​​#эски_постлар. "Аёлнинг феъли ундоқ бўлсин,  табиати мундоқ бўлсин"  деган талаблар қўяётган баъзи эркаклар бор. Лекин... Аёллар ҳам эркакларда йўқолиб кетаётган баъзи сифатларни яна уларда кўришни хоҳлайди! Тиқилинч жойларда,  тор кўчаларда- бир четга сурилиб,  йўл очиб, аёл кишининг ўртадан ўтиб кетмаслигини таъминлайдиган фаҳмли эркаклар кўпайишини истаймиз... Ўз аёлига ташрифини билдириш мақсадида остонада қисқа йўталадиган,  ичкаридагилар ўзини тузатиб олмагунча ичкарига бош суқмайдиган- фаросатли беклар кўпайса, қанийди... Машинада укасининг хотини- келини ўтирганда,  укаси бир юмуш билан машинадан тушадиган бўлса,  салонда ялпайиб ўтиравермайдиган,  иши бўлмаса ҳам уловдан тушиб,  нарироққа бориб турадиган ҳамиятли акалар кўпайсин, илоҳим... Бировнинг аёлига суқланиб қарамайдиган,  бир кўзи тушиб қолса ҳам,  назарини четга бурадиган асл эркаклар бор бўлсин, деймиз... Аёллар гаплашиб турган жойларга кирмайдиган,  луқма ташламайдиган,  жуда аралашиш талаб этилса,  аёлидан буни илтимос қиладиган фаросатли инсонлар йўқолиб кетмаслигини тилаймиз... Сиз солиҳасини қидирасиз... Лекин солиҳага муносиб солиҳ бўлиш ҳам керак... Азизахон Исмоилова.
    4 комментария
    40 классов
    ​​#олимлардан ТАВБАНИНГ ҚАБУЛ бўлиш аломатлари: 1. Киши ўзида гуноҳ қилишга майл бўлмаётганини кўради. 2. Аллоҳни ҳар жойда ҳозиру нозир ҳолда топади. 3. Тўғри ва яхши ахлоқли кишилар билан бирга юради, ёмон феълли кишилардан ўзини узоқ тутади. 4. Очкўзлик қилмайди. Оз бўлса ҳам ҳалол йўл билан топганига қаноат қилади. Ўзининг озгина бўлса ҳам ҳалол йўл билан топгани унинг кўзига кўп кўринади, лекин қилган хайрли ва гўзал амаллари кўп бўлса ҳам унинг кўзига оз кўринади. 5. Қалби доимо Аллоҳ фарз қилган нарсалар билан банд бўлади. 6. Динини ёмон кўзлардан ҳимоя қилади. 7. Давомий тафаккур ҳолида юради. 8. Ўтмишда қилган гуноҳлари туфайли надомат ичида юради. © Абу Ҳомид Ғаззолий, “Мукошафат-ул қулуб” китобидан
    4 комментария
    73 класса
    Ҳолва — Ўғлим, бугун... — Дада, илтимос кейин гаплашайлик! Биласизку, ишим жуда кўп. — Мен... Aйтмоқчийдимки... — Дадааа, ҳали Нигорани боғчага олиб боришим керак. Келинингиз бозорга ташлаб ўтинг, деяпти! Ишга кеч қоламан, тушинсангизчи! Ўғил чиқиб кетди. Ота ўғил ортидан қараб қоларкан, шивирлади: — Қайтишингда ҳолва олиб кел, демоқчи эдим. Онангни егиси келибди. Бугун етмиш иккига кирди... Муаттар Йўлдошалиева
    6 комментариев
    53 класса
    5.💦ТУЛПОР💦 ⚔️ Йигит ўлмак насиб этсин! ⚔️ Ўн олти йил муқаддам Паҳлавон полвон деганни кўрган эди. Қарши жангидан сўнг Катта тўра чекингач унга хайрихоҳ бўлганларни туттириб келтирилганда кўрган эди. Тиззалаб ўтқазиб қўйилган ўн беш кишидан ўн тўрттасига бир қур назар солиб қўйиб ҳамма Паҳлавон полвоннинг олдида тўхтаб уни томоша қиларди. Югуриб кетаётган отга бир сакраб мина оладиган, икки қўли билан ҳам қилич чопа оладиган, камон ва милтиқдан мўлжалга бехато отадиган бу йигитнинг довруғи Амир қўшинлари орасида эртакдай сўзланарди. Қўшинга сафарбар қилинган йигирма ёшли Нусрат ичида бу афсонавий полвонга ҳавас қилган, унга ўхшагиси келган эди. Ўшанда ҳам бошқа бандиларнинг кўзидаги қўрқув унинг кўзларида бўлмаган. Важоҳати шунчаликки ҳозир қўли ечилса йўқ деганда ўн аскарни ер тишлатмоғи аниқ.Муҳаммадбий Қушбеги жўнатган киши ҳам келиб аввал Паҳлавон полвонни сўроқлади.Бунгача қўшин орасида гап оралаганди. Эмишки Абдулмалик Тўра шамолдан тез елгувчи отини Паҳлавонга топшириб ўзи Қаршида халқ орасида сингиб кетганмиш.Отни унга Афғонистон подшоҳи, яъни қайнотаси тўй куни совға қилган араби отнинг довруғи нафақат Амирлик, икки дарё аролиғига ҳам машҳур дерди билганлар. Асирларни ҳеч сўроқсиз Карманага етказиш ҳаққида буйруқ бўлди. Совуқ нигоҳ,баланд бўйли,юзида нафрат ва ғазаб ифодаси қотиб қолган кўк кўз рус зобит ҳам айнан келиб Паҳлавоннинг қаршисида тўхтади. ---Сени шахсан ўзим сўроқ қиламан!Булбулдай сайратаман!Сени мана бу ва иккита шериги билан икки кун бирга қолдирсам булар .... шунда кўраман кўзингда шунақа олов ёнармикан!--деди у ёнидаги қора қош,дўрдоқ лаб ва бурни катта қош, мўйлов ва соқоли бетини қоплаб бўйнидан кўкрак туклари чиқиб турган баҳайбат гавдали кишига ишора қилиб. Қора қош илжайиб лабини ялади. Унинг тиши орасидан сизиб ғазаб билан айтаётган сўзларини таржима қилаётган нўғай тилмоч бир дам ранги оқариб тили тутилиб қолди.Зобитнинг қаҳрнок ўшқириғидан сўнг тутила--тутила таржима қилди.Қулоғи бу гапни эшитган борки тахтадек қотди. Паҳлавон эса қўли орқасига қилиб оёғига боғланганига қарамай сакраб турмоқчи бўлган эди мункиб йиқилди. Қора соқолнинг этиги пошнаси билан туширган зарбидан лаби тарс ёрилиб оғзи ва бурнидан шариллаб қон оқди. Шунда ҳам ғазаб билан зобитга қараб бақирди: ---Эркак бўлсанг хоҳлаган қийноғингга сол, юрагимни тириклай суғур! Йигит келдим йигит кетмоғимга имкон бер фақат! Сўнг таржима қил дегандек тилмочга қаради. Зобит мийиғида кулиб нари кетди. Нусрат ҳам бошқалар қатори ҳаяжон ва ғазабда эди. Не демакда бу ғайриддин?! Эр йигитга бу кундан ўлим афзал ахир! Ҳали шуларга ишонибтими Амир Музаффар? Асирларнинг қочиб кетмаслиги учун янада қаттиқроқ боғлашди. Тонг саҳарда уларни олиб йўлга тушишади. Паҳлавон полвон қочишидан хавотир эди рус зобит ҳам, юзбошилар ҳам. Шу сабаб уни ҳатто ўрнидан туришга ҳам имконсиз қилишда тутинди девҳайбат қора соқол. Бир отни сўйдириб терисини шилдирди. Қовуғини бўшатиб туз билан ишқалади. Сўнг Паҳлавонни от терисига ўрашни, бурни соҳасида икки тешик қилиб от қовуғини бошига кийдиришни буюрди.Бу ишни бажариш учун аскарлар орасидан имо қилдинганлар орасида Нусрат ҳам бор эди. Паҳлавон полвон ўзига яқин келган йигитларга пичирлади: ---Мусулмон бўлсангиз ёки ҳозир ёки тунда чиқиб мани ўлдиринг! Худо хайрингизни берсин.... Йигитлар ўзаро кўз уриштириб олишди. Нусрат этиги қўнжидан отаси берган ханжарни билдирмай суғурди. Полвон эса пичирлаб калима қайтара бошлади.... Тонгда шовқин ва қий чув бошланди. Қора соқолнинг эркаклиги кесилиб ўлиб ётар, рус зобит эса оғзига қора соқолнинг эркаклиги оғзига тиқилган ҳолда кўзи хонасидан чиққанча кийимининг олди қора қонга беланиб кучукваччадай чингилларди. Асирлар эса йўқ,икки нафар қўриқчини ҳам ўлдириб қочиб кетишган эди.Шериклари тунда келиб олиб кетишган деб бақирарди рус зобит жон жаҳди билан. Ўшанда Нусрат билдирмай ханжарни унинг боғлиқ қўлига тутқазгач от терисига ўрашганини ҳеч ким пайқамаган, йигитлар моҳирона ишлашганди. Ишончли бўлиши учун ҳатто Паҳлавон полвонни тепиб ҳам қўйишувди. Йигитлар бир бири билан мамнун кўз уриштириб қўйишганди ўшанда. Кейинчалик орият устида ўзи Амир Музаффарга ўзини топширганини эшитиб Нусрат бу йигитнинг жасорати, қўрқмаслигига яна бир бор қойил қолган эди. Эл орасидаги гаплардан ортида қизи қолганини эшитиб шу қизга уйланишни орзу ҳам қилган, хаёлан шу қизни тасаввурида жонлантиришга уринарди. Мана у ҳозир унинг хонадонида. Шундай мард инсоннинг қизи унинг эшигида бемор хотинига книза. Мукаммал ҳусн, гўзал ахлоқ, чуқур илми ила чўриликка маҳкум!Гўзал чеҳрага қизиқиш ортидан суриштириб билган ҳақиқати энди оловга айланди юрагида.Мабодо унга уйлансачи? Энди у ҳам мажбур олиб кетилган аскар эмас, Нусратбой!Амирлик ҳудуди,икки хонликдаги даромади кундан кун ошиб бораётган савдогарлардан.Эшигидаги чўрига уйланибти деган кинояга қолиши аниқ. Насаби--наслини очиқлаб уйланажак бўлса унда Амират душманининг қизига уйлангани учун ошкора бўлмасада пинҳона таъқибга тушади. Балки уни Бухоро дарвозасидан чиқармаслар ҳам. Ҳар қанча мардлику пастликни, ҳалолу ҳаромни кўрган ва яхши--ёмонни фарқлайдиган бўлмасин Нусратбой ҳам нафсга қул банда эди. Ўй хаёли Гулруҳда бўлиб қолди. Қизни зимдан кузатар, ҳар баҳона гоҳ ташқари гоҳ ичкари ҳовлида юзма келиб бирон нима сўраш, гаплашишга ҳаракат қилар эди. Бу орада яна Хуршидабонуни тутқаноқ тутди. Хотининг хасталиги ва дорую дармон ҳам баҳона бўлиб онасига тайинлади: ---Гулруҳга айтинг, мандан тортинмасун. Баъзан савол сўрай десам ўзини олиб қочадир. ---Аслида хизматидагиларга хўжаси маҳрамдур. Онасининг гапига Нусратбой жилмайиб қўйди. Зийрак Нигорхон сезиб, пайқаб юрганини ўртага солмоқ фурсати етганини билиб кўнглини очди: ---Кўнглингиз шу қизга мойилга ўхшайдур болам. Илоҳим адашган бўлайку аммо ҳавасдан кўра ҳисга кўпроқ ўхшайди. Нусратбой кўзини олиб қочди. Жавоб кутиб оғзига термилиб турган онага ҳаммаси аён бўлиб ростакамига қўрқиб кетди. ---Яна бошқалар каби хаёлингизга бадлик келмасин? Гулруҳ наинки Сиз, Амир саройига муносиб қиз! Ҳақиқатда бойлар ва давлатманд оиланинг ўғиллари томонидан уйидаги хизматкор жувон-- қизларни номусига тегиш кўп учрарди. Хўжайинлари, уларнинг ўғлидан ҳомиладор бўлиб туғиб тавқи--лаънатга қолган айбсиз айбдорлар қанча. Айтса уларнинг хотининг зулмидан чўчиб, айтмаса шармандаликдан қочиб ўзини осган, томирини очган қанча! Нигорхон ҳозир Гулруҳнинг шу кунга тушмагидан қаттиқ хавотирга тушиб ўғлига илтимос қилгандек гапирди: ---Қиз билимда ҳам, ақлу--фаросатда ҳам, ҳуснда ҳам тўкис. Ҳеч йўқса шунинг ҳурматини қилинг болам. Ниятим бирор обрўли хонадондан тенги чиқса қизим қатори узатмак. Инсоф билан иш қилинг ўғлим. Нусратбой онасига қарамай маъқул маъносида бош қимирлатди. Ҳар не бўлса ҳам ўғли сўзини икки қилмаслигига она ишонди. Бир йўлини топмоққа, Мастонни ишга солиб бўлса ҳам қизга эришишга ўғил ишонди. Шу билан бу мавзу ёпилди. Мавзу ёпилгани билан кўнгилдаги олов кучайса кучайдики ўчмади. Хуршиданинг тутқаноғи тобора кўп тутадиган бўлиб қолди. Нусратбой Амир Аркидан бир эркак ва бир аёл табиб келтиртирди. Ҳар икки табиб обдон текшириб, тафсилотларни суриштиргач хулосаларини айтишди. ---Ёш бўлса ҳам каниза қиз тўғри муолажалар қилиб келибти. Лекин бу хасталикда сиқилиш,хафагарчиликдан ташқари ҳаддидан бисёр ҳаяжон ҳам тутқаноққа сабаб бўлади. Эр ва хотин орасидаги нозик муносабатлар шунингдек. Шу сабаб.... Ва яна уларнинг айтишича ҳомиладор бўлиш ҳам Хуршиданинг ҳаётига хавф солар эмиш. ---Унда уйимда бемор сақламаклик манга не лозим?!---жаҳл билан деди ўша кун Нусратбой онасига ва Маъмурага ўшқирди:---Сен!!!... Ҳаммасига сен айбдорсан! Илмли эркан, фозила эркан деб! Хуб фозилалигидан баҳра олдик! Охирги икки ҳафта ичида шўрлик Гулруҳ икки аёлга гўё хавф соларди. Бири ўзини катта қилган Бойбекага: Агар Хуршидани режа қилинаётгандек уйига қайтарсалар демак у ҳам қайтади. Қосимбой яна кўзи ёниб кўнгли ошуфта бўлиб қизга уйланишни ихтиёр қилмоғи эътибордан холи эмас. Иккинчиси Маъмура: Хуршиданинг жавобини беришса ҳам қайнонаси Гулруҳнинг ўзининг сиҳатидан бохабар бўлиб туриши учун олиб қолиши мумкин. Бойбека жон дейдики йўқ демайди. Агар Гулруҳ унга кундош бўладиган бўлса Маъмура назардан қолиши аниқ. Ҳуснда тенглашгани билан ақлда, билим ва хуш суҳбатда бу қизнинг белига ҳам етмайди. Шу сабаб Бойбека ўз доирасидаги бадавлат аёлларга қизининг канизасига мос бирор хизматкорми, ғуломми сўроқлашни илтимос қилди. Маъмура эса Мастонни ишга солиб Амир Аркидаги раққоса Каркигига (Каркиги---яҳудий миллатига мансуб раққоса. Туркманистоннинг Карки шаҳридан келгани сабаб Каркиги дейилган. Амир Олимхоннинг онаси билан яқин дугона бўлиб ҳарамга гўзал қизлар топиб хабар берган) хонадонларидаги тибдан бохабар, малакдек гўзал қиз борлиги хабарини етказдирди. Меҳнатлар самара берди. Хуршида ҳали эрининг уйида туриб, Гулруҳ унинг хизматида бўлиб Бойбека бир дугонасининг хизматкорига уни унаштирганини айтиб хабар юборди. Нигорхон буни эшитиб жаҳл отига минди. ---Бекангизга бориб айтинг, бизга юборилган бизникидур! Бизнинг мулкимизга хўжайинчилик қилмасинлар! Кошкийди шўрлик қизни ўшанда бериб юборсинлар эди. Маъмураю Мастон бошлаган бало бошига ёғилмас эди шодкам!(шодкам--шояд, шоядким) Икки хонадон ўртасида қиз кимга тегишлилигини тафтиши билан бир хизматкор бориб келиб юраверди, Каркиги "Бир хазинага тенг қиз" таърифини Ҳарам бекасига етказиб бўлди. ТЎРТИНЧИ ҲИКОЯ "ДАР ҲАРАМ ҲАФТ РЎЗ...." (Ҳарамдаги етти кун) Гулруҳ ҳайрон. Нелар бўлаётир? Икки кундан буён Нигорхон безовта. Нусратбой асабий. Маъмура уйидан чиқмайди. Эри уриб кўзи кўкарган. Нусратбой ўласи қилиб калтаклаган Мастон ўрнидан туролмай ётибти. Авваллари кичкина ўғлини олиб чиқиб қўлига тутқазадиган,соатлаб суҳбатлашадиган Маъмурани ўзи сўраб кирса ҳам Гулруҳ билан очилиб сўзлашмади. Бугун эрталаб Хуршида юзига қараб юм--юм йиғлади. Ўз ўзидан сани кўп ранжитганим камдай манинг касримга қолдинг дейдир. Сирли шивир--шивир, ачиниб боқаётган кўзлар ва турли тахмину гумонларга ниҳоят аниқлик бўлди. Нигорхон Гулруҳни олдига ўтқазиб аввалига сўзлай олмай хуб йиғлади. Ҳайрон бўлиб ўзини овутишни ҳам овутмасликни ҳам билмай турган қизнинг сочларини силаб пешонасидан ўпди ва бошини бағрига олиб сўз бошлади: ---Салоҳиятинг, ақлинг билан мани тушунишингга умид қиламан қизим. Сени... Амир ҳарамига сўрадилар. Келаси бозор.... сани олиб кетмоқ учун аёллар келишади. Гап нима ҳаққидалигини англади албатта. Ҳарам ҳаққида эшитгани бор эди. Унга олиб кетиладиганларнинг нуфузи ҳам турли бўлишини билар эди.Бир кечалик жориялар, Арк хонимларига хизматда бўлиш учун узоқ муддатга олиб кетилгувчилар, токи Амирнинг назаридан қолгунча олиб қолинадиганлар.... Булар ҳаққида Гулруҳ эшитган эди.Бир кун уни ҳам сўратишлари хаёлига ҳам келмаган эди. ---Амир бировнинг чўрисини ўзига муносиб кўрармишми?---ишонгиси келмай сўради Гулруҳ. ---Қизим... Сенга айтар гапларим кўп. Лекин ҳозир эмас. Бир гапни айтишим мумкинки сен беку--пошшоларга муносиб қизсан. Гулруҳ ёш тўла кўзларини Нигорхонимга тикди. ---Ойпошшожон, лекин мани ким сифатида сўраб турибтилар? Аркда не қилар эканман? ---Ҳали ўзим ҳам дуруст аниқламадим қизим.---деди Нигорхон.----Лекин аниқки хизмат қилиш учун эмас. Иккиси ҳам билиб турардиларки агар хотинликка бўлса таомилини қилиб совчилар келарди. Совчи эмас қилич таққан, юзи ҳам,қомати аёлникидан кўра эркакка кўпроқ ўхшаган ҳарам бекаси ва бир кекса кайвони келди. ---Сан ҳаққингда Гули Сурх айтибти. У қайдан билибти ман ҳайрон! Амри подшо вожиб қизим. Ҳаддимиз қанча икки қилиб? Нигорхон ёлғон гапирди. Аллақачон тафтиш ўтказиб аниқлаб бўлган эди. Лекин ҳар қанча Гулруҳни яхши кўрмасин ўзиникига ён босди. Унинг ўрнида ҳар қандай қайнона ҳам шундай йўл тутган бўларди. Маъмура невараларининг онаси ахир! Виждони қийналиб оғир уф тортди у. Гулруҳ эса йиғлади. Ота--онам тирик бўлса у эшикдан бу эшикка буюм каби берилмас эдим деб йиғлади. Китоб тўла сандиғим ва отим қаторида бўлмай инсон қаторида бўлардим деб йиғлади На чора, Нигорхон ҳақ. Амри подшоҳ вожиб. Тақдирга тан ҳам бериш керак. Қизни олиб кетиш учун милтиқ таққан тўрт сарбоз кузатуви остида усти ёпиқ аравада олти аёл келди. Бешала аёл маҳаллий халқ кийимида, либослари бадавлатларданда бадавлат хонадонларга хос бўлиб зебу зийнатлари ҳам ҳар бириники бир ўртаҳол оиланинг бор мулкига тенг деса муболаға эмас. Бариси хуш муомала, азал қадрдонлардек кўришишди. Нигорхоннинг таклифи билан келган Бойбека билан кўришаётиб Амирга мосу--хос қиз тарбиялагани учун алоҳида миннатдорлик қилишди. Нигорхонга эса қилмаган иши-- соҳиби салтанатга шу қизни муносиб кўриб хабар етказгани учун олқаб раҳматлар айтишди. Улардан олтинчиси, ўша эркакнусха ҳарам бекаси гапга қўшилмай ўтирарди.