Стресс ҳолатига тушганда кимдир тинимсиз йиғлайди, кимдир эса тўхтовсиз гапиради, бошқа биров нима еб, нима ичаётганини билмай қолади, кўп овқат ейди...
Стресслар турфа бўлганидек, бизнинг бу ҳолатда ўзимизни қандай тутишимиз ҳам соғлом пайтимиздаги ҳолатимиздан фарқ қилади...
Кимдир стрессда мил-мил йўл босади, хаёлга тизгинни топширади. Кимдир сув оғушига шошади, бошидан челаклаб совуқ сув қуйиб душ остида туради.
Кимдир ошқозонида қаттиқлик ҳис қилиб қайт қилишга ошиқса, кимнингдир ичи кетишни бошлайди...
Бошқа биров ичи ёнгани туфайли тинмай совуқ сув ичса, кимдир килолаб музқаймоқ тамшанади ёки писта чақишга тушади.
Қисқагина ҳулоса айтаман: стрессда нимаики бўлсин, ичингиздан чиққани яхши..
Киргани эмас...
Киргани дард бўлади. Тош бўлади. Муз бўлади. Касаллик бўлади.
Майли тўхтамай гапиринг, оғзингиз чарчасин!
Майли тўхтамай намоз ўқинг, бўғимларингиз юмшасин!
Майли, истаганча йиғланг кўз ёш бўлиб чиқиб кетсин!
Майли, қайт қилинг! Ичингиз бўшасин!
Аммо ичингизга сола кўрманг...
Солманг!
Азизахон Исмоилова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3