Келин.
Қайнопага келини ҳеч ёқмади. Ўзи бир нарса демаса ҳам ғаши келади. Ҳар борганида онасидан гап олай дейди. Онаси ҳам ўғлим тинч бўлсин дейдими ҳеч тилидан тутилмайди. Шунда ҳам ўзи уни, буни нотўғри қилганини айтиб койиб келади.
- Сизга нима?- деди бир куни синглиси,- акам билан бинойи яшаб юришибди. Ота-онамизни хизматини қилса. Рўзғорни бор~йўғига индамай юрибди.
- Барибир қаттиқ олиш керак. Бўлмаса бойни қизиман деб менсимай қолади.
Бир куни опа~сингил борамиз деб хабар бермай айни тушлик вақти кириб боришди. Келин қўлини кўксига қўйиб кутиб олди. Рўзғорда борини дастурхонга қўйди. Кейин патносда овқат олиб келди. Ҳаммага битта-битта узата бошлади.
- Вой, бу мени овқатим, мана бу сизга,- келин сабри етмай косалардан бирини олган жиянини косасини алмаштирмоқчи эди, опа шанғиллади.
- Воҳ, Худо. Бир коса овқатни қизғаняпсизми? Тўлдириб гўшт солиб келган бўлсангиз қуруқ қоламан деяпсизми? Тур ўғлим кетдик. Бу келин катта оҳирдан ем еб ўрганганда...
- Опа,- укани жаҳли чиқди,- келинингиз овқатига гўшт тугул картошка ҳам солгани йўқ.
- Тарафини олма!-ўрнидан туриб олган опа кетишна кетмай гапни чуваларди.
- Овқатни масаллиғини ўзимизга лойиқ солгандим,- эри тарафини олган келин ҳам далиллашди,- меҳмонсиз иззатингизни қилгандим,- келин қошиқ билан қуруқ овқатни суви сузилган косани кавлаштирди. Кейин индамай туриб кетди.
Шу кундан уни ҳам тили чиқди.
Мафтуна Абдуллаева
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4