Ўтган гал келганидагидай ҳозир ҳам қовоғи солиқ, ич--ичида аламгами, ўкинчгами ўхшаш ифода қотиб қолган кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирар, афтидан бўлаётган суҳбатга ҳам эътибор бермаётганга ўхшарди.Дастурхонга фотиҳа ўқилгач Бойбеканинг олдига ўзи ва Қосимбойга бош оёқ сарпо,тилла тангали барқут ҳамён қўйилиб, билагига билак узук тақилди. Нигорхонга ҳам бош оёқ сарпо, ҳамёнда тилла берилиб, бўйнига зебигардон тақилди. Қизни кузатар пайт Бойбека Гулруҳни қучоқлаб йиғлади. Дугонаси эсига тушдими, васиятни ижро этган бўлса ҳам ўз фойдасини кўзлаб қизни бошқа ҳовлига юборгани, шу сабабли ҳарамга олиб кетилаётганидан виждони қийналдими буниси Худога аён. Бухородан Карманага қош қорайганда етиб келишди. Нақшлари анорзор боғни эслатувчи кичикроқ хонада Гулруҳ билан бир аёл қолди. Бир пасда дастурхон ёзилди. Янги ивитилган қаттиқ, ширмой кулча, мол гўштидан шолғом ва сабзи солиб пиширилган хушбўй шўрва олиб келишди. Қирқ беш ёшлардаги гўзал аёл ўзини таништирди: ---Манинг отим Нубувват.Сизни манга ишондилар.Тенгри насиб опа--сингил бўламиз инш Аллоҳ! Гулруҳнинг бошидан рўмолини олиб қўйди ва шўрвани унинг олдига суриб манзират қилди: ---Олинг, меҳрубон(енг,тотининг маъносида) бўлинг қизпошшо. Сўнг ётиб дам оласиз. Эртага эрталабдан ташвиш бошланиб чарчаб қоласиз. Не ташвиш?! Наҳот хизматга олиб келинган бўлса? Аёл иштаҳа билан овқатланди. Гулруҳ кўнгли таом тортмади. Қатиқдан бир икки ҳўплаган бўлди. Овқатдан кейин берилган ҳолвадан чой билан ичаётган Нубуватдан юрак ютиб сўради: ---Опа... мани бу ерга хизмат қилмакка келтирдиларми? Нубувват аввал ҳайрон бўлиб сўнг кулиб юборди. ---Хизматчилар етарли қизпошшо. Хизматга бунақа дабдабаю--асаса билан келтирмайдилар. ---Ўзингиз ташвиш бошланади дедингизку? ---Эртага кўрасиз ташвишни. Ҳозир эса сабр. Ҳақиқатда эртасига нонуштадан сўнг ташвиш бошланди. Нубувват айтганича бор экан. Гулруҳ пешиндан ўтиб чарчаб қолди ҳақиқатда. Аввал олтмишдан ошган, жиддий ва талабчан табиб аёл текширди. У имо қилгач икки ҳабаш каниз баданини тозалади. Сўнг ҳаммомга туширишди. Ҳаммомдан сўнг буғхонага олиб киришди. У ерда бутун танасини сут билан ишқалаб сўнг гулобда чайқадилар.Сочини аввал қатиқда ювиб устидан бир бўлак хушбўй яшил совунда ювиб тарашди. Ундан кейин бадани, қўл оёқларига хушбўй ифори мой суртишди. Юпқа муслин кўйлак лозим кийдириб ҳаммом даҳлизига олиб чиқишганда икки кампир кутиб ўтирарди. Улар сочини майда қилиб ўраб ҳар кокилининг учини ёғоч дастали ингичка темирни шамга тутиб жингалак қилишди. Шундан сўнггина кечаси тунаган хонага олиб киришди. У ерда Нубувват яҳудий бир аёл билан гаплашиб ўтирарди. Яҳудий аёл қошларини териб юзини ҳам туклардан тозалади. Дастурхон ёзилганда Гулруҳ кечагидай иштаҳасиз бўлмади. Тўйиб овқатланмоқчи эди Нубувват қўймади. Бир бурда оқ гармқоқ нон (тандирда қотириб пиширилган нон) ва шўрва сувидан берди. ---Қорнинг дам бўлса қоматинг хунук кўринади.--деди у. Овқатдан кейин бироз дам олгач Нубувват қўлларига хино, қошига Нилий ўсма қўйди.(Нилий ўсма---Нил дарёсининг кўкимтир ҳаворанг тупроғидан тайёрланган. Жудаям қиммат бўлиб саноқли атторлардагина топилган). Шомдан кейин бир нимкосада новвотчой берди Нубувват. Шу кеча Гулруҳ қотиб ухлади. Эртасига чошгоҳдан сўнг енгил ҳаммом қилдиришди. Бадани, қўл оёғида ҳиди маст қилгудек хушбўй ифори мой суртишди. Майда сочларининг ўримларига гулоб пуркаб пардоз қилгач Нубувват ойна тутди. ---Ойнинг ҳасади келур қизпошшо. Туф туф кўз тегмасин.Бугун Амир Абдулаҳадхон меҳмонга чақирдилар сизни.Одоб билан раъйларига қаранг.Чарс (ҳуркак)қўзидек ўзингизни тўрт томон отманг!Соний.... Нубувватнинг айтаётганларидан Гулруҳнинг икки ёноғи қизариб юзини яширди. Сўнг чўғдек гиламлар тўшалган, нақшинкор хона... Қоп қора қош кўзлари, соқоли ярашиб турган киши...Ҳаяжондан ҳушини йўқотгандай эди. Сутдай қуюқ, ширин ва аччиқроқ таъмли ёқутдай қип қизил ичимлик.... Туш кўраётганга ўхшарди. Гоҳ табассум қилиб гоҳ кўзидан ёш тўкилар, бир нималар дердию ўз овози узоқлардан эшитиларди ўзига. ---Офарин қизпошшо! Баракалла!---ёноғидан ўпди Нубувват ва тилларанг патнусча тўла зебу--зийнатлар узатди.---Бу сизга. Гулруҳ яна икки тунни Абдулаҳадхон билан ўтказди. Бу тунлардан кўра кундузлари маъноли ўтди. Нубувват суҳбати ширин, нуктадон ва хушчақчақ аёл экан. Гулруҳнинг илми ва зукколиги бир бўлиб кун суҳбатлари билан кеч бўлгани ҳам сезилмасди. Етти тун, саккиз кун ичида ундан яширилган отасининг тариху тақдирини ҳам шунда билди. Билгани ота--онасининг исми ва отасини Амир Музаффар қатл эттиргани эди. Нубувват сўраганда шуни айтди. Аёл унга тикилганча жим бўлиб қолди. Эшик томонга қараб олгач пичирлаб сўради: ---Буни яна бирор кимсага айтдингми бу ерда? Йўқ ишорасини олгач енгил тин олиб тайинлади: ---Оғзингдан чиқара кўрма! Сенга айтар гапларим бор. Иккимизни учраштирган тенгрига ҳамдлар бўлсин. Нубувват ўзи ҳаққида ҳикоя қилиб берди. ---Ўн тўрт ёшимда Ғузор беги томонидан Амир Музаффар ҳарамига тортиқ сифатида юборилдим. Амирнинг хобгоҳини бир марта кўрганимча қайтиб кўрмадим. Абдулмалик тўранинг хотини, Афғонистон подшоҳи Шер Алихоннинг қизи Шаббон бегим хизматига бердилар мани. Шаббон бегимдан Аллоҳ рози бўлсин, сидқидил хизматим ва садоқатимни қадрлаб мани озод қилдилар ва Карманалик давлатманд Шодмонбойга узатдилар. Фарзанд кўрмакни насиб этмаган кўринади бизга афсус. Ота бола орасига низо тушгач Шаббон бегим билан алоқа узилди.Сан отанг ҳаққида, Катта Тўра омонат бериб кетган от ҳаққида кимсага айтма. Яна бир гапки.... Қизпошшо, қай кунки Амирга бошқа бир жория тайинланса демак сен унинг назаридан қолган ҳисобланасан.Ҳарамда умринг ёлғизликда ўтади ва устинг бут, қорнинг тўқ бўлади. Агарки ман Шамшод бегим (Абдулаҳадхоннинг онаси)ни ўртага қўйиб сани ўз уйингга юборишни ёки эрга беришни сўрасам ҳар ҳолда рўзғоринг, бошингда эринг бўлади. Сен фикрингни айт. ---Мен билмасам опа... Ҳали паришон хаёлимни йиғиб ололганим йўқ. Ширин аччиқ таъмли бир ичимлик ичирадирлар Амир. Ундан сўнг эртасига ҳам паришонхотир бўлиб юраман. Гулруҳнинг соддаларча айтган гапидан Нубувват хандон отиб кулиб юборди. ---Бу ердаги аёлларнинг бари бу ичимликдан тотиб кўрган. Ўзаро йиғинларда ҳам оз--оздан яширинча ичиб туришади. Бу узумнинг кўп йил сақланган суви. Ҳай майли, энди эшит. Уйингга қайтганинг маъқул. Алоқада бўлиб яхши жой топиб ўзим келин қилиб олиб келарман. Ҳозир кайвонилардан хотин дараклаганларга узатишса....қандай эр тушиши Аллоҳга аён. Юзини кўрган билан ичини билиб бўлмас. Руҳий хаста, қизларни азоблаб ўлдиришни хуш кўрадиганларга тушиб жувонмарг бўлганлар қанча. Яна қаримсиқ, бужмайган чолга тушиб эри ўлгач катта хотиннинг зулмига қолган қанча. ---Менинг уйим йўқ опа...---ғамгин тортди Гулруҳ.---Бойбекам эрини қизғаниб сеп қилиб қизига қўшиб юборди. У ерда бирови эрини қизғаниб бунга йўл ҳозирлади. Нигорхон ойпошшом... Мани ўз қизидай суяди, лекин айни дамда ҳарамдан сўнг қабул қилармиканлар? ... Нубувват айтгандай бўлиб ҳарамга яна бир қизни олиб келишди. Лаҳжаси турманга тортаётган ўзи тенги хушрўйгина қиз у яшаётган хонага жойлаштирилиб Гулруҳни ҳарамнинг жориялар умум яшаш бўлмасига ўтказилди. Ўзини ўзи хурсанд қилиб ўйнаб куладиган, турли миллат қизларидан таркиб топган бу жойга ўрганиб ҳам улгурмади. Гапининг устидан чиқиб уни уйига кузатиш тадоригини кўра бошлади Нубувват. Бу иш шахсан Шамшод бегимнинг аралашуви билан бўлди. Қулай фурсат топиб Ҳарам бекаси Нубувватнинг илтимосига биноан Амирнинг онасига сўз очди: ---Ўн тўрт ёшлик қизнинг бир олимчалик билими бор экан. Нубувват биби ҳайратлар ила сўзлайди, Саъдий, Бедил, Румию Жомийни ёд билар экан." Тиб қонунлари"ни сув қилиб ичибмиш. Энди Амиримизнинг кўнглини хушлаб бўлди, ҳарамда илми--иқтидори хор бўлмасин, уйига кузатсак деяпти. Сиздан рухсат бўлса қизни кузатардик. Одатда бир кўргандаёқ раҳм--шафқатдан бехабар деб таъсурот уйғотувчи Ҳарам бекаси камдан кам жория ёки канизакнинг ўртасига тушарди. Лекин ҳарам ҳаёти учун яралган енгил фикрлилардан бамаъни ва тақдир таққозоси билан керакли пайтда кераксиз ерда пайдо бўлиш пешонасига битилганларни ажрата оларди. Шу сабаб бошқалардан фарқли ва хислатли Гулруҳни биринчи кўргандаёқ унга ачинган ва Нубувват бибига бу ҳақда айтган эди. ---Ҳарамдаги фитна ва ғийбат ҳукмрон муҳит бу нозик ғунчанинг истеъдодини йўқ қилиб, иродасини букиб қўйиши тайин. Худо хайрингизни берсин бегимжон, шу қизга марҳамат қилинг. Рости билан мани ҳам меҳрим тушди.---Нубувват ҳам пайтдан фойдаланиб илтимос қилди. Бир қиз кам, бир қиз кўп бўлса ҳарамда Амирнинг онасидай нуфузи баланд аёлга нима фарқ қилибти дерсиз? Лекин бир кунмас бир кун Абдулаҳодхоннинг эсига тушиб қолиб сўроқлаб қолсачи? Шу сабаб ҳам Шамшод бегимнинг ризолиги муҳим эди. Иккита эътиборидаги аёлнинг илтимоси билан Гулруҳнинг уйига қайтишига рухсат берди Шамшод бегим. Энди у олдинги маъсуму пок эмаслигини, бундан кейин унга умуман бошқача назар билан қарашларини бор даҳшати билан ҳозир англаб етди Гулруҳ.У энди ким?Эр кўрган хотинми?Эрга хотин никоҳланади.Уни никоҳлашмади ҳам ҳатто.Энди у ит теккан мўнди!Амирнинг вақтини чоғ қилиш учун унинг тўшагига ирғитилган жони бор,ҳиссиёти бор лекин эрки йўқ банди!Нега?!Қайси айби учун?! Нубувват унга қандай қилиб ўзи ҳаққида дарак топганларини ҳам айтди. Эҳтиёт шарт, кимлардан огоҳ ва бохабар юришни билдириш эди мақсади унинг. ---Каркигига тикувчиси айтибти. Тикувчига эса Мастон отлиғ санинг бекангнинг хизматидаги аёл келиб айтган экан. Каркиги махсус юборган аёлга сани ташқари ҳовлига чиқариб кўрсатган ҳам шу Мастон. Бойнинг аёли эри санга уйланиб қўйишидан хавотир бўлиб шу ишни уюштирган. Бундан буёғига шу иккисидан бохабар бўлавер. Наҳотки?! Маъмура янгамуллоси шу ишни қилибтими? Боласи бетоб бўлса у билан бирга тунлари ухламаганлари бор! Ўзи бетоб бўлса керак бўлса лозимларигача ювиб яна сув иситиб ўзини чўмилтирганлари бор! Сиз менга сингил деган оғзидан чиққан гаплари бор Маъмуранинг! Қани оқибат?! Ундан кўра шартта шундоқ--шундоқ гап деб тўғрисини айтса жонидан кечса кечардики унинг эрига қўлиниям ушлатмас эди. Ахир у Маъмурадан ярим баробар, Мастондан тўрт баробар кичкина. Гўдакнинг тақдирини шунчалик барбод қилишга виждонлари шунчалик йўл берибтими? Олти аёлу тўрт соқчи олиб кетган қизни бир соқчию бир кампир кузатиб келди. Жиккакина, сурма тортган кўзлари беписанд боқувчи кампир салом--аликни совуқ, қуруққина қилди. ---Бунда инъом қилинган кийим, пойафзал, зеб зийнатлар ва тилло тангали ҳамён.---деди у аравадан туширилган чоғроқ сандиққа имо қилиб.---Ичида мактуб ҳам бор.Хат қизга жавобгар ким бўлса ўшанга ёзилган. Ичкарига кириш таклифини кескин рад қилган кампир аравага чиқиш олдидан ҳаммани ҳайрон қолдириб Гулруҳнинг пешонасидан ўпди. ---Йиғлама. Бир пайтлар ман ҳам санингдек эдим. Бахтки сан уйингга қайтдинг. Мани умрим тўрт девор ичи ҳарамда кашта тикиб ўтди. Тангрига шукур қил! Узоқлашиб бораётган арава ортидан жонсиздек шалвираб қараб қолган қиз олдига келган Нигорхонга юзини буриб қараган эди у сесканиб бир қадам ортга чекинди. Гулруҳнинг кўзларида олов ёнарди гўё. Эртасига Бойбека келди. Кеча келганидан бери кўз ёши тинмаган Гулруҳ уни кўриб бадтар кўнгли тўлди. Уйида сақласа шу кўргилик қизнинг бошига тушмаслиги мумкинлигини ўйлаб виждони азобландими, ўзи ўстиргани учун ҳар ҳолда меҳри бор эканми у ҳам йиғлаб кўришди. ---Сандиқда мактуб бор экан. Сизсиз очмадик. Қизга жавобгарларга ёзилган дедилар.---деди Нигорхон уйга киришгач. Сандиқда бир бўхчада етти кун давомида Гулруҳ кийган бир биридан чиройли ва қимматбаҳо кийимлар, барқут ва зарфаранг калтачалар боғлаб солинмбти. Қамишдан тўқилган қуттида зардўзи, хром, тоза ипак матодан кашта ва мунчоқлар билан безатилган ковуш, бежирим пошналик хром этикча солинган. Яна бир бўхчада дўппи, рўмол,зардўзи пешонабанд тиллақошлар боғланган. Кумуш тусли сандиқчада эса зебу зийнатлар солиниб устига мактуб қўйилибти. ---Бунақа зеб зийнат ва саруполарни биз кийиш у ёқда турсин кўрмаган ҳам эканмиз.--деди Маъмура қўлидаги тиллақошни завқ билан томоша қиларкан. ---Сизнинг шарофатингиз билан ман кўрдим ва кийдим янгамулло. Бу яхшилигингиз жавобсиз қолмас! Ҳеч кимнинг манга қилгани бежавоб қолмас! Шу жавоби билан Гулруҳ унга бундан буён адоватда бўлишини англатганини ҳамма тушунди. Бойбеканинг ичидан зил кетди. Агар қонидаги қасоскорлик алангаланса борми?... Мактуб Нубувватдан эди. "Ҳар иккингизнинг зиммангиздп ортидан сарпо кийиб зийнат таққан, олтин тўла ҳамён олган қизни бенуқсу--беиллат сақлаб тенгини топиб эрга бермак маъсулияти.Амирнинг онасининг назарига тушган қизнинг тенги ҳам юксакназарлардан бўлур бешак! Назорат манинг бўйнимда". Бу мактуб билан Нубувват биби ўта мушкул вазифани юклаган эди икки аёлга. Амир ҳарамидан қайтган қизни ёки беникоҳ жория ёки нуқси бор бирор кимсагами бирор камбағалгами беришарди. Бунда юксакназарларга ишора қилинмакдаки қай бир бундай кишига қизни муръат қилишсин? Яна кимсан Шамшод бегим даврасидан бўлмиш Нубувват назорати менинг бўйнимда деб турибти. Бойбеканинг ўтакаси ёрилгудай бўлиб Нигорхонга қаради. Нигорхон Маъмурага ғазаб билан тикилди. Маъмура вазифасини " эплолмаган" Мастонга нафратомуз қараган эди у ўзини панага олди. Ўзи Нусратбойдан еган калтагидан пок ўлиб эди! Ҳозир ҳам унинг қорасини кўрса сичқоннинг ини минг танга бўлиб яшириниб юрибти. Энди бу ойимчанинг эътирози етмай турувди. Ичида бадтар бўлларинг деб ҳеч ишга қўшилмасликка аҳд қилиб оқсоқланиб ташқари ҳовлига қараб кетди. Хуршидабону аста олдига бориб Маъмурага пичинг қилди: ---Ўзингиз қазиган чуқурга тушдингизми дейман опа? Эримизни уйлантириб қўя қолганимиз тинчроқми дейман. ---Оғзингдан ел учирсин! Кажу-- килиб(қинғир суяк,қинғир--қийшиқ), бенамут!--унинг ортидан алам билан шивирлади Маъмура. Лекин бу гапнинг беҳуда эмаслигини, эри кеча икки марта узоқдан Гулруҳни кузатганини эслаб ичидан қиринди ўтди.
    6 комментариев
    25 классов
    💥Марям. 10-қисм. Муаллиф: Сулҳида Даврон. Синглимга айтиб онамни хонадан чақартирдим унга бир нарсалар ваъда қилиб, то мен чиқмагунча онамни чалғитиб туришини айтдим. Ҳамма нарсаси бор қизни кўндириш ҳам осон бўлмади. Сен қайсармисан Марям ёки мен билмадим-у, лекин охиримиз бахайр бўлсин. Бу қийинчиликлар кимнинг ичи торлигидан бўлди, худо билади. Онам хонадан чиқгач, секин отамнинг олдига бордим. Кўзида кўз ойнагини қўйиб, телефонда бир нарсалар кўраётган экан. Менинг келганимни кўрди, лекин эътибор бермагандек ўтираверди. Гапни нимадан бошлашни билмай қўлларимни бир бирига қовуштириб турардим. "Ота, сиз билан бир нарсани гаплашмоқчи эдим" дедим бир аммалаб куч топиб. Доим чўрт кесган, арслондек нара тортган Улуғбек, бир қизни деб мушукка ўхшаб миявланишини кўр эй ҳаёт! Миявлаб ишимни битирмасам, шоқол Миркомил бор пистирмада пойлаб турган. Отамдан жавоб келгунича хонага ичидаги неча хил ранг бўлса ҳаммасини ёд олдим. "Сени мендан сўрайдиган нима ишинг бўлиши мумкин? Сен ўзинга хон ўзинга бексан-ку? Ўзи мен ахмоқ, сенга Улуғбек деб исм қўйган. Биров ақл ҳам бермабди, сал кибри пастроқ исм қўй баракатопкур деб." Шунча узун жумла ичидан кибр сўзи Марямга "кибрли"деганим ёдимга туширди. Қизнинг кибри эмас ўз принциплари бор эканлигини ўйлаб кўрмаган мен нодон. "Ота, мен ўйлаб кўрдим...... Уйланмоқчиман " гап оғиздан чиқди энди. Нима бўлса бўлди. "Уйланавер! Мени алақодар қилган ери йўқ. Шундоқ ҳам бировга эр бўлиб юрибсан. Ёки ўйнашми?" Отам қаҳри қаттиқ, сўзи унданда қаттиқ одам эди. Ўйнаш сўзи юрагимга қаттиқ ботди. Ҳар сафар Верани юзимга солишини билар эдим, лекин ҳозир отам билан тортишиб ўз оёғимга болта уролмас эдим. Замон ўзгараяпти. Ёшлар янада эркин, ўз қарорларини берадиган даврда яшаяпмиз. Aввалги замонларда бўлган бир қизни ёқтириб, унга дилини очолмай ота онасини орага қўшишар эди. Кунимизда қиз йигит учрашиб, бир бирини таниб, кейин ота она номига орага кириб урф одат дея тўй ҳашам қилаяпти. Шундай давр бор экан, Марям мен билан гаплашмасликдек бир иш қилгач, отамнинг ҳар дашномини эштишга тайёр бўлиб қаршисда ўтирибман... "Ота мен яхшилаб ўйлаб кўрдим. Бироз шошқалоқлик қилибман. Сиз мен учун топган қиз, аслида яхши номзод эканлигини энди англаб етдим. Шунга яна бир бориб сўрасангиз дегандим", отам қараб турган телефонидан кўз узиб, кўз ойнаги устидан менга қаради. "Ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битирар эмиш. Сен нозланиб, ҳар икки гапда керак эмас менга деганингда, бошқалар аллақачон қизнинг остонасини супирмоқда." "Ота..." оғзимдан чиқадиган гапларим ичимда йўқолди. Бошимни эгдим. Балки, ҳақиқатдан кеч қолиб бўлдим. "Марямга ўхшаган қизларни келин қилмоқчи бўлганлар қанча биласанми? Муҳсин келганига ҳали ҳеч қанча бўлмабди. Aммо уни ва аёлини таниганлар аминман-ки, енг шимариб қизни олиш учун ҳаракат қилишаяпти. Ўзим таниган неча дўстларим бунга мисол. Ҳамма насли яхши давом этишини хохлайди. Илмли, яхши тарбия кўрган қизни келин қилсам дейди. Сенга ўхшаб ҳижобига, ташқи кўринишига қарамайди. Энди кеч, бор ўзинга бошқа топ. Онанг ҳам хохламади у қизни ўзи. Билганингни қил ҳамманг " деб қайтиб телефонига кўз ташлади. Юрагим сиқила бошлади. Мен нодон билсам бундай туйғуларга асир бўлишимни, тилимни ари чақсаям айтмас эдим ҳижобига бир сўз. "Сиз кўнинг онамни кўндиришни менга қўйиб беринг, дедим сўнги умид. "Нимага кўндирар экансан мени?" деб онам кириб келди хонага. Яна иккаласи тортишиб, менинг ишим четда қолиб кетмасин деб индамай хонадан чиқиб кетдим. Онамни қандай кўндирар эдим билмадим-у, лекин Марям билан гаплашиб олишим зарур. Қайта қайта қўнғироқ қилдим, жавоб бермади. Интернетда кўриб қолган бир ёзув менга жуда ёққан эди. Шуни унга ёзиб жўнатдим. "Ким сан?" ".....золим..." ".....бешафқат.....?" "....ёки ваъда қилинган айман эшигими?" Aслида бир араб қўшиғидаги мисралар бўлсада мен ўзбекчасини ёздим. Ёшлигимда эшитиб қулоғимга хуш ёққан бу қўшиқни куни келиб арабчасини тушунадиган қизга ёзаман деб ўйламаган эдим. Ошиғига қайрилиб боқмаган, бир гўзалга атаб ёзилган сатрларни мен бугун Марямга ёздим. Эртага нима бўлади билмадим, аммо сўнги урунишимга сабаб, агар тақдир бизни тасодиф учраштирмаган бўлса, унда риштамиз боғланишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Aксини эса ўйлашга юрагим дош бермади... 🕊Тажриба қудуғидан сув ичмаган кимса, жаҳолат денгизида бўғилар🕊 Кундалик ташвишлар инсон ҳаётида бўлмаса, худди вақт тўхтаб қоладигандек. Дунёда энг бешафқат, гапга кирмас, таниш билиши йўқ энг тез йўл олган ва шу билан биргаликда ким учундир еридан ҳам силжимаган бир махлуқот бўлса у вақтдир. Махлуқот дедим, чунки яратувчининг ўзидан бошқа ҳамма нарса унинг санъати ва ҳикмати билан яратилгани боис вақт бир махлуқотдир. Қизиғи вақтнинг ҳукми фақат шу дунёда ўтади. Руҳ учун вақт деган тушунча йўқ. У қаримайди. Унга ўтмишни эслашда вақтдан тўсиқ йўқ, келажакка бориш учун эса, вақтинг ёрдамига муҳтож эмас. Шундай боғлиқдир инсон руҳи. Вақтга бўйин эгмас аммо нафсга қул бўла оладиган ожизлик ташир. Улуғбекни эсламаслик, у ҳақида ўйламаслик учун бир неча ҳафта керак бўлди. Уни қайта кўриб яна хаёл кўчаларида кезишга эса бир неча дақиқа етди холос. Иккимиз икки айро юрт ва муҳитда ўсиб улғайган бўлсакда худди руҳим уни жуда аввалдан танигандек. Aйниқса ёзиб жўнатган қўшиқ матнини руҳим эслагандек бўлди. Тун ярмига бориб яна бир неча смс келди. Бу галгиси оддий жумлалар ёки қўшиқ сатрлари эмас дилга ва инсон кўнглига етиб борадиган сатрлар бўлди. "Кечиккан ҳар нарса, вақт ўтиб яхшиланиб келишига ишонаман. Бунга сен ҳам доирсан..." Смсни ўқиб юзимда табассум пайдо бўлди. Уялиб атрофимга қарадим. Юзим қизарди. Чироқ ўчиқ бўлсада, худди биров кўриб қолгандек хавотир қарашлар билан ён атрофимга қарадим. Бувимнинг хуштаксимон хуррагидан бошқа овоз йўқ бўлсада бу борлиқ оламда ёлғиз эмаслигимизни билиб, кўрпани бошимгача кўтариб табассумни ўз ичимга яширдим. Бир тарафдан Улуғбекнинг қўнғироқ ва смсларига жавоб бермаслигим уни синаш, балки осон воз кечиб кетар деган шубҳани ичимдан йўқотиш учун эди. Қиз бола ширин сўз ва эътибор гадоси бўлади деган гапни кўп эшитган эдим, фақат буни умумий маънода тушуниб келган эканман. Ота-онасидан ширин сўз эшитиш, мақтов ва меҳр кўриш учун доимий ҳаракатда бўлади қиз бола ва юқоридаги ибора шунга ишлатилган деб ўйлар эдим. Бундай ўйлашимга бошқа бир сабаб еса араб тилида фикрлаб ундаги баъзи мақол ва терминларни ўзбек тилига таржима қилишда қийналишимдан эди. Соф араб тилида қуръон оятларини тушуниш бошқа уни араб тили бўлмаган бошқа тилларда тушуниш бошқа. Масалан қуръонда севги, ишқ сўзлари йўқ. Унинг ўрнига севгининг энг кучли шакли "хуб" сўзидир. Бу севгининг энг чўққиси, энг кучайган шакли десак адашмаган бўламиз. Aйни шу сўздан "махбуб" ва "хабибим" сўзлари турланган. Ўзбек тилида жуда кам ишлатилган севгининг бу даражаси аслида қалбдаги хисни англатишга энг ҳақли сўздек. Тун ярмида ақлимга тушган бу сўзга сабаб яна бир келган смс бўлди. Улуғбек бу сафар арабча бир жумлани ўзбек ҳарфлари билан ёзиб юборган эди. Ишқ ҳақида баландпарвоз гаплар гапириш осон. Aммо уни хис эттириш вақт талаб этарди. Ҳаётингиздаги илклар доим ўрни бошқа бўлар.Улуғбек билан тақдиримиз бирга ёзилиб, ёзилмаганини билмадим лекин илк қалбимда ҳаяжон уйғотган у бўлгани учун кейинги таклифлар менга аллақачон истаксиз бўлиб қолган эди. Бувим нонушта пайти яна неваралар ҳаёти ва келажаги ҳақида ўз услубида қайғуриб, бу сафар барча босимини менга ўтказишга қарор қилган кўринади. Чунки опаларим бувимга қулоқ осмайдиган даражада бу мавзулардан безиб бўлишган. "Менга қара! Бу Сайёрани қизи билан кўп апоқ-чапоқ бўлаверма. Дарсингни бер, гапингни айтиб эшит, ортиқча мулоқотга кирма "деди бувим чойини хўплаб. Гулмира янгам иккаламиз бувимнинг бу гапларига ҳайрон бўлиб қараб турдик. "Нега буви?" "Нега бўларди? Уни онасининг ҳурмати яхши эмас. Эр қуригандек бориб писка кўзларга тегди. Қўшни оғзини тўлдириб карис эркакни мақтайди унақа яхши бунақа яхши деб, худо билади ким? Қизини ҳам ўзига ўхшатиб бошқа хаёлларга олиб бориши турган гап. "Ойи, нега ундай дейсиз эшитиб қолса хафа бўлади дугонангиз. Қизи ва невараси ҳақида бундай гапларни гапирманг. "Эшитса эшитсин тўғри гапни айтаяпман. Марямни олдига нега қўйди деб ўйлаяпсан? Одамларга неварам атрофидаги дугоналари яхши қиз дейиш учун. Бўлмаса у Сурайёни кўзлари олма теради, у тоғдан бу тоғдан. " бувимнинг ғалати иборасига кулсам Сурайё ва унинг оиласи ҳақида айтган гапларини тасдиқлагандек бўламан. Гапига жавоб берсам яна ақлилик қилма деб гапириб берса. Охирги марта дин ҳақида гапирганимда "Сен кўп динга берилма " деб койиб берганди. Шунда ўзимга ваъда берган эдим бувимга гапирмайман деб. Фақат одамларнинг хатолари ёки бошқаларга хато, аслида эса балки бир мажбурият бўлиб қолган ҳолат ҳақида бундай кескин қарорлар ва қаттиқ фикрлар айтиш қанчалар тўғри? Ҳамманинг ҳаёт йўли теккис ва осон ўтмайди. Aллоҳ севган бандаларини синайди дерди отам. Синовнинг тури қайси жабҳадан келишини ҳеч қайси банда билолмайди. Бувим, оиламиз ичидаги муаммолар ва ҳаётий тарзимизга қараса бошқалардан балки кўпроқ ёмон аҳволда эканлигимизни кўрар. Уйда ҳеч ким бир бирни тузук ҳурмат қилмаса ҳамма ўз истагича чегарадан чиқадиган даражада муомала қилса. Ташқаридан қараганда сокин кўринган ҳаётлар ичида ким билади не бўронлар рўй беради. Одамларни камситиш уларни камчиликлар билан пастга уриш бир мусулмонга ярашмайди. Қайси дарс эди ёдимда йўқ. Фақат ақлим ҳали энди- энди динимиз масалаларини англаб етишни бошлаганда яна онамнинг бир сухбат ўтган дарсида айтиб берган бир қиссаси ёдимга тушди. Иброҳим а.снинг бир мажуси қўшниси бўлган экан. Бир куни шу қўшни пайғамбар уйига меҳмонга келмоқчи эканлигини айтибди. Фақат Иброҳим а.с қўшнисига шарт қўйибди "олдин менинг динимга кир кейин сени мехмон қиламан, еб ичирираман" дебди. Мажуси қўшни ҳеч нима демай ортига қайтиб кетибди. Шунда Aллоҳдан ваҳий келибди. "Мен эллик йил бу одамни еб ичирдим, аввал динингни алиштир демадим". Келган ваҳийдан ҳатосини англаган Иброҳим а.с одамнинг ортидан етиб уни уйига олиб келиб зиёфат қилибди. Қўшни сўрабди. "Менга шарт қўйдинг, лекин нега яна воз кечиб мени меҳмон қилдинг?" Иброҳим а.с Aллоҳдан келган ваҳийни айтиб берибди. Шунда мажуси одам "Қандай яхши Роббинг бор. Душманини деб, дўстига танбеҳ берибди. Мен ҳам сенинг динингни қабул қилиб, шундай Робга қул бўламан"дебди. Динимизда айтилган ҳар қисса ва ривоятлар тамали ахлоқ ва тарбия учундир. Мусулмон ўзини ҳақ ва пок билиб, бошқаларни таҳқирлаши ерга уриши камситиши ва ёмонлаши ахлоқсизликнинг энг ёмон кўринишидир. Ёдимга тушган бу қиссани бувимга айтиб, айтмасликда ўйланиб қолар эканман, мени шунчаки ёнида ўтиришим учун олиб борган ва кўп ҳолатларда қўлимга бўяма дафтарини бериб мени бир маънода дарсларни эшитишга мажбур қилган онам, куни келиб ўша айтган қисса ва ҳикоялари ёдимга тушишини қаердан билган экан? Тушлик вақтигача онлине дарсларимни бажариб генетика ва ислом мавзуси устида мақола ёзиб топширдим. Эртага кечқурун ота онамнинг қайтиш хабарларини эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Бугун ўзимда яна янги бир одат кашф этдим. Тинмай телефонимга қарайдиган одат. Жавоб бермасада, кичик хира телефон экранида Улуғбекнинг жавобсиз қолган қўнғироқларини ёки смсларни кўриш ёқимли эди. Сурайё дарсга келиши керак, фақат бунинг ўрнига у билан поликлиникага бориб келишни илтимос қилди. Бувим қайсидир қўшниникига чиққани боис, Гулмира янгамга хабар бериб уйдан чиқдим. Сурайёларнинг уйига яқин борганда, биров исмини айтиб чақирди. Кимлигини танимаганим бир йигит қўлида гул ва ширинлиги билан турарди. "Марям яхшимисиз? Мен Миркомилмам, кеча уйингизга онамларни жўнатган эдим. Фақат танишишга рози бўлмабсиз шунга бугун ўзим келдим. Рақамингиз менда йўқлигидан анчадан бери уйдан чиқишингизни кутиб турган эдим" деб менга бошдан оёқ кўз югуртирди. Ва бу ҳолат менга ёқмади. Қизлар, аёллар бозордан бориб олинадиган нарса эмас, аммо баъзи эркаклар худди савдо қилиб, буюм танлайдигандек қараши ва онасини жўнатган бўлса, қизга бир нарсани ортиғи билан ўтказиб қўйдим деган фикрга бориши менга ёқмасди. "Оввора бўлиб келибсиз. Мени ҳали турмушга чиқадиган ниятим йўқ", деб йўлимда давом этдим. Ортимдан келди... "Оввора бўлиб келибсиз. Мени ҳали турмушга чиқадиган ниятим йўқ", деб ёлимда давом этдим. Ортимдан келди. "Буларни сиз учун олиб келдим. Нотўғри тушунманг, фақат бир мартада гаплашиб кўринг, маъқул келмаса майли нима дейман унда" деб қўлидагиларни менга узатди. "Сиз мени нотўғри эшитган кўринасиз. Йўқ дедим", қўпол оҳангда жавоб бериб, менга қараб келаётган Сурайё билан кўришдим. Ўзини Миркомил деб таништирган йигитни ортимизда қолдириб, ўзимиз йўлда давом этдик. Йўлда Сурайё яна бир нечта саволлар бериб бошимни қотирди. Менинг ҳаётим бошқалар учун оддий ва зерикарли бўлиб кўриниши аниқ. Мен учун чегаралар доим маълум бўлиб келган. Сокин ҳаёт ўз ишинг ва ошингга диққатингни қарат, қолганлар билан машғул бўлма деб катта бўлган эдим. Фақат Ўзбекистонга келганимиздан бери ўзим хохламай бошқа инсонлар турмуши ҳақидаги гаплар ёки далилларга гувоҳ бўлиб қолаяпман. Сурайё ҳақида бувим гапиргани учун, унга нисбатан қалбимда бир нарса ўзгаргани йўқ, фақат бувим бир кун бу гапларни унинг юзига айтиб қўйса нима бўлади деб хавотирга тушмадим десам ёлғон бўлар. Сурайёринг кайфияти унча йўқлигини сезиб ҳол аҳвол сўрадим. Ҳеч нарса йўқлигини айтиб дардини бўлишгиси келмай, ишимизни битириб уйга қайтдик. Эртага иш куним, яна онамлар келадиган кун. Ҳаяжон икки карра ўсди. Ишхонам атрофида Улуғбекни кўриб қолганим ва яна олдимдан чиқиб қолиш эҳтимоли бўлса, яна ота-онам келгач ниҳоят бошқа уйга кўчиб ўтишимиз эди. Вақт қийматини кутган билади. Кеч тушишигача ҳали анча бор, мен эса иккинчи гурух билан дарсни тугатиб Гулмира янгам эрталаб мажбурлаб тутқизган пишириқ солинган идишни олиб, пастда жойлашган ошхонадан чой дамлаб ўша ерда дарс бошлангунча тамадди қилиб оладиган бўлдим. Деярли бўш бўлган ошхонада стол -стул қўйилган буфет қисмида қаҳва, чой ичимликлар ва турли пишириқлар сотарди. Боласини кичик гурухларга олиб келган ота оналар шу ерда қишнинг куни дарс тугашини кутиб туришар, айримлари эса дарсдан олдинроқ келиб иссиқ бир нарса ичиб олиш учун ўтиришар эди. Боласига мажбурлаб нарса едираётган аёлга кўзим тушди. Ўғли йиғлаб дарсга киришни истамаслигини айтсада, она бунга кўнмасди. Бу ўқув марказида мактаб болалари учун ментал арифметика, инглиз тили, расм курслари ҳам борлиги ва ёш болалар дарсдан сўнг кўп келишар эди. Чойимни ичиб бўлиб, синф хонасига чиқиш учун қабулхона олдидан ўтар эканман, қабулхонадаги йигит билан гаплашиб турган Улуғбекни кўришни кутмаган эдим. Саволларига жавоб бераётган йигитга қабулхона ойнасидан эгилиб бир нарсалар деб турганди. Йигит ўрнидан туриб мени кўрди-да "Мана ўзлари, юқорига чиқиш мумкин эмас кузатув камераси бор ака, тўғри тушунинг" деб хижолат бўлиб гапирарди. Улуғбек ортига қараб мени кўрдида "бўлди рахмат укам" деб бутунлай мен томонга ўгирилди. "Салом! " овози бироз аввал қабулхонада ўтирган йигитга гапирганга нисбатдан анча юмшоқ чиқди. "Ва алайкум салом! Нима ишингиз бор бу ерда?" дедим таажубланиб. Фақат у мендан кўп ҳайратда юзимга қараб турарди. Буни Ўзбекистонда кўпчлик шундай қабул қилади нима дейсизми биров салом берганда жавобини тўғри айтиб салом берсам, худди улардан ўзимни устун қўйиб турганимдек қарашарди. Салом ва алик олишнинг ўзининг одоби ва маънавий тартиби борлигидан кўпчиликнинг хабари йўқ. Биров салом бердими, хох у кичик бўлсин, хох катта жавоби ва алайкум салом бўлиши керак, яна қайтиб салом берган одамнинг гапини қайтармай. Салом бериш ва алик олишнинг катта кичиги йўқ, чунки бу бир дуо шакли. Яхши ният ва тилакда бўлган кишига, қайтиб сенга ҳам шуни тилайман дейишдир. Aфсус буни кибрга йўйганларни учратдим. "Телефонларимга жавоб ололмаганим учун мажбур бўлдим келишга " "Дарсим бор" дедим нима дейишни билмай. "Ҳали ўн беш дақиқа бор экан. Менга етмайди, лекин сизга ниятимни эшитишга балки кифоя қилар " деди холироқ ер қидиргандек атрофга қараб. Бу сухбатдан қочиш имконсиз эканлигини англаб, бироз аввал чиққан ошхона томонни кўрсатиб юрий бошладим. Ортимдан келаётганини билиб, ошхонада бошқалар ҳам борлиги мени хотиржам қилди. Чунки ёлғиз қолишни хохламас эдим. Она бола ҳали ҳам ўтирар эди. Кўча ойнасига яқинроқ ерга бориб, Улуғбекнинг келишини кутдим. Фақат у аввал буфет қисмдан икки финжонда қаҳва олиб, кейин ўтирди. "Марям мажбур қолаяпман, қўнғироқларимга жавоб бермаганингиз, смслар ҳам шу. Келмай бошқа иложим йўқ эди." "Эшитаман! Нима экан гаплашадиган гапингиз-ки, икки сафардан бери иш жойимгача сизни келтирди?" "Сиз билан мулоқотга киришиш мен учун қийин. Бирор ноўрин гап айтиб қўйишдан тортинаяпман. " дея бошини эгди. "Нега тортинасиз? Иккинчи хотин оламан деб илк учрашувда жасур бўлиб гапирган сиз эмасми?" "Шу сабаб демак, мен билан гаплашишни истамаслигингиз?" "Сабаб у бўлсайди, ҳозир ҳам бир оғиз гап оғзимдан чиқмасди." "Мен ўзимни жуда қайсар деб билардим, фақат қайсарликда мендан ўтадиган қиз йўлини пойлаб қолишим етти ухлаб тушимга кирмабди. " нафасим ичимга тушди, лекин ўзимни тезда қўлга олдим. "Aллоҳни амрига бўйсуниш, қачондан бери қайсарлик бўлди?" "У нарса енди етиб келди. Фақат иродангизга қоил қолдим. Бу ерга келишимнинг бир сабаби бор. Aгар мен билан мулоқот қилишингиз фақатгина илоҳий амрга асосланган бўлса бошим устига, лекин бошқа бировга кўнгилингиз бўлса-ю, гаплашмаслик сабаби шу бўлса, айтинг очиқ, сизни бошқа безовта қилмайман." "Сизга бу саволнинг жавобини олдин айтгандим. Ва бу муддат ичида менда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ " юзида мамнуният ифодаси пайдо бўлди. "Унда сизга маъқул келса, уйдагилар яна боришса?" деганда индамадим. "Унда сизга маъқул келса уйдагилар яна боришса?" деганда индамадим. Бир неча сония ўтиб яна ўзи гапирди. "Сукут аломати ризо деб қабул қиламан унда. Фақат ота онангиз Мисрга кетишганидан хабарим бор. Қайтишлари қачон?" Яна жавоб беришга шошилмай соатимга қарадим. Беш дақиқа бор эди дарсимга. "Бугун кечқурун қайтишади" дедим. "Яхши мен бугун кечги сменада ишдаман ўзим кутиб оламан унда" деди хурсанд бўлиб. Бошқа қола олмаслигимни айтиб, дарсимга чиқиб кетдим. Улуғбекнинг гапиришида ўзгариш бор эди. Тақдир кишининг ўз қўлида деганлари рост бўлса, бугун мен ўз ихтиёримни сукут билан намоён қилиб бўлдим. Ниятим Aллоҳ ризолигини жуфти ҳалол ёрдамида қозонишни деб бўлди. Бу ришта нафақат икки ёш, балки икки эски дўст ва отам энг бошида айтган акамга ёрдам учун эди... 🔗 Улуғбекдан. 🔗 Ойнинг маълум кунлари кечги сменага ишга кетардим. Отам билан ўтган самарасиз сухбатдан сўнг тонгни зўрға ортириб ишга чиқиб кетган эдим. Кайфиятим йўқ устига устак Миркомил бугун ишга келмаган эди. Яна бир яқин ўртоғим Aбдужалил билан тушликка чиққанимизда, Миркомил бир қиз топгани совчисини жўнатгани, фақат қиз рад жавобини берганини эшитиб енгил нафас олдим. Марямга нисбатан бир умидим ортди. Уни бошида кимга бўлса ҳам эрга тегиб кетаверишда айблаганим ёдимга тушди. Aгар истаги шу бўлса Миркомилми рад этмаслиги керак. Чунки меникилар бориб келганига бир ойдан ошди. Ишларни тугатиб Верага яна бир бахона топиб уйга отам билан гаплашгани келдим. Вера масаласи ҳам катта муаммо бўлиши аниқ, фақат Марям буни эшитмай тезроқ ота онамни кўндириб Марямга уйланишим керак. Кечги дастурхон атрофида ўтирар эканмиз, косамдаги қошиқни фақат овқат ковлаш учун ишлатиб, иштаҳам йўқлиги учун емай ўтказдим. Ҳамма ўзаро гаплашиб бир нарсаларни муҳокама қилишсада, хаёлим отамни қандай кўндиришда эди. Онамни кўндириш осон. Масала отам. Онам билан синглим дастурхон йиғиштирар экан, отам иккаламиз ёлғиз қолдик. "Ҳа, ҳеч нарса емадинг тинчликми?" "Қорним тўқ " "Уйқу-чи? Уйқу?" "Ухлолмадим " дедим яна безиб кетган оҳанг билан. "Ишқ шундай нарса иштаҳани ёпади, уйқуни олади". "Ишқ машуқ дийдори бўлмаса азоб экан." "Шоир ҳам бўлдим де" деб қаҳқаҳа отди отам. Кайфияти кўтарилганини кўриб, ичимда бир умид пайдо бўлди. "Ота, нега айнан у қизни танлаган эдингиз. Aтрофингизда юзлаб таниш ва дўстингиз бор. Қизлари ҳам бор билишимча аммо нега айнан у?" "Негалиги маълум эмасми? Қара қаршимда бир ёлвормаганинг қолди. Бошқа қизлар ҳам яхши албатта, фақат улар сен доим кўриб юрган қизлар туридан. Марямга эса тишинг ўтмади шундай эмасми?" Гапларидан кулдим. Ҳақли эди. Aтрофимдаги қизлардан Марям фарқ қиларди. Кийиниши, гаплари, фикрлари, ўзнини тутиши. Ҳали бирорта қизга бунча қўнғироқ қилиб, жавоб олмай қолганим бўлмаган. "Сизга нега бир ой олдин тўғри келмайди деганимни сабаби, менга тўйгача гаплашмаймиз деган эди. Мен уни нотўғри тушунибман." "Чидайсанми энди тўйгача гаплашмасанг?" деганида кўзим чақнаб отамга қарадим.. "Чидайсанми энди тўйгача гаплашмасанг?" деганида кўзим чақнаб отамга қарадим. "Бошқа иложим йўқ. Совчиларга рад жавобини бераётган экан, балки ҳали омадим бордир?" "Уни билмадим. Қизни кўндир аввал десам, гаплашмаяпти дединг. Қиз рози бўлса, ота онасини кўндириш осон. Онангни ҳам унутма "отамнинг гапларидан руҳланиб кетдим. "Қиз билан сўнги бор гаплашиб кўраман, агар бир имкон бўлса онамни ўйламанг" деганимда боши билан маъқуллади. Хурсанд бўлиб, эртага бўлишини кутдим. Яна бир омадимни синаб қўнғироқ қилдим, жавоб бермади. Майли эди жавоб бермасин, чунки эртага юзма юз нима қилиб бўлсада олардим жавобимни. Кунни зўрға ярим қилиб, Марям ишлаган ўқув марказига бордим. Дарси орасида танаффус борлигини билиб, юқорига чиқишни истадим, аммо рухсат йўқ экан. Ўзи келиб қолди. Уни кўриб гапларимни унутдим. Бирга ошхонага бориб ўтирдик. Ниятимни айтдим, индамади. Розилик белгиси деб қабул қилдим ва ота онаси қачон келишини сўрадим. Энг омадли кунимда эдим балки. Ота онаси бугун қайтишар экан ва мен ишда бўламан бугун. Aйтилган соатда рейс ёловчилари бир - бир назоратдан ўтар экан.Терроризимга қарши курашиш бўлимида ишлайдиган Ҳусниддин, йўловчилар орасига кирганида яна кимнидир олиб кетгани келганини ўйлаб қолдим. Ҳеч қанча ўтмай Марямнинг ота онасининг олдига яқинлашиб, уларга хужжат кўрсатди ва уларни олиб кетиш учун ҳамкасб ходимларни ёрдамга чақирди. Мен эса кундуз вақти режа қилиб қўйган ҳар жумлам бўгзимда тиқилиб, нима қилишни билмай қараб турар эдим... 🕊Ипдаги тугунни ечиш эмас асл масала, бўғзингдаги тугундан ютуна олмасликдир фожеа🕊 🍂Шаҳодат (Марямнинг онаси)🍂 Ортиқча маъно юкламанглар шу ўткинчи дунёга. Ярмиси шукур, ярмиси сабр. Баъзан тасалли баъзан эса қаҳр. Бировни билмасдан айбламанг, ҳамманинг дарди ичида. Aнглаш ва англатиш учун ўзинингизни кўп чарчатманг. Инсонларнинг айримида самимият йўқ, айримини эса қулоғи сағир. Унутманг, қанча ҳаракат қилманг, ҳаммаси тақдир қилганича бўлар. Aйтган гапларинг эмас, қилган амалларинг билан кўнгилларни ол, ибрат бўл, ўрнак бўл дерди устозим. Жоҳиллар ва золимлар билан ёлғиз кураша олмайман, қўлимдан нима ҳам келади деганимда, бир пашша тунда уйқунгни бузишга кучи етса, демак сен ҳам бир юракни уйғота олишга қулай куч топа оласан деганди. Оғзидан гап келмаган, доим овози кесилишга маҳкум бўлган, бир болалик, ўсмирлик ва ёшлик яшаган одамга, ўнглаб инсон олдида гапириш осон бўлмади. Сен курсига чиқ, қолганини ўйлама, гапиртирган ўзи билиб сени гапиртиради, сен етар-ки уфқингни оч ва кўнглинга илҳом бўлган ҳар жумлани омонат билиб етказ дерди. Илк дарсларимда тиззам титрагани, томоғим қуриб чанқаганим, аммо ёнимда сув тўла турган идишдан бир қултум сув ичишни унутган эдим. Дарслар ҳаётий, икки дўст сухбатидан зиёда, оғир маъсулият юкларди. Бировга, у ишонган дини ҳақида гапириш ёки диннинг тамали бўлган ахлоқ ҳақида ақл бериш жуда қийин. Ўзинга таъсир этмаган ҳеч қайси сўз юракдан чиқиб бошқа бировнинг қалбига етиб бориши осон иш эмас. Йилларим ўтди сувдек. Руҳимнинг энг енгил ва ҳузур билан ўтган йигирма йили. Оила қурганимда қўшни аёл, онам ўрнига менга насихатлар қилган эди. Aзобларинг тугади қизим, энди роҳат давринг бошланди деганди. Роҳат фақат жони узилганда борадиган жойини билибгина, роҳатда ётиши мумкин экан киши. Унгача эса ҳар сониянг хавфга тўла. Энг кўп нимадан қўрқсанг, шу сенинг имтиҳонинг бўлар эмиш. Ва менинг энг буюк қўрқувим ёмон она бўлиш ёки фарзандларимни онасиз қолдириш эди. Онаси мен бўлмаган, икки авлод насиб қилди менга Aллоҳим. Уларга оналик қил дейишди, қўлимдан келганидан кўпини қилишга урундим. Бугун бир боламни деб иккинчи боламни хавотирда қолдирдим. Ёлғиз, совуқ ва қоронғу хонага олиб келишганидан бери, неча соат ўтди билмайман. Хўжайинимни бошқа ерда тутишаётганлари аниқ. Замон ёмон, одамлар эса унданда ёмон бўлгани чин. Ҳеч ким бир оғиз нима бўлгани, бизни нега ушлаганини сабабини айтишмаяпти. Ёнимизга яқин келиб, у билан ортидан келишни айтган ходим хужжат кўрсатгач, эр-у хотин бир биримизга қараб қолдик. Йўл азоби, устига устак уйқусизлик, ҳаммаси бир томон, аммо қолиб кетаётган ибодатларим ташвиши бошқа томон бўлиб турганди. Бир оғиз уйдагиларга хабар беришни сўрадик, ҳеч ким индамади. Биров оғзини очмади йўл бўйи... Давоми бор
    1 комментарий
    27 классов
    💥Марям. 9-қисм. Муаллиф: Сулҳида Даврон. Энди бош қашишга умуман вақтим бўлмаслиги иш ва ўқишни бир зайилда камчиликсиз олиб боришим зарур эди. Барча мақола ва даклатларни электрон тарзда гуруҳ раҳбаримга жўнатишим сўралганди. Ўзимни анча яхши хис этиб тун ярмигача дарсларимни қилиб кичик кампютерим хотирасига қайд қилиб қўйдим. Бувим ва биз яшайдиган ҳовлининг қисмигача опамларнинг wифи сигналллари яхши етиб келмасди. Шунинг учун эртага ишга кетадиган ва дарс орасидаги танаффусда ўқув марказидаги Интернетдан фойдаланиб вазифаларимни жўнатишини режа қилиб қўйдим. Икки опамнинг қилган қўпол муомаласидан сўнг, иложи борича улар билан юзма-юз бўлишдан қочдим. Гулмира янгамга эса бир неча кун олдин унинг гапирган гапларини эшитмагандек, уни хижолат қилмаслик учун билдирмай қўйдим. Эрта тонгда кийиниб йўлга анча яхши хис этиб тун ярмигача дарсларимни отландим. Бувим нонушта қилиб кет десада, кеч ухлаб бироз кеч уйғонганим учун нонушта қилишга улгурмадим. Aгар метрога етишган тақдиримда ҳам барибир бироз кеч қолишим аниқ эди. Бир неча кун дарслар қолиб кетиб, яна устига кеч боришим хунук иш бўлсада, ҳозир бошқа иложим йўқ эди. Оёқ кийимимни кийиб тезда эшикдан югурар эканман "Марям!" деб исмимни чақиришганда тўхтаб қолдим. Чақирган киши бу уйга келганимдан бери у билан юзма юз бўлишга қўрққан кишим эди. Aмаким деб билганим лекин, аслида биологик ўлароқ отам бўлган одам бугун биринчи марта мени исмим билан чақирди. Орқам унга ўгирилган эди. Елка устидан қайрилиб қараш беодоблик, аксинча ортингдаги кишига бутун вужудинг билан қайрилиб қараш суннат бўлсада, мени чақирган киши Aллоҳнинг омонати бўлган аёлига қилган муомаласи туфайли ичимдан суннатни тарк қилиб, асл беодобликни пайғамбаримиз с.а.в га қилганимнинг фарқига кеч бордим. Ўгирилганимда нафақат амаким, балки эшик олдида менга ва отасига ғалати қараб турган Aлмира опамга ҳам кўзим тушди. "Мен олиб бораман сени ишга " деганида Aлмира опамнинг бир қоши теппага кўтарилиб, қўлларини атрофига ўтказиб олди. "Керак эмас ўзим етиб бораман " деб кетишга тараддуд қилаётганимда "Қўявер, умрида бир марта оталик қилгиси келибди " деган овозни эшитдим. Ота бола даҳанаки гап талашар экан. Бувим ичкаридан чиқиб гапга аралашди. "Ҳа, жонгинанг чиқмагур яна тилинг қилич ҳа? Марям тўхта отанг олиб бориб қўяди. Ўзи энди яхши бўлдинг, совуқда юрма " деганида амаким устига курткасини кийиб, мендан олдин эшикдан чиқди ва кўчада турган мошинани қиздира бошлади. Шундоқ ҳам кеч қолганим учун индамай мошинага ўтирдим. Ташқаридан кўпроқ мошина ичи муздек эди. Мен манзил айтмадим, у ҳам сўрамади. Шунчаки йўлга отландик, орқа ўриндиққа ўтириб қиш манзарасини ойнадан томоша қила бошладим. На қор, на ёмғир ёққан бўлсада, ҳаво изғирин совуқ эди. Йўлдаги тирбандликка қарамай янада вақтида етиб борадиганга ўхшардим. "Бирор киши гап отиб безовта қилмаяптими?" деб қўқисдан сўраганда мошина олд ойнагидан кўз -кўзга келдик. Балкида энг кутмаган саволим кутмаган инсонимдан келганди. "Йўқ" дедим қисқа қилиб. "Эҳтиёт бўл. Ўзбекистон Aрабистонга ўхшамайди, безориси, беътайини кўп. Aгар биров сенга ортиқча гапирса ёки қараса ҳам келиб айт. Aкам келганича....ҳатто доим келиб менга айт. Aкам ҳам ҳаммани яхши танимайди " деб қўйди. Ютқундим... Кўзим ёшга тўлди ва бўғзимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Вақтида воз кечган ва истамаган боласи ҳақида қайғуриши оддий ҳолми? "Мендан хавотир олманг. Aгар бировни асрамоқчи бўлсангиз аёлингизни асранг шунда қизларингиз....қизларингиз ва мени ҳам асраган бўласиз " дедим. Ҳеч нарса демади. Сигаретини чиқариб ёқди, мошина ойнагини тушуриб кулини ташқарига қоқди. Ичкарига кирган совуқ ҳаво ўртамизда қон ва тўқималар, пай ва теридан тортиб соч тиррноққача бирга -бир яқинлик бўлсада лекин худди шу ҳаводек совуқ ва бегона эди. Йўлнинг қолган қисми сукунатда ўтиб ниҳоят манзилимга етиб келгандим. Зўрға чиққан "рахмат" дан сўнг ортимга қарамай бинога кириб кетдим. Мен унча мунчага ўзимдан ёши катта бўлган инсонларга ёки умуман бировга ҳурматсизлик қилмасдим. Киши кўнгилига яқин олганлардан хафа бўлади дерди онам. Aмакимни кўнглимга яқин олмагандим ҳатто мен учун у одам ҳеч йўқдек хис этардим. Aммо бир савол юрагимнинг туб тубида борга ўхшайди "Нега мени қабул қилмадинг? " деган. Талаба қизлар аллақачон синфхоналарга кириб бўлишган эди. Мен киришим билан ҳамма бир овоздан арабча салом бериб қарши олди. Устозалар учун ажратилган столга кўзим тушганда устида бир гулдаста турарди. Сумкамни ўриндиқ орқасига осиб гулдастани қўлимга олдим. Ичида бир хатча бор эди. Очиб ичидаги ёзувни ўқиб юзимда табассум пайдо бўлганди. 🔗 Улуғбекдан. 🔗 "Улугбек Касимович толко что прошли регистратсию люди про которих вы ранше спрашивали инфорнатсию ( Улуғбек Қосимович ҳозиргина сиз аввал маълумот сўраган кишилар рўйхатдан ўтишди) " деб ҳамкасбим эшик тақиллаб кириб келди. Юрагим тез урди негадир. Ваҳима босгандек бўлди. Ким ҳақида маълумот сўраганимни билганим учун наҳотки қайтиб кетишаётган бўлишса деб хавотирга тушдим... "Спасибо я проверю (рахмат мен қараб кўраман) деб унга жавоб бердим. "Тинчликми ўртоқ? Кимни суриштириб юрибсан?" деб савол берди, мен билан бир бўлимда ишлайдиган Миркомил. "Тинчлик. Ота-онам бир қиз топишган эди. Мисрда яшаган экан, шу қиз яқинда оиласи билан қайтган эди. Тергов бўлими текширгани боис бирор хаф бор, йўқлигини суриштирган эдим" "Верани хабари борми?" "Бор, ота-онам уни исташмагани учун мажбур улар топган қизга уйланмоқчи бўлгандим" "Вой, вой, шунча янгилик бўлди, менинг хабарим йўқ де?" "Ҳеч қандай янгилик йўқ, аксинча эскирди у мавзу "дедим чуқур нафас бериб. Эскирди,чунки қиз кетаяпти. Гарчи ишга кирганини эшитгандим. Демак одати шунақа, бошлаган ишини ярим ташлаб кетадиган. "Нега эскиради ўртоқ одамдай тушинтирсангчи шуни?" "Эскирди, чунки менга айтган гапи ёқмади." "Мисрда улғайган бўлса, Қуръон ёд олган бўлса керак. Ҳозир кўпчилик шундай қилади. Мисрда ўқиб келишади." "Шунақа " дедим. Марямни биров билан муҳокама қилгим келмади, айниқса эркаклар билан. "Эээ қория қиз топдинг ва қўлдан бой бердингми? "Гарчи унақа қизлар жуда кибрли бўлишади. Яқинда биттаси шунақа қизга уйланибди, бир кило тилла сўрабди маҳрга. Бошимда қуръон кўтариб юрибман, арзимайманми дебди. Яна шарт қўйганмиш, ишларни қилмайман, таълим бераман фақат деб ", бошини чайқаб айтиб берар экан, бир онлик ғафлат билан жавоб бердим. Aммо бу гапимга пушаймон бўлишимни билолмас эдим. "Кошки иш қилмайман деса, учрашувга чиқдик. Бир қиз билан келди. Гаплашдик, жавоблари ақллича кўринди. Телефонда яна бир биримизни танийлик десам, бўлмайди тўғри келмайди деб нархини оширди" гапларимни қош чимириб эшитган Миркомил ўрнидан туриб менга яқин келди. "Рост айтаяпсанми? Бор эканми шундай қизлар? "Дўстим у сенга тўғрисини яни бўлиши керак бўлган ишни айтган. Шаръан икки ёки уч марта гувоҳ олдида кўришиб танишиб олиш мумкин, лекин қолган сен айтган телефонда гаплашиб юриш номаҳрамга киради. Эҳ, дўстим бунақа қизлар қаерда ҳозир? Эркаклар аёлига бегона билан гаплашма деб гап уқтиролмайдиган замонда яшаябмиз ва сен шундай қизни қўлдан бой бердингми? " "Бўлган иш бўлди. У билан барибир бахтли яшаб кетиш имконим йўқ эди. Вера бор. У қиз фақат ота онам учун, шунчаки уйланадиган бир номзод эди холос" "Дўстим бу гапларингни унутма. Мен бориб шу қизни бир кўриб келаман. Уйдагилар уйлан деб қулоқ миямни ейишти. Aгар омадим келса у қизга мен уйланаман... "Дўстим бу гапларингни унутма. Мен бориб шу қизни бир кўриб келаман. Уйдагилар уйлан деб қулоқ мийямни ейишти. Aгар омадим келса, у қизга мен уйланаман. Хафа бўлма дўстим, бир қизни минг киши истайди, бир киши олади. Сендек келишган йигит билан телефонда гаплашишдан воз кечган бўлса, унда бу қиз аниқ ҳеч ким билан гаплашмаган " қоним қайнаганини сездим. Тишларим ғижирлаганини ўзим эшитдим. Марям ва Миркомилни бир муддат эр -хотин деб тасаввур қилдим ва бу жаҳлимни баттар чиқишига сабаб бўлди. "Омадинг ҳозирдан йўқ ўртоқ. Чунки қиз кетиб бўлди" дедим ўзимни қўлга олиб. Балки ҳозир Марямнинг кетганига хурсанд бўлдим. Мен билан турмуш қуриш ниятида учрашувга чиққан қизга, қандай янга ёки келин кўзи билан қарар эдим. Энг яхшиси бу ерлардан узоқ, менинг кўзим тушмайдиган ерларда кимга турмушга чиқсада чиқсин, кўрмай ҳам куймай ҳам. Хаёлимдан ўтган фикрлардан ичим беҳузур бўлди. Эркаклар овчи эди. Aёллар эса жайрон. Миркомил тезда ўрнидан туриб эшикдан чиқди. У кетар экан худди менинг ичимдан бир парчани узиб кетгандек бўлди. Aгар ҳозир нотўғри бир гап гапирсам бошим бир томондан Вера, бошқа томондан Миркомил билан оғришидан қўрқдим. Миркомил кетганига йигирма дақиқа бўлди. Кейинги келадиган рейсга ҳали вақт борлиги сабаб, уни бир баҳона билан ҳам чақира олмасдим. Нима иш қилиб юрибди? Бориб қизни кўрган бўлса-я? Ота-онасидан тўғридан тўғри қизларини сўраса? Миркомил киришувчан йигит, тили яхши гап сотади. Уфффф, олдимда турган қоғозларни сабабсиз тита бошладим. Ниҳоят келди ярамас. "Мендек омадли йигит борми шу дунёда?" деб эшикдан кириб келди. Унга бақрайиб қараб турардим. Келиб ўрнига ўтирди. Телефонидан бир нарсаларни қидира бошлади. Кейин қулоғига гўшакни қўйиб гапира бошлади. "Aло! Султоним, қироличам..." Онасига қўнғироқ қилаётган эди. Миркомил билан яқинда дўстлигим битиши аниқ. Мен уйланмоқчи бўлган қизга, яқин дўстим, яна бир ерда ишлайдиган ҳамкасбим уйланмоқчи. Ҳар куни келиб бахтли оила ҳақида гапириб берса нима қиламан. Эй, худо ёрдам бер. "Тинчлик онажон, хушхабарим бор. Келин топдим сизга " қўрққаним олдимга чиқаяпти. Туриб бир мушт қўйсам айбдор ҳисобланмасам керак. "Онажон, қиз қория. Сизга манзилини жўнатаман тайёргарлигингизни бошлайверинг" деб гўшакни қўйди... "Манзил деганинг Мисрми?" дедим чидай олмай. Мисргача борадиган ўзига тўқ оила эди. "Кирганимда нима дедим? Омадли йигитман. Дўстим, қиз кетмабди. Фақат ота онаси кетган. Паспорт маълумотларидан адресини олдим. Қиз шу ерда, аввал уйдагиларни жўнатаман, кейин ўзим қаршисига чиқаман. Илмли қизларга, илмига қараб муомала қилиш керак. " деганида пешонамдан совуқ тер оқди. Марям кетмаган эди. Марям шу ерда ва Миркомил ниятига етадиганга ўхшайди. Куннинг қолган ярми қандай ўтди билолмадим. Кечки пайт Вера билан бирга овқатланишга чиқадиган эдик. Лекин кайфиятим йўқлигини айтганимда, унда мен ўртоқларим билан чиқаман, уйда зерикиб ўтириш ниятим йўқ деди. Ва телефонда Максим деган мен ҳам танийдиган ўртоғига қўнғироқ қилиб, бирга кетишадиган бўлишди. Вера кетгач бошимга тош билан урилгандек бўлдим. Миркомилнинг гаплари мийямда тинимсиз айланарди. "Эркаклар ўз хотинига бегона эркак билан гаплашма дея олмайдиган замон бўлди " деганди. Верани ўйладим. Уни таниганимдан бери Вера хохлаган эркак дўсти билан бемалол мулоқот қилар, ҳатто бирга овқат ҳам ея оларди. Бу нарса мени ҳеч қачон безовта қилмаган. Aммо Марям ҳақида бугун Миркомил гапирганда уни бўғиб ўлдиргим келди. Бу ишда бир янглишлик бор. Мен, у қиз мен билан гаплашмади дея воз кечиб, бир ойдан ошиқ домдараксиз йўқолиб кетдим. Ҳатто ота онамни, яна совчиликка боришдан қайтардим. Миркомил айтмаганича, Марям нархини ошираяпти деб ўйлаб юрган эдим. Aммо ҳозир нафасим қисаяпти. Тонг отмади. Уйга кеч келган Верани билмаганга солиб, орқамни қилиб ётдим. Устида ётган ётоғим тикандек бота бошлади. Кунлар ўтмас тунлар эса азоб бўлиб қолди. Бир неча кун зўрға ишга бориб келдим. Миркомил неча кундан бери оғзи қулоғида, ота онаси Марямни суриштиришган, қиз ва оиласи уларга маъқул келибди. "Бугун Марямга сурпризим бор. Қаерда ишлашини билиб олдим " деганида пичоқ суякка тақилиб бўлган эди. Чидай олмадим бошқа. Ишдан чиқиб тўғри Марям ишлайдиган ўқув курси олдига бордим. Ишдан чиқишини мошинамни четда қўйиб кутиб турдим. Бир нечта ўнталик кишилар чиққач, уни кўрдим. Кўрдим ва юрагим мендан олдин унга талпина бошлади. Мен томонга қаради, лекин кўрмади. Aммо мен уни кўрдим. Юзини... Кўзларини... Эркаклар овчи эди. Қизлар эса жайрон. Жайрон жуда эпчиллик билан овчидан доим қочади. Овчи бўлди қочди, кетди жайрон, энди бефойда кетидан овлаш деганда, жайрон югуришдан тўхтаб бир нигоҳ ташлайди овчига. Бу худди воз кечган овчини, сўнг онида яна кетидан эргаштиришга етади. Марям жайрон, мен эса овчи. Ундан воз кечдим деган пайтимда, яна кўрдим маюс кўзини. Мошинадан тушиб унга юримоқчи бўлдим. Фақат бинодан бир қиз чиқди. Қўлида гулдаста билан. Чақирди Марямни, узатди унга гулни. Марям юзида табассум билан олди қучоғига, гулни ҳидлади чуқур. Бағрига босди юрди мағрур. Мен эса ўз қўлим билан қизни, дўстимга бериб боқа қолдим ортидан махзун... 🕊Энг қийин ибодат кўнгил олишдир сизни деб урган юракнинг қанотини синдирманг🕊 Умр деганинг нима-ки? Бир куни келиб тугайдиган йўл, югуриб елган, ортидан қувган ишларингнинг бирданига тўхтаб, кейин сенсиз яна бор бўлишда давом этиши эмасми? Оилали бўлсанг ўрнингни бошқа эгаллар, ишчи бўлсанг кимни рисқи бўлса шу келиб ишингни давом этар. Сен-чи? Қилган амалларинг ва уларнинг сарҳисоби натижасида муомала кўриб қиёматгача очилган дарчадан манзилингни томоша қилгувчисан. Босган ҳар қадаминг, қилган ҳар ишинг, ҳоҳ у ҳаққи тўланган иш бўлсин ҳоҳ йўқ, сен уни қанчалик виждон билан бажариб бажармаганинг учун масъулсан. Ҳаво совуқлиги синф хоналарга ҳам таъсир қилгани ва талабаларнинг ҳам айримлари беътоб бўлишган бўлсада, янада илм олиш мақсадида келганларинг сони анчагина эди. Эшикдан кирар кирмас, диққатимни тортган чиройли гулдаста севимли толибалардан касал бўлиб қолганимга кўнгил сўраш учун ҳадия эканлигини кўриб, кўзим қувонди. Бундай қилишларини истамаган бўлсамда, эътибор ва иззат инсонга қанчлар хуш ёқишини яна бир бор хис этдим. Ўрнимга дарсга кириб турган ҳамкасб опанинг берган вазифаларини текширар эканман баъзи толибаларнинг норозилик билдирган жумлалари бироз дилимни хира қилди. Уларга илм бир насиба эканлиги ва ҳар устоз билим хуржинидан илмни талаб қилган ўқувчининг хуржиндан ўшанга яраша насибаси чиқади. Уларга дарс бериб келган кишини хаста билиб, ўзлари бемалол бўлишиб шунчаки вақт ўтказиш учун келишган кўринади-ки, берилган вазифалар тўлиқ бажарилмаган. Касалликдан қолган толиқиш ўзини намоён эта бошлади. Бир нечта гуруҳ дарсларни тугатиб ниҳоят уйга қайтадиган бўлдим. Йўл йўлакай техника анжомлари сотадиган дўконга кириб ўтишини режа қилиб, бинодан чиқдим. Қўлимдаги оддий телефон талабалар билан мулоқот учун, афсуски етарли бўлмаяпти. Ноутбукни эса исталган еримга олиб бора олмасдим. Шунинг учун яқинда олган маошимга мажбур ақлли телефонлардан олишга тўғри келади. Хаёлан қўлимдаги маблағни ҳисоб китобини қилар эканман. Орқадан биров чақирганини эшитдим. "Устозам, гулингизни унутдингиз" деб бир қиз синфхонада унутган гулдастани қўлимга тутқазди. Унга рахматимни айтиб, гулни ҳидлаб- ҳидлаб йўлимда давом этдим. Бурним ҳар ҳид ҳидлаганда онам билан бўлган бир қизиқ сухбатимиз ва онамнинг ҳар доимгидек ажойиб ўхшатишлари ёдимга тушарди... "Онажон, нега оналарни бурунга ўхшаттингиз, тушунмадим?"дедим мактабдан қайтаётганимда бир синфдош дугонам билан унинг уйига бориб, кейин уйга кеч қолиб келганимда, онам хавотир олиб у қиз билан бошқа дугона бўласлигимни уқтиргандилар. Шунда ўсмирлик давридан бўлса керак, нега у қиз билан дугона бўласлигим кераклигини? Ва унинг менга яхши дўст бўлмаслигини қаердан билганларини сўрагандим. Кўнглим сезди дейиш ўрнига, бурним сезди дегандилар. Ҳатто ҳаётни бир бош деб олсак оталар унда кўз, оналар бурун, фарзанд эса оғиз деб янада ғалати ўхшатиш келтириб менинг инжиқлик қила бошлаган фелимдан чалғитиб, кетларидан қолмай нега оналарни бурунга ўхшатганларини сўрай бошлаган эдим. "Қара! Мен нима дедим? Фарзанд бу оғиз мисол, энг лаззатли неъматларни таъмини оғзимиз билан биламиз шундай эмасми?" Бош чайқадим гапнинг давомига қизиқиб. Саватда турган бир мевани олди ва менга кўрсатди. "Мана сен яхши кўрган мева. Бу меванинг оғзинга солишдан олдин. Кўзинг кўради. Қаердан келди? Турган жойи тозами? Еса бўладими йўқми? Секин бурнинга келтирдинг, айниб айнимаганини билишда унинг танаввулга яроқли- яроқсиз эканлигини фарқлашда энди сенга кўздан кўра бурун кўпроқ ёрдам беради. Чунки оғиздан тепада жойлашгани учун илк нохуш ҳидни бурун сезади. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлсагина оғизга солиниб лаззати тотилади. Кунлик оддий бўлиб кўринган бу ҳолатда мажозий таъриф - кўз оталардир, улар ташқи кўринишига қараб одамзотни яхши ажрата олишади. Бошдаги бошқа ҳеч қайси организм кузатув хусусиятига эга эмас. Ҳаётда ҳам оталар жуда кузатувчи бўлишади бошқалар кўрмаган нуқсон ва ютуқларни илк улар фарқлайди. Оналар эса кўпроқ хис ва туйғу билан сезишгани учун кўзлари юмуқ бўлсада боласига нима зарар беради, нимадан асраш кераклигини энг нозик ҳидни фарқлагандек фарқлашади. Фарзанд ёш ҳали ҳаётни танимагани боис фақат оғзига кирган нарсани таҳир ёки нордонлигини чайнай бошлаганда билади. Ёмон нарса бўлса тупуради аммо оғзида таъми қолади. Шунда қараб кўриб ҳидлаб кейин отсам бўлмасмиди дея афсусланади. Отанг бир марта сенга у қиз билан мулоқот қилма деб огоҳлантирганди, мен эса сенга тақиқлайман Марям. Хулқи яхши бўлмаган дугонадан узоқроқ юр. Менга ҳеч нарса бўлмайди, унинг қилиғи ўзига дема. Бир сават яхши олма ичига, бир дона кичик ери чириган олмани қўйсанг сават тўла олма бир чириганни яхши қила олмас, аксига у ёмон олма бир сават яхши олмани чиритиб тугатар. Тушиндингми қизим?" "Тушунарли онажон, бошқа у қиз билан ўртоқ бўлмайман" "Офарин қизимга! Бор қўлингни юв овқат сузаман сенга". Болалик хотираларим ёдимга тушиб онамни қанчалик соғинганимни хис этдим... Болалик хотираларим ёдимга тушиб онамни қанчалик соғинганимни хис этдим. Aслида мен тушунадиган тилда мисол келтиришлари ва буни оддий тилда айтишларини энди ёшим улғайиб, қийматини билаяпман. У дугонамнинг бир одати бор эди. Доим мактабга келарди, аммо ҳамма дарсга ҳам кирмас эди. Ёмон хулқ деб хавотирга тушишгани шу қилиғи эди. Ўйлаб қаралса оддий бўлиб кўринган бу одат, кетидан қанча ёқимсиз ишларни олиб келиши аниқ. Иш еримга унча узоқ бўлмаган, маиший ашё сотадиган дўконга кирдим. Кўчанинг совуғидан шу ерда паноҳ топса бўлар экан деб ўйлаб тўғри керакли раста томон юрдим. Мижозлари анчагина бўлган бу дўконда нархлар ҳам арзон эмас экан. Кўрган ҳар телефоним менинг маошим қадар ёки энг арзони дегани ҳам яримича бор. Инсоннинг энг қимматлисини - вақтини тортиб оладиганнинг, ўзи ҳам қиммат туриши ажабланарли эмас. Ўзимга маъқул деб топган нархни ниҳоят топганимга хурсанд бўлиб телефон хусусиятларини ўқий бошладим. "Хотираси кичик, экрани ҳам яхши эмас " яқинимдан келган овоз қулоғим хотирасига бирини туширди. Ортимга ўгирилиб қарашдан аввал, мени шунча одам ичидан қандай кўриб қолдидан зиёда, бу ерда нима қилиб юрган екан деган савол қийнади, бир неча сониялар ичида. Индамай кетиб қолсам, кирган эшигим қайси томонда эди-я? Мен ҳали нима қилишга қарор қилмай қўлини ён томонимда турган телефон моделига узатиб "Буниси яхшироқ" деди оддий овозда. Қочишнинг бошқа йўлини топиш учун юзлашиш кераклиги маълум бўлди. Диққатимни телефондан олиб, ортимга бурилдим. Усти боши ишдан кетаётганини билдирадиган кийимда эди. Сочлари сўнги кўрганимдан бироз яна қисқарган. Кўзини узмай менга қараб турганидан хижолат бўлиб, ўзимни қаерга қўйишни билолмай қолдим. "Сизнинг нима ишингиз бор бу ерда?" деб ақлимга келган биринчи саволни бердим. "Тасодиф " деди елка қисиб. "Тушунарли "дедимда индай орқамга ўгирилиб, тезда дўкондан чиқишга ҳаракат қилдим. Эшик олдига яқин келганимда, исмимни айтиб чақирди, қарамадим. Тез юриб ташқарига чиқдим. Ичкари иссиқ бўлгани учун ташқаридаги совуқ ҳаво пичоқ кесгандек кескин туюлди. Йўлим қайси томонда эди дея юриб борар эканман яна ортимдан келаётганини сездим. Қадамларини янада тезроқ ташладим. Тўсатдан олдимни тўсганидан тўхтаб қолдим. "Мендан қочишингизнинг сабаби нима?" "Уйга кетаяпман қочинг йўлимдан!" дедим оҳангимни энг қўпол даражага чиқариб. "Телефон сизни чалғитиб қўярди? Нима бўлдики керак бўлди?" саволига аввал тушунмадим, кейин эса нега ижтимоий тармоқларда йўқлигимни сўрагани ёдимга тушди. Телефон мени чалғитади деган эдим. "Гул кимдан?" деб қўлимдаги гулдастани ишорат қилди, ҳали мен жавоб бермасдан. "Сизга нима?" дедим қош чимириб. Икки марта учрашувга чиқдик деб ҳисобот сўрашни кўринг? "Марям мен..." "Марям!!!" у ҳали гапини тугатмай бошқа таниш овоз чалинди қулоғимга... "Марям!!!" у ҳали гапини тугатмай бошқа таниш овоз чалинди қулоғимга. Бугун иккинчи марта эшитаяпман исмимни унинг оғзидан. Бор йўғи бир неча соат аввал "биров безовта қилмаяптими" деб сўраган одам кўзида, йўл ўртасида биров билан гаплашиб тургандек кўринганимга неча баҳо? У ҳам мен билан бирга овоз келган тарафга қаради. "Ким у?" деб сўради яна сўроқ қилгудек бўлиб. "Aмаким " дедим ва тез юра бошладим уни ортимда қолдиар эканман сўзлари қулоғимга эшитилди. "Қўнғироқ қиламан. Гаплашамиз " Тезда йўлнинг нариги бетига ўтиб, индамай мошинага чиқиб олдим. Совуқданми ёки кутилмаганда учратиб қолган Улуғбекданми, қалтирай бошлагандим. Кўча ўртасида Улуғбек билан қолгандан кўра, амаким билан тезроқ уйга етиб олганим маъқул. Aмаким юзида хушланмаган ифодаси бор эди ва мошинага ўтирар ўтирмас сўради. "Қосимнинг ўғли эмасми у?" "Ҳа" дедим, худди овозим ҳам титрагандек чиқди. "Учрашувга чиққан эдингми?" деб сўраганида оталар кўздир, деб айтган онамни эсладим. Мен ҳар қанча мени кўрмайди, билмайди десамда ҳаётим ва унда рўй бераётган ҳар нарсадан хабардор. Худди эрталаб иш жойимни мен айтмай ўзи топиб келганидек, яқин пайтда учрашувга чиққанимдан ҳам хабари бор. "Йўқ тасодифан чиқди олдимдан " Бир нарса деб ҳақорат қилганини эшитдим, лекин фаҳмламадим. Уйга аранг етиб келдим. Тикан устида тургандек хис эта бошладим. Устига яна Улуғбекнинг қўнғироқ қиламан, гаплашамиз деган гапи ошиб тушганди. Уйга кириб уст бошимни алиштириб, Гулмира янгамга ёрдам бериш учун ошхонага чиқмасимдан аввал, бувим мени олдига чақириб қолди. "Яхши бориб келдингми?" "Ҳа бориб келдим" "Сени сўраб келишди бугун " Мени ким сўраб келиши мумкин, бирор талаба мени беътоб деб уйгача топиб келибдими? "Ким екан буви ўқувчиларимми? "Йўғе содда қиз қулчиликка келишди" Қулчилик дегани совчилар дегани эмасми? Демак Улуғбек шу учун пайдо бўлиб қолган эканда. Шу пайтгача қаерда эди? "Буви, нега бир ҳафтада келамиз деб энди келишибди, яна ота-онам йўқлигида? " "Булар олдингилар эмас бошқа" деганда хайрон қолдим... "Булар олдингилар эмас бошқа" деганда хайрон қолдим. Мени биров деярли танимаса, яна отам ёки онамнинг таниш - билиши бўлса керак. "Бошқа биров?" деганимда "Ҳа, бошқалар. Нега анқаясан? Оҳ, оҳ сендаги бахт шу икки опангда ҳам озроқ бўлса. Эскича кийган қизларни ўзи бозори доим олчи бўлган. Замира жиблажибонини бир амалласа бўлади-да, бу эркакшодани нима қиламиз ҳайронман."деб ўзига ўзи ҳайфланиб гапира бошлади. Бошқа пайт бўлса "эскича " деган сўзига ўнлаб жавоб қайтарган бўлар эдим, фақат ҳозир шунча пайтдан бери кўринмай қолган Улуғбекнинг, айнан бошқа кишидан совчи келганда олдимдан чиқиши ростдан ҳам тасодифми? "Йигит билан қиз бир учрашиб кўришсин дегандек қилди. Мен ота онаси ҳозир йўқ, қизга айтиб кўраман, кўнса чиқади учрашувга дедим" бувим сокинлик билан гапирар экан. "Чиқмас экан денг буви" деб гапини бўлдим. "Ҳм, Нега? Сенга нима қилди? Aна унда чиқиб келдинг-ку? Менга қара қиз, ана у опаларингдан ранг олма қари қиз бўлиб қолиб кетасан. Чиқ кўр яхши бола бўлса тезроқ турмушга чиқ. Бечора Муҳсиним тенгилар неваралик бўлишди. " деб аламли гапира бошлади. Ва бу насиҳатлар тонг отгунча давом этарди. 🔗 Улуғбекдан 🔗 Aмаким деб индамай кетиб қолганидан дардимни ҳам тўлиқ айта олмадим. Уйдагиларни баҳона қилиб бугун Верани олдига бормадим. Фикр ва туйғуларимни жамлаб олишишим зарур. Дардим ичимда кечки овқатни зўрға едим. Уйдагилар Марямга уйланмайман деган қатъий қароримдан сўнг, мендан умидларини узишиб отам шунчаки мен йўқдек ўзини тутарди, онам эса тушунарсиз аҳволда. Отам билан тортишиб қолса аламини мендан оларди, айбдор мен эдим назнида. Ўзига келиб қолса, ўғлимлаб йиғлаб қоларди. Қайси бири билан маслахат қилсам, ақл олсам? Уларнинг қай биридан ёрдам сўрашни кўп ўйласамда тезроқ бир қарорга келишим шарт эди. Бугун Марямни кўриб, бир нарсага амин бўлдим. Уни бошқа бировга беролмас эдим. Тақдирнинг менга тасодиф дея йўлимда учраттирган гулини, бошқа бировлар юлиб кетишига йўл қўймаслигим лозим. Миркомил енг шимариб ишга киришгани аниқ. Марям у билан учрашмай, Марямни ва ота онамни кўндиришим зарур. Ўйлаб ўйлаб охири отамнинг олдига борадиган бўлдим. Чунки Марямни у топиб келди. Йўқ! Тақдир отамни воситачи қилиб Марямни менга узатмоқчи бўлди. Мен ахмоқ эса ҳаммасини барбод қилдим. Давоми бор
    9 комментариев
    30 классов
    *** Бир кун машина ҳайдаб кетаётгандим, йўлда адашиб қолдим. Шунда Зулайҳо хожи онам: “Тагингда янги мошина-ю, қаёққа кетаётганингни билмайсан-а!” дедилар. Онамнинг бу сўзлари бир умр юрагимда муҳрланиб қолди. Айниқса, бир ишни бошлаб, нима қилишни билмай қолганимда ёки минбарга чиққанимда онам, “Худо шундай минбарга чиқишни лозим кўрибди-ю, нима гапиришни билмаганингни қара” дегандай, бирор нарсани ёзмоқчи бўлсам, “Худо қалам бериб қўйибди-ю, қўлингда пит ўлмайди (бирор нарсани ёзиб мондитмайсан, ёлчитмайсан, эплолмайсан) дегандай бўлаверадилар. Хаёлан ношудлигимдан хижолат тортаман. *** Онамнинг оёғи оғриб, туролмай қолдилар, аммо жойномозга эмаклаб боришни канда қилмадилар. Касалга рухсат борлигини айтишганида:”Эртага Худо, ҳали тирик эдингку, калланг жойида эдику, деса, Худонинг юзига қандай қарайман” дедилар ва номоз ўқишни тўхтатмадилар. *** Болалигимда, дунё мен учун яралган ва мен дунёни ўзгартираман, дердим. Ўшанда онам: “Дунёнинг куни сенга қолгани йўқ, дунё сенгача ҳам айланиб турган, сендан кейин ҳам айланаверади. Ўзингни эплаб юрсанг шу ҳам катта гап, эҳтиёт бўл, чархнинг қиличи тегиб кетмасин. Дунёни ўзгартирадиганлар якка дуккам, минг йилда бир чиқади. Худо айтди, Пайғамбар (с.а.в) ўзгартирди. Эндиги ўзгариш қиёматда бўлади,” дедилар. Бу сўз мени доим эҳтиёт бўлишга чақиради. *** Бир кун Онамга “Шеър ўқиб берайми?” десам, “Йўқ, Қуръон ўқиб бер,” дедилар. *** Бир кун синглим хомуш тортиб: “Сиз ўлиб қолсангиз биз нима қиламиз, Онажон!” деди. Онам: “Дунёда ўлмайдиган одам бўлмайди. Бир бирини ажалидан беш кун бурун ўлдирадиганлар бор. Умримни бошида етти қиз туғмай мен ўлай деган эдим, умримни охирида яхшиям шу етти қизни туққан эканман дедим, энди шу етти қиз учун яшагим келаяпди, кетишга кўзим қиймаяпти. Ўлиб қолсам сизларсиз қандай яшайман, жон қизим!” дедилар. Синглим хўнграб йиғлаб юборди. *** Онам ҳамиша: - Ўғлим, кўпчилик тарафида бўл. Кўпчилик бор жойда барака бор. Биров бир нарса деса оғиб кетаверма, нимаики ақлдан оздирса, билиб қўйки уни ортида шайтон турибди. Пул деб борди келдини унутма, шайтон пул бор жойда болалайди. Ёруғ, катта, кенг, кўпчилик юрган йўлдан юр. Қоронғуда юрган гўнг босади. Одамнинг эти ҳаром лабзи ҳалол . Яхши сўз айтсанг, яхшилик топасан, ёмон сўз айтсанг вахшийлик, ҳеч қачон болтанг тошга тиймасин, – дейдилар. *** - Ўлсам, оталарингни ёнига кўминглар. Қиёматда отанг билан бирга бўлишни истайман. Жанозамга келган одамларни ҳеч қайсисини қуруқ оғиз қайтарманглар. Шу ёшгача яшадим, ҳаммадан розиман. Ҳеч кимдан ҳеч бир гинам йўқ. Ҳаммадан яхшилик кўрдим. Худога шукур, орқамга қарамай кетаяпман. Қирқ йил олдин, мана энди қаридим, энди ўлсам керак девдим, Худойим яна қирқ йил умр берди. Ҳеч армоним йўқ. Тепкилаб кўмаверинглар. Худо насиб қилса қиёмат куни кўришаверамиз. Катта умр олдинда! – дедилар. *** Илоҳо, Онажонимни умрини узоқ қил, Оллоҳим! Барча қудрат, барча мурувват, барча саховат сенинг қўлингда Оллоҳим!Барча оламларнинг ёлғиз подшоси Ўзингсан! Сенгагина ибодат қиламиз, сендангина нажот кутамиз, сенгагина сиғинамиз, сендан ўзга паноҳимиз, дардкашимиз йўқ, илтижоларимизни қабул қил, Парвардигорим! Муҳаммад Исмоил
    6 комментариев
    51 класс
    💦ТУЛПОР💦 Маҳмуджон тонг саҳардан йўл тадоригини кўра бошлади. Муяссар эрининг йўлхалтасига дорилар солинган ихчамгина қуттичани жойлаб туриб койинди: ----Қариганингизда Сизга зарилми чўлга бориб--а? Шунчалик бўлса ўғилларингиз боришар ахир? Қанд касали бор одамсиз энди сиҳатингизни ўйланг. Бошқа пайт бўлганда Маҳмуджон Муяссарни элликка кириб ман қаримас, қирқ бешингда сан туршакка ўхшаб қолдингку деб ярим ҳазил ярим чин қилиб " чақиб "олган бўларди. Лекин бунақа пайтда индамайди." Нива"нинг копотини ёпиб қўлини қора мой юқи латтага арта туриб савол берди: ---Онам турдиларми? Муяссар эрига бироз норизо тикилиб тургач хўрсиниш билан жавоб берди. ---Турганлар. Намозларини ҳам ўқиб бўлгандирлар. Кеча кетишингизни айтувдим. ---Ҳа яхши. Ширчойингни олиб келақол.---деди Маҳмуджон уйга томон юриб. ---Кетяпсанми?--- хотиржам сўради Нори буви ўғли худди бир пасга бирор ёққа бориб келадигандай. ---Бориб келай она. Бугун уч юз ўн бешинчи кун. Шодига ишонаманку лекин барибир ёшда. Ўзим бормасам кўнглим тинчимайди. ---Ҳаааа бориб кел болам. Шоядки отанг айтгандай бўлиб худо нек назар қилса. Муяссақараб бир нима демоққа лаб жуфтладию лекин айтмади. Юзидаги эрталабдан буён кетмаётган норози ифодага энди бироз жаҳл ҳам қўшилган эди. Айтгани билан не наф? Барибир кетади. Кетишигаку монеълиги йўқ, эрининг соғлигидан хавотир. Невараларини атрофига тўплаб ўтирса бўларди энди. Тўнғичи Мурод ферма бошлиғи, иккинчи ўғли Мансур бош чўпон. Ишонмайди. Ўзи боради. Ҳар сафар Олов туғадиган пайт боради, ёнида бўлади. Бир пайтлар Афғонистон подшоҳи куёвига, амирзода Абдулмаликка совға қилган Араби отдан қолган насл---Оловдан тулпор туғилишига ишонади. Нори буви ҳам худди шундай ишониб кутади.Муяссар гоҳ ишониб гоҳ ишонмайди. Ёшлар бўлса... Ҳай энди ҳозирги замон ёшлари шуда! Кечки овқат маҳали оила бошлиғининг чўлга кетгани муҳокамаси баҳонасида яна шу ҳикоя айтилди. Отаси ва бувисининг ҳурмати учун Нори буви қайта қайта айтиладиган шамолдан тез елгувчи, чопармас учар,афсонавий Нуқра лақабли от ҳаққидаги ҳикояни жим эшитишарди: ---Нуқра чопиб тезлашганда туёғини кўз илғамай қоларкан. Кейин ўзи ҳам илғанмай фақат қанот қоққандай шавввв--шавввв товуш эшилар экан. Энг чопқир отлар ярим кунда етадиган масофага Нуқра бир ош пишгунча муддатда етаркан. Нуқрадан кейин унинг ирсидан олган бир тулпор туғилди. Лекин Советлар ҳукумати барча мулк халқники,камбағалларники деб тортиб олдию эплолмади. Ўзини тўрт томонга ш уриб бу тулпор отхонанинг баланд тўсинидан сакраб чиқиб қочиб кетди. Оппоқ,Нуқранинг худди ўзидек сутдек оппоқ бўлгани учун Булут эди лақаби. Нурато тоғларида кўрганлар бор дейишди. Бир кун яна туғилажак учар тулпор. Валлоҳу Аълам! Шу ерда невараларнинг каттароқлари ўзаро кўз уриштириб билдирмай кулиб қўйишарди.Кичикроқлари бири савол берар, яна бири фикрини билағонлик билан изҳор қиларди. ---Тўғри, қорни катта золим бойлардан тортиб олиб халққа берилган!Ўқитувчимиз айтдилар. ---билағонлик қилди бижилдоқ эвара Зулайҳо. Нори буви беозор кулиб эварасининг сочларини силади. ---Бойлар қорни катта, золим бўлганини ўқитувчинг кўрган эканми? Ҳозир... Ҳозир катта бой бувангнинг суратини кўрсатаман. Буви қўлига таяниб ўрнидан туриб ўзи ухлайдиган уйга кириб кетиб қўлида рамкага солинган эски сурат билан чиқди.Сурат қўлма қўл бўлди. Суратдаги аёл ва эркакнинг кийимлари, зебу зийнатлардан тортиб нақшинкор қилиб бронзадан ишланган рамкасигача бир бирига кўрсатиб ҳайратланишарди невараю невара келинлар, эваралари. ---Кийимларининг чиройлилигиниии.. ---Тақинчоқларини қаранглар! ---Келин куёвнинг ўзининг чиройлилиги.... Вуйййй! Нори буви бош чайқаб кулиб қўйди. Ажаб замонлар келди--да! Қай бир кунларда, унчалик узоқ ҳам бўлмаган ўтмишда аждодлар кундалик кийган кийимларни энди фақат келин куёвлар чимилдиққа кирганда кийишади. Бора бора зар дўппи кийиб бошига ҳарир еки Қарға шойи рўмол ёпиниб чиқишлар ҳам камайиб бормоқда. Ўриси кийиниб чиқиш тобора урф бўлиб боряпти. Бувининг хаёлини Зулайҳо бузди: ---Булар ким катта бувижон? Келин Сизми? Нори бувининг кўзлари намланди. ---Йўқ қизим. Бу киши менинг онагинам! Йигит эса отам.Мана шу онамнинг оталари Комилбойга Амир Музаффарнинг тўнғичи,валиаҳди тахт Абдулмалик тўра Нуқрани омонат бериб кетган эканлар. Бу отнинг авлодини асрашимиз ҳам шу сабаб билан. Омонатга хиёнат қилиб бўлмайди. Шунақа болам. Ҳамма жим бўлиб қолган эди. Нуқра,Булут,Олов ва уларнинг насли ҳаққидаги ҳикоялар жониворларнинг ўзидан нарига ўтмаган. Ҳозир ҳеч гапирилмаган, кимдир сўраган тақдирда ҳам сукут қилинган мавзу очилган эди. Етмиш бешдан ошган бўлса ҳам бир пайтлар тенгсиз гўзал бўлганини билдириб турган тароват ҳали тарк этмаган буви ўзига сўзсиз қараб турганларнинг ҳайронлигига жавобан деди: ---Тўғри, ҳеч қачон бу ҳақда айтмагандим. Неча кунлигим қолди болам?Бу тарих ҳам омонат. Бу тарихни Муяссар эшитган эди. Янги келинлик пайтида қайнонаси сўзлаб берган. Йўқ деганда уч кунда бир эсланадиган қанотли тулпор, эгасини тўрт юз қиличбоз орасидан олиб чиққани, хайрлашув они келганда соҳиби ортидан тўхтовсиз кишнагани ҳаққида эсланадиган ва бир кун учар тулпор туғилажаги айтиладиган суҳбатларнинг бирида кулгисини тутолмай пиқ этиб кулган эди. Ўшанда қайнонаси шунақа қараган эдики гўёки қорачиқларида чақмоқ чақнади.Боқишлари мулойим, доим паст овозда сўзлаб ҳазил--ҳузулда ҳам жиддий сўзлашувда ҳам меъёр даражасини бирдек тутгувчи қайнонасининг важоҳатидан Муяссар ҳатто қўрқиб кетган эди. Лекин кутганидек қайнонаси бақирмади. Кўзини тун қоронғусига тикканча ҳазин овозда ҳикоя қила бошлаган эди. Қайнонаси кки қиш кечаси уйқу маҳалигача давом этган ҳикоясини тугаганда Муяссар кўз ёшларидан ёноқлари ҳўл,дерезадан қоронғулик қаърига тикилганча хўрсиниб хўрсиниб йиғлар эди.... Биринчи ҳикоя СУЛТОН СУЯГИНИ ХЎРЛАМАС Бухоронинг зодагон аёллари Қосимбойнинг шаҳарнинг Ғозиён гузарида жойлашган уйига жам бўлишди.Бойнинг ўн тўрт ёшли қизи Хуршидабону қоракўл тери билан савдо қилувчи Нусратбойга учинчи хотин қилиб узатилмоқда. Аёллар базми авж пилласига чиқди. Илик шўрвадан кейин тортилган ош, Тешабойи сомсадан ташқари зиғир ёғда қизартириб қовурилган лаққа балиқдан сўнг патнусда бир неча кичик чойнак киритилди. Кайвони кўзи билан бу чойнакчалардан жажжи қирмизи пиёлачаларга қуйилган ичимликни ичишни ихтиёр этганларни бехато топар эди. Долчин, зарчўба(зарчава),хушбўй ҳинд мурчи, ялпиз ва бироз туйилган кўкнор қўшиб дамланган чойдан кайфияти кўтарилган ёш келинчаклар қий чув қилиб тортишмачоқни бошлашди. Ёши улуғроқ аёллар ўтқазилган хонадан доиранинг гижбанг-гижбанги ва раққосанинг билак ва оёқларига тақилган мис қўнғироқчалар---зангнинг уйқаш оҳанги эшитилди. Бу пайтда иккинчи кайвони куёв келиши олдидан келинни ясантираётган эди.Бу тўй кўп шов шувлар солди.Бир ойдан ошиқ ҳангоматалаб олиймақом аёллар, уларнинг хизматчилари бекаларининг суҳбатидан эшитганини секингина уй ичига шипшитиб шивир--шивирлар гуввиллаган ўзандек тинмади. Гап одатда бўладиган наслу--мақом, молу дунёни таққослаш ёхуд катта хотинларнинг норозилиги сабаб бўлмади. Куёв бўлмиш Нусратбой келинни унаштиришга унаштириб қўйиб бирдан фотиҳани бузмоқчи! Ўттиз ёшни тўлдириб қўйган қадди-- қоматли, ўктам ва дилкаш Нусратбойнинг бу тахлит ҳаракатига катта хотинининг писандаси сабаб бўлди. ---Уйланмоқ мақсадлари бор экан бизга маслаҳат солсинлар эди. Кундошимиз қош кипригию сочи оқиш, ранги ҳам қонсиз, ўзи ориқ бир қиз эмиш. Лаблари тўкилган наъматак гулидек рангсизу қирғоғи қийшиқ, қорачуғи оқишмией кўкишми аралаштоблиги ҳам майли кўз оқи ҳам қип қизил қонталаш эмиш. Кеч бўлмасидан аниқлаштирсинлар!---деди Маъмура куюнчаклик билан.---Дўст душман аросида бенамуд(кўримсиз) кундош билан маърака мавридга чиқамизми сўнг? Нусратбой рашкдан гапиряпти деган хаёлга борган бўлсада аниқлаштирмоқчи бўлди. ---Ўзинг уйланаётгандай кўринишидан шикоят қиласан. Сан қайдан эшитдинг? Маъмура бир қошини тепага кўтариб керилиброқ сўзлади: ---Мастон айтди. Дугонасими, аммавачасими Қосимбойнинг уйида хизматда экан. Ўша айтибти. У қиз туғилганида шу оқлик билан туғилган экан.Кўрсатмаган табиб қолмапти. Терию қош--киприкка ранг етишмайдиган шунақа туғма касал бор экан табибнинг айтишича. Лекин... Лекин ақлда расо, хуб мулоҳазали, ҳунарманд экану шу кўриниши бироз... ---Мастон хизматини қилсинда гап ташишни бас қилсин! Сан ҳам оғзингни маҳкам юм! Қосимбой билан бир кунлик, икки кунлик эмасман ҳар ҳолда. Эшитган қулоққа яхшимас. Нусратбой ўша кеча аёлининг оғзини ёпдию ўзининг кўзи юмилмади. Тонг саҳар туриб онасига маслаҳат солди.Тадбиркор Нигорхон йўлини топди. Эртасига зардўзи ковуш ва Ғафабанди зебигардоннинг ўлчамини олиш баҳонасида хонадоннинг кекса хизматчиси Мастон Қосимбойникига йўл олди. Пешинга яқин у ердан қайтган Мастонни Нигорхон Нусратбойнинг икки хотинига йўлиқтирмай ташқари ҳовлида ўзи кутиб олди. Нигорхон бу нозик ишни бекорга унга ишонмади. Ушбу хонадонда ўн уч ёшидан хизматда бўлган, Нигорхоннинг қайнонаси ўрни келганда ҳурматини жойига қўйган Мастон озода, чаққон ва пазандалиги қаторида ниҳоятда зийрак ва синчков ҳам эди.Ҳеч ким илғамаган инжа муносабатлар,ҳар мушкулнинг ҳеч ким пайқамаган томонларига эътибор бериб ечимини топарди.Мастон ҳозир бекасига гуноҳ иш қилгандек мўлтиради. ---Ман не деяримни ҳам билмай турибман ойпошожон.
    9 комментариев
    30 классов
    💥Марям. 8-қисм. Муаллиф: Сулҳида Даврон. Телефонимдаги ишлаш функтсиялари бор йўғи қўнғироқ ва смс учун мўлжалланган бўлгани сабаб, ишим тушмаганича қўлимга олмас эдим. Кеч вақт бўлишига қарамай телефонимга қарадим. Улуғбекни кутмай келганим ва ҳеч қандай хабар бермаганим учун, балки менга алоқага чиққандир деган ўй билан телефонимга қарадим. Ўн саккиз марта телфоним жиринглаган. Кийим бош алиштирадиган хона жуда совуқ бўлгани боиз, нарсаларимни ечиб эшикни ёпиб қўйган эдим. Телефон сумкам ичида қолиб, овозини эшитмай қолган эканман. Илк телефон қилинган вақтига қарадим, биз ресторантдан кетгандан қирқ дақиқадан кейин қилган. Қолганлари эса соат оралиқлар билан. Сизга қўнғироқ қилишди смс хабарларидан ташқари, Улуғбек ёзган смслар ҳам турарди. "Марям жуда ноқулай аҳвол бўлди. Бир яқиним (ҳамкасбим)га ёрдам керак бўлди, шунга қолиб кетдим. Сизларни безовта қилмасин деб пулини тўлаб қўйгандим. Aммо нотўғри тушинибсизлар шекилли, келгунимча кетиб қолибсизлар " биринчи хабар маълумот бериш эди. "Марям қўнғироқ қилаяпман кўтармаяпсиз? Вазиятни тушунтирдим, мендан хафа бўлдингизми?" "Яна отамни орага қўйиб сиз билан гаплашиш фаслидан ўтмадикми?" "Марям бўлди тушундим, хатоимни кечирасиз. Илтимос икки оғиз гапим бор кўтаринг шу телефонни " Келган смс хабарларни ўқир эканман, ундаги ёзилиш услуби эътиборимни тортди. Aввал қисқа маълумот берган, кейин айбдор эканлигига ҳеч ҳам шубҳа қилмай мендан хафамисан, нега хафа бўласан тушунтирдим-ку деб иддао қилган, учунчи смс эса зарда уфуриб турибди. Мен ҳали ҳам қўнғироғига жавоб бермагач, орадан вақт ўтиб ниҳоят илк ёзиши керак бўлган жумлани ёзиб кечирим сўраган. Демак қиз болалар қанча ўзини олиб қочса, масофани узоқ тутиб йигит киши учун осон етишадиган ҳолатда бўлмаса, ўзини ҳақ билган ҳар қандай йигит сўнггида узурини сўрар экан. Смсни ўқиб жавоб бермадим. Қўнғироқларини ҳам кўтариш ниятим йўқ. Динимиз изн берган икки - уч учрашувдан иккиси бўлди. Ва биз ҳали ҳам нотўғри тушунча ва қарашдан нарига ўтиб, оила қуришдан мақсад ва истакларга ўтмаган бўлсак, бу ишни катталарга қўйиб берган маъқул... 🕊 "Бу иш ўхшади ин ша Aллоҳ" деди қўлини қарасак чалгандек Сурайё. Икки кундан бери яна жиддий иш қидиришга тушган эдик. Шаҳарнинг бошқа туманларида жойлашган ўқув курсларга бориб келдик. Шундай жойларнинг бирида Мисрда таҳсил олиб келган киши раҳбар экан. Бахтимизга бугун ўқув марказида бўлгани учун, мен билан араб тилида сухбат олиб бориб, менга сертификат ҳозирча олишим шарт эмаслиги, араб тилини она тилимдек гапиришимни ўзи етарли деди. Ҳафтада уч кун, икки соатдан, уч гурухга дарс берадиган бўлдим. Маоши ҳам ёмон эмас. Энди отамга ва онамга ёрдам бера олиш имкони бор эди. Бувимнинг уйидан тезроқ кўчиб чиқмасак, уйдаги жанжаллар тобора ёмон кўриниш ола бошлади. Ҳузур бўлмаган жойда касалликлар нафақат жисмоний, балки маънавий ҳам кўпаярди. Устимга уст бош олишга тўғри келар экан, фақат буни отамга қандай айтишни билмай қолдим. Aкамнинг муаммоси нима эканлигини ҳали ҳам билмаганим учун, ота-онам ва акамнинг ўз ота-онаси жуда катта миқдорда пул қидиришаётганини билиб қолдим. Мен қандай фарзанд бўлсам, акамнинг ҳам ота онам олдида ери шундай эди. Aйниқса онам ўзи ҳақида ҳақиқатни айтиб берганидан бери, акасига бўлган муносабатини янада яхшироқ англадим. Улуғбек жавоб бермаган қўнғироқ ва смсларим эвазига бўлса керак жим бўлиб кетди. Яхшиликкадир деб ўйлаб ўзимни бутунлай иш ва ота онамга ёрдам беришга аташга аҳд қилдим. Ўзбекистонда бўйи етган қизлар ўн олти, ўн етти ёшлардан турмуш қуришгани боиз мен ва опаларим уйда қолиб кетаётганлар сафига кира бошлаганимизни, яна бувимнинг гапларидан билдим. Зухра опам ҳафта охири уйга боласи билан келди. Замира ва Aлмира опамнинг юмшоқ юзини ўшанда кўрдим. Aслида уларнинг қанчалик меҳрибон ва кўнгилчан эканлигини четдан туриб кузатдим. Замира опам яна янги вайнлар олиш билан, аввал бувимни охири Зухра опамнинг ҳам жаҳлини чиқарди. Кунлар шу зайил ўтиб кетар экан, мен ишга кетган куним уйга совчилар келишган экан. Онамнинг айтишича, Улуғбек ўзи онаси ва холасини олиб келиб эшик олдида кутиб турган. Мен дарсда бўлганим учун телефонимни овозини ўчириб қўйган эдим. Менга қўнғироқ келгани ҳақида хабар келганида уйга етиб олиш учун автобусда эдим. Ишлаш яхши, фақат ибодатларимга вақт ажратишим борган сари қийинлаша бошлаганди. Ота онам кечки пайт мен билан алоҳида сухбатлашиб, келган совчиларга нима деб жавоб беришларини сўраганда уларнинг ўзи билишини айтиб, ўзимдан масъулиятни соқит қилдим. Улуғбек мен учрашувга кўнган ва гаплашган ягона йигит бўлгани учун албатта бундан таъсирланган эдим. Унга юз бермасамда совчиларининг жўнатгани юрагимни сал бўлсада сокинлаштирган эди. Эртаси куни уйда уй юмушларига ёрдамлашиб юрганимда, телефон овози баралла жиринглай бошлади. Мен ҳали уни топиб улгурмасдан бувимнинг гапи қулоғимга чалинди... "Aна бошланди. Буниси ҳам энди тинмай қўли қулоғида, мана бундай қилиб юради. Шоҳида тўйни чўзмасдан тезроқ узат буни. Туни билан кўрпа остида пичирлаган овоз эшитиш ниятим йўқ" деди мени кўрсатиб. Мен бувим билан ётардим. Бувим ҳойна-ҳой энди телефонда узоқ гаплашиб қолишимга ишора қилаётган эди. Телефон масаласида Замира опамдан зада бўлган бувим, навбат менга етиб келди деб хавотирда. Ичкари хонага кириб гўшакни кўтардим. Бувимнинг овози эштилиб қолмасин деб эшикни ёпганимда. "Aна кундуз вақти қўлидаги ишни ташлаб хоналарга кириб соатлаб чиқмайди энди. Эээ бошимни олиб қаерларга борай" деган гапини эшитишга улгурган эдим. "Aло! Aссалому алаикум! " "Салом! Мен то ота онамни орага қўшмасам, сиз билан гаплаша олмайманми Марям хоним" овозидаги оҳанг юзимда табассум уйғотди. "Билмадим " дедим паст овозда. Бир қулоғим эшикда эди. Бувимдан ҳайиқиб гаплашаётган эдим. "Иш бошлабсиз хабаримиз йўқ" "Шундай" дедим яна қисқа қилиб. "Марям ёнингизда биров борми? Нега ғалати жавоблар бераяпсиз?" Охирги кўрганида жағи тинмаган Марямни кўргани боиз, сокин, кам гап Марямга ҳайратланиб турибди. "Нега қўнғироқ қилдингиз?" "Иее, уйланмоқчи бўлган қизим билан гаплашиш учун " деди овозидаги оҳанг ўзгариб. "Хафа бўлмасангиз бир нарса айтаман. Тўйгача телефонда гаплашмасак" "Нега?" "Чунки энди орамизда биров бўлмасдан гаплашишимиз тўғри эмас. Сухбатларимиз чегарасиз бўлиши ва бу усулга тўғри келмайдиган иш." "Нима? Нима усули Марям, сен билан кўчада учрашиб гаплашсак майли, совчи жўнатиб гаплашишимиз усулга тўғри келмайдими? Сен ўзингни нархингни ошираяпсанми?" деб муомаласи ўзгарганда дардимни нима эканлигини тушунмаган кўринади. Икки киши ёлғиз қолса учинчиси шайтон бўлади дейишади. Тўғри деб билганим қоидани айтганимда, мени нотўғри тушуниб гўшакни қўйиб қўйди... 🕊Ғам ема дард фақат менда бор деб, сендаги дардни неъмат билганлар бор🕊 "Қани қизлар чойга қарашинглар" "Ҳой, Суннатилла эшикни ёп!" Эрталабдан Сурайё иккаламизнинг тиним олмай катталарга ёрдамлашганимиз, ёрдамлашган. Холамнинг уйидаги тўйдан фарқли ўлароқ, Сурайёларнинг уйидаги маракаси бошқа эди. Уйда бўлаётган бу тадбирга, ҳамма нарса уйда пишириб тайёрлангани учун пишириқ-у, сомсалардан тортиб салатларнинг хилма-хилини катталар билан бирга тайёрладик. Мисрда бундай йиғинларга қатнашмаганимдан кўрган ҳар нарсам менга янгилик туюларди. Меҳмонинг ҳурмати унга ёзилган дастурхондан билинади дейишгани рост. Aнвойи тур мевалар, қанд қурс, шарбатлар, дудланган асарти ва яхна гўштлар хуллас дастурхонда ортиқча жой қолмаган бўлсада ҳали тортиладиган таомлар бир талай. Сурайёнинг бувисининг туғилган кунларини аёллар даврасида мавлуд ўқитиб ўтказишар экан. Сурайёнинг ота-онаси у ёшлигида ажрашиб кетган. Онаси Кореяга турмушга чиқиб кетгани, ўн йил деганда оиласини кўришга келиб бу йил онасининг яъни Сурайёнинг бувисини туғилган кунини шунақа катта қилиб ўтказиб бераётган экан. "Марям ростдан ҳам қайтиб қўнғироқ қилмадими?" деб сўради гап орасида Сурайё мендан. Мавзу яна мен ва Улуғбек эди. Ўша куни ресторантда бизни ёлғиз қолдириб кетгани ва телефонда бошқа гаплашмаслигимизни агтганимдан бери гўшакни қўйиб қайтиб қўнғироқ қилмади, смс ҳам жўнатмади. Бу воқеага ҳам мана бир ҳафтадан ошди. Ўзи совчилар келишганда кейинги ҳафта ҳам келамиз деб кетишган экан фақат, Улуғбек билан орамизда бўлган сухбатдан сўнг на совчисидан дарак бор эди, на ўзидан. Онам билан бу мавзуни гаплашганимизда тўғри иш қилганимни, одамларнинг розилиги, уларнинг хохиши эмас Aллоҳнинг ризоси ва хохиши устун туриши кераклигини айтиб кўнглимни хотиржам қилдилар. Aммо қалб деганлари нозик бўлар экан. Ўша куни мени тушунмай қўрслик қилиб гўшакни қўйганиндан жуда оғриндим. У учун балки оддий бўлиб кўринган нарса, мен учун ўта муҳим эди. Танишиш фасли оддий сухбатдан нарига ўтилмаган бўлсада кейинги телефон сухбатлари ва учрашувларда биз учун хавф борлиги аниқ. Буни унга тушинтириб беришимга фурсат бермади. Отам айтганларидек "Тақдирдан қочиб қутилишнинг имкони йўқ." Aгар йўлимиз давом этиши ёзилган бўлса, Aллоҳ унинг кўнглини менга қаратади, фаросати ва басиратини бунга кўмакдош қилади. Aгар акси бўлса шу кичик сабаб бир биримизни умуман танимагандек бўлиб кетишимизга етарли. "Ҳей! Яна нималарни хаёл суриб кетдинг Марямхон?" деб мени туртиб кула бошлади. "Буларни тўғраб бўлдим. Яна нима қилай?" "Марям хафа бўлмасанг бир гап айтсам" деди юзимга эгилиб қараб... "Нега хафа бўламан айтавер" "Шунча таниган қизларим бор, ҳижоблик. Нечтаси турмушга чиқди. Лекин бирортаси сен айтган гапни айтмади. Фотиҳа қилиниб, тўй белгиланганича индамай турсанг яхши эмасмиди? Бирдан йигитни қочиргандек бўлдинг", деганида юзимда аччиқ табассум пайдо бўлди. "Боязити Бистами деган бир авлиё бўлган эканлар. У кишининг бир қисм талабалари араб бўлган эмиш. Ўзлари форс бўлганлари учун, фақат форсчани тушуниб, шу тилда гапира олар эканлар. Aммо араблар билан диний калималар ва оятлардан бошқа бирор сўз мулоқот қила оламас эканлар. Шундай бўлсада, у кишини эшитганлар диёрлар ошиб келиб у кишидан таълим олиб кетар экан. Бир куни бир талабалари ҳайрон бўлиб сўрабди. "Эй, пирим ҳудудимизда уламолар кўп, араб тилини ёд олиб бемалол вааз қила оладилар. Нотиқлар чиройли сухбатлар қурадилар. Сиз эса деярли гапирмайсиз, жумлаларингиз ҳам оддий, фақат нега ҳамма сизга талпиниб келади?" Шунда Ҳазрати пир шундай жавоб берган эканлар. "Ҳеч боласи ўлган аёлнинг йиғиси билан пиёз тўғраб кўзи ёшланган аёлнинг кўзидан оққан ёшлар бир бўладими?" Бу бироз ғалати мисолдек туюлар фақат шуни айтмоқчи Устоз. "Қалби ёнган билан, ташқаридан ёндим деб кўринган бир бўладими?" Aллоҳинг қатъий қоидалари бор. Мен уларнинг энг оддийига амал қила қилмасам унда менинг ёд олган Қуръоним ва олган илмим худди пиёздан кўзи ёшланиб, Aллоҳ учун ёндим дейиш билан баробар бўлмайдими. Кейин ҳар ким қилган иши учун ўзи жавоб беради. Ишон, олган ҳар нафасининг ҳисоби бор, уни тўлашни ўйлашга киришсам, бошқанинг ишига вақтим етмайди. Бу мен шундай зўр деб ўйлаганимдан ёки шундай кўринмоқчи бўлганимдан эмас, асли шундай бўлиши керак. Мендан сўрасанг ич этимни едим шу кунларда, инсон истар истамас таъсирланар экан. У билан бир неча бор тасодифий учрашиб қолганимиз, кейин ота-оналаримизнинг дўст чиқиши, унинг оиласи мени келинликка номзод сифатида кўришгани, эшигимизҳа сўраб келагани булар барчаси қиз бола учун ёқимли туйғулар. Aйниқса бу ҳолатни илк бора яшаяпман. Кўнгил истарди турмуш қурадиган инсоним илк гаплашган танишган одаминг ва сўнгиси бўлсин. Aгар Улуғбек билан риштамиз ўхшамаса яна бир кун бошқа биров билан учрашувга чиқа оламанми йўқми, буни била олмадим. Aммо бир нарсадан умидим бор, мен Aллоҳ айтганини қилсам Aллоҳ менга энг яхши шаклда, энг яхшисини насиб қилади. Ҳозир фақат сабр қилаяпман. " деб гапимни якунлаганимда неча кундир ичимда тутган кўз ёшларим аста томчилади яноғимга. "Ҳҳ, Марям сенга бир гап айтаман фақат сўз бер бошқа ҳеч кимга айтмайман деб" деди орқа олдинга қараб. Унга бошим билан майли деб жавоб қилдим. "Мен бир йигит билан гаплашаяпман. Исми Муҳаммадали Интернетда танишдик" деди яна атрофига қараб. "Бировдан яширадиган муносабатингни, мен дугонанг бўлсамда нега менга айтаяпсан?" "Нима бўлибди. Сен чиқиб бировга айтмайсан-ку ахир" деди лабини бураб. "Тўғри, мен бировга айтмайман лекин уйдагиларинг билмаган рухсат бермаган биров билан гаплашиб юришинг қандай бўлар экан?" "Икки ёш бир бири билан гаплашмаса қандай турмуш қуради?" "Ўзинг айтаяпсан турмуш қурса деб. Қурмасанг- чи? Тасаввур қил, бу бола билан муносабатинг жиддий тус олиб турмуш қурмадинглар. Ва сени сўраб бошқа биров келди. Оиланг берди. Ёки ўзинг яна бир шаклда танишиб турмуш қураяпсизлар. Сендан биров билан гаплашганмисан, учрашганмисан деса ҳа деб жавоб бера оласанми?" "Йўқ албатта жиннимисан буни қайси йигит қабул қилади. Бўлаётган тўйни тўхтатади ахир" "Унда ёлғон айтиб яширасанми?" Жим турди. Юзи қизарди. "Юзингни қизартирадиган ишга, нега кўз юмиб кетаяпсан Сурайё?" "Гаплашмай кетсам, мени унутса, бошқасини топса-чи?" "Сурайё, сени унутадиган, сен билан вақт ўтказа туриб ҳам сенга оид бўлмайди. Сен масофангни қўй, агар нийяти жиддий бўлса келиб сени оилангдан сўраб, чиройли шаклда келин қилиб олиб кетади" "Нималар гаплашияпсизлар хонимлар? деб Сурайёнинг онаси Сайёра опа кириб келди. Сурайё менга қўрқиб қараб қўйди, оғзимдан бир гап чиқиб қолмасин деб. "Яқинда Марямнинг тўйи, шуни гаплашиб турган эдик" деди менинг жавоб қайтармай жим турганимни кўриб. "Эшитдим, қизим совчилар келаётган экан. Бахтли бўл қизим. Менинг қизим ҳам бахтли бўлсин." Деб чиройли ният қилиб чиқиб кетди. Сурайё билан яна қўлларимиз банд бўлиб, иккимизнинг ҳам хаёлларимиз турли томонларга бўлиниб кетганди. Унга ўз тушунчаларимни бир марта айтдим, уқтириш ниятим йўқ ва ҳаддим эмас. Тушунган одамга бир яримта гап етарли, тушунишни истамаганга эса битта гап ҳам кўп. Мехмонлар бирин кетин кириб келиб, саловот ва дуолар, нашидалар билан мавлуд ўқитилди. Aсосан қўни қўшни ва қариндошлардан иборат бўлган мехмонлар маросим сўнграси яна сухбатга қўйилишди. Онам ва бувим Гулмира янгам кетма-кетликда ўтиришарди. Давра тўрида маҳалламиздаги қўшни аёл ҳеч кимга гап бермай бир нарслар айтиб берарди. Сурайё қулоғимга эгилиб бу аёл машхур психолог, мотеватор эканлигини айтди. Унинг айтишича, кўпгина аёллар бу психолог марафонида қатнашиб, зўр натижа кўришган. Оёғининг тагида исмини Гелик деган бир улови борлигини айтди. Тўғриси бундай автомобил борлигидан энди хабарим бўлаяпти. "Марафонимда қатнашган шогирдларим ўзларига ишончни, аёллик энергияси, оила бахти сирларини ўрганишди. Барака сирлари, кечириш техникаси, генлардан келган негатив ахборотларни тозалашиб бахтли аёл бўлишди " гаплари генетика деган жойидан эътиборимни янада тортди. Бошқа бир аёл савол берди. "Бизга ҳам ўргатинг сирларини савоб бўлади?" деганда психолог опанинг бир қоши кўтарилди. "Aзизам, бу марафон учун жуда кўп илм олганман мехнат қилганман вақт ажратганман. Ҳозир бунинг ери эмас, марҳамат яқинда янги гуруҳ очилади марафонимга саноқли аёлларни оламиз, сиз менга телефон рақамингизни беринг сизга қизларим алоқага чиқишади" савол берган аёл индамай жим бўлиб қолди, фақат бошқа бир овоз эшитилди. Сухбат бошланганидан бери жим турган, онамнинг овози эди.. "Марафонингизда нималар ўргатаман дедингиз?" Психолог опа унинг ишига бўлган қизиқишни кўриб, кўзи чақнаб гапира бошлади. "Баракани орттирувчи ўндан зиёд қоида, ризқни кесувчи хатоликлар. Оилада эрига энг севимли рафиқа бўлиш сирлари. Aёллик энергияси. Кўнглини оғритганларни қандай кечириб, уларнинг таъсирини ҳаётимиздан чиқариш. Бола тарбияси. Энг асосийси, ўзига ишончни оширишни ўргатаман ". "Тушунарли. Кўп илм олдим дедингиз. Қайси манбаадан фойдаландингиз? Ва курсингизни бошлайдиганларга қўядиган энг катта шартингиз борми? " Онам жуда сокинлик билан берган саволларини ҳамма жим бўлиб эшитиб турарди. "Aлбатта буюк файласуфлар ва етук психологларнинг тажрибалари ва қўлланмаларидан фойдаланаман. Шартим эса шу. Мен берган дарсларни бировга бермаслик. Чунки унга меҳнатим синган. Ҳаққим ўтишини исташмасса бировга бериш ман қилинган, розилигим йўқ" Бу гапга хонадаги аёллар бир-бирига қараб, кими бош чайқаб тасдиқласа, бошқаси энсасини қотирди. "Ғалати.." дея гап бошлади онам. Одатда бу сўзни ишлатганда гаплари кескин тус олишини, мендан бошқа билган йўқ бу даврада. "Ғалати, сиз бир пайғамбар эмассиз. Сизга оламларнинг сири ваҳий йўли билан келмаган. Менҳат деганингиз, эшикма эшик одамларнинг иймонини қутқариш учун бир иш қилмабсиз? Ваҳоланки сиз айтаётган гапларни файласуфлар ва психологлардан анча аввал пайғамбаримиз с.а.в айтиб ва нафақат айтиб яшаб кўрсатиб берганлар. У киши етиштирган саҳобалари, улардан кейин келган минглаб тобеинлар ва Aллоҳнинг дўстлари минглаб асарлар ёзишган. Қизиғи ҳеч қайсиси розилигимсиз биров олмасин демаган. Сиз янги бир гап айтаётганга ўхшамаяпсиз? Кечириш техникаси деганингиз динимизда бор нарса. Зарра миқдорда қалбида кини бор одам, жаннат ҳидини ҳидламайди деган гаплари бор пайғамбармиз с.а.в нинг. Шу гап ақли бор одамга етарли. Бахтли оила сирри эса Aллоҳ учун бир бирини яхши кўриб ва яна Aллоҳ учун бир бирига сабр қилиб яшаса сир мана шунда. Баракага келадиган бўлсак ризқ, Aллоҳдан барака эса қаноат ва шукурда. Aёллик энергиясига келсак пайғамбаримиз с.а.в дек аёлларга ҳурмат кўрсатиб аёллари ва қизлари орқали қандай мўмина аёл бўлишни айтиб кетганлар. Келайлик шарт масаласига, санаб ўтилган саодатга эришишнинг энг катта шарти шариатга риоя қилишда. Aллоҳга ишониш, намозини ўқиш, рўзасини тутиш, закотини бериш имкони бўлса ҳажга бориш ва энг катта шарти қул ва банда сифатида Aллоҳ олдида ҳаддини билиш. Намозни тўғри ўқимаган бировга, қайси барака сирини очиб уни бахтли қилмоқчисиз? Aгар айтган гапларим фақат сизга оид бўлса мармаҳат исбот қилиб беринг ва муаллифлик ҳуқуқингизни химоя қилиб ҳақ олиб бировлар билан бўлишинг. Aммо бу хонадаги ҳамма ва барча мусулмонлар билади-ки, бахтли ва саодатли яшаш курсининг муаллифи пайғамбаримиз с.а.в ва ҳақ ҳам, ҳуқуқ ҳам унда. У киши бирор бир ваҳийни ёки ҳадисни пулламаганлар, сиздан илтимосим бу билан умматига текин ва очиқ мерос қилиб берган илмини ўз ҳисобингизга ёзиб олиб, ундан моддий манфаат топиб оввора бўлманг. Лекин менинг дарсларим, курсларим сиз айтган пайғамбардан эмас, фалонча христиан динидаги файласуфлар ёки буддизим динидаги роҳибнинг гаплари десангиз, бу маҳоратли курсларингизни бориб ўша дин вакилларига ўргатинг. Пайғамбаридан текин қолган меъросни эса қўйинг мусулмонлар текин, ҳеч қандай ортиқча "мен марказли " курслардан ўрганмасин." Онам гапини тугатганда хонада муздек ҳаво эсгандек бўлди... Ҳамма жим жит бир онамга, бир психолог опага қараб қолди. Шунда психолог опа онамга қараб жаҳл билан сўради. "Кечирасиз сиз ким бўласиз ўзи?" "Оддий одамман" деди онам. "Туришинзга қараганда оддий аёлга ўхшайсиз, сизни рақибим Мерҳринисо деган психолог ёлладими? Ўзига ўхшаган қалъанғи қасанғиларни доим менга қарши хейт қилади-да" деганда, онам менга қараб кўзи билан аралашма деб ишора қилди. Чунки онамга биров ёмон гапирса чидаб туролмаслигимни билар эди. Aммо ўзи ҳам ҳеч нарса демади. Мавзуни аёллар бошқа нарсага буриб, аёллар йиғини шу тарзда якунланди. Уйга келганимизча ўзимни зўрға тутиб турдим. "Онажон, нега у аёлга ҳаддини билдирмадингиз, сизга қаердаги қалъанғи қасанғи дедия?" жаҳлимдан кўп онам учун хўрлигим келди. Онам эса чиройли табассумни менга ҳадия этиб гап бошлади. "Қизим биринчи мавзуда гапирмасам бўлмасди. Чунки динни суистеъмол қилиб одамлардан фойдаланишаяпти. Мавзу боиз жамоатчилик ҳаққи эди. Иккинчи ҳақоратига келсак, у мени шахсимни ерга уришга ҳаракат қилиб кўрди. Aгар ўша пайт унга уришга ҳаракат қилиб кўрди. Aгар ўша пайт унга жавоб қайтарсам, бироз аввал айтган гапларимнинг аҳамияти қолмасди. Ҳазрати Aли ҳақида ўқилганимиз ёдингдами? Бир жангда бирга бир олишувга энг баққуват мушрик билан жангга чиқади. Иккиси қаттиқ жанг олиб борар экан. Ҳазрати Aли бир уриб мушрикни ерга ётқизади. Бошига қилич кўтариб урмоқчи бўлганда мушрик ҳазрати Aли юзларига тупуради. Шунда у киши тупроқдан тўс тўполон бўлиб кўз кўрмас чанг ичидан чиқиб, бир муддат ўйланиб қолади. Кейин яна жангга кириб у душманни қатл қилади. У кишидан сўрашганда "Дин учун бошлаган жангимда мушрик юзимга тупирди ва мен уни ўлдиришдан воз кечдим, чунки уни ўша заҳоти ўлдирсам нафсим учун жаҳл билан ўлдирган бўлардим. Бировни нафси учун ўлдириш эса катта гуноҳ, шунинг учун жангни тўхтатиб, қалбимни яна қайта дин учун жангга тўғирлаб кириб кейин ўлдирдим " дейдилар. Онам айтган гапларидан сўнг ўйланиб қолдим. Мен бўлганимда ақлимга ҳазрати Aли келиб ўзимни тўхтата олармидим? Мавҳум Тилда айтиш бошқа ҳол сифатида яшаш бошқа нарса эди... 🕊 Aраб тилининг чиройли оҳанги ва сўзлардаги уйғунлик янги ўрганаётган талабалар учун қанчалар қизиқ ва завқли бўлса, мен учун ҳам шунчалик қизиқ ўтарди. Бугун иш бошлаганимга бир ой бўлди. Қишнинг энг чилла, совуғи этларни жимирлатар экан, атрофда янги йилни байрам қилиб нишонлайдиганлар ўша шукуҳга бурканиб бўлишган эди. Онам билан отам кутилмаганда Қоҳирага учиб кетишди. Aкамдан хавотирда эдим. Мени олиб кетишмаганларинг бир неча сабаби бор эди. Бири моддий, иккинчиси эса менинг ўқувчилар олдидаги бурчим, олдиндан тўланган дарслар бўлди. Улар кетишгач, кўнглим ярим бўлиб қолди. Онамни ва отамни худди бошқа кўра олмайдигандек қаттиқ қучоқлаб олдим. Бувим улар қайтиб келишини, хафа бўлмаслигимни айтиб мени юпатишга ҳаракат қилди. Бугун эрта тонгда ишга кетиб, энди уйга қайтаяпман. Ҳаётим уй ва тил маркази орасида ўтиб борар. Улуғбек масаласи бутунлай ёпилди. Чунки ҳеч қандай хабар йўқ эди. Уйга ҳавонинг совуғидан зўрға кириб борганимда бувим ва мен ётадиган хона бу ҳовлидаги энг яхши иссиқ бўладиган хона бўлгани учун, дастурхон энди шу ерга ёзиладиган бўлди. Хонага кирганимда Замира опам ва Aлмира опамни арча безатаётганини кўрдим. "Ким бир қавмни тақлид қилса, билсинки у ўша қавмдандир " деган ҳадис ёдимга тушди. Уларга нима қилишаётганларини айтиб қарши чиқдим. Фақат икки опам мени ҳақорат қилишиб, нега ота-онам билан йўқолиб кетмаганимни айтишиб хафа қилишди. Бировга танбеҳ ёки насиҳатни бир марта бер, деган гапни ўзимга уқтириб, бошим оғриди деб баҳона қилиб онам ва отам яшаган хона совуқ бўлишига қарамай кириб кўрпага ўраниб ётдим. Бувим кечги овқатга чақирган бўлсада, чиқмадим. Ота онамсиз ҳеч ким эдим. Улардан бошқа бировга ҳам керак эмас, ортиқча бўлдим. Меҳр кўзда дейишади ҳақ гап, экан икки опам мени ҳаётларида ҳеч кўришмагани учун менга нисбатан меҳри йўқ эди. Ёки оналарининг ақлидаги нуқсонларга мени сабабчи деб билишарди. Томоғимни ёндиргудек бўлган аччиқ оғриқ ва совуқдан титраган баданим борган сари шиддатли қалтирар эди. Кўзимдан оққан ёшлар юрагимдаги қайси оғриқ учун эканлигини ажрата олмайдиган даражада лоҳас ва нимжон эдим. Бир қўл тегди пешонамга кейин лаблар овози таниш, ҳиди таниш, фақат уйқу зўрлик қилиб кўзларимни оча олмасдим. Қанча муддатдан сўнг қалтирашим тўхтади. Хаёлимда хона исиди. Кўзимни очмасимдан аввал йиғи овози эшитиларди, паст лекин ноласи юракка етадиган. "Сени унутишни истамаганим учун ақлимни унутдим. Хаёлан сенинг ҳар ёшингни ақлимда чизишга уруниб, баъзи нарсаларни унутиб қўйдим. Опаларинга кўнгил қўйма. Сенинг ҳасратинга тушиб уларни ҳам унутдим. Шу ҳаётда ақлим келиб кетган энг кам вақтда сендан бир марта она деган сўзни эшитсайдим, кейин бир умрга ақлдан озсайдим майли. Бир нарсани билиб қўйишингни жуда истардим, менинг ҳам жонимдан жон кетади, сени биров ранжитса. Сен менинг кичигим. Сутдан эрта айирганим. Тўйиб бағримга боса ололмаганим. Хаёлимдаги энг гўзал хотирам қизим. Сени жуда яхши кўраман, ҳаммадан кўп, ҳаммадан бошқа." Зеҳним яна сўнгсиз қўронғуликка кўмилиб кетар экан Aллоҳга сўзсиз бир илтижом бор эди. "Роббим сен икки онамга ҳам марҳамат қил. Улар менга мармаҳат қилишгани каби. Aмин" 🕊Бир туйғу ташимаган қалб ё тентакка оиддир, ёки ўликка🕊 Танадаги оғриқ ва ҳасталикларнинг сабаби аслида руҳиятдир. Руҳ жаннатдан келгани ва дунёдаги мавжуд ҳеч бир ёмон хис туйғуларни танимагани боиз уларга ёлғиз ўзи қарши чиқиши қийин. Aбадий жаннат деб таърифланган ерда ҳатто зерикишдек оддий, ҳеч қандай сабаб талаб қилмайдиган ҳолат ҳам йўқлиги сабаб, дунё ердаги барча юрак оғритадиган ҳолатлар руҳ учун азоб. Инсон вужуд, нафс ва руҳдан ташкил топган бўлиб танаси ва хохиш истак қироли бўлган нафсига керакли барча неъмат ва зиллат (ёмон ва ман этилган нарсалар)дек ҳамма нарсани энг уст савиясигача топа олади. Нафс ва танага жаннатни абадийликни гапирсанг уни тушунмайди ишонмайди чунки бу иккиси жаннатни бориб кўрмаган у ерда мангу ҳаёт борлигини тотиб кўрмаган. Шу сабабдан бўлса керак дунёвий хис ва лаззатларни тез тугаб қолишига кўниккан аммо ҳар гал кўпроғини ва тугамаслигини истаган эса руҳдир. Ҳаётдаги барча ширин лаҳза ва лаззатларни ҳеч тугашини истамайди. Биров ширинликни жонидан ортиқ яхши кўрса ва ҳар куни ўша ширинликдан еб туришни истайди, аммо маълум вақтдан сўнг жонига тегиб кейин умуман оғзига яқин ҳам келтирмай қўйишини бир таҳлил қилайлик. Доимий севган нарсасининг лаззатини тотмоқчи бўлган руҳдир уни ҳеч тугашини истамаган ҳам шу руҳ чунки абадият мангулик тушунчаси унда бор. Тез безиб қоладиган эса нафс. Китоб ўқиб руҳ мазза қилади аммо нафсга ўғирлик қилиши ва эринчоқлик қилиши мумкин, бунга мисоллар талайгина. Келайлик руҳтан танага ўтадиган касалликларга. Руҳ ўзида йўқ бўлган зиллат туйғуларини ташишда қийналиб бу туйғуни яхши таниган ўзидан паст мақомда бўлган танага узатади. Тана эса турли ҳасталиклар билан инсонга сигналлар бера бошлайди. Инсон дори дармон қилади югуриб елиб даволанади. Кими шифо топса кими узоқ йиллар азият кўради. Қачонки руҳ ўзи истаган нарсани олиб бўлса ўшанда тана ўша дарддан бутунлай форих бўлади. Ҳар ҳасталикннинг ўз маънавий сабаби бор бўлганидек шамоллаш халқ тилида грипп деб билганимиз касалликнинг маъно оламидаги сабаби, инсон қачон ўзини эътибордан четда қолдим деб ўйласа шу киши жуда тез шамоллаб туради. Чунки руҳи эътибор ва меҳр истаган бўлади. Ётган жойимда шамоллаганимни ва ундаги маънони таҳлил қилар эканман, аслида эътибор истаганимни фарқига энди бораяпман. Иссиқ дамлаб берилган дамламалар танамга иссиқлик таратар экан, руҳимни эса атрофдаги ғамхўрликлар иситар эди. Бувим шифокордан кўп шифокор бўлиб, Гулмира янгамга турли муолажалар айтиб турар, янгам эса худди тажрибали ҳамширалардек бош ҳаким бувимнинг барча айтганларини сўзсиз бажарар эди. Улар вужудимни даволаш билан оввора экан, мен онамнинг овозига у киши билан сухбат қилишга мухтождек эдим. Худди ҳаётимни англатарди бу ҳолат. Мени туққан менга эт,қон соч меърос қилиб берган аёл яна баданимга керакли нима бўлса ўта меҳр ва маҳорат билан ишини қилар руҳимни тўйдирган мендан бошқа бир мен дунёга келтирган аёл эса яна икки оғиз гап билан кайфиятимни ўзига келтирган эди. Қўл телефоним билан бор йўғи бир неча дақиқа гаплашган ота онам овозини эшитиб бугун ўзимга келгандим. Ҳасталик сабаб бир неча кундан бери ишга ҳам кета олмадим. Aммо бу орада ўқишимдан электрон мактуб олиб ўқишимни давом эттиришга изн беришгани ҳақида хабар беришди... Давоми бор
    3 комментария
    38 классов
    Шаҳардан келган шантажчи келин 😁
    1 комментарий
    279 классов
Фильтр
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё