МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
56-қисм
— Вооой нима буууу?
Эримни бошини орқаси катта бўлиб билчиллаб кетган. Ёқимсиз ҳид ҳам келарди.
— Нимадир чақди билолмадим. У ёқда даволаниб билмадим.
— Шифокорга боринг . Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Эрим докторга кетди. Бир ҳафталик рецепт ёзиб берибди. Уйга қўлларида дорилар билан нириб келди. Ўша кундан бошлаб эримни ярасини тозалаб, артиб переваска қилардим. Осма, уколларини вақтида қилардим. Ҳаттоки дорисини соатини ўтказиб юбормасдим. Эрим анча тузала бошлади. Бу касаллик бизни муносабатларимиз яқинлашишига олиб келди. Биз номига эр хотин бўлган бўлсак, яна ҳақиқий эр хотинлардек яшай бошладик. Эрим мени камситмас, ортиқча сўз айтиб дилимни хуфтон қилмасди.
Бир куни кечда телевизор кўриб ўтирсак эримга Муҳайё қўнғироқ қилди.
— Қачон қайтасиз?
— Нима дейсан менга?
— Келишингизни сўраб бўлмайдими?
— Бўлмайди. Сен эмасми мендан жирканган. Ҳамма жой сасиди, ҳидига чидолмаяпман дединг. Ҳатто бир марта очиб кўрмадинг ярани. Нима истайсан мендан?
— Аламиз ичизда эканда. Дарров ўзига ўргатиб олдими?
— Ўчир, ўзим телефон қилмагунча телефон қилма.
Муҳайё эримни ярасидан жирканган экан. Эрим бундан қаттиқ хафа бўлибди. Мен эса ҳар куни ўзим парвариш қиламан. Менга жирканиш ёт. Биз эрим келган ана шу уч ойда бахтли оила бўлиб яшадик. Эрим менга анча мехрибон бўлиб эътиборини аямасди. Кейин эса яна кетди. Бу сафар аввалгидан фарқли равишда кунира қўнғироқ қилар, видеовизов орқали ҳам гаплашиб турардик. Бехзод ҳам отасидан ётсирамай қўйганди.
***
Синглим ҳомиладор бўлиб ҳомиласи ўсмай қолибди. Докторлар туширтирмасак бўлмайди деди. Синглимни кўндириш осон бўлмади. Қанча йиғлаб йиғлаб рози бўлди. Аям эса қизига куйинарди. Оиласи тинч эмас, камига боласиданам айрилди деб.
57-қисм
Икки йилдан бери бормаган шифокори қолмади. Ҳеч бир натижа йўқ. Фарзандли бўла олмаяпти. Бир куни аям қўнғироқ қилди. У ёқ бу ёқдан гаплашдик. Кейин мавзу Нозигулга бориб тақалди. Уни соғлигини сўрадим.
—Мен қаерда хато қилдимки яккаю ёлғизим бахтсиз. Умрим икки етимни бошини силаб ўтган бўлса, ўз боламдан ажратмадим оқ ювиб оқ тараб оқ кўйлакда узатдим,- деди.
—Ая ҳали кўрасиз бизга қилганларингиз ҳаққи қизингиз бахтли бўлиб кетади. Фарзандлари кўўўп бўлади.
Аммо бу аёл ҳеч тушунармикан юрагимда қолган озорларини. Мен ўшанда қизинг деб аямни қарғаганимдан афсусдаман. Чунки ўзимда эмасдим. Аммо Аллоҳ ҳаммасини кўриб, билиб турибди.
***
Мактабдан ҳушхабар келди. Ўғлим олимпиадага борадиган бўлди. У бутун мактабни шахмат бўйича енгиб бўлганди. Жимитдек ўғлимга тенг кела оладигани топилмасди. Мусобақа дейилган куни кечгача ўзи билан ўзи машқ қилиб чиқди.
Эрта тонгда эса мен доимгидан барвақтроқ уйғонибман. Узоқлардан азон овози қулоғимга чалинди. Шу вақт юрагимда аллақандай ҳис билан таҳорат олдим. Илк бор саждага эгилдим. Намоз тугагач ўғлимни ҳаққига узоқ дуо қилдим. Бугунги олимпиадада муносиб ўрин олишини сўрадим.
Ўғлим кетди. Вилоят марказида ўтказилгани учун жуда кеч қайтишди. Уйга кириб келяпти, ҳомуш. Юрагим шув этди.
— Бехзоджон тузукмисан болам? Нима бўлди? Нега хафасан?
— Ойи...
У майда қадамлар билан олдимга яқинлашди.
— Гапир болам.
— Бу сизга.
Қўлимга сумкасидан дипломни олиб узатди. Йиғлаб юбордим. Кўз ёшларимни тия олмасдим. Ўғлимни қучоқлаганча юз кўзларидан ўпдим.
— Ўзимни қахрамон болам. Ишончимни оқлаган болам.
Гапиряпману йиғидан ўзимни тиёлмасдим. Мен ўғлим учун ҳамма нарсадан кечиб, тунлари ухламай бўлсада юриб кетиши, яшаши учун ҳаракат қилдим. Мана у мени уялтириб қўймади. Менинг болам менинг фахрим.
Кейин ўғлимни ютуғи ҳамма ерга овоза бўлиб кетди. Уни назарга илмаганлар оғзини очиб қолаверишди. Кейинчалик ҳам ўғлим тўхтамади у математикадан ҳам аъло баҳоларга ўқий бошлади.
***
Қурбон ҳайити арафаси эди. Дадамни юраги ҳуруж қилиб ётиб қолибди. Инсульт бўлибди.
Аям тел қилди болаларни олиб 2, 3 кун туриб кетинглар, даданг фақат сени сўраяпти деди. Бордик, қарасам аввалги дадамдан асарам йўқ, озибгина қолибди. Ана гаплашиб ўтирдик.
—Кечир.
Менга афсус надомат билан қарарди.
—Нимага кечир дейсиз, отаям боласидан кечирим сўрайдими,- деди аям.
Мен хеч нима демадим, жим туравердим.
—Хаммаси учун кечир.
Гапирмадим. Гапиролмадим. Тўғрироғи буни истамадим.
Худога шукр яхши бўлиб кетди. Лекин мен кечиролмайман
Битта опам бор айтгандим.
—Дадангку ахир, - деди.
—Айнан шунинг учун ҳам кечирмайман.
Дадам бўлгани учун хам кечирмайман. Менга бегона эмас, дадам эди у..
58-қисм
Намоз ўқаётган эдим. Ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт опаси келиб, уни койиб берди: «Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш – уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплашаябдилар ахир!»
Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожизу нотовон банда эканимни ҳис қилдим.
Шундан сўнг қачон намозга «Аллоҳу акбар» деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади.
Мен Аллоҳни таний бошладим. Энг асосийси берган тақдирига рози бўла бошладим. Эрим менга пул жўнатиб уйни ремонтини бошлангғар деди. Нураб кетган уйимизни қайтадан таъмирлата бошладик. Эрим қайтиб келди. Қизиғи у буткул қайтганида айтганида ишонмагандим.
— Мен у билан алоқаларни уздим.
Ишонгим келмасди.
— Наҳотки .
— Кечир... Сенга жуда кўп озор бердим.
Мен жим эдим. Мен бу кунни келишига ҳатто ишонолмасдим ҳам. Аммо бу кун етиб келди. Эрим айбини тан олиб мендан кечирим сўради.
Кейин барчаси тезлашиб кетди. Мени қийналмасин дея эрим автомат кир ювиш машинаси олиб берди. Чангйитгични ҳам ёнига қўшиб олганди.
— Ошхона таъмирдан чиқса мебель оламиз, кейин идиш ювадиган машина ҳам.
—У нимага керак?
— Чарчаб қолма. Ёнимда ўтирганинг яхши.
***
Мухлиса инглиз тилидан яхши ўқий бошлади. Шу ёшида хонасида кўплаб мақтов ёрлиқлари бор. У косманавт бўламан дейди.
— Орзуйимгми бу ?
— Орзуйим эмас, мақсадим бу.
Болаларимдан кўнглим тўқ. Улар мен кутганданда аъло ўқийди.
Яқинда қайнакам уйига уста ишлатди. Айвонни олдига 150 та ғишт кетади деб ташиб қўйибди. Бехзод эса эътироз билдирибди.
— Амаки бу ерга 300 та ғишт кетади.
— Сен тирранча қаердан билардинг. Бор ўйинингни ўйна.
Аммо усталар ишга тушгач аниқ бўлди. Ўғлим ҳақ гапни айтган экан. Амакиси лол қолганди.
***
—Маржон болаларни олиб бир саёҳатга чиқмаймизми?
— Қаерга?
— Тоғли жойларга, ҳаво алиштириб келардик.
Охирги вақтлар астмам қўзиётгани учун эримни топган чораси эди бу. Биз тўрттов кетдик дам олишга. Мен бирор марта севиб кўрмагандим, эримни менга муносабати ўзгаргани учун бироз илиқлик туйдим. Муҳайё аллақачон бошқасини топиб олганини эшитган эрим, қарори тўғри эканига ишончи комил бўлди.
Баъзан туш кўрмаяпманми деб ўйлаб қоламан. Ҳудди теал ҳаётда эмасдекман. Шунча йиллик азобларимга Аллоҳнинг берган совғасими бу дейман.
Мен бахтлиман деяверинг қайта-қайта,
Тонгдан бошлаб, тунга қадар айтинг бот-бот,
Тинглайвериб, сизни бахтли қилишликдан,
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт.
Уйда айтинг, ишда айтинг, йўлда-чўлда,
Лабингизда кулиб турсин ўша сўзлар.
Бахтли бўлмай кўришсинчи эртаю-кеч,
Юзингизда бахт аксини кўрган кўзлар!
Бахлиман денг, бу сўзларнинг жаранглари,
Одам етмас ерларга ҳам бориб етсин.
Муаммолар енга олмай сабрингизни,
Чипта олиб, қайтмас йўлга чиқиб кетсин!
Кимки сизни устингиздан кулса-кулсин,
Айтаверинг, айтаверинг қилмай парво.
Бахтга бўкиб, бўғзигача бахтга тўлсин,
Кимки сизга фақат бахтни кўрса раво!
Яхши-ёмон ўй-ҳаёллар келар бисёр,
Чертиб-чертиб яхшисини танлаб олинг.
Сизга менинг битта «ёмон» тилагим бор,
Мен бахтлиман, сизчи мендан баттар бўлинг!
Малика Тавфиқ
***
Айтганча укамни ҳам унаштириб қўйдик. Аямга қўйсак юраверарди, аммо эрим дадам билан гаплашибди бу борада. Бир ойдан кейин тўй, келинглар кутаман.
Сиз билан дардларини баҳрам кўрган Маржона!
Тамом.
Шамсинур
Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи.
Бухоро 31.08.2024
#shamsinurijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17