СИЙРАТ
БИРИНЧИ ФАСЛ
Ўн бешинчи қисм
Барча ҳужжатлар билан синглисига болани топширган Аъзамхонни дилини ўзи тушунмас бир ҳис қоблаб олди. Назарида кимдир болага қарайди ва вой бу Аъзамхоннинг боласику! Дейди. Бундай ўйлашига эса бир эмас бир нечта сабаблари бор. Ўзининг уч нафар фарзандаларининг барчаси аёлига ўхшаб оқ сариқдан келган бўлсада, кўзлари Аъзамхонникидк тим қора, бу кўзлардаги ифодалар хам бир хилдек. Ёдида бир марта укасининг енгил табиатлигидан оз моз хабардор акаси ҳазил аралаш шундай деганди:
Агар кимдир мени олдимга мана бу бола укангиздан деб келса, менга аллақандай исботлар эмас, уша болачанинг кўзларини кўриш кифоя қилади. Негаки сени болаларингни кўзлари бир хил! Ўзингни йиғ бола! Хақиқатда ҳам болалари ташқи томонлама бир биридан фарқ қилса, ҳам кўзлари айнан отасиникидек. Тим қора катта катта чарос кўзлар. Туғруқхонада синглисига берилажак чақолоқнинг қизиқиб кўзларига кўз ташлаган Аъзамхон музлаб қолди. Чақолоқнинг кўзлари унга катта ўғлини эслатиб, сал қолса гудакни қўлидан тушириб юбораёзди. Шундан кейин у болага кўз тушмаслик учун ўзини ишга урди. Бир нечи марта синглисини кўргани келган куёвини алам билан калтаклади. У дил дилда барча ёлғонлари ва гуноҳига куёвни айбдор санар эди. Акасининг дам олишдан қайтиб берган қароридан кейин акасига қарши бора олмаган Аъзамхон шалвираб қолди. Синглисини бир эмас бир нечи марта ака ўзингизни тутишингиз сиримизни ошкор қилиб қўяди мазмундаги огоҳлантиришдан кейин синглиси билан юзма юз келишга ўзида жасорат топа олмади. Аъзамхон бир нарсани жуда яхши тушунар ва олдиндан англаб турар эди. Даврон аллада азиз бўлиб ўсади. Ахир бу бола акасининг назарида синглисини рузғорига тинчлик олиб келди. Анави лақма куёв эса бу болани неча йиллар интиқлик билан кутган эди. Аъзамхон бир нарсага жуда ажабланди. Лақма куёв бир марта ҳам шубҳаланмади! Малоҳатнинг барча гапларига ишонди. Ишонмайчи! У ишонмайдиган ишни ўзи бўлмади. Шунчаки, эридан аразлаган синглиси акасининг Тошкентдаги уйида яшади. Шу бор йўқ гап! Кунлар ўтаверди. Афрузанинг тўйи бўлгани хабари келган куни Аъзамхонни ичидан нимадир чирт узулгандек бўлди. У отасининг танлови билан уйланган, табиати сокин, диний таълим олган оилада ўсиб улғайган аёлнини эр хизматида бўлиши, эрни иззат қилиши, чинакам мусулмонча тарбиясидан миннадор Аъзамхонни оиласидан ташвиши йўқ эди-ю, шу кунгил улгурга буйруқ бериб бўлмас эканми? Хар замонда кўчада мундайроқ қизни кўрса юраги жиз этиб оларди. Шундай кайфиятда юрганида Афрузага йўлиқди. Қизнинг мовий кўзлари, узун сариқ сочларига қандай асир бўлганини ўзи ҳам билмай қолди...Асир бўлмасликнинг иложи ҳам бўлмай қолдими?...
Уша куни у қизларни ўз уйига таклиф қилди. Бу ишидан пушоймон эмасди. Унгача ҳаммаси чин дилдан самимий эди. Аёли эрининг гапларини самий қабул қилиб, эри томонидан меҳмон сифатида олиб келинган қизлар хизматида бўлди. Қизларни уйларига жойлаштирган кунларининг бешинчи куни, айни туш вақтида уйига шошилиб келган Аъзамхон хотини болаларни олиб қайнотасиникига кетганини эслади. Оббо хуноб бўлди. Кўчадан бир нарса еб қўя қолсам бўлар экан. Оввора бўлиб шунча жойдан келибман. Бу иссиқдан одам терга тушиб кетди. Ювиниб олиб кетаман.Кўчадан бирон нарса ерман шу ҳаёлда ҳаммом эшигини тортган Аъзамхон ичкаридаги манзарага кўзи тушиб донг қотиб қолди. Шариллаб оқаётган сув остида, димоғида қўшиқ хиргойи қилганча кўзларини юмиб олиб тик турган Афрузанинг онадан қандай туғилган бўлса шундай холатини кўрган Аъзамхон қурқувдан терга тушиб кетди. Шарт эшикни беркитиб, уй томон югурди. Кетаётиб ховлининг деворларидан хаёлида қўшнилар муралаб тургандек, хавотир билан атрофга аланглаб олди. Инсон илк марта гунох кучасига кираётганда мана шундай дахшатга тушади. Тепасида турган барча гуноҳ савобини санаб турган роббисидан қўрқмайди, аммо ён атрофдаги қўшниларидан одамлар кўзи тушишидан қўрқади. Аъзамхон хам худди шундай холатга тушди. Шу вақтгача ҳам бир икки енгилтабиатроқ аёлларга иши тушган Аъзамхон хаётида бу даражада қурқувга тушмаган эди. Дир дир титраб кийимларини алиштираётган йигитнинг кўз олдига Афрузанинг қадди қомати келди.
Силлик оқ-сариқ танаси, куксида туртиб турган тик қўш анордек таранг кўкраклари, узун, шаршарадек ерга сув қуйилаётган сочлари... Кўз олдидаги манзарани кеткиза олмай қийналиб кетди. Ҳаттоки, аёли билан ётган вақтида ҳам кўз олдида ўзини васвасага соладиган қадди қомат гавдаланиб қутириб кетадиган Аъзамхон бир неча кун Афрузадан беркиниб юрди. Афрузанинг ўзига кўзи тушган ёки тушмаганидан хавотир олиб юрадиган Аъзамхон ахийри қизга гап ташлаб кўришга қарор қилди.
-Ишларингиз кўпми, Уйга деярли келмай қўйдингиз?
Кечки овқатдан сунг берилган саволга жавоб беришга шошилмаган йигит бир неча кунлардан бери журъати етмаётган иш- қизнинг мовий беғубор кўзларига тик боқди.
-Баъзида инсонни ўзи кутмаган режа қилмаган ишлари ҳам чиқиб қолади. Сирли қилиб жилмайди.
-Ҳа, мумкин. Бепарвогина бош ирғаб олган қиз майин жилмайди.- Айниқса, кутилмаганда, мумкин бўлмаган эшикларни очса, кутилмаган ташвишлари янада кўпаяди .
Нигохлари тўқнашуви...Ҳамкорларча жилмайишлар...Бир бирини сўзсиз тушуниш...
Келди кеттиси кўп рўзғорнинг юмушлари, уч бола инжиқларидан хориб чарчаган аёли бу гапларга парво ҳам қилмади. Шу тунни ўзидаёқ аёлини қаттиқ уйқуга кетганини англаган Аъзамхон ховлининг нарги томонида ўрнатилган ёғоч сўрида қизлар ётган пашшахонага бедор кўзларини тикди. Кўз олдига Афрузанинг маънодор жилмайиши келди. Қони қизиб боши лорсиллаб кетган Аъзамхон оёқ учида секингина қизлар ётган жойга яқинлашиб, пашшхона четини салгина кўтарди. Тўлин ой ёруғида, эгнида енгилгина харир либос кийиб маст уйқугда ётган Афруза кўзига олов бўлиб кўринди. Қизнинг уйқу аралаш ён томонга угрилишидан чучиб кетган Аъзамхон тезлик билан у ердан узоқлашди. Шу шу бўлди Аъзамхон ўтирса ҳам турса ҳам Афрузани хаёлидан кетгказа олмади. Қизга тусатдан нимадир дейишга эса юраги дов бермади. Ахир, одамнинг дилидагини билиб бўладими? Кўзига унга руйхўшлик бераётгандек кўринган қиз тусатдан дод солса! Бақирса! Йўқ Аъзамхон бундай таваккал қилиб, оиласини хавфга қўя олмайди. Орадан ўтган вақт мобайнида уйида яшаб юрган қизларга нисбатан ўз уйида нимадир қилишга куксидаги аллақандай туйғу йўл бермади. Бу ўртада ишга жойлашган қизлар ишхоналарига яқин жойдан ижарага уй олиб чиқиб кетди. Аъзамхоннинг кўзидан уйқуси кетди. Кечаю, кундуз хаёлида Афруза бўлган йигит хотини билан ажралиш тўғрисида тез тез ўйлай бошлади, аммо етарлича сабаб топа олмай юрган кунларидан бирида таваккал қилиб, қизнинг ишхонасига тасодиф билан боргандек кириб борди. Йигитга кўзи тушган Афрузанинг мовий кўзлари чақнаб кетишидан уни хам ўзини кўргиси келиб юрганини фахмлаган йигит овқатланишга таклиф қилди. Уша ерда бир рюмка коньяк ичган қизнинг тили ечилиб дадаси кунглига қарамай бир йигитга унаштириб қўйганини айтиб дарду ҳасрат қилганди. Аъзамхон ҳам дарровда аёлига кунгли йўқлигини, акасининг мажбурлови билан яшаб юрганини, фурсат туғилиши билан ажралиши тўғрисида сўз очди. Иккиси бир бирига термулганча “ хасратлашишди” иккисига узоқдан кўз ташлаган инсон бу икки вужудни бир мақсадда тенг хракат қилаётганини дарров фаҳмлар эди. Иккиси ҳам недир ўз мақсадларини ич ичидан билиб турсаларда тилида бир бирини алдаб вақтни алламаҳал қилди.
-Уша квартирага ҳам боргим келмай қолди. Машина олд ўриндиғига ўтирган қизниинг ҳасратидан чанг чиқди. Гулининг насиҳатларини эшитишга тоби тоқатим йўқ!
-Мени ҳам уйимга боргим келмайди. Ўйланиб турган Аъзамхон машинасини юргизди.- Сизни бир жойга олиб бораман. У ерда сизга ҳеч ким насиҳат қилмайди. У ерда сизга алла айтишади. Сиз эса роҳат олиб дам оласиз.
-Шундай жой бормикан?
-Борганда ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз!
Машинасини ўзи бир йил олдин сотиб олган, қайинукасини номида бўлган уй жойлашган куп қаватли бинодан бир куча нарига тухтатган Аъзамхон айланиб ўтиб машинасидан қизни туширдида, қўлидан етакалаб уй томон бошлади. Кафтидан тутиб олган қизнинг,шўхлик қилиб кафтини қитиқлашидан қони купириб кетган Аъзамхон шарт тўхтаб Афрузани қучоғига тортиди. Титраб турган лабларига лаб босиб қизнинг лаб тафтидан лаби куйгудек бўлган йигит эҳтирос зўридан хансираб ўзини базўр босди.
-Мен билан кет! Шивирлади қулоқларига. -Сен ёнимда бўлсанг бўлди! Хаммасидан кечаман!
-Мен ҳам..
Энтикиб жавоб қайтарган қизни етаклаб югуриб кетган Аъзамхон айни пайтда ҳеч нарсани ўйламас эди. На оиласи, на уч нафар коракўзларини...Унга шу топда қаршисидаги гузал ва унинг висолидан ўзга нарсани аҳамияти йўқ эди. Зинадан учиб қуниб кўтарилган Аъзамхон эшикни очар очмас қизни кутариб олиб ётоқхонага кириб кетди. Икки вужуд бутун танасини иблис эхтиёрига топширди...
Тонг вақти кўз очган Аъзамхон тепасида эгилиб ўзига тикилиб турган қизнинг нигохларига жавобан жилмайди.
-Кетамизми бошни ёстиқдан олиб қизнинг куксига босди.
-Афсуски йўқ...
Қиздан бутунлай бошқа жавоб кутган йигит ажабланиб ўзини ёстиққа ташлади.
-Мен кета олмайман, маюсгина бош чайқаган қизнинг кўзларига ёш ҳалқаланди. -Сиз дадамнинг қанчалик бадавлат инсонлигини хатто тасаввур ҳам қила олмайсиз. Кўрсатгич бармоғи билан ўзига тикилиб қолган йигитнинг куксига илонизи қилиб бармоқ юргизди. –Дадам зум ўтмай иккимизни ҳам топади.
-Кейинчи?
-Кейин, менга индамаслиги мумкин, аммо сизни ўлдириб юборади...Ўлингингиз қайсидир ғордами, даштдами сасийди. Хотиржамгина изох берган қиз маюс жилмайди.
-Нима? Жахл билан бош кўтарган Аъзамхонни орияти қўзғалди –Нималар деб эртак айтаяпсан?
-Аъзам акоо, келинг хаётга тўғри кўз билан қарайлик. Ман очиғини сизга айтдим
-Унда нега мен билан...Тушакка кўзлари билан имо қилди.
-Мен дадамдан вақт сўрагандим. Бир оз ўзим танхо яшай дегандим. Дадам рози бўлди. Анави эрга тегадиганим дадамнинг қадрдон дўстининг ўғли. Уччаласи, булажак қудалар ва анави сутак қўпол қилиб айтсам бир тувакка ўтиради. Йўқ деганим билан барибир мени ундан бошқага узатмайди. У сутак ҳам рози. Мен унга хатто мен бошқа билан юриб қўйганман деб айтдим. Фикридан қайтар девдим. У бўлса, Тўйимизгача бўлган хатоларимни кечиришини айтди.Нафрат билан юз буриштирган қиз жим ўйланиб қолди.
-Шунда?
-Қизнинг оғздан чиқаётган гапларни онгига жойлаштира олмаётган Аъзамхон бошини қаттиқ силтади. -Шунда сен мен билан унга айтган гапларингни исботлаш учун ётдингми?
-Йўқ жоним. Йигитнинг билагига юз босган қиз енгилгина лаб босди. -Йўқ. Мен шунчаки севган инсоним билан бирга бўлгим келди халос...Мени сизнинг олдингиздаги ягона айбим шу!
-Сен ўзбек оилада туғилиб ўсмаганмисан?
-Онам рус бўлган. Дадам билан армияда танишиб бирга қайтган бувимнинг ситамларига бардоши етмай мени дадамга ташлаб кетиб қолган. Дадам кейин уйланди. Мен саккиз ёшда эдим. Бувим гапдан бушамасди. Мени эса угай онам истаган куйига соларди. Дадам маишатдан бекор бўлганда кўзи менга тушиб қоларди. Дадам кейинчалик ўгай онамнинг қилиқларини билиб қолиб қувиб солди. Дадам менга шундай дейди. Аслида у хотин бола туғмагани учун хайдаган. Дадам ундан бола кўрмади. Менга дадам ўзини шундай деб оқлайди. Уйимизда бувим хукмрон. Мени эса бувимни кўргани кўзим йўқ! Мана шунақа гаплар билсангиз!
Ўрнидан турган қиз ювиниш хонаига кириб кетди. Юрагида ажиб бир меҳр билан қизни чиқишини орзиқиб кутган Аъзамхон унга қандайдир боғланиб қолганини ҳис қилди. Унинг барча сўзларига ишонди. Эҳтимол бу уни бокира чиққанлиги эвазигадир? Тушакда ўтирганча қизни чиқишини кутиб ўтирган Аъзамхонни уйига кетгиси келмади. Афруза эса уни уйига кетишини қистаб қўймади.
-Сиз уйингизга боришингиз керак! Қош чимирди.
-Афруза! Ўзидан деярли саккиз, туққиз ёшга ёш бўлган қизнинг катталардек буйруқ беришидан ғазаби қайнаган йигит жахл билан ўрнидан турди.- Нега сен бунақа қилаяпсан? Жахл билан савол берди.
-Мен бувимдан қасос олмоқчиман. Илжайган қиз қаршисида турган йигитни бошдан оёқ кўздан кечирди. Аъзам ака ишингизга кечикасиз.
-Сен шу ерда яша. Мен кечда келаман. Афруза шу ерда қол майлими?
-Хотингиз билмайдими бу ерни? Хавотирланиб савол берган қиз уйни кўздан кечирган киши бўлди.
-Йўқ. Билган тақдирда ҳам буерни топиб келишни эплай олмайди.
-Ростдан ҳам хотингиз ўта содда аёл. Лаб буриб олган қиз Аъзамхонга синчков тикилди. -Бунақа содда аёл билан яшаш зерикарлимасми?
Бегона аёлдан, яна ҳеч қандай талабларсиз бегона эркакнинг қўйнига кириб ўзини топширган қиз томонидан аёлини танқид қилишини қабул қила олмаган йигитнинг дилида қизга нисбатан илк марта дилида нафратга ўхшаш ҳис пайдо бўлди. Сен кимсану, сенга ким қўйибди мени хотиним хақида гапиришни! Кунглидан лип этказиб ўтказган нафратли ўйни дархол миясидан қувишга урунди.
-Ҳа, мени энди тушунгандирсан. Лаблари ўзга сўзни сўзлади.-Шунинг учун ҳам сени бир кўришда ёқтириб қолдим.
-Ёқтириб қолган бўлсангиз уйлана қолмайсизми? Мен сизга ўзимни топширдим. Бу ўзбек қизи учун қанчалик муҳим нарса эканлигини яхши биламан. Агар, шу топда сизни судга берсам қамалиб кетишингизни ҳам билсангиз керак!
Қизнинг оғзидан чиқаётган сўзлардан бақага айланиб қолган Аъзамхон оғир оғир киприк қоқди.
-Сенга уйлана олмаслигимни биласан... Шивирлади.
-Кеча бошқача сўзлаган эдингиз. Мен билан аллақаерларга қочиб кетмоқчи эдингиз...
Аъзоий баданидан тер қуйилиб кетган Аъзамхон, базўр илжайди.
-Эҳҳ Аъзам ака, Аъзам ака! Мен эркакларни яхши биламан нафси қонгунча ҳаммаси. Жилмайиб олган қиз индамай тушакка чузилди. –Сиз ишга боришингиз керак.
-Шу ерда қолсамчи? Қизнинг ёнига узала тушган йигит Афрузани қучоғига тортди. Афруза...
-Ҳмм куксига кафт тираган қиз йигитнинг кўзларига тикилди.
-Сени гапларингни эшитган одам, эркакларни кўп кўрган деган хаёлга боради.
-Менга ишонмайсизми? Кечагидан кейин ҳам ҳаётимда сиздан булак эркак бўлмаганига ишонмайсизми?
-Ишонаман. Лекин нега сен бунчалик эркаклардан нафратланасан?
-Дадамнинг пули кўп. Шунга яраша ўйнашлари ҳам кўп. Пул учун дадамнинг тушагидан нима ишлар қилмаган аёллар. Аслида мен эркаклардан эмас. Ўз нафси йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган аёллардан нафратланаман. Мана ўзим ҳам уша ўзим нафратланадиган аёллар қаторига кирдим.Шарақлаб кулиб юборган қизнинг кулгуси сохта эканлигини англаган йигитни ич ичидан титроқ турди. Қучоғида ётган гузал қизга негадир раҳми келди.
-Афруза...Титроқ товуш бериб лабига лаб босди......
Туби чексиз денгизни эслатадиган мовий кўзларга тикилди. -Сени бу қора қошларингни кўрган одам, кўзларингни ҳам шундай қора деб ўйлайди. Аммо кўзларингни кўргач, ўзига тикилиб турган кўзлар устига лаб бостирди. -Кўзларинг одамни ақлдан оздиради. Мен кетишим керак. Кечда келаман....
Шундай қилиб Аъзамхонни иккинчи хаёти бошланди. Бу ўртада аёли билан муносабати таранглаша бориб сал қолса ажралиш тўғрисидаги хаёлини тилига кўчириб юборишига сал қолди. Афрузанинг ёнидан келган Аъзамхонга аёли ёқмай кетаверар, ундан тараладиган ифор ҳам меъдасига уриб юз угирарди. Эс ҳаёли Афрузада бўлган Ахъзамхон ўзи сезмаган холда аёлини силтаб ташлайдиган арзимас нарсалар устидан катта жанжал кўтарадиган одат чиқарди. Аёлининг табиати оғир босиқлик қилиб, у эри билан талашмас, жуда ошиб кетса кўз ёш тукиб нарги хонага чиқиб кетарди. Яхшиям уша вақтларда шайтонга ҳай берибди. Афруза билан ўтказган ширин дамлари хаш паш дегунча ортда қолди. Энди улар тез тез тортишиб қоладиган якун эса, Афрузани Аъзамхонни хайдаши билан якунланадиган бўлиб қолган вақтларда қиз кутилмаганда ҳомиладорлигини айтиб қолди....
Хаёлларини аёли хонага чойнак кўтариб кириб келиб бузишидан норози Аъзамхон хотинига хумрайиб боқди.
-Куёв нимага келибди? Чой қайтара туриб савол берган аёл юзига табассум югурди. -Онам бола эр хотинни ўртасини боғлайдиган ришта десалар ишонмас эдим. Райҳонамиз ҳаёти мисолида буни исбатини кўрдим. Давронжон туғулди-ю, шу синглимиз ўз ўзидан тинчиди қолди-я дадаси?
-Ҳмм. Беҳафсала бош ирғаб олган Аъзамхон хотинига кўз қирини ташлаб олди.- Эртага Давронни туғулган куни. Эсингдами? Савол қўшиб қўйди.
-Вой дадасиеей унутиб бўладими бу кунни!? Ҳа ёдимда, совға саломлар ҳам олиб қўйибман. Рухсат берсангиз болалар билан бориб келаверамизда.
-Мен ҳам бормасам бўлмайди. Хўрсиниб олган Аъзамхон қош чимирди.Ўтган йили бормаганим учун куёв хафа бўлибди. Шунинг учун бу йил атай ўзи айтгани келибди. Борсам бора қолай, яна Малоҳатни урушиб сукиб юрмасин. Биласанку у пастни . Ғаши келган Аъзамхонни афти буришди.
-Ундай деманг дадаси, одамзотни битта насли бор. Одам фарзанди. Қолгани бекор.
-Бор ишларингни қил, менга отинчалик қилма! Аёлини жеркиб берган Аъзамхон пиёласи тагида қолган чойни зарда билан уй бурчагига сепиб юборди. –Бор, ишларинга қара!
Бормасам бўлмайди. Хотини хонадан чиқиши билан яна хаёллар гирдобига тушган Аъзамхон ўрнидан туриб хона бўйлаб юра бошлади. Қойилман бир иарта ҳам болам нима бўлди деб йўқламади-я, уша сутагига эрга тегди кетди. Эр жониворам эй мен қиз болага уйландим, қани сени бокиралигинг демас эканда! Ё Рашид хаммасини ўзи айтгандек битирдимикан? Қўлингга қиз бола қилиб топшираман деганди. Чиндан ҳам иложи бормикан? Йўғее, агар бу нарсани иложи бўлса...Мумкинмас! Хўрсиниб олган Аъзам дераза оша осмонга назар ташлади. Бу йил қиш қаттиқ келадиган кўринади. Қишда одам бир мунча бекор бўлиб қолади. Зерикади. Шу туфайли ҳам анавинга хаёлим кетаяпти. Нима қилаётган бўлса? Тўйи ўтди. Бувисидан қасос олмоқчи эди, эплолмади. Эҳҳ ахмоқ уни уша гапларини чин деб ўйлаб ишонишни қачон бас қиласан!? Ўзига ўзи жахл қилган Аъзамхонинг беихтиёр муштини қаттиқ тугди. У сени Лох қилганини қўйнингни пуч ёнғоққа тўлдирганини қачон тушиниб етасан? Унга кунгилхўшлик учун керак эдинг! Лекин у бегона юртда шунча йил ўқиган кунгилхўшлик қилмоқчи бўлса уша ерда йигит каммиди? Уффф! Чарчадим! Шу ўйлардан чарчаб кетдим. Нега мен унга рўпара бўлдим? Шундан бошқа азобинг йўқмиди менга Худойим!? Бир умр унута олмайдиган аҳволга тушдим. Унутишни иложи ҳам йўқ. Унутай десам синглимни қўлидаги бола бунга йўл қўймайди. Ҳар сафар у ҳақида бирон янгилик эшитсам Афруза кўз олдимда гавдаланади. Мени нима айбим бор эдида менга бундай тақдирни раво кўрдинг? Мен ундан қутилган кунимда сенга рахматлар айтгандим. Ўзича ишларимни ими жимида ҳал бўлганидан қувонгандим. Мана икки йил бўлаяптики, ичимга чироқ ёришса ёришмайди. Уни ўйлавераман. Ҳаттоки, ундан ёдгордек бўлиб қолган болани бориб кўришга журъатим етишмайди. Ҳаёлимда кимдир, қаранглар мана бу бола Аъзамхонга ўхшаркан дейди-ю, одамлар менинг яширган гуноҳларимдан хабар топиб қоладигандек юрагимни қурқув эгаллайди. Эй худойим бу азобни нега менга раво кўрдинг? Шу каби эзгин ва аччиқ хаёллар билан кун ўтганини сезмай қолган Аъзамхон, эртаси куни оила аъзоларини олиб синглисининг уйига йўл олди. Йўл йўлакай шахарнинг олд магазинидан Давронга атаб олган катта ўйинчоқ юк машинасини машинасининг орқа юкхонасига жойлай туриб лабини тишлаб кулди. Акаларига ўхшаса ўйинчоқ машинага ўзини отади. Хаёлидан ўтган ўйдан атрофдагилар хабар топиб қоладигандек чучиб тушган Аъзамхон атрофга бир аланглаб олиб машинасига шошилиб ўтирди. Малоҳат ўғлиннг туғулган кунига анчагина тайёргарлик кўргани шундоқ ховлига кираверишдан билинади. Ховли ўртасига бир вақтлар ўзи томонидан экилган ҳозирда бўй чузиб икки метрлардан ошиб кетган арча тагига безаб қўйилган дастурхон ва арча остига уюм ташлаган совға саломлар... Демак, Малоҳат ўғлининг туғулган куни эртакнома қилиб ўтказмоқчи. Арча остидаги ўйинчоқларни кўрган Аъзамхон жилмайиб олди. У ўйинчоқлар ичида ўзи олгандек машина йўқ экан. Меҳмонларга пешвоз юрган синглисининг қучоғидаги болага кўзи тушган Аъзамхон турган жойида тошдек қотди. Боланинг ранги рўйи Афрузага ўхшасада, қош кўзида ўз сиймоси акс этарди... Малоҳатнинг қучоғида турган болакай эса, атрофда ўзига меҳр билан қўл чузаётган инсонларга боқмай онаси қучоғида туриб Аъзамхон томон талпинди.
-Тоғажониси олинг Давронжонни қаранг сизга қандай талпинаяпти!
Аёлининг мулойим оҳангда берган танбеҳнома сўзидан сунг ақли ҳушини тўплб олган Аъзамхон беихтиёр болакайга қўл узатди. Қийқириб тоғасига талпинган бола жажжи қўлчалари билан тоғасининг юзини пайпаслаб елкасига бошини қўйди. Димоғига урилган гудак исидан юраги алланечук орзиқиб кетган Аъзамхон Давронни махкам бағрига босди.
Болага нисбатан дилида пайдо бўлган меҳр унинг пешонасига лаб босишга олиб борди.
-Киринг акажон уйга киринг! Бола ва акасининг илк марта юзлашувидан фақатгина ака сингил ўртасидаги сир туфайлими Малоҳатнинг кўзларига ёш ҳалқаланди.
-Уйга киринг ака!
Уй ичкарисидан шошилиб чиқиб келган Усмонжон Давронга қўл узатганди. Давронинг гудак тилида қийқириб тоғасининг бўйнидан қучиб олиб дадасидан яширингандек қилган ҳаракати уларни кузатиб турганларнинг кулгусига сабаб бўлди.
Туғулган кун шундай кутаринки кайфиятда бошланди. Бирин кетин Малоҳат томондан ва Усмонжон томонидан давраларига таклиф қилинган меҳмонлар қўлларида совға саломлар билан эшкдан бўй кўрсата бошладилар...
Даврон тоғаси хадя қилган машинани қучоқлаб уйқуга кетгач, йиғилган меҳмонлар аста секин тарқалишди...
Уйига қайтиб келаётган Аъзамхон кунглида, ўз фарзандига оталик қилаётган Усмонжонга нисбатан ғайирлик пайдо бўлди. Сен мени боламга оталик қиласанми? Ғаши келиб хаёл сурди. Мени ўғлимга сен оталик қиласанми? Кўрамиз қандай оталик қилар экансан!? У фақат хужжатларда сени ўғлинг бўлиши мумкин. Уни тарбияси билан ўзим шуғулланаман! Шундай қатъий қарорга келган Аъзамхон ўзи истамаган холда ота бола ўртасига тушиб қолганини билмай қолди. Аста секин шу даражага бордики, Давронни бир кун кўрмаса халовати йўқоладиган кайфиятсиз холда атрофдагилариг бақириб кетишини кутилмаганда англаб қолди. Бу ахволда бўлмайди. Кунлардан бир куни ўтириб соғлом ўйлай бошлади. Бу ахволда бўлмайди ахир! Мен уни отаси эканлигимни билдириб қўяман. Ёдига икки кун олдин хотини билдирган шикоят тушди.
-Ой туғса ҳам Давронга, кун туғса ҳам Давронга! Дадаси, бизнинг ҳам уч нафар боламиз бор. Давронга кўрсатаётган меҳрингизни озгинасини уларга ҳам ажратинг. Ахир унинг ўз ота онаси бор!
-Унинг отаси ҳам, онаси ҳам менман!
Аёлининг хақли таъналарига чдай олмаган Аъзамхон бақириб берди.
-Унинг отаси ҳам, онаси ҳам менман! Гапинг борми? Қаршисида тили лол бўлиб юзига анграйиб қолган аёлига нафрат билан кўз ташлади. Агар сен хаётимда бўлмаганингда унинг онаси хам ёнимда бўлар эди! Хаёлидан ўтказган ўйидан ўзи чучиб тушган йигит аёлидан нари кетди. Тавба қилдим худойим мени кечир ичида қайтарди. Кечир мени! Астаҳфурулло! Хўрсинди.
-Дадаси, сизнинг жиянингизга бўлган меҳрингизни тўғри тушунаман. Ахир, биз уни шунча йиллар кутдик. Илтимос сиздан. Унинг ота онаси борлигини унутиб қўйманг. Жуда ошириб юбораяпсиз! Худойимнинг қаҳри келармиш бу даражада меҳр берманг!
Сен товуқмия ниманим билардинг!? Аёлининг тўлишиб қолган қадди қоматига кўз ташлаган Аъзамхон юз угириб нари кетдида бир муштлаб деразани очиб ховлга тупирди.
-Мен, Давронга бошқача меҳр қўйганимни ўзим ҳам биламан дераза четига ўтирганча ўйчан сўз бошлаган Йигит кутилмаганда ўрнидан сакраб туриб аёли томон юрди.
-Яна битта туғиб бер. Эхтимол мен ёш болани соғингандирман. Болаларимиз катта бўлиб қолди. Дилноза!
Хотинини қўлини махкам чангалади.
-Яна битта битта туғиб бер! Майли ўғил, қиз фарқи йўқ! Балким, шунда Даврон томонга кетиб қолишларим камаяр!
Эрининг юзига меҳр билан термулган Дилноза маюсгина кулимсиради.
-Хўп, агар сиз шуни истасангиз туғаман пичирлаб, эрининг чуғдек қизиб кетган бошини куксига босди. –Албатта, худойим берса, олди ортингизни фарзандга тўлдираман...
Орадан роппа роса икки йил ўтиб туғилган қизалоғига Шу вақтгача ёдида чиқара олмаган гузал қиз исмини берди.
Афруза!
Аёлининг саволомуз нигоҳига эса, уша қизга жуда ҳавасим келган эди деб қуруққина жавоб қайтара қолди. Эрининг хар бир сўзига сўзсиз сўроқсиз ишонадиган Дилноза бу сафар ҳам одатига хилоф хаёлга бормади.
Афруза чиндан ҳам дадасининг суюкли қизи бўлди. Афрузанинг тил чиқариб айтган илк айтган сўзи дада бўлди. Илк қадам ташлаши... Аъзамхон қирқ ёшда кўрган фарзандига ўзгача меҳр берди. Қизалоғига овуниб Давронни унутгандек, уни илгаридек тез тез уйига олиб келмас, кўпроқ вақтини қизи билан ўтказар эди. Даврон беш ёшга тўлганда, Усмонжон ниятига етди. Беш йил йиғиб терганини эл олдига сочди. Унинг ўғли шарафига берган тўй довруғи махалла тугул бутун вилоят бўйлаб шов шув бўлди. Аъзамхонга бу тўй таътимади.
Негадир атрофдаги хурсанд одамларга қараб туриб дилида нафрат пайдо бўлган эркак, олти ойлик қизчаси билан аёлини кутиб ўтиришга сабр қилмай тўйхонадан чиқиб кетди......
Тўй ўтганининг кейинги кунларида халқ орасида тарқалган тўй ҳақидаги миш мишлардан тўй тантаналари қандай ўтганини билиб олди.
Гўшт дегани тоғдек уюлибди. Ароқ дегани сувдек оқибди. Айтишларича якка-ю, ёлғиз ўғлининг суннат тўйида бола оғирлигига тенг келадиган пулни артистларга берибди. Артистлар машинасини тўлдириб пул олиб кетган эмиш. Тенг ярми ёлғондан иборат бўлган миш мишларни эшитган Аъзамхонни оғзи қийшайди. Битини сотиб берибдими артистларга пул? Нафрат билан машина ойнасини тушириб ташқарига туфлади. Акам бўлмаганда, бунақа катта тўйни у етти ухлаб тушида ҳам кўрмас эди. Падар лаънати зоти паст! Орадан икки йил ўтиб Даврон мактабга чиқди. Даврон мактабда аъло баҳолар билан ўқиб тез орада мактабдаги ўқитувчилар назарига тушди. Гоҳ аёли гоҳ акаси гоҳ укаларидан Давронни натижаларини эшитган Аъзамхон, барибир яна Даврон билан андормон бўлиб кетди. У шу даражага бордики, ҳаттоки, ўзи бир вақтлар: Сен унинг онасисан, уни сен тарбия қиласан деб топширган синглисидан ҳам Давронни қизғонадиган бўлди. Эл орасида тоғаснинг арзандаси деган лақабни олиб бўлган Даврон ҳам ота онасидан кўра тоғаси билан бирга юришни хуш кўрадиган бўлиб қолди. Тоғасининг уйи шахардан ташқарида, уйларига, мактабига нисбатан бутунлай тескари жойлашган бўлса ҳам у мактабдан кейин тоғасининг уйига кетиб қолар. Баъзида ётиб ҳам қоларди. Даврон бешинчи синфга ўтганда Афруза биринчи синфга қадам босди. Афрузанинг илк мактабга остонасига қадам босган куни таваллуд куни билан бир кунга туғри келганлигини учун Аъзамхон катта зиёфат берди. Тез орада мучал ёшига кирадиган, бўйи чузилиб қолган Даврон бу давранинг азиз меҳмони эканлигини кўпчилик сезди. Шу жумладан Аъламхон ҳам. Аъзамхонни Давронни қўлидан махкам тутиб ўз хамкорлари даврасигача етаклаб юришидан ажабланган Аъламхон жияни ва укасига умрида биринчи маротоба синчиклаб назар солдида, ичидан алланима чирт этиб узилгандек бўлиб сесканиб тушди. Даврон ва Аъзамхоннинг ташқи қиёфасидаги ҳайрон қоларлик даражадаги ўхшашликка ажабланиб кўз ташлаган Аъламхон ўз хаёлларини бошидан қувмоқчидек қаттиқ бош силкитиб, ўғли ва акасига меҳр билан боқиб турган синглисига узоқдан кўз ташлаб олди. Охирги вақтларда укасининг жиянига нисбатан қилаётган муомиласини кузатиб юрган ака бир қарорга келмоқчи бўлган инсондек узоқ ўйланиб ўтирди. Сунг ёнида турган йигитнинг қулоғига секингина пичирлаб алланималарни узоқ вақт тушунтирди. Аъламхонни гапларини бош силкиб эшитиб турган йигит хамма гапларингизни тушундим дегандек ишора қилиб тантана давом этаётган даврани тарк этди. Орадан икки соатлар ўтиб алоҳида хонада ўзини кутиб ўтирган Аъламхонга чунтагида ўзи билан олиб келган ҳар бири алоҳида елим пакетга жойланган икки устара, аёллар тароғидан олинган соч толаларини топширган йигит ҳаммаси айтганингиздек бўлди деган ишорани берди. Тантананинг эртаси куни Москавага иш юзасидан сафарга жўнаб кетаётган Аъламхон хонасидаги китоб жавон ёнида узоқ вақт куймаланиб, бундан ўн бир йил олдин Давронни илк сочига “қайчи уриб” беришини илтимос қилиб келган синглисини эслади.
-Акажон илоҳим жиянингиз ҳам худди сиздек эл устида юрадиган, қутли баракали йигит бўлсин!
Давроннинг ўсиб қулоқларини қоплаган сочига бисмиллаҳ деб қайчи уриб бир тутам сочини қўлида сақлаб қолган ака узоқ дуо қилди. Шунча йиллар давомида тилаб тилаб олган жияннинг ирим билан тоға этагига олинган сочини эса, танлаб танлаб яхши ниятларини айтиб айтиб узоқ йиллардан бери мўл ҳосил бериб келадиган ўрик остига кўмди. Одам сочи юз йилда ҳам чиримайди дейишарди. Дераза орқали соч кўмилган дарахтни чамалаган Аъламхоннинг қарори қатъийлашиб катта катта қадамлар билан ховлига тушдида, дарахт остига чунқайиб бир вақтлар соч кўмган жойини қўллари билан таталаб ковлашга киришди. Ковлай туриб Давронга “ҳомиладор” бўлган синглиси, уни “авайлаб асраган” Аъзамхон, ойлаб остонасидан кетолмасада аёли билан бир бор кўриша олмаган куёви кўз олдидан ўтди.
Ҳаҳ падари қусир болаяя бош сараклатиб олган Аъламхонни кўзларига алам ёши қуйилди. Наҳот сен шу даражага бордингаа? Наҳот мен шу даражада гўл эдимааа? Агар, тахминларим рост чиқса нима қиламан? Миясини зириллатиб юборган ўйдан чучиб кетган ака истифҳор айтиб дуо қилди. Ё раббим бу кунни кўрсатма менга! Ёлвораман жигарларим ёлғонини кўрсатма менга! Кечкурун аэропортдан ўзига таниш клиникага кириб борган Аъламхон қўлидаги соч ва хар бирига исм фамилия ёзилган икки конвертга жойлаган устараларни топшириб чиқди.
Ўн кунда жавобини етказамиз.
Москавда сафарда юрган ака тунларини янтоқ устида ағнаб чиққандек бедор ўтказди. Ўнинчи куни оч мовий конвертда етиб келган анализ жавоблари очиб ўқишдан олдидан юраги ҳапқириб тушган Аъламхон анализ жавобларини ошғич кўз югуртирди.
Сатторов Усмонжон Махмудохуновичнинг Махмудохунов Даврон Усмонжоновичнинг биологик отаси кўрсатгичи 0%
Сатторова Малоҳат Абдурахмоновнанинг Махмудоҳунов Даврон Усмонжоновичнинг биологик онаси кўрсатгичи 20%
Учинчи конвертни очиш олдида қўлларини махкам тугун қилиб чуқур чуқур нафас олган Аъламхон жавоб натижасини пичирлаб ўқиди:
Ахмедов Аъзамхон Абдурахмановичнинг Махмудохунов Даврон Усмонжоновичнинг биологик отаси кўрсатгичи 99.9%
Икки соатдан сунг меҳмонхонага етиб келган тез ёрдам машинаси, меҳмонхона ходимлари ва ўзи билан сафарга бирга келган йигитлар кўмагида машинага ортилган оғир аҳволдаги бемор, Аъламхонни олиб чинқирганча касалхонага етказди.
Стенокардия хуружи тахшиси билан касалхонага ётқизилган Аъламхон бир ой ўтиб юртига қайтди.........
#РУСТАМХОН
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16
#РУСТАМХОН