да, − сир бой бермади Дилдора. − Бошқа масала билан боришган эди. − Нима масала экан? − Онанг ёшлар кўришиб, ўзлари келишиб олсин, кейин отасини ўзим кўндираман, дебди, шунга сен билан кўришмоқчи эдим. − Кўришиб турибсиз-ку? – айёрона кулди Дилдора. − Э, бошқача кўришмоқчи эдим, − тутоқди Дев. – Кечқурун ҳовлиларинг адоғидаги жийда остига чиқ, сени кутаман. Дилдора “пиқ” этиб кулганча уйларига қараб кета бошлади: − Жийданинг тагида кўп юрма, дейди бувим, бехосият бўлармиш. − Чиқасанми? Девнинг саволи жавобсиз қолди. “Йўқ демади-ку, чиқади”, ўйлади Дев. “Чиқмай кўрсин-чи”. 4. Чиқмай кўрди, Дилдора. Кичкиналигидан эшитиб, қулоғида қолган “уккининг “ҳу-ҳу”лаши”га ҳам парво қилмай, ётаверди. Дев яна “ҳу-ҳу”ламоқчи бўлган эди, Анорбой аканинг ёнғоққа боғлаб қўйилган эшаги чўзиб ҳанграб юборди. Қулоқларини бекитиб, эшакнинг ҳанграб бўлишини кутган Дев икки кафтини жуфтлаб, энди оғзига карнай қилувди ҳамки, жонивор яна овози борича ҳангради. Энди қулоқларини беркитгани ҳам наф қилмади, Анорбой аканинг эшагига Олим чўлоқнинг эшаги, кейин ўзларининг эшаги, кейин қишлоқдаги ҳамма эшаклар жўр бўлди. Камига итлар ҳам ҳура бошлади. − Шошмай тур! – тишлари ғижирлади Девнинг. Эрталаб Илҳом отасига шикоят қилди: − Ота, эшак емини емаяпти! − Сув тутиб кўрдингми? − Сув ҳам ичмаяпти. − Қани, юр-чи. Ота-бола эшакни айланиб кўришди, Анорбой ака тоғорадиги емни эшакка тутди. Эшак емга интилди-ю, оғзини очмади. − Э, бунинг тумшуғини биров ингичка сим билан маҳкам боғлаб қўйибди-ку? – ҳайрон бўлди Анорбой ака. – Бу ишни ким қилган бўлса? Бу саволнинг жавобини биргина Дилдора билди. Ичида кулиб қўйди: “Жинни”. Даладан қайтаётган Дилдоранинг йўлини пойлаган Дев гапни калта қилди: − Дилиш, бугун ҳам чиқмасанг, ўзингдан кўр! − Уккининг “ҳу-ҳу”лашига қулоқ солиб ётиб, ухлаб қолибман, − кулди қиз. − Алдама! – пишиллади Дев. – Аччиғимни чиқарма, ёмон бўлади. − Ухлаб қолган мен, эшагимизнинг нима айби бор эди? − Бунча кўп ҳанграб, безор қилмасин-да, − деди Дев. – Бугун чиқмасанг, тош отиб, деразангни синдираман! Дераза синмади. − Дилиш, сенга айтадиган гапларим кўп. − Биламан. − Қаердан биласан? − Сиз жиннисиз-ку, жинниларнинг гапи кўп бўлади. − Мени сен жинни қилдинг, Дилиш. − Яна нима? − Эртага ота-онам уйларингга келади. − Келаверишсин, − кулди қиз. – Келиб-кетиб юрган жойлари. − Мазах қилма, − дўғлади йигит. – Улар совчиликка келишади. − Совчилар келиб ётибди шусиз ҳам, − яна кулди қиз. − Ўлдираман! – пишиллади Дев. − Меними? − Совчи қўйганини. − Энди мен борай. − Шошма, гапларим кўп эди. − Сизнинг гапингиз тугамайди, отам билса, ўлдиради. − Отангнинг кўп хушламайман-да. − Отам ҳам сизни ёмон кўради, совчингиз қуруқ қайтса, хафа бўлманг! 5. Анорбой ака йўқ дея олмади. Чунки Тошмурод ака мулла Сафар бобо билан Раис бобони бирга олиб борди. − Қизингни берсанг, шундай девқомат йигитга берасан-да, − деди Раис бобо. – Бунақа полвон йигитни етти иқлимдан топа олмайсан. − Ўзиям қўпол кўрингани билан кўп худрав йигит, − бунга ўзи ҳам ишонмаса-да, Тошмурод ака тайинлагани учун куёв бўлмишни мақтади мулла Сафар бобо. – Саломини канда қилмайди. − Ҳа, худрав, жуда худрав, − деди Анорбой ака. – Олим чўлоқнинг эшаги миндирмаганида болта билан шартта думини кесиб ташлаган ҳам, бизникига келганда ҳурган итимизнинг қулоқларини тишлаб, узиб олган ҳам шу Ғани Дев бўладилар. − Унда кичкина эди-да, қўшнижон, ҳозир эси кирган, − ўғлини оқлади Тошмурод ака. – Армиядан роса босилиб келган. − Кўрдик, босилиб келганини,− деб Анорбой ака эшагининг тумшуғини Дев сим билан боғлаб кетганини айтмоқчи бўлди-ю, тилини тишлади. − Энди гап бундай, − деди Раис бобо. – Шанба куни бобойларни чақирасан, фотиҳадай бир нарса қилиб қўямиз. Тирамоҳда катта тўй. Раис бобо бошқа гапим йўқ, дегандек, мулла Сафар бобога ишора қилди. − Илоё, ёшларимиз қўша қарисин, бахтли, саодатли бўлсин! – фотиҳа қилди мулла Сафар бобо. − Тўн-пўн атаган бўлсанг, мулла бобонгга олиб чиқ, − деди Раис бобо. – Менга битта кўйлак етади. − Тўнни ҳам, кўйлакни ҳам катта тўйда оласизлар, − деди Анорбой ака розилигини билдириб. 6. Анорбой аканинг “Ола”си ипини узиб, Ғанишерларнинг томорқасига оралади. Унинг ток баргларини, хом навдаларини ямламай ютаётганини кўрган Ғанишернинг девлиги тутди. Бир калтакни олиб, “Ола”ни нақд Анорбой аканинг ҳовлисигача қувиб борди. − Кечирасиз, Ғанишер ака, ипини узиб кетибди, − пешвоз чиқди Илҳом. − Менга қара, ука, − дўқ урди Ғанишер. – Молингни яхшилаб боғлаб қўй, яна томорқамизга борса, ўзингдан ўпкала! Икки кун ўтмади, “Ола” яна Ғанишерларнинг томорқасига борди. Яна ғазабига минган Дев “Ола”ни олдига солиб, сўкинганча Анорбой аканинг ҳовлисига ҳайдаб борганди, дарвозадан Дилдора чиқди. − Узр, Ғанишер ака, “Ола”миз бўшалиб кетибди, − деди Дилдора айбдорона товушда. Бирпасда Дев яна Ғанишерга айланиб қолди: − Нимага узр сўрайсан, Дилиш, ундай дема. Менга деса, ҳар куни бўшалиб, бизникига борсин! Ў, ана шуни кутиб турган экан, “Ола”. Эртасига эрталабдан бўшалиб, “Ўзингиз тайнлаган эдингиз”, дегандек тўғри Ғанишерларнинг томорқасига кириб борди. Томорқанинг бўйини бўйлаб, энини энлаб, экинларни роса пайҳон қилди. Бунинг устига келиб қолган Ғанишер яна Девга айланди-қолди. Кўзи қонга тўлди. Ғазабдан бу сигир кимники эканлигини ҳам, ҳадемай унинг эгаси билан тўйи бўлишини ҳам унутди. − Ҳа, сеними, энди қараб тур! Дев аввалига қувиб бориб, “Ола”ни ўз оғилларига қамади. Кейин уйга кириб, каттакон бир пичоқни олиб чиқиб, уни қайроққа ишқалаб қайраганча оғилхонага кириб кетди. Бу ишларнинг ҳаммасини ўз ҳовлисидан туриб, кўриб турган Илҳом отасининг олдига югурди. − Ота, “Ола” бўшалиб кетиб, яна Тошмурод акаларнинг томорқасига кирган экан, анави Дев уни оғилларига қамади ва ҳозиргина каттакон пичоқни кўтариб, оғилларига кириб кетди. − Ҳаҳ, неча марта айтдим-а, шу “Ола”ни маҳкам боғланглар, деб, − ўрнидан ирғиб турди Анорбой ака. – Энди Дев уни аниқ сўйиб ташлайди. Анорбой ака Ғанишерларнинг ҳовлисига кириб келганда уларнинг оғилидан “Ола”нинг аччи бўкиргани эшитилди. − Тамом! Дев уни сўйди! – таққа тўхтаб қолди Анорбой ака. Тошдек қотиб тург ан Анорбой акани кўрган, ҳамма ёғига қон сачраган, қўлида қонга ботган пичоқни ушлаб чиққан Дев унга бақирди: − Мол боғлашни биласанларми ё ўргатайми? − Сўйиб қўйдингми? – овози қалтираб сўради Анорбой ака. − Ҳа, сўйдим, энди ўзингни ҳам сўяман! − Битта сигир сендан айлансин, Ғанишержон, “Ола”нинг айби бор эди, жазосини тўғри берибсан, аммо менинг айбим нима? – орқасига тисарилди Анорбой ака. Ғанишер Анорбой аканинг айбини тушунтирадиган ҳолда эмас, ҳозир жаҳл устида бирор иш қилиб қўйиши ҳам мумкин эди. − Тўхта! Жон ширин, бу Дев айтганини қилади. Анорбой ака “Ёрдам беринглар!” деб додлаганча орқасига қарамай қочди. Қўлидаги пичоғини ҳамон ташламаган Дев унинг ортидан югурди. Йўлда бир тошга қоқилиб йиқилиб, бошқа тошга бурни билан урилган Анорбой аканинг бурнидан шариллаб оққан қон бирпасда оқ кўйлагини қип-қизилга бўяди. Аммо Анорбой ака бунга парво қилмай, уйига қараб жонҳолатда чопаверди. Тез чопганидан нафаси қисиб қолган Анорбой ака икки қўли билан томоғига ёпишганча ҳовлисига кириб келди. Бу вақтда Илҳом ҳамма гапни айтган ва Оқила опа ҳам ичкари уйдан ҳовлига югуриб чиққан эди. Эрининг ҳамма ёғи қонга ботиб келаётганини кўриб, эси оғиб қолаёзди. − Сўйиб қўйди! – деди хотинини кўрган Анорбой ака. Унинг томоғини икки қўли билан ушлаб олганини кўрган Оқила опа Дев эрини сўйиб қўйибди, деб ўйлади ва оёғидан жони чиқиб кетди. Эшпўлат аканинг духтур ўғлини чақириб келиб, Оқила опани зўрға ўзига келтиришган пайтда ўзи қилган ишлардан пушаймон бўлган Ғанишер оғилдан иккала қулоғи ҳам тагидан кесиб ташланган “Ола”ни олиб чиқиб, уни Анорбой аканинг ҳовлисига қараб ҳайдаб юборди. “Ола” ҳам жони борича ўз оғилига қараб қочди. Шундан кейин “Ола”ни Ғанишерларнинг томорқаси томонга ҳайдашса ҳам у томонга асло юрмади. − Жинни! Бу “Энди нима бўлар экан? Анорбой ака айниб қолмасмикан? Тўйимиз бузилиб кетмасмикан? Дилдора нима дейди? Унинг кўзига қандай қарайман?” деб ер чизиб юрган Девга Дилдоранинг айтгани бўлди. Эртасига Тошмурод ака билан Жамила опа “оқ байроқ”ни кўтариб, Анорбой аканикига боришди: − Узр, Анорбой ака, ўғлимиз андак ёшлик қилиб қўйибди, ҳали ёшлиги бор экан-да! − Ҳа, андак ёшлик қилди, − кулди Анорбой ака. – Андак бўлмаса ё мени сўярди ё қудағайингиз тил тортмай ўларди. − Узр-да, энди, Анорбой ака, узр! − Узр сўраманг, ўзимиздан ҳам ўтди, − деди Анорбой ака. – Неча марта айтдим, шу “Ола” ўлгурни маҳкам боғланглар, деб. “Биздан узр”, “Биздан узр”лар билан томонлар сулҳ тузгандай бўлдилар. Бу иш тўй ҳақидаги битимга зиён етказмаслиги қайд қилинди. 7. Тирамоҳнинг боши билан мулла Сафар бобо тўнли, Раис бобо кўйлакли бўлди. Анорбой аканикида данғиллаган тўй бўлди. − Куёв келди! Куёв келди! Куёвнавкарлардан икки калла баланд Ғанишер энгашиброқ келаётган бўлса-да, ҳаммадан ажралиб турди. − Куёвни тўрга ўтказинг! Ғанишерни тўрга ўтказдилар. − Куёв ўтирсин! Куёв ўтирсин! Одат шу, келиннинг онаси бир нима ҳадя қилмагунча куёв ўтирмайди. − Келиннинг онасини чақиринглар! Куёв ўтирмаяпти, − деди Унсин момо. − Оқилабуви, куёвга бир энчини ваъда қилинг-чи! – деди Адолат момо. – Қани, куёвга нима атаганингиз бор? Оқила опа куёвга яқин келди ва ҳамма эшитадиган қилиб, атаганини эълон қилди: − Девқомат куёвимга ана, қозиқда боғланиб турган девдай “Ола” говмишимни атадим! Сигиримнинг биттагина айби бор, иккита қулоғи йўқ! Гуриллаб кулгу кўтарилди. − Ҳе, энағар! Дев паранжига ўралган келинни шартта елкасига ўнгарди ва одамларнинг “ҳай-ҳай”лашига қарамай, ўз уйларига қараб лўккиллаб кетди. − Уятсиз Дев, − пичирлаб борарди унинг Девнинг елкасидаги соҳибжамол. − Шарманда Дев! Тамом #Тўра_Мурод.
    6 комментариев
    42 класса
    #Кун_лавҳаси Қари билганни пари билмас....
    7 комментариев
    323 класса
    💥Марям. 4-қисм. Муаллиф: Сулҳида Даврон. "Супургини яхшилаб тут! Aввал сув сеп. Эҳ, сен қизни, бир ишни эплай олмайди-я" бувим эрта тонгдан менга ҳовли супиртирарди. Онам билан гаплашишган шекилли, бувим мени оила ҳаётига тайёрлашга аҳд қилган кўринади. "Ойи, қўйинг қиз бечорани қийнаб нима қиласиз мен ўзим бир пастда супириб оламан ". "Хо, индаманг, ўзим қиламан деб иккита эшшак тарбия қилдинг. Гапирсанг оғзингни юлиб беради. Қани офтоб бошларига келса ҳам уйқудан уйғониш нималигини билмайди. Сен ишингни қил ишимга аралашма. Чангитмай супир!" Гулмира янгам бувимнинг гапларига юзи осилсада, бугун уни яхшироқ аҳволда кўрганимга хурсанд бўлдим. Унинг руҳий ҳолатини қаттиқ стресс тетиклайди шекилли, бир қарасанг яхши, бир қарасанг танимай қолади киши. "Уфф, нима жанжал эрталабдан. Буви бошим ёрилай дейди. Нега бунча баланд овозда гапирасиз?" "Ойимча, сен бу уйда яшайсанми ўзи? Бир марта ўзингдан билиб бир иш қилдингми?" "Буви уйда шунча хотин бор, мен ишласам, чарчаб келаман яна уйни иши но но но " "Иш деганинг телефонни олиб у ёқдан бу ёққа юриб масқарабозлик қилиб, прагми мрагми қилишингми?" Бувимнинг Замира опамни масқара қилиши кулгили эди. Мен ҳовлини супурар эканман, бугун нонуштани онам тайёрлаяпти. Гулмира янгам уйнинг ичидаги кўрпа ёстиқларни тоза ҳавога олиб чиқиб осаяпти. Отам нонуштагача бир айланиб ишлаб келай деб кетганди. Aмаким эса, уйида бўлса керак, уни кўрган одам йўқ эди. Замира опам бувимнинг гапларига "праг эмас буви пранк "деб кулиб қўйди. Тушлик пайтигача ҳамма ишларни қилиб, уйга келган мехмонларга онам овқат осиб, қолганини Гулмира янгамга ташлаб ўзимиз йўлга чиқдик. Энг оддий кийимимни кийдим. Онам ниқоб тақишимга рухсат бермади, чунки мени жуфт сифатида танлаган инсон юзимни кўришга ҳаққи бор дедилар. Келишилган соатда, келишилган манзилга бордик. Онам иккаламиз боғ олдидаги бир кафеда ўтириб, кутадиган бўлдик. Куёвликка номзод йигит ишдан чиқиб келиши сабаб, йўлда тирбандликлар бўлиши мумкин дея индамай кутдик. Фақат бир соатдан ошиқ вақт ўтди, лекин ҳеч ким келмади... Онам менга билдирмасада ўзини ноқулай хис қилганини сездим. "Ҳар ишда яхшилик бор қизим. Отанга қўнғироқ қилайлик. Уйга қайтамиз" деб телефонни қўлига олганда, "вой, телефоним овози ўчиқ қолган экан. Отанг ўн икки марта қўнғироқ қилибди. Тинчлик эканми ишқилиб?" Онам гўшакни қулоғига қўйиб отамга салом бериб гаплашди. Охирги сўзлари "тушунарли майли мени рақамимни беринг ёки Марямга сим карта оламиз ҳозир " деб гўшакни қўйди. "Отанга қўнғироқ қилиб минг бор узур сўрашибди. Йигитга ишидан охирги дақиқада жавоб беришмабди. Телефонда аввал гаплашиб кўришсин-ми дейишибди, нима дейсан қизим?" Ҳеч нарса дея олмадим. Балки бу бир ишорадир. Онам билан уйга қайтдик, йўлда телефонимга сим карта олдик. Дуоалар қадарни ўзгартирса, мен кеча тунда жуда кўп дуо қилгандим... 🍃🍃🍃 Зарифа ота -бола орасида қолишдан чарчаганди. Эрининг қайсарлиги тутиб, ўртоғини қизини олдинга суриши, Зарифага ёқмай бораётган эди. Чунки ўғлининг феълини яхши биларди. Болалигидан инжиқ, айтганини қилдирадиган. Мажбурлаб бирор кийим олиб берсанг-у, унга ёқмаса умуман шу кийимни киймасди. Эсида, мактабдаги байрамга ўзи ёқтирмаган бир шимни олиб берганида, ўзини сўридан ташлаб оёғини буриб олиб, керак бўлса ўша тадбирга бормаган эди. Қайсарликда ўғлига етадигани йўқ. Aслинда эрини ўзи. Икки қайсар бир бўлишиб, Зарифа орада сарсон бўларди. Ҳатто шу даражагача етти-ки, ота-оғил бир бири билан тўғридан тўғри гаплашмас, Зарифани ўртада воситачи қилишганди. Қосим қаттиқ тайинлади хотинига. Дўстини қизи қория эканлигини ўғлига айтмасликни, чунки бу сафар сизлар мени ўз хохишимга қарши ҳаракат қилаяпсизлар динда мажбурлаш йўқ деб ақиллик қиларди. Олдин учрашувга чиқиб бир икки гаплашсин, балки кўнгли исиниб кетар деб ўйлади. Aммо Улуғбек яна айтганини қилди, вазирликдан текширув келди деб баҳона қилиб, қиз билан учрашувга бормади. Зарифа эрига бу ҳолатни тушинтирганча юраги қон бўлди. Улуғбек онасига учрашиш шарт эмас қизни кимлиги ва қандайлигига қизиқмаслиги, хохласа тўғри совчиликка бориб тўйни бошлашини айтди. Ўзи эса ишни баҳона қилиб учрашувга бормади. Вероника билан бир жойда ишлайди. Бошқа миллат бўлса нима қилибди. Балки ўзбек қизидан яхшироқ жуфт бўлар менга деб ўйларди. Ота-онасининг дардини ва улар билан бўлган муаммосини Верага тушунтирди. Вера уни тушунганини хохласа ота-онаси учун уйланиб уларни тинчлантиришни айтиб асл Улуғбекка бу ақлни берган Вера бўлди. Фақат қиз билан учрашишини эшитиб, чидай олмай жанжал чиқарди. Рашки қўзғаб Улуғбекка аразлагач, Улуғбек учрашувга бормай қўя қолди. Телефондан гаплашиб олишини айтганда, Вера қўнғироқ қилиб эмас смс орқали гаплашишини ва у смсларни Вера ҳам ўқишини айтиб, Улуғбекка шарт қўйди. Веранинг қўрқуви қиз билан телефонда гаплашиб кетса, ҳар қандай аёлнинг овозида жозиба борлиги ва Улуғбек ундан таъсирланиши мумкин деб қўрарди. Кечки пайт уйга борганда яна отаси билан қаттиқ тортишди. Қосим дўсти ва айниқса, бир қиз олдида шарманда бўлганини, уни қанчалик ноқулай аҳволга тушириб қолганини гапирди. Зарифа эрига айтиб, келинликка номзод қизнинг телефон рақамини олиб берди. Улуғбек Верани олдига бормади, уйда қолиб икки ўт орасида қолишдан қутилиш йўлларини қидирди. Aгар отасининг топган қизини турмушга чиқишдан воз кечирса, иши осонроқ бўлади деб ўйлади. Қўлига тутқазилган қўғозда ёзилган рақам ва исмга қаради. Марям екан исми... Верага сўз берган бўлсада аввал қўнғироқ қилди. Қизга ёзиб ўтирмай, қўпол муомала қилса балки қиз ақлли ва ғурурли чиқса, ўзи бу ишни тубидан узил кесил ҳал қилса қанийди. Телефон узун жиринглади лекин жавоб келмади. Балки овози ўчиқдир. Ҳозирги қизлар оиласи олдида, доим телефонини паст овозда тутишини яхши биларди. Ёки бирорта таннозой, бугун учрашувга бормадим деб менга ноз қилаяпти, агар бироздан кейин қўнғироқ қилса, демак телефонини оиласидан яшириб юради. "Қани кўрчи Улуғбек, отангни менсимаган оиламизга тўғри келмайди деган қизига қарши топган қизи қанақа экан"деди ўзига ўзи. Aнча кутди қайтиб қўнғироқ бўлмади. Мажбур ўзи ёзадиган бўлди. Рақамни телефон хотирасига қайд қилди. "Қани Марямхон телеграм ёки ижтимоий тармоқларда саҳифаларингиз борми?" дея бирин кетин барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни текширди. Aммо Марямдан бир из йўқ. Демак иккита ёки ундан кўп рақами бор. Бу дарвда инстаграм, тик-ток, снапчати йўқ қизни ўзи йўқ. Улуғбек эринмай бирма- бир текширди, на телеграм, на wатсаппдан ҳеч бир из йўқ. Ўзини яширишда мохир қиз экан деб ўйлади. Унда бир йўл қолди оддий смс ёзиш "кўрайликчи гапларидан англаб оламиз кимлигини"дея кинояли кулиб қўйди. Улуғбек: Салом! Мен Улуғбекман, Қосим аканинг ўғли. Бугун учрашишимиз керак эди, ишдан чиқиб боролмадим узур. Смсни жўнатиб кутди. Соат кечки 20:00 бу пайтда ухламаган бўлса керак дея телефонга қараб қўйди. Ўзи ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиб смсига жавоб келишини кутди. Соат 20:37. Смс хабар келди. Марям: Aссалому алайкум! "Бўлдими?" деб чўзилиб ётган ўрнидан гавдасини тиклади. Шунча кечирим сўрадим бор йўғи салом- ми? Улуғбек: Безовта қилмадим-ми? Марям: Йўқ "Бу қиз нархини оширяптими? Ёки анқовми?" Улуғбекнинг жаҳли чиқа бошлади. Улуғбек: Бизни бошимизни бирлаштиришмоқчи хабарингиз борми? Марям: Бор Улуғбек бурнидан нафас ола бошлади. Қандай қиз бу? дея ўйлади. Балки унинг ҳам кўнгли йўқдир, мажбур қилишаётгандир, яна бироз гапириб кўришга аҳд қилди. Улуғбек: Сизни фикрингиз қанақа? Марям: 200 йиллик тажрибага ишонаман. Ниёят қиз энг узун жумласини ёзди. "Тажриба дейдими? Ғалати эканми?" овоз чиқариб гапирганини билмай қолди. Улуғбек: Ёшингиз шунча эканлигини билмабман? Марямга: Яқинда кирадиган ёшим унга бормайди. Улуғбек: 200йиллик тажрибани ҳали ҳам тушунмадим? Марям: Ота-оналаримиз ёшини тўпласак, қарийиб 200 йилга тенг келади. Aгар улар бу риштани маъқул кўришган бўлишса уларга ишонмай иложим йўқ. Aйниқса, ота-онам мен ҳақимда нотўғри қарорлар қабул қилишмайди деб ўйлайман. Улуғбек келган жавобга нима деб ёзишни билмай қолди. Бунақа жавоб кутмаган эди. Қиз ростдан ақилли ёки йигитларни ўраш бўйинча маҳоратли, балки тажриба дегани бошқа жойдан келгандир. Улуғбекнинг хаёлидан ўтган бу гаплар қизни ташқи кўринишига қизиқиш уйғотди. Ундан расм сўраса ташлаб берармикан? Балки олдин нега ижтимоий тармоқларда қизни топа олмаганини сўрагани маъқул-ми? Ўрнидан туриб хонада юра бошлади. Юрган сари шубҳа ва зид фикрлар бошини чалғитди. Вера худди бир нарсани сезиб қолгандек қайта- қайта қўнғироқ қиларди. Улуғбек Марям деган қизга ёзишдан мақсади, икки ўт орасида қолмаслик эди. Aммо Марям ўзидан махфийлик ясаб уни қизиқтириб қўйди. Шунча савол сўради лекин Марямдан ҳали савол келмади. Демак мен ҳақимда етарлича маълумотга эга деб ўйлади. Вера билан қисқа сухбат қилиб гўшакни қўйди. Оддий смс орқали Марям билан гаплашаётгани учун телеграм йоки бошқа тармоқларда фаол эмаслигини кўрган Вера тинч ухларди. Улуғбек: Телеграмингиз бу рақамда йўқ экан? Марям: Қўлланмайман. "Мен гапинга ишондим " деди яна кинояли ўзига гапириб. Улуғбек: Сабаб? Марям: Бу бир сўроқми? Aна энди тирноқларини кўрсатяпти. Улуғбек танирди бунақа қизларни, ўзидан сипони ёқиб олиб мусичадек бегуноҳ бўлиб ўтиришади, деган фикрлардан сўнг яна саволларини беришда давом этди. Улуғбек: Расмингизни кўрмоқчи эдим. Шунга сўраган эдим. Марям: Бугун жонли кўриш имконини қочирдингиз. Расмга тушадиган хохишим, бировга жўнатадиган одатим йўқ. Смсни ўқиб Улуғбекнинг қошлари чимирилди. Бу қиз ўйлаганиданда айёр чиқди. Демак расмга тушиш хохишинг йўқ? Ким билади ҳар борган ерингдан дақиқа боши расм юборадиган, босган қадамингни жонли эфирда ёритадиган қиздирсан. Ўз ўзи билан гаплашиш бефойда эканлигини, бу қиз билан ҳаддан ортиқ вақт ўрказганини ўйлаб, тўғридан тўғри телефон қилди. Телефон узоқ чалди, энди гўшакни қўймоқчи бўлганда. "Aло!" деган майин овозни эшитди. Улуғбек бир неча сония гапиролмай қолди. Сабабини ҳали аниқ билмасди, аммо, овоз қулоғига хуш ёққани аниқ. Телефонни қулоғидан олиб экранга қаради. Қиз жавоб келмагач гўшакни қўйиб қўйди. Қайта-қайта ало демади, гапиринг демади, шунчаки гўшакни қўйиб қўйди. Бу ҳолат ва яна бошқа бир ҳақиқат Улуғбекнинг нафақат, бу кечки уйқусини, балки, узоқ тунларини беъдор ўтишига сабаб бўларди... 🍃🍃🍃 Эслаш бир тур учрашувдир. Унутмоқ эса озoдликдир. Сўзлар қалбдан ўтганларнинг таржимони дейишади. Юрагингизга яқин олганларингиз билан соатлаб гаплашсангиз ҳам вақтни қандай ўтганини сезмай қоласиз, мавзу эса, соҳадан соҳага ўзгариб сухбатингиз қизиб боради. Бу ҳолат, эндигина танишган одамингизга алоқаси йўқ деб ўйласангиз, адашасиз. Aтрофда шундай инсонлар бор-ки, икки дақиқада янги танишган инсони билан, худди қадрдондек алоқа ўрнатиб кетади. Буларнинг барчаси ҳамжинсларга тегишли. Сурайё масалан, мен кам гап бўлишимга қарамай унинг тинмай янги мавзулардаги саволларига жавоб беравериб балкида сўнги бир йиллик сўз заҳирамни ишлатиб бўлгандим. Онам билан ўтириб, исмини Улуғбек деб таништирган ва бугун жиддий сабаб билан ҳаётидаги бошқа муҳим учрашувга келмаган йигит билан смс орқали мулоқот қилаяпман. Усилга тўғри келсин дея онам олдиларида чегарадан ўтмай қисқа гаплар билан жавоб беришга ҳаракат қилдим. Саволларим бор эди фақат онам олдиларида уларни ёзишга уялдим. Ўзи учрашувга чиққан қизлар йигитга савол бериши тўғрими?, дея хаёлимдан ўтказар эканман онам худди ақлимни ўқигандек мендан юзланди. "Сени қизиқтирган нарса йўқми?" деб менга гапирди. Чунки онам билан бирга ўқиётган эдик ёзилганларни. Кўзига кўз ойнагини қўйиб, худди, ўз телефонидан бир нарсалар ўқигандек бўлиб, аммо бир кўзи менинг кичкина экранли телефонимда бўлган онам юзимга қаради. Уялдим. Онам олдида ҳадсизлик қилиб узун смс ва сухбат қуришдан уялдим. Юзим қизариб ёзган жумлаларим ёлғон эмас эди. Нимани ўйласам шуни жавоб бердим. Фақат Улуғбек кутилмаганда қўнғироқ қилди. Шошиб қолдим. Онамга қарадим, жавоб бер деб ишора қилди. Ҳали гўшакни кўтариб "Aло! " дейишга улгурган эдим холос, ташқаридан гумбирлаган овоз ва Гулмира янгамнинг бақиргани эшитилди. Шошиб гўшакни қўйдим. Балки адашиб қўнғироқ тугмасига босгандир, чунки, ҳеч қандай овоз келмади. Тезда ҳовлига чиқдик. Aмакимнинг оғизга олиб бўлмайдиган ҳақоратлар билан бировни сўкаётгани, Гулмира янгамнинг қий- чуви, онам билан иккаламиз бир биримизга қараб нима қиларимизни билмай турдик. Бувим ҳам хонасидан чиқиб "Яна нима бўляпти Меҳрож!!!" деб бақирганига қараганда бу ҳолат биринчи марта такрорланмаяпти. Баланд овозда сўкинишлар бақир чақир. Aлмира опамнинг "тегма ойимга!!!" дея сенсираб бақиришлари ва бувим ортидан биз ҳам уларнинг хонаси жойлашган ҳовли томонга бордик. Эшик очилиб амаким чиқди бошидан қонлар оқиб... Бизни кўриб ортига ўгирилиб яна ичкаридагиларни ҳақорат қиларди. У билан кўз-кўзга келдик. Кўзидаги ғазаб, бе раҳм қарашларни сезгач Aллоҳимга шукурлар қилдим. Яхшиям мени отам билан онам олган экан. "Нима қилди бошинга Меҳрож! Қон оқаяпти. Ким ёрди бошингни?" деб бувим жон- жаҳти билан гапирсада амаким ортига қарамй дарвозадан чиқиб кетди. Ичкарига кирганимизда Гулмира янгам ерда эшикка яқин жойда ётарди. Юзи кўзи шишган қулоғидан қон оқарди. Бу аёлни ақли, зарбалардан еган калтакларидан кетган бўлса ажаб эмас. Онам иккаламиз ерда ётган янгамга қараш учун эгилдик. Aлмира опам жаҳлини деворни мушт қилиб уришдан оларди. "Ҳа, қўлинг сингур, отангни бошини сен ёрдингми?!" деб бувим бақирганида, ерда ётган бировни боласи билан иши йўқлиги, ўзини боласининг дардига тушгани "инсоф" деб бақиришга мажбур қиларди. Aлмира опам бувимга қараб ғазаб билан юриб келиб бармоғини кўзига тиқгудек қилиб кўрсатди. "Менга қара қари кампир, овозингни ўчир бўлмаса ўғлингдан баттар қиламан. Етади йиллаб уриб, эзиб келганларинг. Қаршингизда қўрқиб, писиб ўтирадиган қизчалар йўқ. Эшитдингми?!"деб бақирганда бувимнинг ранги оқарди. Гулмира янгамни қонаган қулоғига пахта топиб келди онам. Уни бир аммалаб еридан турғизиб, хонасига киргаздик. Тезда музхонадан муз олиб келдим. Кўкарган ерларига босдик. Кўзига қаттиқ зарба егани шишиб юмилганидан билинарди. Худди эри атайин фақат бош ва юзига ургандек эди. Ҳар қанча уни йиллаб танимаган бўлсамда, бу аёлнинг қорнида тўққиз ой яшаганимнинг таъсири бўлса керак, унга қараб кўз ёшларимни тута олмадим. Бувим яна янгамни айблаб шу ҳолатда ҳам ўғлини оқлашга уринарди. Баъзи аёллар қайнона бўлмаса дунё ва одамлар хафа бўлмайди. Қаҳрининг қаттиқлигини шунда билдим. Онам тез ёрдам чақириш керак деса бувим рухсат бермади. Ким билади бу аёл неча йилдан бери бу кунларни кўриб келади. Унга ёмон ачиндим. Янгамга оғриқ қолдирувчи дорилар бериб ухласин дея хонасидан чиқдик. "Сизни ҳам отам урганми ҳеч?" деб савол бердим онамга. Балкида онам ҳам шу муомалани кўргандир, биров кўриб қолмасин деб бурчак - бурчакда йиғлагандир, янгамни жони оғриганчалик онамнинг ҳам жони оғригандир. Унга қараган нигоҳларимдан нима демоқчи эканлигимни тушунди... "Отанг Aллоҳни танийди қизим. Эркакларни икки аёл тарбия қилади. Бири уйланганча онаси, оила қургандан сўнг эса хотини. Онаси тарбия берган бўлса яхшику-я, қолганини ҳар аёл ҳам эплаб кетади. Фақат энг қийини худбин қилиб ўстирилган, ҳар ёмон ишида боласини ёнини олган, онанинг етиштириб берган боласи билан яшаш оғир. Йигирма йилдан ошиқ онаси тарбия беролмган эркакка, ожиза ўзи ёрдамга мухтож аёл уни йўлга солиши қийин." "Отам билан амаким бир оилада туғилиб катта бўлган- ку нега иккаласи икки дунё?" "Отангни бошига тушган синовлар уни ҳаммадан ва ҳар нарсадан узоқлаштириб ягона бўлган зотга яқинлаштирди. Aмакинг эса, ҳаётда деярли ҳар истаган нарсасига осонликча эришиб келди. Фарқ шунда. Aллоҳни ва Расулини таниган киши аёллар омонат эканлигини яхши билади. Сабр қилади масъулият олади." "Онаси тарбия қилмаган эркакни тарбия қилиш қийин дедингиз. Aгар шундақаси учраса нима қилиш керак.?" "Aввал турмуш қурганча икки кўзни яхшилаб очиб қараш керак. Ташқи кўринишига гапига алданмай ички дунёсига иймонига қараш лозим. Тўйдан кейин эса, кўзни бирини юмиб, бири билан кўришда давом этиш керак. Шунда ҳар айбини кўрмайсан " деганда кулиб юбордим. "Онажон, бу эркакларга насихат эмасми?" "Яхши жуфт танлаш насихати фақат эркакка деб ким айтди?" 🕊 "Смсда гаплашди қўнғироқ қилиб ҳеч нима демадими?" Сурайё тил ўрганиш баҳонасида келиб қандай оғзимдан гап олди билолмай қолдим. "Тш, секинроқ эшитиб қолишади " дедим бармоғимни оғзим устига қўйиб жим деб. "Нега уйдагилардан яширинча гаплашасанми? Вой писмиғей " деб бу сафар паст гапирсада худди баттар айб иш қилиб қўйгандек хис қилдим. "Йўқ албатта фақат..." "Уялдинг. Олдин биров билан гаплашмагансанми?" деганда бошимни икки ёнга қимирлатдим. "Ҳеч кимни севмаганмисан? Юрагинг уни кўрганда еридан чиқиб кетадигандек бўлмадими ҳеч?" "Йўқ Сурайё ҳеч қайсиси бўлгани йўқ." "Хафа бўлма! Aйтганларим бўлгани билан нима фойда? Юрагинг синиб хафа бўлиб юрганинг қолади." "Бошингдан ўтгандек гапирасан-а " деб қўлидан туртиб қўйдим. "Бу бош нималар кўрди бир билсанг " деб хўрсиниб қўйди. "Бировни севиш шунчалик ёмонми?" "Севги ёмон эмас уни ташиган юраклар ёмон. Бировга ишониб кўнгил берасан. Aввал сен ва ундан бошқа ҳеч ким билмайди деб ўйлайсан. Ёки сенга шундай туюлади. Кўзинг ундан бошқани кўрмайди қулоғинг кар ақлинг ишлашдан тўхтайди. Хуллас хато устига хато қиласан. Уйдагиларга ёлғон гапира бошлайсан. Aтрофингдагилар бу нотўғри дейишсада, қулоқ осмайсан. Натижа эса, сен билан ўйин қилганлар ва ёмон отлиққа чиққанинг қолади. Ота-онангни юзи шувут. Сенга эса бир умрлик тамға босилгани қолади. Фалонча билан юрди, писмадонча билан гаплашди деган номинг қолади. Ўраган рўмолинг ҳам ёрдам бермайди. " Кўзидан оққан ёши ва гапининг сўнгини паст овозда айтиши юрагимни оғритди. "Сурайё бу айтганларингни ким бошидан ўтказди билмадим-у, лекин хатолар инсонларга хос. Товба қилса ва кейин такрорламаса, бир пайтлар қилган гуноҳларини Aллоҳ албатта кечиради." "Осон айтиладиган гаплар қийин бажарилади Марям " "Балким. Мен ўсган муҳит бошқа эди. Ўқиган мактабимда фақат қизлар ўқиган. Борди келди қилган инсонларимиз саноқли, борадиган жойимизга олдин қўнғироқ қилиб, уйда эркак киши бор йўқлигини билиб меҳмонга борар ва шу қоидага амал қилиб меҳмон кутардик. Ҳатто энг қизиғи йўл транспортларида аёллар орқа эшикдан кириб чиқар, эркаклар олд томондан, шу усул орақали автобуснинг ярми аёл қизларга тегишли бўларди. Сен билан ўтганда метрога миндик. Мажбур бўлмасам энди бошқа метрода юрмайман. У ердаги тартибсизлик ҳаддан ортиқ, одамнинг бир вагонга чиқиши жуда ноқулай вазиятлар келтириб чиқаради. Йўлда юриш баҳонаси билан бировнинг қўли ёки нафаси менга яқин келиб туришини истамайман. Мавзу қаердан қаерга келди яна. Дарсни давом этмаймизми?" 🕊 Қиз боланинг кўнгли қушдек қанот чирпишни бошлаганда тилидан чиққан дуоларнинг шакли ўзгарар экан. Ота-онам ўстириб тарбия бергани, бирор марта ҳам кўнглим чўкишига сабаб бўлмагани учун улар олдида ўзимни ўла ўлгунча қарздор хис қиламан. Менга қиммат кийимлар олиб кийдиришмаган, ҳар айтган нарсамни олиб беришмаган бўлишсада, отам кўзим олдида онамни хўрламаган ёки онам менга эшиттириб отамни қарғамаган. Неча кундан бери Гулмира янгамни аҳволига қараб, жизғанак бўлиб қолган опамларимнинг аҳволини кўриб, дунёда ҳеч қайси қиммат кийим-у ашёларга алишиб бўлмайдиган тинчлик ва ўзаро ҳурматни яшатиб кўрсатиб беришганига хурсандаман. Гулмира янгамнинг опа-сингиллари кўргани келишди, яъни менинг биологик холаларим. Бувим билан холалар ўртасида оғир "Ким айбдор?" бахси норасмий равишда бошланиб кетди. Ўтмишдаги яшаб ўтилган қанча ходиса бўлса, саҳифа саҳифа юзлашилди. Инсонлар ичида бунча кин - нафратни қандай олиб юришганига, тушунолмай қолдим. Улар гапирар экан, менинг эшитган қулоқларимга зарарли юк бўлиб кира бошлади. Ҳаммадан узоқда масофадан қариндош бўлиб юриш, ора-сирада кўргазмали меҳр шу ҳолатга қараганда самимийроқ келди. Юзлашмалар тортишувлар тугаб навбат менга келди. Мени ҳам жияни эканини эслаганлар икки турли хиссиётларини намоён қилишди. Ярми оҳ-воҳ деса қолган ярми яхши ҳам шундай бўлибди дегандек гаплар қилишди. Aввал руҳларини ғазабнинг ҳар лаззатидан тўйдирганлар навбатни ошқозонга беришиб, еб ичиб сухбат мавзуси, кимни боласи нима ҳадия қилганига ўрин очиб берди. Гулмира янгам ҳоли бўлмасада давранинг қизғин баҳсини эшитиб яна ичган дориларидан бўлса керак, бефарқлик кўчаларида кезгандек назаримда. Кимнидир ўғли жентра олиб берган, қайси бирини қизи онасини Дубайга жўнатган, яна саноғини битира олмаганим бу гапларда камдан кам гапга аралашган онам "Гулмирахонни қизлари онасига тож кийгизди ин ша Aллоҳ "дея гапирганда кўзим янгамга тушди. Янгам даврада бўлаётган гаплардан таъсирланиб бўйни букилиб қолганини онамдан бошқа биров англамади шекилли. Гулмира янгамнинг юзида майин табассум пайдо бўлди. Онамнинг қизлари деб кўплик қўшимчаси билан гапириши ва ортидан ин ша Aллоҳ деб қўйганида, онам аслида опаларим учун бир дуо қилгани ва балкида сингил бўлиб бу ишда уларга кўмак беришим кераклигини менга ишора қилаётган эди. Меҳмонлар кетишгач Зухра опам келди турмуш ўртоғи билан, улар ҳам бир муддат ўтиришиб уйларига кетишди. Гулмира янгамга опаларим келганича ҳолидан хабар олиб турдим. Онам янгамга деб пиширган енгил сувли овқатини олиб кирганимда "Марям менга энг яхши кўрган сурангни ўқиб бер" деди. Қироат билан Бақара сурасининг 155 - оятидан бошлаб бироз ўқиб бердим. Гулмира янгам балки эшитган сўзлари шунчаки арабча деб ўйлаган бўлиши мумкин, фақат сабрли бўлганларга хушхабарларни санаб ўтилган оятларни ўқишим унинг ожиз ва безовта руҳига шифо бўлишини ният қилган эдим... Aтрофимда бу ҳодисалар бўлар экан, яна бошқа бир жараён, Улуғбек деган йигитнинг бир марта мен билан смс орқали гаплашгани ва қўнғироқ қилганида келмаган овози билан қолганди... Куз фаслининг ўзига хос табиат манзараси инсон кўзини қувонтирар, коинот совуқ қишдан илиқ баҳорга, ундан жазирама иссиққа ўтиб салқин кузни ҳам сокинлик билан ўтаказиб юборар эди. Инсон бошида ташвиш ва дард бўлиб турганида биргина табиатга қараса, ер курраси ичида не урушлар, не хунрезликлар бўлсада фасллар ўз вақтида келиб, вазифасини бажариб, секин ерини бошқа бир фаслга бериб кетганини, бошини ташвишдан кўтариб қарамаган инсонлар кўрмас эди. Чунки коинот ва ундаги қоидалар, вазифадор табиат ходисалари жимликда тинчгина ўз иши билан банд. Ҳовлидаги барглари сарғайиб бирин кетин ерга тушишини кузатиб дунёга келиш, асл мақсадимиз яратганга қул бўлиш кераклигини ва худди табиатдек коинотда нимаики иш бўлмаса ўз вақтида келиб вазифасини бажаргандек, оила экан, ташвиши бор экан, ким нима қилди? Нима олди- берди қилди? Ким кимга ёқди? Бошқаси кимдан нафратда? Деган ходисаларга чалғимай қуллигини қилиши керак. Aср намозини ўқиб зикрини тафаккур билан қилиб онамнинг мени чақиришлари билан кўзимни дарахтлардан олиб онамга қарадим. "Марям, қизим отанг ярим соатда келаман тайёр бўлиб туринглар бир жойга борамиз деди. Кел қизим шошилиб қолмаслик учун тезда устингни кийиниб ол." Бошим билан майли деб хонага кирдим. Нега? Қаерга? Дея сўрамадим чунки ҳозиргина қилган тафаккуримдан бир наф олмаган бўлардим. Сен ишингни қил Марям, қуллигини қил, атрофингда нима бўлиши билан банд бўлиб қолма дедим. Отам иши орасида бизга вақт ажратиб, келганимиздан бери илк маротаба бизни айлантиргани олиб чиққанини эшитиб, хурсанд бўлдим. Қоҳирада ора-сира, оила соати деб бирга денгиз соҳилида онам билан уйда пиширган нарсалардан олиб, термосга чойимизни дамлаб пикник қилгани чиқар эдик. Тошкентдек катта шаҳарда пикник қилиш имкони борми йўқми билмадим, фақат бир савдо марказининг ёнида жойлашган ресторантга овқатлангани келганимизни кўриб хурсанд бўлдим. Отам оддий ошхонага олиб борса ҳам худди шундай хурсанд бўлар эдим. Муҳими макон эмас, маконда ким билан вақт ўтказганинг эмасми? Отам онам олдин олдин юриб ичкарига кирар экан, мен улар ортидан юриб борар эдим. Отам бир стол олдига етганда биров билан қучоқлашиб кўришганда, танишини кўриб қолди деб ўйладим фақат ўша дастурхонга ўтирганимизда, рўпарамизда отамнинг дўсти бўлган одам хотини билан ўтирарди. Кўрган амаким жуда самимий сухбат қурса, ёнидаги аёли худди устимда бирор камчилик қидирар бўлиб синчиклаб қараб турганди. Ким нима танаввул қилиш фасли тугамай бир шарпа яқинлашди ёнимизга, мен ким келганини ҳали кўрмасдан берилган саломдан юрагим тез ура бошлади. Овоз оҳангини яхши эслаб қолганим одамнинг мени таниб сўрашаяпти деган фикр мийямдан ўқдек ўтар экан "Кел, ўғлим. Дўстим, бу ўғлимиз Улуғбек деганда" отамнинг бу дўсти кимлиги ва келган йигитнинг нима мақсадда келганини билиб ютқуниб қўйдим.. Давоми бор...
    2 комментария
    31 класс
    Маҳбуба Баҳодир қизи: Қуёш ботиб борар..... 15# Давоми *** Тонгги соат олтида кечаги қора машинада Ярославль вокзалига етиб келишди. Озоднинг жамадони анча оғир эди. Ғилдираклари дош бермай, ҳар судраганда оғиб кетади. Амаллаб тутқичидан кўтариб назоратдан ўтказди. Кечаги барзанги улар билан бирга эди, ундан ташқари ҳаммалари битта купега жойлашишди. Ярославльдан Сыктывкаргача йигирма тўрт соатлик масофа экан. Сыктывкар Россиянинг шимолий қисмида жойлашган , Россияга қарашли Коми Федерал Республикасининг пойтахти. Эрталаб барзангининг тушунтиришига кўра улар Урал тоғлари этагида жойлашган ўрмон хўжалигида ишлашади. У ерда ётоқ жой ва , овқат масаласи борганда ҳал қилиниши ҳақида қисқа маълумот берди. Поезд қўзғалди. Озод шерикларига бир -бир назар солиб ҳар бирининг ўзи каби катта муаммоси борлигини сезди. Ўйчан нигоҳлар эди бари. Поезднинг "терлаган" ойнасини қўллари билан артиб, атрофни кузата бошлади. Ниҳоят, одамлар яшайдиган уйлар сийраклашиб бориб , кенгликка чиқишди .Ҳаммаёқ оппоқ қор. Оқликка кўп тикилса ҳам инсоннинг кўзи толар экан, аммо манзара ажойиб эди. Узоқдан кўлмикан, балки афсонавий Волга дарёсининг яхлаган қисмими кўзга ташланади. Бу манзарага тўйиб улгурмай қорга бурканган тўқайзор келади. Озод худди фильм кўраётгандек, бир дақиқа атрофдан кўз узолмасди. Атрофга қоронғулик чўка бошлади. Қараса, шериклари уйқуга кетган. У ҳам секин ёнбошлади. Тонгнинг ғира -шира пайти поезддан тушиб, назоратдан ўтганларидан сўнг уларни кутиб турган машинага жойлашдилар. Озод қизиқувчанлик устунлик қилиб, автомобилнинг ён ойнасидан ўзларини қабул қилиб олга новча одам ва барзангини кузатиб ўтирибди. Барзанги Новча билан гўё даллол ва харидордек узоқ тортишди. Ва ниҳоят, бир тўхтамга келишди ,шекилли, Новча унга машина багажидан қора пакетда нимадир олиб берди,сўнг қўл ташлашиб хайрлашишди .Барзанги улар билан хайрлашмаёқ жўнаворди. Урал этагида жойлашган қишлоқнинг уйлари худди кинодагидай ёғочдан қурилган эди. Манзара эртакмонанд. Озод машина ойнасидан чор -атрофга термулади. Балки умрида саёҳат қилмагани боисдир, ҳайратини яшира олмайди. Ўрмон билан тоғ туташ, яна қиш фасли- манзарани таърифлашга тил ожиз эди. Қишлоқ уйлари тобора сийраклашиб, яккам дуккам хонадонлар қолди. Улар уловдан тушганларида изғириннинг забтидан эсдан оғай дейишди. Машинанинг ичи иссиқ бўлгани учун бунчалик совуқлигини тасаввур ҳам қилмаган эдилар. Айниқса, икки ҳинд йигит кўзлари олайиб ҳушидан кетиб қолай деди. 16# *** Моҳидил энди росмана Озоддан хавотир ола бошлади. Нақ уч кеча- кундуздан буён хат -хабар йўқ. Қайнонасига тишини ёролмайди. Қон босими бор. Кимга қаерга мурожаат қилишни билмайди. Оғзи -ошга, қўли -ишга бормайди. Фақат Аллоҳга илтижо қилади. Негадир охирги пайтлар дарс ҳам ёқмайди. Болаларнинг тўпалонигаку асаблари дош бермаяпти. Балки ойлик маош олмай, фақат кредит учун ишлаётгани сабабдир. Охирги дарсини тугатай деб турган эди, қоровул аёл уни ташқарида бир эркак сўраётганини айтди. Бирорта ўқувчисининг отаси шикоят билан келгандирда, шу етмай турувди. У соатга қараса икки дақиқадан сўнг қўнғироқ чалинади. Дарсини тугатиб тушишга қарор қилди. Биратўла кетишга чоғланиб, кийиниб тушди. Фойеда ўзи томон келаётган Шамшодни кўриб ёш боладек истиқболига югурди. Сўрашиб бўлиб Шамшод: -Жудаям қорним очди, юр бирор жойга борайлик, -деди. Моҳидил соатига қараса, Дилнозани боғчадан олишга вақти бор. Шу атрофда туриб, Моҳидил бу емакхонага кирмаганди. Шинамгина жой экан. Уёқ -буёқдан гаплашиб овқатланишди. Шамшод иккиланиб мулойимлик билан гап бошлади: -Моҳи, тўғрисини айт, ҳаммаси жойидами? Моҳидил акасига қарадию, дарҳол кўзини олиб қочди. -Синглим, илтимос, нима бўлса очиғини айт. Суриштирдим, машина кредити сенинг номингга расмийлаштирилган. Машинанинг ўзи қани? Сенинг кредитинг бўлса, нима еб, нима ичаяпсан. Жигарим, менга ростини айт. Унинг сўнгги сўзларими овозидаги ҳайрихохликми, уч кундан бери қонига ташна қилган чорасизликми ,ожизаликми - ҳаммаси бир бўлиб, ўпкасини тўлдирди. -Акаааа.... чарчаб кетдииим. чарчадим... акажон...-дея тўкилиб йиғлади. Кейин ўзини босиб олиб ёш пайтидагидек: -Бир нарса айтсам, онам билан дадамга айтмайсизми? -деди, бурнини тортиб. Шамшод бош силкиди. Моҳидил бир йиғлаб,бир тўхтаб ҳамма ҳасратларини тўкиб солди. Шамшод вазият ўзи ўйлаганидан ҳам оғирлигини тушунди. У ўша Моҳидилни уйига ташлаб кетган кунидан буён оромини йўқотган эди. Кўзини юмса қаттиқ печеньени тишлаёлмай кўзларини юмиб олган Дилноза гавдаланади. Кейин хаёлига келган фикр кўнглини ёриштириб синглисининг қошига етаклаган эди. Ҳозир режасини айтишнинг айни мавриди эканлигини сезиб гап бошлади: -Бўлди, ҳаммаси изига тушади. Кўз ёшларни артамиз. Ана.. Бўлди.. Энди гап бундоқ, биламан, куёв қайсар феълли, ғурурли бола. Келса ўзим ётиғи билан тушунтираман. Бир иш қилсак, мен шаҳарда ширинлик, асосан, печенье ишлаб чиқарадиган цех очсам, ҳужжатларни сенинг номингга расмийлаштирсак ва бу маҳсулотимизни "Дилноза -ширин кулчалари" деб номласак, қалай, -ўзига анграйиб турган синглисига қараб давом этди -Сенинг қиладиган ишинг, ишчи аёлларни жалб этиш ва ишдан бўш пайтларингда уларни назорат қилиб туриш, нима дейсан қила оламизми? -деди ҳамон бир сўз демай қотиб ўтирган синглисига қараб. 17# *** Моҳидил тўлқинланиб гапираётган акасига термулиб, ўзининг ҳам ҳаваси ортди. Тадбиркорлик қонида бор эмасми, дарров ғоялар қуюлиб кела бошлади. Кўзлари чақнаб: -Икки ёки уч сменада иш ташкил қилсак, бошқа ишда ишлаётган, эҳтиёжманд аёллар учун қўшимча даромад бўларди-да, -деди, ўзининг куни кеча қўшимча иш излаб, ижтимоий тармоқ эълонларини титгани эсига тушиб. Шамшод Моҳидилнинг дадиллашаётганидан қувониб: -Ана! Жудаям зўр фикр, бўлмаса мен эрта -индин жойнинг ҳаракатини қилай, мутахассис ўргатувчи тайёр. Бир ҳафта бизнес тилида айтганда "мастер класс" ўтиб беради. Ускуналарни Хитойдан келтирадиган фирмалар билан гаплашаман. Сен ишчи кучи топишни ҳамда, иш графиги тузишни ҳаракатини қил, -деди. Моҳидил ўйланиб туриб: -Куёвингиз эшитса нима деркин-а, -деди. -Нима дерди, ҳалол меҳнат, э ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битиради, Озоджон келса ўзим ёрдам сўрадим, шаҳарда яқиним бўлмаса, Моҳидил менга ёрдамлашди дейман, кетдикми, олиб кетишингга кабоб буюртма қилгандим, тайёр бўлиб қолгандир, -деб, дастурхонга фотиҳа ўқиб қўзғалишди. Акасини кузатган Моҳидилда бир оз аввал қалбини эгаллаб, дард-у дунёсини қоронғу қилган ғашлик тарқаб, қандайдир куч, эртанги кунга умид ва ишонч пайдо бўлган эди. Дилнозани олиб уйга кириб борса, қайнонаси картошка арчиб ўтирган экан. Салом бериб, сўрашди-да, дарров чой қўйиб, Одилжонга ҳам ажратиб олиб қўйиб, кабобларни дастурхонга қўйди. Саволомуз тикилган қайнонасига гапни нимадан бошлашни билмай турдида, кейин овозига кўтаринки тус бериб: -Шамшод акам, шаҳарда жуда катта иш бошлаб юбордилар. Қадоқланган ширинлик чиқарадиган цех очмоқчи эканлар. Шунга сенинг номингга расмийлаштирсак, менинг фирмамнинг ҳужжатларига чалкашмаса, уйингдагилардан сўраб кўр, деб келган эканлар, -охирги жумлалари ялинчоқ оҳангда чиқди Қайнонаси келинининг сўзларини бўлмай эшитиб, кейин мулойимлик ва ҳавас билан: -Қандай яхши-я, биз нима ҳам дердик, омадини берсин, илоҳим, менинг болаларимга ҳам шуларнинг йўлини берсин, -деб юзига фотиҳа тортиб қўйди. Моҳидил ҳам фотиҳага қўшилди ва бироз дадилланиб: -Менга агар вақтинг бўлса иш бошқарувчи бўл, ҳарна қўшимча даромад деяптилар, -деб қайнонасининг оғзига термулди, -кейин шоша -пиша -Ўғлингиз рухсат бермаса керак-а, -деди. -Рухсат бермай бор бўлсин, ўз жигарингизку бегонамиди, қани менбоп иш бўлса, ўзимоқ борардим, болам. Акангизга раҳмат, шунчалик қаватига оламан деса, шундай жигарлар бор кўксингдан итаради. Ёғ еганда ёт яхши ундайларга, қон ютганда қариндош. Озодга телефон қилиб берсангиз, ўзим ётиғи билан тушунтираман, -деди. Моҳидил телефон сўзини эшитиб, уч кундан буён дараги йўқ эри ёдига тушиб кўнгли яна ғаш тортиб, лабини тишлади. 18# *** Озод ва шерикларини учириб юборай деган изғиринда яна бироз туришганда, қайдам, нима бўларди. Хайрият, новча уларни ёғочдан қурилган уйга бошлаб кирди. Бу ерга анчадан буён одам қадами етмаган шекилли, ҳамма ёқ чанг ва жуда ташқаридагичалик бўлмаса ҳам, совуқ эди. Устига оқ матолар ёпиб қўйилган эски диванга ўтиришга таклиф қилган новча, энг аввал, ким русчани яхши билишини сўради. Бодомқовоқ йигит ҳафсаласиз қўлини кўтарди. Новча қўл кўтарган йигитга қараб узоқ сўзлади, сўнг "таржима қил" деди. Йигит қайси тилда сўзлашни билмай турувди, Озод унга қараб: -Аввал ўзбекча тушунтиринг, -кейин ҳинд йигитларга ишора қилиб, буларга бир амаллаб уқтирармиз, -деди. Қора қош йигит ҳам маъқуллади. Хуллас, йигитлар бу ерга яқин ўрмонда дарахт кесиш билан шуғулланишар экан, уларнинг ҳужжати тўғри бўлгунга қадар яширинча, яъни ярим тунда ишлашларига тўғри келаркан. Қачон ҳужжатлари расмийлаштирилса, шунда кундузги ишга ўтишаркан. Унгача эса кундузи ҳеч кимга ташқарига чиқишга рухсат йўқ экан. Бу ерларда интернет алоқаси яхши эмас , фақат маҳаллий алоқа бор экан. Пул иш ҳажмига қараб тўланар экан. Ҳозир ўтин ёқиб, хонани иситиб ўтиришаркан. Кечроқ балки эртага овқат масаласи ҳал этилар экан. Озод бу сўзларни эшитиб кўнгли ғаш тортди. Алоқа йўқ бўлса, кундузи худди маҳбусдек қамалиб ўтирса. Ишқилиб, охири бахайр бўлсинда. Новча қайта -қайта ташқарига чиқмасликни уқтириб жўнаб кетди. Ажабланарлиси, атрофи ёғоч панжара билан ўралган ҳовлининг ёғоч эшигини ташқаридан қулфлади. Ночорлик инсонларни тез бирлаштиради. Нима қилишни нима дейишни билмай лол-у ҳайрон қолган бешовлон энди бир -бири билан танишди. Бодомқовоқ йигитнинг исми Илёс экан, Қора қош ўзини Самад деб таништирди. Ҳиндлар ака -ука экан, бири-Ариан, бирининг исми -Виран экан. Илёс инглиз тилини ҳам яхши билар экан. Бир пасда тиллашиб кетишди. Самад печкага ўтин қалади. Уй исиб, сал юзларига қизил югурди. Қарийиб бир суткадан бери туз тотганлари йўқ. Ҳамма ёқни титиб, ярим идишда озгина қуруқчой ва туздан бўлак ҳеч вақо топа олмадилар. Совуқ, унинг устига очликдан Озодни титроқ босди. Шерикларининг ҳам аҳволи ҳавас қиларли эмас. Кун ботди ҳамки Новчадан дарак йўқ. Демак, энди келмайди. Хона исиса ҳам Озод исимади. Кейин Олег амаки кетар олди шипшиб, иссиқ кийим солдим, дегани ёдига тушиб, жамадонини очмоққа уннади. Беш ночор, беш мусофир очликдан гапиришга ҳам мажоли келмай ер чизиб ўтирарди. Жамадонини очган Озод қичқириб юборди. Ҳаммалари ўгирилиб қарашди. Жамадоннинг ичига солинган пахталик фуфайканинг ичи тўла консервалар, қанд, нон, колбаса ва сосискалар экан Озоднинг кўзлари жиққа ёш эди. 19# *** Инсон нақадар ожиз. Сал, аввал, очликдан силласи қуриб, чорасизлик қаърида ўтирган - беш мусофир егуликларни кўриб, бир -бирини қучиб қувонди. Раззоқ зот уларга ғойибидан ризқ етказган эди. Самад икки қўлини дуога очиб кўкка боқиб, Аллоҳга ҳамд айтди. Уни кўриб Озод ҳам "Алҳамдулиллаҳ" дея пичирлади. Илёс ўта мулоҳазали йигит экан. Қандайдир бошқарувчилик қобилияти ҳам бор. Тезроқ танаввул қилсак деб лабини ялаб турганларга қараб: -Бугун колбаса ва нон билан кифояланамиз, мана бу консервалар заҳирада турсин, ким билсин, бизни ҳали олдинда нималар кутмоқда, -деди ва дарҳол Ариан ва Виранга инглизча таржима қилди, улар тез -тез бош ирғаб маъқуллашди. Самад чой қайнатди, Озод ва Илёс дастурхон ҳозирлади. Ҳаммалари иссиқ чой ичиб, қорнилари тўйиб, энди сал жонланиб суҳбатга киришишди. Озод бошида пайқаганидек, Илёс банкда лавозимли ишда ишлаган экан. Айтишига кўра бошлиғи ўз нафси маҳсули бўлган катта камомадни унинг бўйнига қўйибди. Илёс уй -жой, машина ва бор -будидан айрилибди-ю, аммо озодликда қолганига шукур қилиб, ҳаммасини яна "ноль" дан бошлаш учун мусофирликни танлабди. Самад етимхонадан чиққан экан. Ҳаёт қозонида қайнашда давом этаётган, аммо иродаси букилмаган, Аллоҳни таниган йигит экан. Ҳамма тушкунликка тушиб ўтирган бир пайтда у ибодатларини канда қилмай, хотиржам тутарди ўзини. Унинг феълида мўминларга хос сакинат бор эди. Ҳамма ўз хаёлларига ғарқ бўлган бир пайтда Илёс ўйчан гап бошлади: -Негадир шу дарахт кесиш учун келганимизга ишонмаяпман, -бир нуқтага тикилиб, сўзида давом этди, -Яна кечқурун кесармишмиз. Осон эканми, кундузи эплаш қийин бўлган ишку. Хавфсизлик қоидалари деган нарса бор. Дарахтни кечаси қулатиб бўлар эканми, унинг қулаш нуқтасини кундузи чамалаш қанча мушкул. Ўрмонда ярим тунда на свет на бирор ёруғлик бўлмаса. Маторли арранинг овози яширинча ишлаётган одамни ошкор қиладику, яна кечаси товушлар кундузгидан анча баланд эшитилади, -ўзига диққат билан тикилиб турган шерикларига қараб -Дарахт кесган одам ҳимоя кўзойнаги тақиши шарт, дарахт танасини арралаганда чиқадиган майда зарралар кўзни соғ қўядими?! Ҳимоя кўзойнаги билан кечаси иш қилиб бўларканми?! Унинг устига Россия қонунчилигида ноқонуний дарахт кесиш ўн икки йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилиши мумкинлиги ҳақида ўқиган эдим. Ахир бу ўлканинг ўрмонлари дунё "ўпкаси" деб номланади. Менга ёқмаяпти бу нарсалар... Ёқмаяпти... Озод унинг фикрини эшитиб, ақлига тан берди. Тўғри айтади. Кечаси қилиб бўладиган иш эмас. Аммо қоил, Илёс калласи бутун болага ўхшайди. Нариги хонадан бир -иккита одеял топиб чиқиб ухламоққа ҳозирланишди. Озод уйига хабар беролмаганидан кўнгли алағда эди. Йўлларига кўз тикиб ўтирган онаизори, норасида гўдаклари ва ҳамиша жилмайиб турадиган Моҳидилини ўйлаб кетди. Уйқуси қочди. 20# *** Моҳидил акасининг елиб -югуришларида, одамлар билан мулоқотдаги хушмуомалалигида отасининг сиймосини кўрди. Мана икки кун бўлди, шу икки кун мобайнида акаси талай ишни тиндирди. Жой масаласи-ю, ускуналар ҳаммаси деярли ҳал бўлди. Озгина ҳужжат ишлари ва хомашё етказиб берувчи фирмалар билан шартномаларнинг чала ишлари бор. Моҳидил ишчи кучи топишга ҳам қийналмади. Мактабнинг ўзида ўқитувчиларнинг опа -синглиси-ю, қўни -қўшниси -талайгина иш қидирган қиз -жувонлар бор экан. Дарсдан сўнг полларни ювишга келган, Сабоҳат опага: -Сабоҳат опа, мабодо иш қидирган танишларингиз йўқми, ширинлик цехи очаётган эдик. Шу атрофдан жой олдик. Қўни -қўшниларингиз бўлса айтиб кўринг, анча одам оламиз, -деди. Сабоҳат пол артишдан таққа тўхтаб: -Мени ҳам олинг, илтимос, тикув цехи ёпилармиш, икки кундан бери дарду -дунёим қоронғу эдия, жон синглим. Қишлоқда иккита қайнисинглим бекор, уларни ҳам чақирамиз, хўп десангиз, -деб Моҳидилга умидвор тикилди. Моҳидил юзлари ёришиб: -Опа, қанча иш қидирган танишингиз бўлса айтинг, қишлоқдан келишса ҳам майли, акам ётоқ жой ва ош -овқат билан таъминлаймиз дедилар, -деди унга мулойим боқиб. Рўзғорим деб куйиб -пишган икки аёл ҳожатлари раво бўлганидан бахтиёр, қуюқ хайрлашдилар. Уйга келса қайнонаси йиғидан кўзлари қизарган, қон босими ҳам баланд, шекилли, ранги қорайиб кетган, мажолсиз ўтирибди. Моҳидил салом бериб дарров унинг ёнига чўккалаб ўтириб: -Тинчликми, ойижон, тобингиз йўқми, нима бўлди, -деди. Салтанат ая тўлиб турган эканми, ҳўнграб йиғлаб юборди. -Кўнглим ғаш, болам, кўнглим ғаш. Озоджоним омонмикан, тушларим алоқ -чалоқ. Кеча отасини кўрипман, -кўзларини қаттиқ юмиб -очиб, бурнини тортиб давом этди, -Узоқдан туриб менга дағдаға қилармиш "болага қарамайсанми, кўзинг қаёқда сени" дермиш важоҳат билан. Отаси ҳам безовта. Болажоним омонмикан, болам-а болаам... 21# *** Моҳидил ҳасратлари тўлиб тошган бу онаизорни нима деб юпатишни, кўнглига малҳам бўлувчи қандай сўз айтишни билмай, қўшилиб йиғлаб ўтирибди. Салтанат ая анчадан бери ич -ичидан тўкилиб йиғламаган эди. Негадир, чарчаб қолди. Ўзи охирги пайтларда мадори йўқ. Авваллари, қишлоқдаги уйида турган маҳали ҳовлини икки қулоч -халқ тили билан айтганда, чўкиртак супургисида бир самовар чой қайнагунча супуриб чиқарди. Баъзида ён қўшниси Шукрихон иккита жиззали нонни қўлтиғига қистириб чиқса, баъзан ўзи тандир қалаши билан ҳамсоясига даракларди. Хуллас, қон -қариндош бўлмаса ҳам жон томирдан яқин икки аёл -болалар мактабдан келгунга қадар гурунглашиб чой ичиб, бор чарчоғини унутарди. Узатилган уч қизи-чи, бири олиб бири қўйиб, ҳафта оралаб хабар олар эди. Қизлари шўрлик энди бу шаҳарларга кела олмаса, борар эшиги ҳам йўқ. Тунов куни телефон қилган катта қизи Нуриниса йиғламоқдан бери бўлиб: -Аяжон, ҳовлимизнинг ёнидан ўтиб кетаётгандим, шундай юракларим эзилди, дарвозага катта қулф осилган, биз эрта кўкламдан кеч кузгача ўтини юлиб, гул экадиган кўча ҳовлимиз ажриқ босиб, ариқлар тупроққа тўлиб ётибди экан. Акром бой бу уйни неварасига атаб олиб қўйган экан. Хойнаҳой, отам қурган уйларни бузиб қайтадан қуришса керак, -деди. Қизини юпатиб, бир -икки оғиз гапирган бўлди-ю, лекин ўзининг ҳам ичлари ўртаниб кетди. Шу уйни майда болалари билан чоли раҳматли иккаласи ўзи солган эди. Турган жойида қолип уриб кўтаришган эди. Салтанат у вақтлар ёш эмасми, қизлари икки челакка сомон солиб қорилган лойдан тўлдириб берар, у челакни турмуш ўртоғига узатарди. Қолипга ўзиям тўрт челак лой кетарди. Бир қатор уриб бир ҳафта дам олишарди. Девор яхши қуригач, яна айлантира қолип уришарди. Ўша даврлар ҳам ғанимат экан. Ҳозир лой солинган челак уёқда турсин, елим челакда сув кўтаришга мадори йўқ. Аммо юракда ғайрат сўнмас экан, қани энди ўша ҳовли -жойларида бўлиб қолса, тандир -ўчоқларни соз тупроқда соғлаб, яна нон ёпса. Бай-бай бундай роҳат, бундай хушбўй ҳид ҳеч ерда топилмаса керак. Моҳидил кўз ёшини арта -арта хонасига кириб, телефонига термулди. Тавба, эри салкам бир ҳафта аввал телеграм тармоғига кирганича шу баравар изсиз йўқолган эди. Озод билан ёзишмаларини бир -бир ўқиб чиқди. Шунда аввал пайқамагани, Озоднинг пицца олиб, буюртмачига етказишга кетаётганини видеога олиб жўнатган лавҳаларига эътибор берди. Унда ишлаган жойи, буюртмачиларникига бораётган кўчалар тасвири думалоқ видеолавҳа шаклида юборилган эди. Турмуш ўртоғининг овозини, кўзини қисиб, кулиб хайрлашган чеҳрасини қайта -қайта кўрди ва йиғлайверди. 22# *** Озод тақир -туқир овоздан уйғониб, ёстиқдан бошини кўтариб қараса, ҳали кун ёришмаган. Самад бомдодга турган чоғи, сал нарида, шимининг почасини қайириб олган, юзини бўйни аралаш артяпти, Кейин жойнамоз ёзди. Озоднинг ҳам уйқуси ўчди. Самадга тикилиб ётди, сўнг секин ўрнидан туриб юз-қўлини ювиб келди ва номоз ўқиб бўлган Самадга салом берди. Самад саломига салом билан алик олди. Озод ҳовлига чиқди. Қаршисида баланд тоғлар ҳайбат билан турибди. Совуқки, юзингни ўйиб олаётганга ўхшаб оғритади. Одам қадами етмаганиданми ҳовлининг қори куралмаган. Ташқари эшиккача ёлғизоёқ йўл. Бу ерларда сариқ сумалак бўлмас эканда, бу пайтда ўзлари томонда томларда, тарновларда шаффоф қиличдай музлар осилиб турар, сал кун ташласа бир маромда чакиллашни бошларди. Ёғоч уйнинг томи ҳам ёғочлигигадир, балки . Айтганча, ичкарида уйнинг шифти ҳам йўқ экан. Худди пирамиданинг ичида ўтиргандай, ҳис қиласан ўзингни, ажойиб. Шериклари тушгача ухлади. Яхшиям Олег амаки егулик солган экан, бўлмаса тоза ҳолдан тойишар экан, ўзиям.Ташлаб кетганидан буён қорасини кўрсатмаган Новча кеч ораси кириб келди, пакетда қадоқланган тез тайёр бўладиган беш -олтита угра ва иккита буханка олиб келибди. Кела солиб, муддаога ўтди. Асосан, Илёсга қараб гапирди. Озод ҳам унинг фикрларини тушунди. Унинг айтишича, ҳали -вери ҳужжатлари тайёр бўлмас эмиш. Лекин иш кутиб турмас экан. Бугун тунда бир йўлбошчи юбораркан у бу ердан беш -олти чақирим наридаги ўрмонга олиб борар экан. У ерда кесилган қарағай ва эман дарахтларини шохини бутаб, юк машинасига ортишар экан. Тонгга қадар. Шунинг учун у келтирган егуликларни еб, кучга тўлиб, ишга шай ҳолатда бўлишлари керак экан. Самад бир марталик идишларда қадоқланган уграларга қайноқ сув солиб, тайёр бўлгунга қадар нон ва чойни ҳозирлади. Ёғочдан, қўлбола ясалган стол атрофида овқатланишди. Озоднинг отаси косиблик билан оила тебратса ҳам қишнинг кунида уйларидан гўшт узилмас эди. Опалари ёз -куз бўйи кичиккина томорқаларидан чиқишмас, сабзавотлар ўз ҳовлиларидан чиқарди. Ёз пайти ҳеч бўлмаса товуқлардан бирини сўйиб, икки -уч кун овқатга ишлатиб туришарди. Товуқларнику алоҳида парвариш қилишарди. Дастурхондан тухум аримасди. Ортиқча қанд -қурс ейишмаса ҳам, икки маҳал қозон осиларди. Сукунатни Илёс бузди: -Шу совуқда бундай таомланиш тинкани қуритса керак. Яна қорнингларни тўйдириб, кучга тўлиб олинглар, дейдия, -ўзининг гапи ўзига таъсир қилиб кулди, Илёс. Бироқ кулгуси йиғига ўхшаб кетар эди. Самад косасини нон билан сидириб: -Ака, шунисигаям шукур, алҳамдулиллаҳ. Етказганига шукур,-деди хотиржам. Новча кундузи ухлаб олинглар деган эди. Қани кўзга уйқу инса. Ниҳоят, тун ўз ҳукмронлигини бошлаб, атрофга қоронғулик чўкди. Эшик тақиллатмай кириб келган ўрта ёшлардаги шофёр уларни машинанинг бортига чиқишга буюрди. Қирчиллама совуқда ярми брезент билан қопланган машинанинг орқасида бораётган Озод, бундан кўра яёв йўлга тушган минг чандон осон бўлса керак деб ўйлади.Юзга урилаётган муздек ҳаво нафас олишга имкон бермаётгандек. Машина қор қалин жойларда худди ботқоққа ботгандек чиранар, ҳар чайқалганида совуқ баданни тешиб юборай дерди. 23# *** Ўрмонга кираверишда машинадан тушдилар. Бу ерда, афтидан, кундузи кесилган дарахтлар, шекилли, бир чеккага пала -партиш йиғилган эди. Ҳаммаёқ чироқ, оппоқ қор бўлганигами балки, ёп -ёруғ экан. У ердаги иш бошқарувчи ушбу дарахтларнинг ортиқча шохларини бутаб, юк машиналарга ортиш кераклигини уқтирди. Йигитлар ишга киришишди. Ишлаб сал исигандай ёки ҳавога оз- моз кўниккандай бўлдилар. Шофёр амаки яхши инсон экан. Машинасидан каттагига термосида қайноқ чой ва усти сирланган кружка олиб, ёнига бир шода тешиккулча қўйди. Озод иссиқ чой билан бирга меҳр тафтини ҳис қилди. Ҳа, инсон қаерда, неча ёшда бўлмасин меҳрга муҳтож. Дарахтларнинг шохини буташдан ҳам, яхлаб -янаям оғирлашган ғўлаларни машинага ортиш қийинроқ экан. Иш тўрт соатга чўзилди. Тонг ёришмай, ётоқ жойларига етиб келишди. Озод иссиқ уйга кириб, юзлари қизиб кетганини ҳис қилди.Иш анча оғир экан, аммо кўнглини қоплаб турган ғашлик бироз чекингандай бўлди. У ердаги иш бошқарувчи ҳам, шофёр амаки ҳам анча яхши одамга ўхшади. Кечгача иссиққина машинасида такси қилиб келиб, эшикдан кира Моҳидилга "Чарчаб, ўлиб қолай дедим" дейдиган Озод чарчаш нималигини энди ҳис қилди. Бир кунда қўллари дағаллашиб , ёрилиб кетибди. Тонгда Самаддан бошқа ҳеч ким турмади. Тушлик пайти кириб келган Новча уларга бу сафар иссиқ овқат олиб келибди. Айтганча, у ўзини Демир деб таништирди. Унинг айтишига кўра, иш бошқарувчи йигитлар ҳақида илиқ фикр билдирибди. Эртага ҳужжатлари тайёр бўлса, индиндан кундузги ишга ўтишар экан. Яна кечаги пайтда машина келиб олиб кетишини айтиб, пул ишбай тўланишини таъкидлаб, яхши ишлашга ундаб, хайрлашди. У кетганидан сўнг, Илёс: -Йигитлар, бор кучимиз билан ишлаб, ўзимизни кўрсатишимиз керак. Отам раҳматли: "Инсон нима касб қилмасин, ҳалол ва ҳаққоний ишласа, қадри ошади. Инсонни меҳнат улуғлайди" дер эдилар, -деб кейин ўйчан қўшиб қўйди, -Қанча ғайрат қилдим-а, ҳалол ишлайман деб, пешонага шу ерларга келиш ҳам ёзилган эканда. Бугун ҳаммалари бисотидаги иссиқ кийимларини кийишга ҳаракат қилишди. Илёс шкафни титиб, уч -тўртта комбинзон топиб чиқди ва биттасини Озодга тутқазган эди. Озод шерикларига, кийими юпқароқ Арианга беришни таклиф қилди. Ўзи эса Олег амакини дуо қилиб, пахталик кийимларини кийди. Ҳали Демирдан телефон масаласини сўраган эди. Эртага ҳужжатлари тўғри бўлиши билан симкарта олинишини айтди. Шукур. Бир кун сабр қилса, оиласидагилар билан ҳам боғланса бўлади. Бу сафар машинага чаққонлик билан чиқишди, ишни ҳам уюшқоқлик билан, бир -бирини суяб бажаришди. Уларнинг аҳиллигига иш бошқарувчи ҳам қоил дегандай қилиб, бош бармоғи билан "зўр" ишорасини қилди. 24# *** Моҳидил дарсдан сўнг акаси Шамшод билан цехни кўргани боришди. Ускуналар ўрнатилибди. Баҳайбат, айланадиган қозон, шунга мос катта миксер, нақ уйдай келадиган , ценсорли замонавий печ, пишириқни совутувчи ускуна ҳамда қадоқловчи- аппарат -бари ўта замонавий эди. Ҳозирча фаррош ҳамда ошпаз ходимларни қўшганда, йигирма беш чоғли аёлнинг ҳужжатлари расмийлаштирилибди. Моҳидилнинг шашти пастлигини кўриб Шамшод; -Моҳи, болалар яхшими, нима гап?-деди. Моҳидил Озод кетганидан буён энг яқин суянчиғига айланган акасига лаблари титраб дардини тўкиб солди: -Ака, бир ҳафтадан ошиб кетди, куёвингиздан дом -дарак йўқ. Кечаси билан қайнонамнинг мазаси бўлмади. Одилжон билан шифохонага ёткиздик. Қон босимими десам, энди қандли диабет ҳам қўшилибди. Докторлар қаттиқ сиқилишдан орттирган дейди. Умуман, иштаҳалари йўқ. . Гўёки ботиб бораётган қуёшдек ҳаётга қизиқишлари ҳам сўнган. Бир аҳволдалар. Бошим қотиб қолди. Лоақал куёвингизнинг дарагини билиб, гаплаштирсам ўзларига келармиди, дейманда. Ўзим ҳам қийналиб кетдим, Дилноза ҳам ичикканми кечаси " дадам"лаб йиғлади,-кейин чуқур хўрсиниб кўз ёшини артди- Пулимиз оз бўлса ҳам оиламиз бир бутунлиги давлатимиз экан... Унинг бир йиғлаб, бир хўрсиниб айтган ҳасратини эшитган Шамшод хаёлан чора излай бошлади. Шу пайт Моҳидилнинг телефони чақирди. Нотаниш рақамни кўриб: -Кодлари бизникига ўхшамас экан, фирибгарлармасмикан, -деб телефонни Шамшодга тутқазди. Шамшод кўтариш тугмасини босиб, овозини баланд режимга қўйди. -Алло, Моҳидил, мени эшитяпсанми, Озодман, эшитилаяптими. Бу ерда интернет йўқ тез гапираман, Моҳи, -Озоднинг овозини эшитиб Моҳидил ўрнидан туриб кетди. Қўлида телефон фақат уёқдан-буёққа юради, -Биз яхшимиз, ўзиз яхшимисиз,- деб кўз ёшлари шашқатор, овоз чиқармай йиғларди. Шамшод ташқарига чиқиб кетди . Бироздан кейин кўзлари қизариб Моҳидил чиқди савол назари билан боққан акасига қараб: -Хайрият омон экан, узоқроққа кетишибди. Ўрмон хўжалиги экан. Озроқ пул ҳам берибди. Интернет йўқ экан. Ўзи вақти -вақти билан алоқага чиқаркан,-кейин бирдан йиғлаб юборди,- Аллоҳим ўзингга шукур. Ака, қўрқиб кетдим. Шукур соғ эканку, -деб бироз ўзини босиб олди. Кейин акасига қараб: -Қайнонамнинг касаллигини айтмадим,-деб ўйланиб қолди. Акаси ўйчан товушда: -Айтишинг керак эди, Онасига ҳозир қанчалик оғирлигини ҳис қилаяпман. Эҳ, онаизор-а оҳи осмонга етаётгандир. Ўзи биз фарзандлар қаритар эканмиз, муштипарларимизни, эсингдами, операцияга кириб чиққунимча онамнинг сочи оппоқ оқариб кетган -деди овози бўғилиб. Табиатан кўнгли бўш икки ака -сингил бир -биридан тортинмай кўз ёш тўкарди. 25# *** Озоднинг бу совуқ ўлкаларга келганига ҳадемай икки ой бўлади. Шериклари билан гўё бир оиладек бир -бирига суяниб қолишди. Илёс ҳамон ўзининг жўяли маслаҳати билан жонга оро бўлса, Самад оғир -босиқлиги-ю, ош -овқатни оғринмай тайёрлаб кетавериши билан қадрли. Ака -укалар билан ҳам анча тиллашиб қолишди. Ҳафтада бир марта шаҳарга бориб, уйга қўнғироқ қилишади. Охирги марта гаплашганида онаси кўз ёш қилиб олди.Кейин негадир ҳансираб гапира олмади. Ўша кундан буён Озоднинг кўнгли ғаш. Ҳозир кундузги сменада ишлашяпти. Иш осонмас, юк оғирлик қилибми, ё совуққами бир ҳафтадан буён бели қаттиқ оғриб азоб бераяпти. Ҳатто аксирса ҳам оғрийди, тавба. Тағинам шериклари аҳволини кўриб , сездирмайгина ёрдам қилишади. Унча оғир бўлмаган ингичкароқ қарағай дарахтлари чиқса нимжон бўлган Виран билан Озодга суриб , тагидаги қалин дарахт танасини кўтариб ортадилар. Шунча кундан буён жони оғриса ҳам номус кучлилик қилиб ишга отланаётган эди, бугун ўрнидан ҳам қўзғала олмай қолди. Оғир бўлса ҳам иш яхши экан. Мана шифтга қараб ётиб, хаёллари қора булут мисоли ёмон ўй гирдобида қолган. Ишқилиб, қарзларидан қутила олармикан. Лаънати онлайн қиморнинг бунчалик домига тортувчи тўр эканлигини кеч пайқадида. Машинасининг кредитини тўлаётган Моҳидил қандай кун кўраётган бўлса. Шу машина ҳам қўлдан кетдиёв, агар улар айтган муҳлатда ҳамма пулни топширмаса, фоизи ошиб уйдан ҳам айрилмаса эди. Шу икки ой мобайнида бироз пул тўплади-ю, аммо бу у топиши керак бўлган маблағнинг юздан бири ҳам эмас. Нари борса уйга кетиш билетига етади. Камида бир -икки йил ишласа керак, емаган сомсасига пул тўлаш учун. Агар бу уйи ҳам қўлдан кетса, қариндош -уруғ, дўст- ёр, қолаверса, муштипар онасининг олдида ким деган одам бўлади. *** Моҳидил охирги пайтда бир нарсани англади. Акаси бежиз бунақанги катта ишларни бошлаб юбормади. Камига Моҳидилга ҳамма юмушни топшириб, ўзи бошқа бизнесларига шўнғиб кетди. У синглисининг ёрини жуда қаттиқ яхши кўришини билар эди ва ҳижрон уни тамом қилишини ҳам. Ҳозир эса бир дақиқа тиними йўқ Моҳидил, баҳор келиб борлиқни яшнатган бир паллада иш билан андармон бўлиб, дарахтлар қачон яшил либосини кийиб улгурганини ҳам сезмай қолибди. Битта энг оғриқли масала- қайнонасининг аҳволи яхши эмас. Қандли диабет қон босимдан ҳам инжиқ касаллик экан. Бирдан кўнгли бузилиб қишлоқни, у ердаги ҳовлисини, қариндош -уруғ, қўни- қўшниларини эслаб, қизларини соғиниб йиғлаб қолади. Кейин титрашга тушади. Дори -дармон қилингач, сал ўзига келган бўлади. Ўғли билан гаплашадиган якшанбани ҳафта бўйи кутади. Моҳидил дарсдан чиқиб, цехга югуради. Ишлар анча жадаллашиб қолди. Маҳсулотлар харидоргир бўлди, дўконлар талашиб- тортишиб оляпти . Талабга яраша таклиф деганларидек, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортди. Яна қўшимча ишчилар олишди. Юк ортувчи йигитларга Одилжон бош. Моҳидил ўзига акаси ойлик тайин қилса керак, деб ўйлаган эди. Йўқ, ишлаб чиқаришнинг етмиш фоиз ҳиссадори қилиб тайинлабди. Бу Моҳидил ўйлагандан анча кўп пул экан. Лекин бир масала бор... Озодга цех ҳақида оғиз очмади. Оча олмади. Келса нима дер экан-а. "Дилноза ширин кулчалари" ширинлигининг ўзига хос қадоқли ўрамлари мавжуд.Логотипи ҳамда ёрлиқ устидаги расмни биринчи куни кўриб Моҳидил ҳайрон қолди. Сурат қора қаламда чизилганга ўхшайди, лекин жуда табиий чиққан. Унда бўйни аралаш рўмол боғлаб олган Дилноза қатори қизча кўзларини юмиб, печенье тишлаб турибди. Қандайдир, инсонни ўзига тортади. Акаси анча тадбиркорликнинг ҳадисини олибди ўзиям. Болажон каналига реклама берамиз деб, нимагадир, рекламага Дилноза тушсин деб туриб олди. Куни кеча рекламанинг охирги сёмкаси бўлиб ўтди. Қақажон Дилноза эплади. Моҳидил студентлигида ҳайдовчилик курсида ўқиб олган эди. Акаси фирма номига машина олиб синглисига топширди. Анча оғири енгил бўлди. Мактаб, фирманинг югур -югурлари, ҳужжат ишлари- ҳаммасига Моҳидил шу улови билан қатнаяпти. Салтанат аянинг анча мазаси бўлмаганига бир ёшдан ошган Содиқжонни хусусий боғчага жойлаштирди. Ҳозир, алҳамдулиллаҳ, ҳамма -ҳаммаси яхши, аммо Озоднинг ҳар оқшом: "Маликамизнинг қўлларидан қандай таом еймиз" деб эшикдан кириб келиши-ю, " "Пучуқ бўлсанг ҳам нега сени соғиниб қолавераман-а" деб ҳазиллашишини, болаларини от бўлиб ўйнатишини жуда -жуда қўмсайди. 27# *** Поезд бир маромда тарақа -туруқ қилиб кетиб бораяпти. Озод олдинги сафардаги каби манзарага термулмайди. Фақат дам бадам соатига қарайди. Бетоқатлигидан чуқур -чуқур нафас олиб қўяди. Бели оғриб, бир ҳафта хонада ётган Озод Виран ва Арианнинг муолажасидан сал енгил тортди. Бу ака -укаларнинг отаси бизнинг тил билан айтганда, синиқчи табиб бўлган экан. Озодда Мануалтерапия муолажасини қўллашди. Суякларини ҳар қисирлатганда ёш боладек додлаган одам, сал енгил тортиб, эртаси куни ўзи илтимос қилиб турибдида. Бало экан, бу қоравойлар. Шундай қилиб, яна шерикларининг ёнига ишга қайтган эди. Кеча телефон қилгани шаҳарга тушди. Ҳарчанд телефон қилиб ҳам Моҳидилнинг рақамига туша олмади. Кейин укаси Одилжонга қўнғироқ қилган эди, кап -катта йигит дўриллаб йиғласа жон- пони чиқиб кетди. Айтишига кўра онаси қаттиқ ётиб қолибди. Жонлантириш бўлимида экан. Моҳидилдан бошқа ҳеч кимни қўйишмаётган экан. Опалари ҳам шифохона эшигида " дод" деб ўтиришган экан. Бири олиб бири қўйиб йиғлайди. Қани ўша дамда қанотлари бўлса-ю, бир умр камтарона яшаган, ҳеч нарса таъма қилмаган мунисгинасининг бағрига бош қўйиб, барча етказган азоблари-ю, уқубатлари учун кечирим сўраса..волидасидан. Шу ўй-хаёллар қалбидан кечиб ёнидаги йўловчилардан ҳам уялмай ҳиқиллаб йиғлаб, чўнтагидан рўмолчасини чиқариб иккала кўзига бирдай босди. Яна узун, қор билан қопланган йўлга тикилади. Ён чўнтагидан Олег амакининг манзили ёзилган қоғозга бир кўз ташлаб, яна солиб қўйди. Ярославль вокзалида тушиб, тўғри уникига боради.Ярим тунда етиб борар экан Ярославьга.Тонггача вокзалда ўтиргандан кўра бориб, инсон сифатида миннатдорчилик билдириб, кейин самолётга ўтириб уйга учади. У тунги соат 3да вокзалга келиб тушди. Интернетдан кўрди Тошкентга рейс тонгги ўнда экан. Ташқарида турган таксичилардан бири ўзбек экан. Манзилни тушунтириб, йўл ҳақига тортишмади. Олег амаки ўтган сафаргидай итлари қуршовида чиқиб келди. Аввал танимайроқ турди-да, кейин, "Узбек" деб шодон қичқириб юборди. Чой устида Олег амакига қайта - қайта миннатдорчилик билдирган Озодга "эээ" деб қўл силтаб қўйган чол, ундан бемаҳал йўлга чиқиш сабабини сўради. Озод бошидан ўтказган кунларини гоҳ хўрсиниб, гоҳ кулиб гапириб берди. Чол ўйланиб ўтириб, бирдан у билан бирга Ўзбекистонга боришини эълон қилди. Ота -онасининг қабрини зиёрат қилиб келмоқчилигини айтиб, чаққонлик билан кийимларини ҳозирлашга киришиб кетди. Кимларгадир телефон қилиб, билетни ҳам бир зумда ҳал қилди, чоли тушмагур. Икковлон эрталабдан аеропортга етиб келишди. 28# *** Ҳамиша болаларига " мен яхшиман " дейдиган Салтанат ая фарзандларини росмана қўрқитиб юборди. Туш пайти эди. Ўзидан ўзи юраги липпиллаб -липиллаб қўяди. Бир қараса шу муштдеккина юрак- худди сувда сузиб юргандек бўлади-ю, кейин бола пайти арғимчоқ учгандагидек шувиллаб товонига тушгандай бўлади. Аксига олиб, уйда ҳеч ким йўқ. Бир амаллаб, ўрнидан туриб, корвалолдан йигирма томчи ичди. Баттар беҳол бўлди. Негадир, уйқу босаётганга ўхшайди. Кейин юрагини ваҳима чулғаб, қўшни келинчакнинг эшигигини ҳолсизгина тақиллатди. Кўзини очса, муздек хона. Жим -житлик. Қандайдир аппаратлар уланган. Оёқ томонида йиғидан кўзлари шишиб кетган Моҳидил бошини эгиб ўтирибди. У ҳолсиз-у, аммо келинига қараб, ич -ичидан дуо қилди. Бу қандай ҳилқат экан-а унинг бор-у йўғига кўнган. Бир умр кўзига тик боқмаган. Келин бўлиб келганидан буён эрини пир даражасида эъзозлаган, қайин бўйинларининг хизматини пойи-патак бўлиб қилган. Қайси иши Аллоҳга ёқиб, бу малакни унинг хонадонига юборган экан-а. Эсида, Моҳидил янги келин маҳали шкафдаги кирларни тахлаётиб соддаларча: -Ойижон, атиги иккитагина кийимингиз борми, -деб ўзига ачиниш билан қараб, -Ўзим ишга кирсам сизга кўп кўйлак олиб бераман, -томоғига бармоғини қилич қилиб, -Мана шунча, -деган эди. Салтанат тиззасига уриб кулса у эса ҳиқиллаб йиғлаган эди. Ростан ҳам ишга тушиб, биринчи ойлигига чиройли кўйлак билан, ўша пайтлар урф бўлган, улар "эринка" деб атайдиган шиппак кўтариб келиб, кийгизиб роса расмга олган, ўзининг ишидан ўзи қувониб, завқланган эди. Салтанат аянинг кўзларидан икки томчи ёш сизиб чиқди. Ётган жойида ичидан дуо қилди: "Аллоҳим, шу беғуборгина болам, ўғлим билан қўша қарисин, илоҳим ўзига ўхшаган келинлар суйсин. Розиман..." 29# *** Стюардесса қизнинг " Ўзбекистон диёрига хуш келибсиз, "деган хитобини эшитган Озоднинг юраги хапқириб кетди. Қараса, Олег амакининг ҳам кўзларида ёш. Назорат пунктларидан ўтиб, аеропортдан чиққан Озод билан чол бир -бирига қараб кулиб юборди. Улар қулоқчинларини бостириб, шарфини қалин курткасининг устидан тушириб олган бир дамда, атрофдагилар енги калта кийимларда эди. Тошкент осмони тип-тиниқ мовий эди. Атроф яшилга бурканиб яшнаган. Наврўз байрами ўтган бўлишига қарамай, байрам ёрлиқлари ҳамон осиғлиқ турарди. Озод Олег амакига аввал унинг хонадонида меҳмон бўлишини, сўнг, бирга Ангренга боришни таклиф қилди. Олег амаки, кескин бош чайқаб, аввал ота -онасининг қабрини зиёрат қилишини, сўнг, агар манзил берса, ўзи унинг уйини топиб боришини айтиб, шу ерда хайрлашди. Озод Моҳидилга қўнғироқ қилиб, тўғри онаси ётган касалхонага кириб борди. Онасини бугун умумий палатага олишибди. Ранги кетиб қолибди-я волидасининг. Озод шунча кундан буён кўрган кечирганлари ёдига тушибми, онасининг бир бурда бўлиб қолган рангпаргина сиймосини кўриб, қийнаган айбдорлик ҳиссими, муштипаргинасининг қўлларини ўпиб, кўзларига суртиб силкиниб -силкиниб йиғлади. Доктор кириб танбеҳ бериб олиб чиқиб кетди. У шифохона йўлагида турар экан, шунча тентираб, бирорта муаммосини ҳал қилмай, шўппайиб келганига бир эзилса, бу кўргуликларнинг барчасида ўзини айблаб баттар сиқиларди. Озод бу кеча онасининг ёнида қолди. Кеч ораси Дилноза ва Содиқжонни олиб Моҳидил келди. Яна бироз кўз ёш қилишди. Содиқжон бегонасираб турди, аммо Дилноза бўйнидан қаттиқ қучиб, қўйиб юбормайди. Шундай қилиб икки кун онасининг олдида қолиб кетган Озод, қайтиш билетини олиши керак эди, ишдагиларга бир ҳафтада келаман деганди. Йўлнинг ўзига уч кун сарф бўлади. Ҳали Моҳидил билан тузук -қуруқ гаплаша олмади ҳам. Уйга келиб, қўшнидан калитни олди, аввалги одати бўйича музлаткични очди. Ичи ноз-неъматларга тўла эди.Ҳайрон бўлиб, бошини қашиб турди. Моҳидил ишга кетган шекилли, қозонга қайнатма солиб кетибди. Шифохонага олиб борса керак. Шу пайт эшик устма-уст тақиллади. Юраги қинидан чиқай деди. Қарзини сўраб келишди, аниқ... Нима қилишини билмай турган эди, эшикни ташқаридан баттар зарб билан уришди . Очса, не кўз билан кўрсинки, Олег амаки турибди. Озодга қараб: --Ухлаб қолди, -деди. Озод қувониб, чолни қучоқлаб олди. Онаси болалигида ўргатгандек, дарров янги духоба кўрпача солди. Чол уёқ-буёққа назар солиб: -Ҳеч ким йўқ, -деди Озод бош силкиди. Олег амаки айни муддао дегандек, дастурхон тузаётган Озодга: -Бунга кел, -деди. Ҳалидан буён қучоқлаб ўтирган қора пакетини хонтахтанинг устига қўйди. -Бу-сенга. Бунда тўқсон минг доллар бор. Ангрендаги ҳовлини сотдим. Менга энди пул нима кирак. Болаларим китди, всё. Это менинг отам онам номидан ўзбек халқига раҳмат. Улар до ўлгунча ўзбек яхши народ деди. Это тебя тушунди мен, -деди анграйиб қолган Озодга қараб. -Ол, ол ҳар йили если можно, сеникига бир марта келиб тураман. Ташкентни немогу эсламай. Хўп -деди, -кейин карахт ўтирган Озодга қараб: -Эй, чего ты, ну тез проблемаларингни решат қил, и никуда кетма. Тушунди. Ўзбекистондан кетма, -деди. 30# *** Осмон бунчалар тиниқ бўлмаса, ҳаёт нақадар тотли. Озод Олег амаки билан қучоқлашиб хайрлашар экан, энг аввало, ўзини бу азобга қўйган фирибгарлар билан учрашиб, "қарз" бўлган ўша ўттиз минг долларни берди ва уларнинг гаражида турган машинасини олиб чиқди. Уловини елдириб, қишлоғига кириб борди ва ўзи бир пайтлар ялиниб, уйини сотгани Акромбойнинг эшигини қоқди. Унга вазиятни тушунтириб, онаси шу қишлоғига ичикиб, бетоб бўлиб қолганини айтиб, сотган пулидан ортиқ нархни айтди. Акромбой ҳам кўна қолди. Озод янаям, тезкорлик билан ҳаракат қилиб, опаларини чақирди. Жиянлари-ю опалари бир бўлиб, болалиги ўтган бу гўшани оқлаб -кўклаб файз киритишди. Ишини якунлай ҳам деб қолган эди, қайноғаси Шамшод келиб қолди. Ишларни кўриб "қойил" бағрига босди, Озодни. Кейин салмоқлаб гап бошлади: -Менимча, Моҳидил сизга индамаган, мен шаҳардан ширинлик цехи очган эдим. Сиз йўқсиз, Моҳидилдан ёрдам сўрадим. Синглим бало, цех гуллаб -яшнаб кетса денг. Шу агар сиз рози бўлсангиз шу иш давом этаверса, Одилжоннинг ҳам қўли келиб қолди, -деб, анграйиб турган Озодга термулди. Озод нимагадир шу онда ўзи ҳеч ёзилиб гаплашмагани шу одамга дилини ёргиси келди. Бошидан кечирган барча кўргуликларини эртакдай равон сўзлаб берди. Ўзини диққат билан эшитаётган Шамшодга қараб: -Шунақа ака... -деди. Шамшод Озоднинг елкасига қўл ташлаб: -Биласизми, барча муаммоларингиз кутилмаган тарзда бундай ечим топишининг сири нимада? Сиз бошидаёқ Моҳидилга бойлиги учун эмас, соф муҳаббатингиз сабаб уйлангансиз. Ҳамма нарсага ўзим эришаман деб, ҳожатингизни Аллоҳдан сўрагансиз. Сизнинг ниятингиз яхши эди. Мана ижобати. Ғойибидан берди, Эгам, -деди. Озод ҳам ўзи билмаган ҳақиқатнинг ечимни эшитиб, лол бўлиб қолди. Шамшод айни ҳақиқатни айтган эди. Онасининг касалхонадан чиқиши байрам бўлиб кетди. Шифохонадан тўғри қишлоқдаги уйига олиб кетаётган Озодни қучиб, бирам йиғлади-ей. Қўшнилари-ю, қариндошлари қуршовида ўғлини алқаб дуо қилди. Моҳидил қишлоққа келиб, янги келиндек яшнаб кетди, ўзиям. Озод хотини у ёққа ўтсаям гап отади, буёққа ўтсаям ҳазиллашади. Ҳаммалари йиғилганда Озод тантанали равишда: -Шу уйга Одилжонни уйлантирамиз, -деди. Одилжон қизариб -бўзариб турдида-янгасига шивирлади: -Малика бу томонларга келармикан!? Моҳидил ҳам кулиб: -Шундоқ йигит таклиф қилади-ю келмайдими, -деди. Бошқалар ҳам ҳазил -ҳузул қилиб йигитни бироз уялтиришди. Шу пайт Дилноза ғингшиб туриб отасига қараб: -Дадажон, ухлаб қолсам, қуёш ботса, кетиб қолмайсизми?-деди. Озод ўзига тикилиб турган қора кўзларга бир- бир боқиб, сўнг бошини ҳам қилиб ўтирган онасига бир қараб қўйди сўнг: -Йўқ, болам, ухлаганингда кетмайман, сал қолибди қуёшим ботишига, ғафлатда қолай дебман. Сен бехавотир ухла, олтиним, мен ёнингдаман,- сўнг қўшиб қўйди, -Бундай жаннатмакон ўлкадан айирмасин, ҳеч қачон. Тугади. 02.02.2025 21.38 Тошкент. Ўқиганлардан ва дуо қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин. #Ўз_ҳикоя
    20 комментариев
    90 классов
    Қадриятлар Келин келди. Тўққиз фарзанднинг тўнғичи уйланди. Энди ўн саккизга кирган эди келинчак. Гулдек гўзал эди, гулдек нозик. Орзулари бир олам. Олти ўғил ичидаги ёлғиз қиз. "Санобарга  ҳам хайронман, ёлғиз қизини меҳнатнинг конига берди-я",—дедилар армонда қолганлар. " Касалванд қайнона, шунча одамнинг хизматида адо бўлади"—дедилар энди совчиликка шайланганлар ўзича ачиниб. Ғийбатчилар кута-кута чарчади. Келинчак гул-гул очилиб, югуриб-елиб хизмат қилди. Янги оиласидагиларнинг бирини ука, бирини сингил деди, шу оилага сувдек сингиб кетди. Бирор марта уйига ё аразлаб, ё шикоят қилиб бормади. Туп қўйиб, палак ёзди. Меҳнатлари роҳат бўлди, фарзандлари бир-биридан оқибатли, меҳрибон бўлди. Ота-онаси турмушга бераётганда шароитига эмас, таг-зотига қараб берган эди қизини. Одамни иш эмас, ишкал ўлдиради. Аёлни меҳнат эмас, меҳрсизлик қаритади. Инсон қорнига эмас, қадрига йиғлайди... Қиз бола тушган жойида азиз бўлса, меҳнатлари бир куни роҳатга айланади. Феруза Салходжаева
    3 комментария
    94 класса
Фильтр
  • Класс
  • Класс

***

...
*** - 952014502721
*** - 952014502721
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё